Меҳнат ва касб таълими


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 4,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/156
Sana26.05.2022
Hajmi4,21 Mb.
#608905
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   156
Bog'liq
Бухоро- 17.05.2019

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1.
Ишмухаммедов Р.Ж. “Инновацион технологиялар ёрдамида ўқитиш 
самарадорлигини ошириш йўллари”. Тошкент: 2000 й
2.
Қoдирoв 
Б.Ғ., 
Бегимқулoв 
У.Ш., 
Aбдуқoдирoв 
A.A. 
“Axбoрoт 
теxнoлoгиялaри”. Электрoн дaрслик. 2002 й.
3.
Бегимкулoв 
У.Ш. 
Педaгoгик 
тaълимдa 
зaмoнaвий 
axбoрoт 
теxнoлoгиялaрини жoрий этишнинг илмий-нaзaрий aсoслaри. Moнoгрaфия. 
-T.: Фaн, 2007 й. 
4.
http://elektronika.newmail.ru
ТЕХНОЛОГИЯ ТАЪЛИМИДА МАСТЕР КЛАСС 
Х.Т.Махамов, К.Э.Боллиев, Ш.Абдушукурова 
Қарши давлат университети 
 
Бугунги кунда таълимнинг янгича усулларини излаб топиш ва уни 
амалиётда самарасини кўрсатиб бериш, шунингдек технология таълими 
практикуми 
дарсларида;кийим 
чизма 
асосларини 
конструкциялаш, 
моделлаштириш, бичиш ва тикиш технологияси, чилангарликда симлар ва
юпқа туникаларга ишлов бериш технологияси, прокат ва штамплаш, 
парчинлаш, резьба қирқиш, пармалаш ва чархлаш усуллари, шунингдек 
ёғоч материаллар билан ишлаш ва турли хил буюмлар тайёрлашга оид 
амалий машғулотларни талабаларга қизиқарли, мазмунли ташкил этиш 
муҳим масалалардан ҳисобланади. Бунинг учундарсларни мастер-класс 
асосида ташкил этиш самарали натижа берадиган усуллардан биридир.[1] 
Мастер-класснинг турлича таърифлари мавжуд. Баъзилар, мастер-
классни билимга эга, тажрибали, мохир уста ўқитувчилар дарсдаги 
ўқувчиларга ўз фаолиятининг аниқ ифодаланган шаклини, малакасини, 
махоратини ва санъатини бевосита иш фаолияти вақтида кўрсатиб беришида 
деб ҳисоблайди. Баъзилар эса инсоннинг шахсий хусусияти даражасини ва 
функциясини ривожлантиришни тўлиқ намоён этиш учун шароит яратишдан 
иборатдир деб таърифлайди.[2] 
Технология 
таълими 
практикуми 
фани 
дарсларида 
газлама 
материаллардан, ёғоч материаллардан, металл ва металмас материаллардан 
буюмлар тайёрлаш жараёнида уста ўқитувчининг биргина детал ёки буюмни 
тайёрлаш технологиясини мохирона намойиш қилиб беришни, умуман ўқув-
тарбия жараёнини юқори натижаларга эришишига олиб келадиган ўлчов 
мезони сифатида қараш мумкин.
Дарс жараёнини мастер-класс асосида ташкил қилиш бу ўқитувчининг 
иш фаолиятида ижобий натижа беради. Ўқитувчи ўзининг педагогик 


209 
малакасини тахлил қилиши натижасида касбий потенциалини янгилаш ва 
ўқув жараёнида қўллаши, шунингдек топшириқни бажаришда аниқ 
белгиланган алгортм асосида фаол харакат қилишидир.[3] 
Мастер-класс дарсларида иштирок этаётганбарча қатнашчиларнинг 
фаоллигини оширишда уста-ўқитувчи томонидан асосан 3 та масалага 
эътибор қаратилиши лозим.
1.Ўрганиш жараёнида фикрлаш, ўйлаш ва мотивацияни юзага 
келишини таъминлаш. 
2.Фаолият давомида ўзини назорат қилиш, ташкилотчилик ва 
қилинадиган ишни режалай олиш. 
3.Мастер-класс жараёнида хар бир иштирокчига алоҳида эътибор 
билан ёндашиш.
Юқорида қайд этилган масалалар уста-ўқитувчининг фаолият давомида 
шахсий сифатларини белгилаб беради. Агар бажарилаётган топшириқлар 
тадқиқот характерида бўлса, уни бажариш давомида олинадиган билимлар 
ишга 
илмий 
ёндашиш 
орқали 
амалга 
оширилади. 
Мастер-класс 
машғулотлари вақтида иштирокчилар уста-ўқитувчининг ёки мастернинг хар 
бир хатти харакатини диққат билан кузатади, махоратини ва устакорлигини 
ўзлаштиришга харакат қилади. Бажарилаётган хар бир ишнинг элементар 
амалларини синчиклаб кузатади. Масалан: СТД-120 маркадаги токарлик 
дастгоҳида ёғоч материалдан шаклдор буюм тайёрлаш жараёнида уста-
мастернинг хатти харакатлари натижасида ҳосил бўлаётган турли 
(цилиндрсимон, конуссимон, тўғри ва эгри чизиқли) шаклларни кузатиш ва у 
орқали устанинг махорати сирларини ўзлаштиришга ҳаракат қилинади. 
Технология таълими практикуми дарсларини мастер-класс асосида 
ташкил қилишда асосан қуйидагиларга эътибор бериш керак: жараён 
ўтказиладиган объектни танлаш ва мақсадни аниқлаш; керакли 
материалларни (баённома, инструкция ва бошқалар) тайёрлаш; машғулот 
жараёнида олинган маълумотларни (ёзувлар, жадваллар, баённомалар)йиғиш; 
олинган натижаларга ишлов бериш ва расмийлаштириш; натижаларни 
таҳлил қилиш ва олинган натижалар асосидаги хулосалар.[4] 
Дарсларни мастер-класс шаклида ўтказилганда олиб борилган 
кузатувлар шуни кўрсатадики, бунда фаолият аниқ мақсадга эга бўлиши ва 
олдиндан ўйлаб қўйилган режа асосида амалга ошиши, уста-мастер 
билимини кўпроқ намойиш орқали кўрсата олиши ёки керак бўлса, 
бажараётган операцияларини қайтадан бир неча марта такрорлаб намойиш 
этиши, технологик жараёнларнинг мазмун ва мохиятини аниқ фактлар ва 
мисоллар билан изохлай олиши керак бўлса илгари бажарилаган ишлардан 
намуналар кўрсата олиши билан ўз мастерлиги ва махоратини қатнашчиларга 
намойиш қилади. Бу эса технология таълими практикуми дарсини мастер-
класс асосида ўтказилишида уста-мастер ва қатнашчиларнинг олдига 
қўйилган вазифани тўлиқ бажаришга имкон беради ҳамда талабаларнинг 
ўқув билиш фаолиятини кучайтиради шунингдек, таълим беришда 
самарадорликниоширади. 

Download 4,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish