Меҳнатга ҳақ тўлаш. Кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари



Download 26,95 Kb.
bet4/5
Sana19.05.2022
Hajmi26,95 Kb.
#604112
TuriКодекс
1   2   3   4   5
Bog'liq
8-мавзу.маъруза

Мукофотлар – меҳнат соҳасида миқдор ва сифат жиҳатидан юқори натижага эришилганда ходимларни қўшимча тарзда рағбатлантириш шакли ҳисобланади. Ходимларнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги ва рентабеллигини оширгани, ишлаб чиқариш режаларини ортиғи билан бажаргани, маҳсулот сифатини яхшилагани, ресурсларни тежашга эришганида мукофотлар берилади. Мукофотларни даврий ва бир йўла бериладиган мукофотларга бўлиш мумкин. Даврий мукофотларнинг кўпчилиги меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига киритилиб қўйилади ва улар иш ҳақи таркибига киради.
Тариф тизимида қўлланиладиган устамалар ва қўшимча тўловлар тариф ставкаси миқдорида инобатга олинмаган турли омилларни ҳисобга олган ҳолда ходимнинг маҳсулот яратилиши ёки хизматлар кўрсатишдаги иштирокини эътиборга олиб меҳнатга яраша тақдирлаш имконини беради. Қўшимча тўловлар ходимнинг иш тажрибасини, узоқ муддатли узлуксиз иш стажини, касбий маҳоратини, илғор технологиядан фойдаланиш даражасини, тил билишини, бажараётган ишнинг аҳамият даражасини, меҳнатга муносабатини, юқори самарали меҳнатни, ноқулай шароитларда (тунги, иш вақтидан ташқари вақтларда, дам олиш ва байрам кунларида) иш бажараётганлигини ҳисобга олишга имкон беради.
Марказий тартибда қонун ҳужжатлари билан ўрнатилганидан ташқари бошқа устама ва қўшимча тўловлар локал ҳужжатларда белгиланади ва уларнинг миқдори ҳамда шартлари жамоа шартномаларида қайд қилиб қўйилади.
Юқоридагилардан ташқари алоҳида минтақаларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақига район коэффициентлари қўшиб берилиши мумкин. Район коэффициенти бу янги ставка ва маош эмас. Район коэффициенти соҳалар бўйича, қатор ҳолларда марказий давлат ҳокимияти органлари актлари орқали алоҳида ташкилот ва корхоналар бўйича ўрнатилади.
Қонунга кўра, табиий иқлим ва турмуш шароитлари ноқулай бўлган жойларда иш ҳақига қўшимча равишда район коэффициентлари ва устамалар белгиланади ва бундай коэффициент ва устамалар жорий қилинадиган жойларнинг рўйхати, уларни қўллаш тартиби ва миқдори Ҳукумат томонидан белгиланади.
Тариф тизимининг яна бир асосини мансаб маошлари ташкил қилади. Инженер-техник ходимлар ва хизматчилар иш ҳақи тўлашни тариф тизимининг асосий элементи мансаб маошлари ҳисобланади. Мансаб маошининг миқдори маъмурият томонидан бажариладиган ишнинг мураккаблиги, ҳажми, меҳнат шароитлари, ишлаб чиқариш жараёнида мансабнинг ўрни ва роли қай даражадалигига боғлиқ ҳолда аниқланади. Мансаб маоши ходимнинг кафолатланган иш ҳақи бўлиб, у меҳнат шартномаси тузиш билан аниқланади ва ходим бевосита ишлаётган ташкилот ёки бўлимнинг иш натижасига боғлиқ бўлмайди.
Меҳнатга ҳақ тўлашда тарифсиз тизим ҳам амал қилади. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизими меҳнат ҳақи миқдори иш берувчи ёки корхона мулкдорларининг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат ҳақи учун берилган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади. Тарифсиз тизим қўлланганда ходимнинг иш ҳақи миқдори ҳар доим бўлинма ёки бутун корхона ишининг якуний натижаларига боғлиқ бўлиб, уларга мувофиқ иш ҳақининг умумий фонди белгиланади. Бунда фақат ходимнинг ойлик иш ҳақи миқдори амалдаги қонунларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан паст бўлмаслиги кафолатланади. Тарифсиз тизимнинг яққол шаклларидан бири меҳнатга ҳақ тўлашнинг комиссион шаклидир. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг комиссион шакли асосан реализация бўлимлари, корхонанинг ташқи иқтисодий хизмати ходимлари, реклама агентлари учун қўлланади. Агар корхона маҳсулотлар реализация қилиш умумий ҳажмини ўстиришга интилаётган бўлса, унда реализация ҳажмидан қатъий фоиз миқдорида комиссион ҳақлар белгиланади. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизимини ишлаб чиқишда ходимга қўйилиши керак бўлган мақсадлар, бу мақсадларга эришиш даражасини тавсифловчи кўрсаткичлар ҳамда мақсадга эришиш даражаси ва моддий рағбатлантириш ўртасидаги миқдорий муносабатлар муҳим ўрин эгаллайди.
Меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари. Меҳнатга ҳақ тўлашда унинг шакллари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими сарфланган меҳнат миқдорини ўлчашнинг икки усулидан келиб чиққан ҳолда фарқланади: вақт бўйича ва тайёрланган маҳсулот миқдори бўйича. Шунга мувофиқ, иш ҳақи тўлаш тизимининг вақтбай ва ишбай турлари ажратилади. Иш ҳақи тизимининг кўрсатиб ўтилган икки асосий тури билан бир қаторда қўшимча мукофотли тизим ҳам қўлланилади. Бу тизим мустақил амал қилмайди, балки вақтбай ёки ишбай тизим билан қўшилган ҳолда амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 153-моддаси
2-қисмига мувофиқ, меҳнатга ҳақ, қоида тариқасида пул шаклида тўланади. Меҳнатга ҳақни алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари, шунингдек рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгилаб қўйиладиган бошқа товарлар тарзида тўлаш тақиқланади. Кейинчалик ушбу модда мазмунига мос келувчи қоида Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда ўз ифодасини топди. Мазкур қарорда “мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотларнинг иш ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланиши, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган, ходимларнинг ёзма аризасига кўра шартномавий нархларда бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно” деб белгилаб қўйилган.
Нормал меҳнат шароитларидан четга чиқилганда меҳнатга ҳақ тўлаш. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 157, 158-моддаларида иш вақтидан ташқари ишлаш, байрам ва дам олиш куни ишлаш, тунги вақтларда ишлаганлик, яъни нормал меҳнат шароитларидан четга чиқилганда меҳнатга ҳақ тўлашнинг оширилган миқдорлари кўзда тутилган. Хусусан, иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади. Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин. Ходимнинг илтимосига биноан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул берилиши ҳам мумкин. Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.
Тунги вақтдаги ишнинг ҳар бир соати учун камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланади. Тунги вақтдаги иш учун оширилган миқдорда тўланган ҳақ тариф ставкаларига (мансаб маошларига) қўшилмайди. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.
Жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб, кечки сменадаги иш учун оширилган миқдорда ҳақ тўлаш назарда тутилиши мумкин. Бевосита тунги сменадан олдингиси кечки смена деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 159-моддасида яроқсиз маҳсулот тайёрланганда ва бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўлаш тартиби белгиланган. Ходимнинг айбисиз яроқсиз маҳсулот тайёрланганда ва бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади.

Download 26,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish