Меҳнат ва касб таълими



Download 4,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/156
Sana26.05.2022
Hajmi4,21 Mb.
#608905
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   156
Bog'liq
Бухоро- 17.05.2019

Календарь мавзули режа 
Кўп 
йиллик 
кузатишлар, 
Республикамизнинг 
меҳнат 
таълими 
ўқитувчилари билан бўлган суҳбат ва фикр алмашишлар шуни кўрсатадики, 


40 
ўқитувчилар меҳнат таълими учун иш режасини тузишда қийналадилар, кўп 
ҳолларда жуда содда, талабга жавоб бермайдиган, ҳаттоки ўқув дастури 
тематик режасидан фарқ қилмайдиган иш режасидан фойдаланадилар. Бу эса 
ўқитувчиларнинг ўвув йилига тайёргарликдаги энг масулиятли қисми, яни 
перспектив режалаштиришга маъсулятсизлик билан ёндошишларига олиб 
келади. Оқибатда ўқитувчи ўқув йили бошланганда шошиб қолади, аниқ 
дарсга қониқарли тайёрлана олмайди. Бу иш режаси ўқув йили 
бошланмасдан туриб, ҳар бир синф учун, меҳнат таълимининг ҳар бир тури 
(ёғочга ишлов бериш технологияси, металлга ишлов бериш технологияси, 
электротехника 
ва 
электроника 
ишлари, 
рўзғоршунослик 
асослари, 
газламаларга 
ишлов 
бериш 
технологияси, 
пазандачилик 
ишлари 
технологияси, полимер материалларига ишлов бериш ва бошқалар) бўйича 
алоҳида – алоҳида ўқув дастурига асосланиб бир йилга ёки ярим йилга 
мўлжаллаб тузиб чиқилади. Режа меҳнат таълими ўқитувчиларининг метод 
бирлашмасида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилиниши, тузатишлар 
киритилгандан сўнг мактаб директори томонидан тасдиқланиши керак. 
Календарь мавзули режани тузишда ўқитувчи ҳар бир мавзуни ўтиш 
тўғрисида жуда пухта ўйлаб, ҳар тамонлама таҳлил қилиб, иложи борича 
батафсил тузишга ҳаракат қилиши керак. Режалаштиришда таълимнинг 
бирор томонига эътибор берилмаса ёки юзаки қаралса, бу ўқитувчининг 
ишида жиддий камчиликларни келтириб чиқаради. Айрим ўқитувчилар, 
айниқса ёш ўқитувчилар учун батафсил календар мавзули режа тузиш анча 
қийиндай туюлади, чунки бундай режадаги ҳар бир графа устига жуда кўп 
фикрлаш, адабиётларга мурожат қилиш керак бўлади. Бошқача қилиб 
айтганда бундай режани енгил елпи тузиб бўлмайди. Пухта ўйлаб тузилган 
режа ўқув йили давомида ўқитувчига энг керакли йўриқчи бўлиб ҳизмат 
қилади. Ўқитувчи ҳар бир мавзуни ўтишга тайёрланишда ўнлаб методик 
адабиётларни кўздан кечирмасдан, айнан танланган мавзу бўйича конкрет 
тайёргарлик кўриш билан чекланади. 
Бизнингча календар мавзули режа таълим жараёнининг сифатига таъсир 
этувчи барча факторларни ҳисобга олиб тузилгани маъқул [1,17]. 
Юқорида қайд қилиб ўтганимиздек календар мавзули режа меҳнат 
таълимининг ҳар бир тури учун алоҳида тузилганда ҳар бир меҳнат таълими 
турининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олади ва унинг структуравий 
тузилиши турлича бўлиши мумкин. 
Турли методик адабиётларда муаллифлар календар мавзули иш 
режаларининг турли шаклларини тавсия қиладилар. Албатта ҳар бир 
регионда ҳар хил таълим шароити мавжуд. Умуман айтганда меҳнат таълими 
ўқитувчисига фақат мана шу тартибда режа тузишингиз керак дейишнинг ўзи 
нотўғри. Ўқитувчининг қўли “боғланмаслиги” керак. У ўз ишига ижодий 
ёндашиб ҳар йили иш режаларини такомиллаштириб бориши лозим. 
Методик адабиётлар таҳлил шуни кўрсатадики, календар мавзули режа 
қуйидагиларни албатта ёритиши керак: 


41 
1.
Машғулот номери 
2.
Мавзу 
3.
Мавзуни ўтишдан мақсад 
4.
Ажратилган вақт 
5.
Таълимнинг ташкилий формаси 
6.
Ўқитиш усуллари 
7.
Ўқувчи бажарадиган ишнинг номи 
8.
Керакли асбоб – ускуналар, мослама, материал 
9.
Технологик ҳужжатлар 
10.
Кўрсатмали қўлланмалар 
11.
Керакли адабиётлар 
12.
Эслатма 
Меҳнат таълимининг турли хил ҳоллари учун календар мавзули режа 
вариантлари иловада тақдим этилади. 
Ўқитувчи календар мавзули режа тузаётганда ўқувчиларнинг ўқув йили 
давомида бажарадиган ишларининг номини билиши керак. Шунинг учун 
календар мавзули режа тузиш билан бир вақтда ўқувчилар учун ўқув – ишлаб 
чиқариш ишларининг рўйхати ҳам тузилади. 

Download 4,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish