Концептуал жадвал”
график органайзеридан ўтилган мавзуни
мустахкамлашда фойдаланамиз [2].
Кўпчилик тадқиқотчилар концептуал жадвалдан гуманитар фанларда
фойдаланиш самаралироқ деб ҳисоблайдилар, аммо биз ундан физикани
ўрганишда ҳам фойдаланиш ўзига хос юқори натижа бериши мумкинлигини
кўрсатдик. Бу метод дарс якунида мавзуни янада мустаҳкамлаш учун
қўлланса мақсадга мувофиқ бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Жўраев Р.Ҳ. Умронхўжаев А. Интеграция – янги сифат-Ж //Узлуксиз
таълим 2002 №1.
2.
Ишмухаммедов Р. Абдуқодиров А. “Тарбияда инновацион технологиялар”
Тошкент, “Истеъдод 2010 й.
3.
Б.Отақулов, Ю.Пўлатов, К.Онарқулов, З.Ғозиев, Ш.Якубова “Молекуляр
физика” Фарғона, 2006 й.
МАХСУС ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА ШАХСГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ
М.Н.Каримова
БухДУ “Mehnat ta’limi” kafedrasi katta o’qituvchisi
Шахсга йўналтирилган таълим технологияси, энг аввало, таълим
олувчининг шахсини шакллантиришни назарда тутади.Махсус фанларни
шахсга йўналтирилган таълим технологиялари асосида ўқитиш жараёнини
моделининг ташкил этувчилари қуйидагилардан иборат: 1. Ўқувчилар гуруҳи
таҳлили. 2. Дастлабки тайёргарлик. 3. Ўқитиш мазмуни. 4. Ўқитиш
мақсадлари. 5. Ўқитиш шакллари. 6. Ўқитиш методлари. 7. Ўқитишнинг
дидактик воситалари. 8. Билим ва кўникмаларни баҳолаш. 9. Қайтар алоқа.
10. Таълим натижаси. Қуйида моделнинг ҳар бир ташкил этувчиси ҳақида
қисқача тўхталиб ўтамиз.
1. Ўқитувчилар гуруҳи таҳлили. Шахсга йўналтирилган таълим
жараёнида гуруҳ ўқувчиларининг кўплиги ва билими даражаси ҳар хил
эканлиги ўқитишда бир оз қийинчилик туғдирилиши мумкин. Шунинг учун
238
ўқитувчи ўқув гуруҳини чуқур ўрганиши ва таҳлил этиши зарур. Бунда ўқув
гуруҳи ҳақида умумий маълумот олинади, таълим жараёнида қандай махсус
ёндашув лозимлиги аниқланади, ўқувчиларнинг билимларини ўзлаштириш
ва амалий топшириқларни бажариш имкониятлари, таълимнинг кейинги
босқичида ўқишга муносабати, қизиқишлари, билими ва кўникмаси, мовқеи,
шахсий ва касбий сифатлари, фазилати, ёши ва жинси, оилавий шароити
ҳамда ижтимоий келиб чиқиши таҳлил этилади.
2. Ўқув жараёнини ташкил этишга тайёргарлик. Ўқитувчининг махсус
фанларни ўқитишга тайёргарлик кўриши муҳим аҳамиятга эга. У назарий ва
амалий машғулотларни ташкил этишга қуйидаги йўналишларда тайёргарлик
кўради: ташкилий шарт – шароитларни яратиш; дидактик шарт –
шароитларни тахлил этиш (ўқитиш ҳолатини ўрганиш); ўқув – услубий
таъминотни таъминлаш.
Ташкилий шарт – шароитлар қуйидагиларни тақозо этади: ўқитиш
жойини тўғри танлаш; йўриқнома ва кўрсатмалар ишлаб чиқиш; ўқув
хоналари ва иш жойларини тайёрлаш.
Дидактик шарт – шароитлар жиҳозлар, ўқитиш воситалари (доска,
флипчарт, проектор, видеомагнитафон, компьютер, Интернет) ни талаб
этади.
Ўқув – услубий таъминотга махсус фанга тегишли барча ўқув меъёрий
ҳужжатлар (ўқув дастури, иш режалари, баҳолаш мезонлари), ўқув
адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланмалар, услубий кўрсатмалар, методик
қўлланмалар ва бошқалар) китради.
Жадвал
№
Ўқув мақсадлари
Феъллар
1.
Билиш
Қайтариб айтиш
Қайд қилиш
Хабар бериш
Номламоқ, атамоқ
Ёзмоқ
Ифодалаш
Фарқлаш
Таниш
Айтиб бериш
Такрорлаш
2.
Тушуниш
Далиллар келтирмоқ
Алмаштирмоқ
Аниқламоқ, белгиламоқ
Тушунтирмоқ
Ўтказиш, айлантириш
Ўзгартириш
Сурат билан кўрсатиш
Изоҳ бериш
Ойдинлаштириш
3.
Қўллаш
Тадбиқ этиш
Ҳисоблаб чиқариш
Намойиш этиш
Фойдаланиш, ўргатиш
Аниқлаш
Бажариш
Ҳисоблаш
Амалга ошириш, ечиш
4.
Анализ
Келтириб чиқариш
Ажратиб кўрсатиш
Олдиндан айтиш
Қисмларга ажратиш
239
Табақалаштириш
Таснифлаш
Таклиф этиш
Тақсимлаш
Текшириш
Гуруҳлаш
5.
Синтез
Кашф этиш
Умумийлаштириш
Режалаштириш
Ишлаб чиқариш
Тизимга солиш
Қўшмоқ,уламоқ
Тузиш
Лойиҳалаш
6.
Баҳлаш
Ташхислаш
Исботлаш
Асослаш
Ўлчаш
Маъқуллаш
Баҳолаш, текшириш
Назорат қилиш
Таққослаш
Солиштириш
Қиёслаш
3. Ўқув предметининг мазмуни.
У махсус илмий билимлар, тадқиқотлар,
шунингдек амалий иш ва тажриба натижаларини ўз ичига қамраб олади. Кўп
қамровли маълумотларни ўзлаштириш ва тахлил қилиш учун ўқувчиларга
ўқув материали мазмуни ва моҳияти бўйича таянч билим зарур бўлади.
Махсус фан мазмуни турли манбаларга таянган ҳолда белгиланади:
махсус ўқув адабиётлари; техник адабиётлар (илмий техникавий журналлар,
луғатлар, махсус мақолалар, патентлар ва ҳоказолар); машина ва
мосламалардан фойдаланиш бўйича йўриқномалар; махсус фан соҳасига
тегишли интернет маълумотлари; замонавий жиҳозланган корхоналар.
4. Ўқув мақсадини белгилаш.
Машғулотларни ташкил этишда ўқув
мақсадлари олдиндан белгиланади. Йўналтирувчи ўқув мақсадлари
ўқувчиларни касбий фаолиятга ўргатишни назарда тутади. Бунда касб
характеристикаси, мутахассислик соҳалари ҳамда ишлаб чиқариш таълим
вазифаси ва босқичлари тавсифланади.
Умумий ўқув мақсадлари фанни ёки унинг бўлимлари (модуллар)ни
ўрганишни, аниқ ўқув мақсадлари аниқ мавзу ёки билимларни ўрганишни
назарда тутади. Махсус (касбий) ўқув мақсадлари фан мазмунини
ўзлаштириш ва эгалланган билимларни амалда қўллашни тақозо этади.
Ўқув мақсадларини белгилашда Блум таксономияси феълларидан
фойдаланилади
(жадвалга
қаранг)
Шунингдек,
Бройер.
Шмидт
таксономияларидан фойдаланиш мумкин: билим соҳалари билан дастлабки
танишув (танишиш), фаннинг асосий мазмунини ва фаолият усулларини
ўрганиш (билиш), билимларни таққослаш, методлар ва усулларни
солиштириш (солиштириш, таққослаш), фаолият усулларини тўлиқ эгаллаш
(эгаллаш), эгалланган билим ва фаолият усулларини амалда қўллаш
(қўллаш), мавзу мазмунини, олинган натижаларни таҳлил қилиш, баҳолаш ва
зарур ҳолларда ўзгартириш (баҳолаш), эгалланган билим, кўникмалар
асосида фаолиятни мустақил режалаштириш, амалга ошириш ва назорат
қилиш (амалга ошириш).
240
5. Ўқитиш шакллари ва методлари. Шахсга йўналтирилган ўқитишни
якка тартибда, ҳамкорликда ва кичик гуруҳларда олиб бориш тасия этилади.
Шунингдек, интегратив машғулотлар ҳам яхши самара беради. Шахсга
йўналтирилган ўқитишда асосий эътибор ўқувчиларни фаоллаштириш,
мустақил билим олиш (ички ва ташқи мотивация), ўқитиш ва ўрганишга
қизиқиқтириш,
уларнинг
мустақил
ишлаш
қобиляти
ва
шахсий
фазилатларини ривожлантиришга қаратилади.
6. Дидактик восита ва материалларни тайёрлаш.
Махсус фанларни
ўқитишда қўлланиладиган дидактик воситалар: тасвирли – визуал воситалар;
жиҳозлар, ускуналар; аудио – визуал воситалар; модел, макетлар;
мультимедиали воситалар; ўлчаш воситалари; замонавий ахборот олиш
воситалари (интернет, электрон таълим ресурслари); компьютерлаштирилган
ўқув дастурлари.
7. Билим, кўникма ва малакаларни баҳолаш. Таълим жараёнининг
маълум босқичида ўқув мақсадларига эришилганлик даражаси олдиндан
белгиланган мезонлар асосида бахоланади. Бунда ўқувчиларнинг билим
даражаси ва тушунчасини баҳолашдан ташқари қайси ўқув материалининг
яхши
ўзлаштирилганлиги,
қайсиларининг
етарли
даражада
ўзлаштирилмаганлиги аниқланади.
8. Қайтар алоқа. Таълим жараёнида қайтар алоқа таъминланади. Ўқув
материалларини ўзлаштиришга фақат ўқитувчи эмас; балки ўқувчи ҳам
маъсулдир. Ўқувчи дарс жараёнида қанчалик фаол ва мустақил ҳаракат
қилса, ўқув мақсадига эришиш шунчалик самарали бўлади. Шунинг учун
ўқувчининг фаоллигини таъминловчи ўқитиш методларини қўллаш керак.
Дарс жараёнида қайтар алоқа таълим сифатига таъсир кўрсатади.
9. Таълим натижаси. Ўқувчининг фан бўйича ўзлаштириш натижалари
белгиланган мезон ва стандартлар асоида якуний баҳоланади. Билим,
кўникма ва малакаларни баҳолаш натижаларига қараб, таълим сифатини
яхшилашга
қаратилган
тадбирлар
амалга
оширилади.
Баҳолаш
қўлланилаётган методиканинг афзаллик ва камчиликларини аниқлаш,
дарсларни режалаштириш ва ўтказиш сифатини текшириш ҳамда зарур
ҳолларда унга ўзгартиришлар киритиш, шунингдек таълим сифатини
таъминлаш ва тажриба алмашишга имкон беради.
Хулоса қилиб айтганда, шахсга йўналтирилган таълим жараёнида
қуйидагилар
назарда
тутилади:
билим,
кўникма
ва
малакаларни
шакллантириш
самарадорлигини
ошириш;
шахснинг
қобиляти
ва
фазилатларини ривожлантириш; таълим олувчини касбий шакллантириш
талабларини бажариш; педагогнинг ижодий қобилият ва маҳоратини
ошириш.
241
Do'stlaringiz bilan baham: |