Меҳнат ва касб таълими



Download 4,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/156
Sana26.05.2022
Hajmi4,21 Mb.
#608905
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   156
Bog'liq
Бухоро- 17.05.2019

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
Ибодуллаев З.Р.Асаб ва руҳият. – Т.: “ZAMIN NASHR”. 
2.
Соложенкин В.В. Психологические основы врачебной деятельности. –
М.: Академический проект, 2003. – С. 74. 
3.
Шестопал Е.Б. Психология компетентности. – Москва, 2013. – С. 71
4.
Абаев Ю. К. Логика врачебного мышления // Мед. новости, 2007. – № 
5. – С. 16-22. 
5.
Мухторов Э.М. Врач касбий маҳорати ва психодиагностика 
самарадорлиги. –Тошкент: “Фан ва технология”, 2016. 
 
 
 
 
 
 


62 
РАҚОБАТБАРДОШ МУТАХАССИСЛАРНИНГ КАСБИЙ-
ПЕДАГОГИК КОМПЕТЕНТЛИГИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ЎҚУВ 
ЖАРАЁНИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ 
Ш.Ҳ.Қулиева 
БухДУ “Меҳнат таълими” кафедраси мудири педагогика 
 фанлари номзоди доцент
Олий таълим ислоҳотлари – энг аввало рақобатбардош мутахассисларни 
тайёрлаш ва меҳнат бозорига йўналтирилгандир. Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги қарори узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, 
мамлакатимизнинг изчил ривожланиб бораётган иқтисодиётини юқори 
малакали кадрлар билан таъминлаш, барча ҳудудлар ва тармоқларни 
стратегик жиҳатдан комплекс ривожлантириш масалаларини ҳал қилиш 
борасида олий таълим тизими иштирокини кенгайтириш йўлидаги яна бир 
муҳим амалий қадамдир.
Мутахассисларни тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва 
тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш орқали республика олий 
таълим тизимида юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг 
мазмунини мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти истиқболлари, 
жамият эҳтиёжлари, илм-фан, маданият, техника ва технологияларнинг 
замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда тубдан такомиллаштиришдан 
иборат.
Жамиятни ривожлантиришдаги замонавий тамойиллар юқори сифатли 
касбий билимга эга бўлиш имкониятини яратишнинг тубдан янги босқичига 
ўтишни талаб қилади. Дунё аҳолиси ўртасида кам таъминланганликни 
бартараф этишдан бошлаб барқарор инсоний ривожланишгача бўлган глобал 
муаммоларни ҳал этиш мақсадида билимлар яратиш ва алмашишда олий 
мактабнинг ўрни муҳимдир. 
Рақобатбардош мутахассисларни касбий-педагогик шакллантириш 
олий таълим муассасаларида уларнинг касбий ва шахсий камолотини 
таъминлаш учун зарур педагогик шарт-шароитларни
яратиш, бўлажак 
ўқитувчиларни тайёрлаш мазмуни ва тузилмасини модернизациялаш, 
психологик-педагогик шароитларини аниқлаш ҳамда унинг сифатини 
назорат қилиш ва баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш орқали мутахассис 
компетентлигини шакллантиришнинг асосий мақсадини белгилайди.
Демак, ҳозирги даврда олий таълим самарадорлигини ошириш, 
рақобатбардош 
мутахассисларнинг 
касбий-педагогик 
компетентлик 
даражасини ошириш, педагог кадрларни инновацион фаолиятга йўналтириш, 
олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига инновацион таълим ва 
ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, илғор хорижий 
тажрибаларни тадбиқ этиш, олий таълим тизимини модернизациялашнинг 
муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. 


63 
Олий таълим тизими олдида турган долзарб вазифалардан бири 
ўқитишда инновацион технологиялар ва ютуқлардан кенг фойдаланиш, 
уларни ўқув жараёнига жорий қилиб бориш ҳамда ривожланган 
давлатларнинг ўқитиш тажрибаларини мамлакатимиз таълим тизимига 
тадбиқ этиш ҳисобланади. Олий таълим тизимини модернизациялаш (ингл. 
modern – янгиланган, замонавий, тезкор ўсиш) таълим жараёнига нисбатан 
инновацион ёндашувни талаб этади. 
Таълим олувчилар, таълим хизматини талаб этувчилар сифатида олий 
таълим (бакалавриат, магистратура)нинг барча босқичида маънавий-ахлоқий 
ва касбий жиҳатдан шахс сифатида шакллантирувчилардир. Давлат таълим 
стандартлари ва ресурслари воситасида уларнинг сифатли таълим олиши ва 
касбий тайёрланиши кафолатланади. 
Олий таълим муассасалари ресурслари қуйидагилардан иборат: 

молиявий (бюджет ва бюджетдан ташқари манбалардан олинадиган) 
ресурслар; 

моддий-техника база, лаборатория ва амалий машғулотлар ўтказиш 
учун зарур бўлган ресурслар; 

компьютер технологияларининг техникавий, математик ва дастурий 
таъминоти; 

ахборот базаси (дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, кўргазма 
материаллари, жиҳозлар ва ҳ.к.) 
Ўқув-тарбия жараёнининг санаб ўтилган компонентлари кадрлар 
тайёрлаш учун замин яратади. Уларнинг сифати ва рақобатбардошлиги 
айрим 
олинган 
ҳар 
бир 
компонентнинг 
ва 
умумий 
заминнинг 
ривожланганлик даражасига боғлиқдир. Шунга кўра қуйидаги савол юзага 
келади: ўқув-тарбия жараёни компонентларига кандай талаблар қўйилиши 
керак? 
Бу жараёнга ўз навбатида кўпгина муҳим омилларни жорий этилиши 
таъсир этади: 
-
ўқув жараёнини қўллаб-қувватлаш ва унинг муҳити;
-
ўқитувчиларнинг руҳий-педагогик тайёргарлиги;
-
касбий маълумот манбаи сифатида чет тилларини билиши;
-
фанни чуқур билиш, касбий ваколатлилик ва иқтидорлиги; 
-
илмий-методик ва илмий-тадқиқот ишлари янги методик ва билимлар 
манбалари эгаллаганлиги; 
-
ўз ишини такомиллаштиришга мунтазам интилиши;
-
узлуксиз таълим тизими меъёрий ҳужжатларини яхши билиши; 
-
компъютер технологиясини эгаллаган бўлиши;
-
ахборот базаси ва ресурслар имконларини таҳлил қила олиши. 
Тарбиялашнинг таълимдаги сифатга таъсири ўқитувчининг маданияти 
ва маънавияти, унинг шахсий ҳулқ-атвори ва обрўсига, ватанпарварлик ва 
бурчни ҳис этишига кўра даражасига хусусиятларига боғлиқ. Таълим 
олувчилардан эса, юкори маданият, маънавият ва жаҳон миқиёсида 


64 
фикрлашни шакллантириш учун ўқитувчи кенг гуманитар ва инсонпарварона 
тайёргарликка, шунингдек ўқув тарбия ишини ташкил қилиш малакасига эга 
бўлиши лозим. 
Таълим муассасасини ривожлантириш сифат режасини ишлаб чиқишда 
ўқув-тарбия жараёни сифатини ошириш билан боғлиқ йўналишларга эътибор 
бериш лозим. Булар қуйидагиларни ўз ичига олади: 
-
ўқитувчи кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш; 
-
ўқув-тарбия жараёнини амалга ошириш шароитларини яхшилаш; 
-
лаборатория ва амалий ишлар учун зарур моддий-техника базасини 
мукаммал таъминланишига эришиш; 
-
маълумотлар базасини ривожлантириш, янгилаб ва тўлдириб бориш; 
-
ўқитувчилар ва таълим олувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларда 
маънавий-руҳий муҳитни яхшилаш; 
-
таълим олувчилар билими, малакасини объектив назорат қилиш ва 
баҳолаш тизимини ривожлантириш; 
-
тарбиявий ишларни такомиллаштириш.
Хулоса қилиб айтадиган, бўлсак ҳозирги глобаллашув жараёнларида 
рақобатбардош 
мутахассисларнинг 
касбий-педагогик 
компетентлигини 
шакллантиришда қуйидаги омилларни талаб этади: 

Фан-техника тараққиёти ва ижтимоий-иқтисодий янгиланишни 
узлуксиз таълим тизимига жорий этиш; 

Бўлажак мутахассисларни мустақил фирклаш ва ишлашда илмий 
тадқиқот ишларига жалб этиш (реферат, курс иши, битирув малакавий иши 
бажариш, лойиҳалар ишлаб чиқиш;) 

Олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнини илғор хорижий 
тажрибаларни ўрганиш; 

Таълим 
берувчилар 
ва 
таълим 
олувчиларнинг 
интеллектуал 
салоҳиятини ошириш; 

Бюджетдан ташқари маблағ топиш ишларини ташкил қилиш; 

Таълимга тизимли ёндашиш кўлами ва муқобиллигини таъминлаш; 

Таълим олувчиларнинг касбий компетентлигини шакллантиришда 
ижтимоий фаоллик, ижодкорлик кўникмаларини ривожлантиришга хизмат 
қилувчи 
шахсга 
йўналтирилган 
ўқитишнинг 
самарали 
инновацион 
технологияларини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш. 

Download 4,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish