Использованная литература:
1.
Педагогический процесс в профессионально техническом образовании.
Издательство «Высшая школа» Минск 1987.
2.
Методика применения технических средств обучения. Издательство
«Просвещение» Москва 1998.
ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА МАЪНАВИЯТГА ЭЪТИБОРНИНГ
ОРТИБ БОРИШИ
О.Р.Авезов
БухДУ катта ўқитувчиси
Н.Б.Амруллаев
БухДУ талабаси
Бугунги кунга келиб глобаллашув тушунчаси ва глобаллашув жараёни
тамомила янги ҳодиса эмас. Илм-фан, иқтисодиёт, транспорт, алоқа
коммуникациялари янги воситаларнинг яратилиши, жаҳон бозорининг
шаклланиши, оммавий миграциялар, халқаро алоқалар ва алмашувларнинг
интенсив ривожланиши мамлакатлар ва халқларнинг бир-бирларидан мутлақ
мустақил ҳолда ҳаёт кечиришларига чек қўйди. Глобаллашувнинг муҳим
жиҳати - ҳозирги кунда халқаро муносабатларни бошқариб боришнинг
оламшумул
тизимлари
яратилмоқда.
Умуман,
глобаллашув
инсон
фаолиятининг барча жиҳатларини қамраб олган бўлиб, унинг натижаларини
турлича баҳолаш мумкин. Лекин, унинг объектив характери жаҳондаги
ижтимоий-сиёсий муносабатларнинг универсаллашув, интеграциялашув
жараёнлари билан алоқадорлигида ҳам намоён бўлади. Шу нуқтаи назардан,
инсоният
ижтимоий
муаммоларини
ҳал
этишдаги
интеграция,
интенсивлашув ва глобаллашувни ижобий тарзда баҳолаш лозим, зеро
ижтимоий масалаларни ҳал этиш, инсониятнинг умумий уйи бўлган
Сайёрамизнинг хавфсизлигини таъминлаш, экологик фалокатлар олдини
олиш, очликка қарши кураш бир давлат томонидан бажариладиган вазифа
даражасидан чиқиб кетди.
Шу билан бирга, кейинги пайтларда ғоявий-мафкуравий соҳада ҳам
глобаллашув
жараёни
юз
бермоқда.
Мафкуравий
жараёнларнинг
глобаллашувида бир-биридан тубдан фарқ қилувчи икки йўналиш, тенденция
191
намоён бўлмоқда.
Биринчидан,
инсоният цивилизацияси тарихида эришган
ҳар қандай моддий ва маънавий қадриятларнинг умуминсонй жиҳатлари
тарихий макон доирасидан чиқиб байналминаллашиб, универсаллашиб
бормоқда.
Яъни,
миллийлик
ва
умуминсонийлик
тамойилларининг
интеграциялашув
жараёни
кечмоқда.
Иккинчидан,
миллатлар
ва
давлатларнинг
ижтимоий,
иқтисодий-сиёсий,
маънавий-маданий
ривожланишидаги барқарорлик, улар манфаатларидаги ўзига хосликни
мутлоқлаштириш инсониятни, жумладан, ўз миллатининг келажагига хавф
солаётган салбий ҳодисаларнинг мафкуралашган ҳолда глобаллашувига олиб
келмоқда. Бу эса халқаро терроризм, экстремизм, наркобизнес ҳодисаларида
кўринмоқда.
Ғоявий–мафкуравий
муносабатларнинг
интенсивлашуви
ва
глобаллашувига кейинги пайтларда алоқа коммуникацияларининг ҳаддан
ташқари компьютерлаштириш, электрон почта, интернет, космик телерадио
алоқалар тизимларининг ривожланиб борганлиги жуда кучли таъсир
кўрсатмоқда.
Мафкуравий жараёнлар глобаллашувнинг авж олишида халқаро
электрон ахборот тизими ҳисобланган интернетнинг ўрни катта бўлмоқда.
Бу-сўнгги пайтда инсоният томонидан яратилган янги кашфиёт. Унинг
имконият даражаси, ижтимоий функциялари кўлами чексиз бўлиб, дунёда
интернет ишқибозлари сони тоборо кўпайиб бормоқда.
Алоқа тизимларининг глобаллашуви ахборотлар оқими устидан давлат
назоратини сусайтиради. Бошқача айтганда давлат, ҳатто маҳаллий оммавий
ахборот воситаларини ва жаҳон миқёсидаги янгиликларни холис шарҳлаб,
мафкуравий
фильтрдан
ўтказиб
берадиган
мафкуравий
сиёсий
имкониятлардан ҳам, воситалардан ҳам маҳрум бўлди. Аниқроқ қилиб
айтганда, дунё информацион чегаралари шартли бўлиб қолди.
Умуман, мафкуравий глобаллашув жараёнида инсон қалби ва онги учун
кураш ўта жиддий тарзда рўй беришини ҳам эътибордан чиқармаслик зарур.
Зеро, ҳозир турли усулларда олиб бориладиган мафкуравий тарғибот ва
ташвиқотнинг асосий мақсади ҳам инсон қалби ва онгини эгаллаш учун
курашдир. Чунки, ҳар қандай ғоя инсон томонидан қабул қилингандан кейин
амалий ҳаёт дастури мақомига эга бўлади, шахсни муайян мақсад сари
ҳаракатга келтиради. Шунинг учун ҳам бугунги кунда мафкуравий
курашнинг бош мақсади-шахс онгини, қалбини эгаллашдир.
Мафкуравий глобаллашувнинг ўзига хос салбий жиҳатлари инсонни,
айниқса ёшларни маънавий-руҳий, мафкуравий жиҳатдан тубанликка
бошловчи
ғояларни
турли
воситалар
орқали
тарғиб
этишнинг
коммуникациялари, технологиялари универсаллашуви ва глобаллашувини
ҳам ифодалайди. Шунингдек, демократияни суеъистеъмол қилиш оқибатида
ахлоқсизлик, тубанлик, ёвузликни тарғиб этадиган санъат “асарлари” ҳам
тобора кўпайиб бораётганлигини эсдан чиқармаслик керак.
192
Шундай шароитда фуқаролар, айниқса ёшларни ана шундай тажовузкор
ғоялардан муҳофаза қилиш жуда муҳим аҳамият касб этади. ғоявий-
мафкуравий глобаллашув туфайли содир бўлиши мумкин бўлган салбий
ҳолатлардан озод бўлиш, ахборот эспанциясидан қутилиш бир давлат ёки
бир миллат вазифаси эмас. Уни ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликдагина ҳал
этиш мумкин.
Албатта,
мафкуравий
глобаллашув
шароитида
эзгу,
бунёдкор
ғояларнинг умумийлашув жараёни ҳам юзага келади. Демократия, гуманизм,
тинчлик, барқарорлик, мустақиллик ва озодлик, қонуннинг устуворлиги,
инсон эркинликлари каби ғоялар бундай глобаллашув шароитида
умумбашарий қадриятга айланиб бормоқда.
Хулоса
қилиб
ижтимоий
тараққиётнинг
ҳозирги
босқичидаги
мафкуравий жараён эса, буюк давлатчилий шовинизми, диний экстремизм,
тажовузкорлик ва миллатчилик ғояларини ўзида акс эттирувчи сиёсий
йўналишларни вужудга келтирмоқда. Мафкуравий жараёнларнинг замонавий
хусусиятлари миллат тараққиётига турлича таъсир кўрсатмоқда. Айниқса,
бундай таъсирнинг салбий жиҳатларини чуқурроқ ўрганиш жуда зарурдир.
Умуман, дунёдаги барча давлатларда ҳам ғоявий-мафкуравий муаммолар
мавжуд. Ҳар бир давлатнинг халқаро сиёсий мавқеи, миллатнинг
ривожланиш даражалари ана шу муаммоларни ҳал этишга тайёрлиги билан
белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |