Менделеевнинг кимёвий элементлар даврий қонуни


 “Ҳаётбахш” газ (кислород)нинг кашф қилиниши



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/36
Sana25.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#280168
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   36
Bog'liq
Davriy jadval

2. “Ҳаётбахш” газ (кислород)нинг кашф қилиниши  
Кислородни бир-биридан бехабар ҳолда XVIII асрнинн кимёгарлари 
инглиз Ж. Пристли ва швед К. Шееле кашф этишган. Кислородни
Пристлидан аввал К. Шееле олган бўлса ҳам Пристлининг симоб (II) 
оксидини қиздириш натижасида ажратиб олган газн 1774 йилда маълум 
бўлади. Шееленинг иши эса 1777 йилда эълон қилинади. 
Пристли симобнинг қизил кукуни (НgO) дан ажратиб олинган газ 
устида бир қатор тажрибалар ўтказиб янги кашфиётлар очади. Пристлининг 
лабораториясида доимо шам ёниб турар эди. У ажратиб олган газни шам 
алангасига қандай таъсир этишинн кузатиш учун, ёниб турган шамни
- 20 - 


шу газ (кислород) билан тўлдирилган идишга туширади. Қаранки, аланга 
ўчмайди, аксинча шам янада ёруғ аланга бериб ёнади. У бир бўлак писта 
кўмирни шу газ бўлган иккинчи идишга туширганда, кўмир алангаланиб, 
чирсиллаб ёниб, учқун чиқаришини кузатади. Пристли бу ходисалардан жуда 
лол бўлиб, хайратланади, бироқ унинг моҳиятига тушина олмайди. 
Газли идишга ёниб турган шамни тасодифан тушириш билан кимёда 
ўзига хос кашфиёт очилди. Бу унитилмас ходисани эслаб Ж. Пристли 
қуйидагиларни ёзади: 
«Мен бу тажрибани ўтказганимдан нимани назарда тутганимни ва 
нима ҳосил булишини ҳам билмаган эдим. Агар менинг олдимда ёниб турган 
шам бўлмаганда эди, мен бу тажрибани ҳеч қачон қилмаган бўлар эдим ва 
ҳавонинг бу турига оид тажрибаларимнинг ҳаммаси амалга ошмаган бўлар 
эди. Кўпинча илгари белгиланган режа ёки кўзда тутилган назариядан кўра, 
фавқулоддаги ходисаларга ҳам кўп нарса боғлиқдир». 
Ўша вақтда Пристли бу ўзининг газини хақиқий табиатини билмас эди. 
У бу газни оддий эмас, балки қандайдир мураккаб бирикма деб билган. 
Лекин, у бу сирли газнинг хоссаларини текширишни давом этираверди. Бир 
куни у бу газнн тасодифан селитрадан ҳам ажратиб олади, лекин унинг 
хоссасини текширмайди. 
1775 йили баҳорида Пристли ўзи ҳосил қилган гази билан ажойиб 
тажриба ўтказади. У тирик сичқонни тезда сув устига тўнтарилган ва ичига 
одатдаги ҳаво тўлдирилган идишга солади. Худди шундай, ўзи ҳосил қилган 
газ (кислород) тўлдирилган бошқа идишга ҳам сичқонни қўяди. 
Пристли стулда ўтириб, ўзининг бу ғалати тажрибасини кузатади. У 
қанча вақт кутишни билмасди. Бирдан одатдаги ҳаво билан тўлдирилган 
идишдаги сичқонда бехоллик аломатлари сезилади. Пристли тезда соатга 
қарайди, 15 минут вақт ўтгандан сўнг сичқон хушдан кетиб халок бўлади.
- 21 - 


Пристли кислород билан тўлдирилган иккинчи идишдаги
сичқонга қараса у тирик. У яхши ҳаракат қилаяпти. Лекин, вақт ўтиши 
билаи унинг харакати ҳам секинлашиб, эсанкираб қолади. Пристли уни 
қутқаришга уринади ва идишдан олади, қарасаки, сичқон ўлганга ўхшаб 
жуда музлаб қолган, бироқ юраги хали урар эди. У сичқонни олов яқинида 
иситиб кўради. 
Бир неча дақиқадан кейин сичқон тирилиб, аввалгидек тетик бўлиб қолади. 
Пристли ўзига ишонмасдан «Наҳотки, бу жонивор кислородда 30 минут 
яшади, одатдаги ҳаволи идишга солинган сичқон эса бу вақтнинг ярмидаёқ 
ўлди. 
Бу ажойиб тажрибасидан рухланган Пристли энди ўз газини сичқонга 
эмас, балки ўзига таъсирини синаб кўрмоқчи бўлади. У янги тайёрланган 
кислороддан шиша най орқали нафас олганда, бунда одатдаги ҳаво билан 
нафас олгандагидек фарқ жуда кам эканлигини сезади. Бироқ, Пристлининг 
таъкидлашича: «Мен бу тоза ҳаводан нафас олгандан кейин бир мунча вақт 
бемалол ва енгил нафас олгандай бўлдим». 
Пристли бу фаол газидан амалда кўпроқ фойдаланиш мумкинлигини 
ҳам олдиндан кўриб шундай деган эди: «Бу газ баъзи оғир ўпка касаллиги 
билан оғриган кишилар учун жуда фойдали бўлиши мумкин». Ҳақиқатдан 
ҳам, хозирги вақтда зотилжам касаллигида, яьни ўпканинг хажми кичрайиб 
кетиб, касал ҳаводан етарли миқдорда кислород ололмаганидан кислород 
берилади. 
Пристли одатдаги ҳаво ўрнига доимо кислород билан нафас олинса, 
зарар бўлишини олдиндан кўриб, шундай деган эди: «Шам одатдаги ҳавога 
қараганда тоза кислородда тез ёнгани каби, инсон ҳам фақат тоза кислород 
билан нафас олса, шам каби тез тамом бўлади». 
- 22 - 


Пристли қилган тажрибалардан жуда қувонади. Саёҳат қилиб, 
Парижга келганида у буюк кимёгар А.Л. Лавуазье билан танишади. Пристли 
ўша вақтда бу ажойиб тажрибалари нималарга олиб келишини билмасдан 
туриб, кейинги йилларда нималар кашф қилган бўлса, яширмасдан оқизмай-
томизмай ҳаммасини Лавуазьега айтиб беради. Лавуазье бу инглизнинг ҳар 
бир сўзини диққат билан эшитади ва Пристлн кетгандан кейин, у ўзининг 
лабораториясида Пристлининг ҳамма тажрибаларини қилиб кўради. Ҳамма 
тажрибалар рисоладек тўғри чиқади. 
Пристли Лавуазье билан учрашгандан кейин нима бўлишини хаёлига 
келтирмай Англияга қайтади. Шундай қилиб, кимёвий тажрибалар ёрдамида 
кислородни Пристли ажратиб олади, лекин кислородни ҳақиқий табиатини 
билмайди. Пристли Шееле каби умрининг охиргача флогистон назариясига 
содиқ бўлиб қолади. Кейинчалик бу 
ҳақида Ф.Энгельс 
«Табиат 
диалектикаси» номли асарида: «Уларнинг ҳар иккаласи ҳам (яьни Пристли ва 
Шееле) қўлида нима борлигини билишмайди. Кимёда инқилоб қилиши 
мумкин бўлган бу элемент улар қўлида самарасиз қолди» — деб ёзган эди. 
Шу сабабли ҳам кислороднинг кашфиётчиси йирик француз кимёгари 
А.Лавуазье ҳисобланади. У кислороднинг ҳақиқий табиатини, ёниш ва нафас 
олиш жараёнларидаги ролини тушинтириб беради. Элементга “оксигениум ” 
(кислота яратувчи) номини ҳам Лавуазье беради. Кейинчалик ҳамма 
кислоталар ҳам кислород сақламаслиги (масалан, хлорид кислота) 
аниқланди, лекин элементнинг номиии ўзгартиришмади.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish