Меҳнатни муҳофаза


Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини муҳофазалашга тааллуқли махсус қоидалар



Download 142 Kb.
bet6/9
Sana20.06.2022
Hajmi142 Kb.
#682177
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
мехнатни мухофазалаш

3. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини муҳофазалашга тааллуқли махсус қоидалар.
Хотин-қизлар меҳнатини муҳофазалаш


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 78-моддасига мувофиқ ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни, уларнинг ҳомиладорлигини ёки ёш боласи борлигини важ қилиб ишга қабул қилмаслик, ишга қабул қилишни ғайриқонуний рад этиш деб баҳоланади. Иш берувчи ишга қабул қилишни рад этган тақдирда ходимнинг талаби билан уч кун ичида ишга қабул қилишни рад қилиш асосларини кўрсатиб ёзма жавоб беришга мажбур. Ушбу ёзма жавоб асосида, фуқаро мазкур масала хусусида судга мурожаат қилишга ҳақли. Башарти судда иш кўриш давомида иш берувчи аёл ҳомиладорлиги ёки уч ёшга тўлмаган боласи борлиги туфайли ишга қабул қилишдан бош тортганлиги маълум бўлса, ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишда айбдор бўлган мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкин (Жиноят Кодексининг 148-моддасининг 2-қисми).
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ёш болали аёлларни ишга жойлашиш ҳуқуқларини қўшимча кафолатлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 84-моддасида ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар дастлабки синов муддати қўлланилмаган ҳолда, яъни ҳеч бир синов ёки бошқа қандайдир шартларсиз ишга қабул қилинишлари шартлиги ҳақидаги қоида назарда тутилган. Аёллар билан меҳнат муносабати давом этаётган даврда уларни бошқа ишга кўчириш умумий асосларда амалга оширилади. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 226-227-моддаларига мувофиқ, тиббий хулосага мувофиқ ҳомиладор аёлларнинг ишлаб чиқариш нормалари, хизмат кўрсатиш нормалари камайтирилиши ёки уларнинг аввалги ишларидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда енгилроқ ёхуд ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказилиши лозим.
Ҳомиладор аёлга бошқа енгилроқ иш бериш масаласи ҳал этилгунга қадар у ана шу сабабларга кўра ишга чиқмаган барча иш кунлари учун ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод қилинадилар. Шунингдек, икки ёшга тўлмаган боласи бор аёллар аввалги ишини бажариш имконига эга бўлмаган тақдирда боласи икки ёшга тўлгунга қадар аввалги ишидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда бошқа енгилроқ ишга ўтказилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 237-моддасида айтилишича: «Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиши ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни, албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади». Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни тугатилаётган корхонанинг ҳуқуқий вориси амалга оширади, ҳуқуқий ворислари бўлмаган тақдирда эса, маҳаллий меҳнат бўлимлари уларга маъқул келадиган иш топишда ва ишга жойлаштириш даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан ёрдам кўрсатишга мажбурдир.
Хотин-қизлар меҳнатини муҳофаза қилишга оид қўшимча талаблар Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 225-моддасида айтилишича, «Меҳнат шароити ноқулай ишларда аёллар меҳнатининг қўлланиши тақиқланади, ер остидаги баъзи ишлар (жисмоний бўлмаган ишлар) бундан мустаснодир».
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 5 анвардан 865-тартиб рақами далан давлат рўйхатидан ўтказилган “Аёллар меҳнатининг қўлланилиши тўлиқ ёки қисман тақиқланган, ноқулай меҳнат шароитига эга бўлган ишлар рўйхати”да аёллар ишлаши мумкин бўлмаган ёки чекланган касблар, ишлар иш жойлари доираси белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 225-моддаси, 2-қисмида айтилишича, «Аёлларнинг улар учун мумкин бўлган нормадан ортиқ юкни кўтаришлари ва ташишлари ман этилади».
Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария Бош шифокори томонидан 1996 йил 19 мартда тасдиқланган «Юкларни қўлда кўтариш, ташишда аёллар учун йўл қўйилиши мумкин бўлган оғирликнинг санитария меъёрлари»да мазкур санитария меъёрлари ва қоидалари мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхона, ташкилот ва бирлашмалар учун мажбурий бажарилиши шартлиги қайд этилган. Ушбу санитария меъёрларининг белгиланишидан кўзланган асосий мақсад – аёллар учун энг мақбул меҳнат шароитларини яратиш, репродуктив функция (бола туғиш)нинг бузилиши ва аёл саломатлигига путур етишига йўл қўймасликдан иборатдир.
16, 18 ёшдаги ўсмир қизлар учун қўлда кўтариладиган ва бир жойдан иккинчи жойга ташиладиган юк массаси 7 кгдан, 15 ёшли қиз болалар учун эса 3,5 кгдан ошмаслиги лозим.
1-жадвал



Т/р

Download 142 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish