Использованная литература:
1.
А.И.Воробьёв, С.А.Лиманский. Изготовление теxнической констукции и
моделей. Ташкент. Укитувчи, 1990 г. 112 стр.
2.
M.Tилавова. Технология организации уроков труда в начальных классах.
Бухара. Учебное пособие. 2017 г. 110 стр.
МЕҲНАТ ТАЪЛИМИ ЙЎНАЛИШИДАГИ
“ХАЛҚ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ ВА БАДИИЙ ЛОЙИҲАЛАШ”
ФАНИДАН ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
Э.И.Рузиев
УрДУ профессори, п.ф.д.
Мамлакатимиз
таълим
тизимини
замон
талабларига
мувофиқ
такомиллаштириш жараёни умумтаълим мактабларидаги меҳнат дарсларида
ҳам ўз аксини топмоқда. Меҳнат таълими дарсларида эндиликда болаларни
ақлий, жисмоний ва маънавий ривожлантириш масалалари асосий вазифа
қилиб белгиланган. Бу жараённи асосли ҳолда тезлаштириш учун “меҳнат”
таълимига нисбатан мавжуд айрим илмий-методик қарашларни қайта кўриб
чиқишга тўғри келади. Мактаблардаги меҳнат дарслари 2017 йилдан
“Технология” номини олиб, фан дастурининг асосий қисми мазмунан қайта
кўрилди. Мактаб меҳнат дарсларидаги олдинги йўналишлар ўрнига иккита
янги –
технология ва дизайн
ҳамда
сервис хизмати
йўналишлари киритилди.
Ўқув дастурининг 20117 йилдан амалиётга жорий қилиниши билан
технология ва дизайн йўналишида ўқувчиларга амалий санъат ва халқ
ҳунармандчилиги ва уларнинг технологиялари бўйича чуқурроқ билим
бериш кўзда тутилган. Ушбу ўзгаришни ҳисобга олиб олий таълим
муассасаларидаги “Меҳнат таълими” йўналиши ўқув режасида ҳам
ўзгаришлар
бўлди.
Шулар
қаторида
мазмунан
янгиланган
“халқ
ҳунармандчилиги ва бадиий лойиҳалаш” фанини кўрсатишимиз мумкин.
Халқ ҳунармандчилиги ва бадиий лойиҳалаш фанининг асосий
вазифалари сифатида мустақил фикрловчи, турли хилдаги методик ва амалий
материалларни таҳлил қилиб, улардан мактаб технология дарсларида ижодий
75
фойдалана оладиган, ривожлантирувчи таълим талаблари асоссида ўзининг
касбий фаолиятини ташкил қилиш каби малакаларни эгаллаган меҳнат
таълими ўқитувчилари тайёрлаш кабиларни кўрсатишимиз мумкин.
Меҳнат таълими йўналишларининг 2017 -2018 ўқув йилигача бўлган
ўқув режаларида “Халқ ҳунармандчилиги” фанини 40 соат (20 соат маъруза,
20 соат амалий машғулотлар) ҳажмда ўрганиш режалаштирилган. Фан
дастурида фаннинг мақсади - бўлажак меҳнат таълими ўқитувчиларини ўз
касбининг устаси қилиб тарбиялаш, уларга бой миллий қадриятларимиз, урф-
одатларимиз,
анъаналаримиз
ва
ҳунармандчилигимиз
тармоқлари:
наққошлик, ёғоч ўймакорлиги, ганчкорлик, заргарлик тармоқларини қайта
тиклаш ва ривожлантириш босқичлари билан таништириш деб белгиланган
бўлса, фаннинг вазифасига – қўлда бажариладиган ишлар учун иш
ўринларини ташкил қилиш, қўл ишларини бажара олиш, кашта тикиш
усулларини,
зардўзлик,
дурадгорчилик
техникасини
тўғри
танлай
олишкўникмаларини ҳосил қилишлар киритилган. Юқорида келтирилган
фаннинг
мақсади
ва
вазифалари
биринчидан
умумий
кўринишда
шакллантирилган бўлиб, меҳнат таълими ўқитувчисининг касбий фаолияти
билан аниқ, амалий боғланишлари очиб берилмаган. Иккинчидан, фан
дастурида маъруза машғулотларида зардўзлик, каштачилик, дурадгорчилик,
наққошлик ва ёғоч ўймакорлиги, ганчкорлик ва кулолчилик, заргарлик ва
кандакорлик, гилам ва сават тўқиш санъатлари ҳақидаги маълумотлар бериш
кўзда тутилган, буларда асосан шу санъат турларининг тарихи, ривожланиш
босқичлари, ишлатиладиган жиҳоз ва мосламалар ҳамда шаклланган
мактаблар ҳақидаги маълумотларни ўргатиш кўзда тутилган. Амалий
машғулотларинг тавсия этиладиган мавзуларида 12 та мавзу тавсия этилган,
(2016 йилги фан дастури) улардан 4 таси наққошлик санъати ва нақш турлари
ва уларни бажаришга ўргатиш бўйича бўлса, қолган 8 та мавзу бирор
ҳунармандчилик тури, унда ишлатиладиган материаллар, асбоб-ускуналар,
ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш жараёнларини ҳам қамраб
олинган.
Меҳнат таълими ўқитувчиси халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъат
бўйича ўқувчиларда фан дастурида кўзда тутилган билим,кўникма ва
малакаларни шакллантириши учун биринчи навбатда ўзи талаб даражасида
тайёр бўлши зарур. Юқорида кўриб чиққан фан дастурининг мазмуни ва унга
жаратилган ўқув соатлари чегарасида талабаларда бу билим, кўникма ва
малакаларни шакллантириш муаммо бўлиб қолади. Чунки ажратилган ўқув
машғулотларида халқ ҳунармандчилигининг асосий турлари ҳақидаги
маълумотларни талабаларга умумий тарзда етказиш мумкин, лекин амалий
кўникмалар ва малакаларни шакллантириш қийин масала. Талабалар
бажариши режалаштирилган амалий ишлар ҳам ҳеч қандай ижодий
ёндашувларсиз бажариладиган вазифалар кўринишида.
2017-2018 ўқув йилидан “Меҳнат таълими” йўналишида қўлланила
бошланган ўқув режасидаги “Халқ ҳунармандчилиги ва бадиий лойиҳалаш”
76
ихтисослик фани дастури мазмунига юқоридаги камчиликларни бартараф
қилиш бўйича бир қанча ўзгаришлар киритилди. Маъруза машғулотларининг
20 соати 1-модул “Халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъат” га ажратилиб
унда 6 соат наққошлик санъати, унинг турлари, амалий қўлланилиш соҳалари
бўйича назарий маълумотлар ўрганилади. Маъруза машғулотларининг
қолган ўқув соатларида кенг тарқалган халқ ҳунармандчилиги ва амалий
манъат турларини ўрганиш билан биргаликда технология дарсларида
ўқувчиларни халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъат турлари билан
таништириш ва ўқув машғулотларини ташкил қилишнинг ўзига хос
хусусиятлари бўйича билим, кўникма ва малакалар шакллантирилади. 2-
модуль “График дизайн”, 3-модуль “Саноат графикаси” ва 4-модуль “Бадиий
лойиҳалаш” бўйича назарий маълумотлар ва уларнинг амалий қўлланилиши
ўрганилади.
Ушбу ўқув фанида талабаларда халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъат
бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш билан бир қаторда уларда шу
йўналишда ижодкорлик кўникмаларини ривожлантириш, мактаблардаги
технология ва тўгарак машғулотларида ҳар хил буюмлар тайёрлашда олинган
билимларни
амалий
қўллаш
малакаларини
шакллантириш
асосий
вазифаларидан бири сифатида қаралади. Бу вазифалар асосан амалий
машғулотларда бажарилади.
Урганч давлат университетининг “Меҳнат таълими” кафедрасида “Халқ
ҳунармандчилиги ва бадиий лойиҳалаш” фанидан амалий машғулотлар учун
3 қисмдан иборат ўқув-методик қўлланма тайёрланди. Қўлланманинг ўзига
хос хусусияти унда мавзуга оид қиcқача назарий маълумотлар берилиб,
талабаларнинг шу йўналишдаги амалий кўникмаларини тўғри шаклланишига
алоҳида аҳамият берилган. Масалан, шрифтлар мавзуси шрифт ёзишда
ишлатиладиган асбоб-ускуналар, материаллар
ҳақидаги маълумотлар
иллюстратив тасвирлари билан берилган. Шундан кейин асбобларни ишга
тайёрлаш ва уларни тўғри ишлатиш, ёзувлардаги асосий элементлар
(дуктлар)ни бажариш техникаси, ҳарфларни ёзиш усуллари батафсил
тушунтирилган. Ҳар бир мавзу бўйича аудиторияда бажариладиган машқлар
билан талабаларда амалий кўникмалар шакллантириб борилиб, ижодий
характердаги топшириқ бажариш билан якунланади.
Қўлланмада “Халқ халқ ҳунармандчилиги ва бадиий лойиҳалаш”
фанини янгича талқин қилишга ҳаракат қилинган. Ундаги назарий
маълумотлар мазмуни халқ ҳунармандчилиги, амалий санъат ва элементар
дизайнерлик асослари бўйича маълумотларнинг амалий қўлланилишини
очиб беришга қаратилган бўлиб, талабалар бажарадиган индивидуаль
топшириқлар максимал даражада ижодий характерда ва кўпчилик ҳолларда
амалиётда фойдаланиланишга мўлжалланган (лойиҳа, эскиз, ...) бўлишига
ҳаракат қилинди. Машғулотларнинг шу тартибда ишлаб чиқилган мазмуни
яхлит тизимни ташкил этади ва бир тарафдан миллий қадриятларимиз,
жамиятнинг ижтимоий ва маънавий ҳаётда эришган ютуқларини маълум
77
даражада акс эттириб, ушбу ўқув фанининг ўзига хос хусусиятларига мос
келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |