221
4-ШЎЪБА
УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МЕҲНАТ ВА КАСБ ТАЪЛИМИ
ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ
ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ АСОСИДА УМУМТЕХНИКА
ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
С.Х.Холияров
ТерДУ доценти, т.ф.н.
Дарсларнинг
сифати
ўқилаётган,
таҳлил
қилинаётган
мавзуга
ўқитувчининг нечоғли маъсулият билан ёндошишлиги, унинг мазмунини
етказишга қаратилган маҳорати, фаолияти билан белгиланади. Ўқитувчи
мавзуни ёритиш учун ўта муҳим бўлган назария билан асосланганлиги,
фикрларни мантиқан боғланганлигини хис қилиб баён этиб тушунтира олса
маълум мақсадга эришган бўлади. Бунинг учун ҳозирги мавжуд ўқитиш
восита ва қуроллардан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқдир
Умумтехника фанлари дарсларида техник
воситаларидан фойдаланиш
мушкуллик туғдиради, лекин амалга оширса бўлади, бунинг учун ўқитувчига
илгари тайёрланган диаграммалар, схемалар, плакатлар ёрдам қилади.
Шунинг баъзи воқеа-тавсилотларнинг слайд, ахборот коммуникацон
технологиялар, ютуқларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Бунда ҳозирги инновацион-педагогик технологиялар
имкониятларидан
фойдаланиш ва усулларини ишлатиш (компютер, интернет, проекцион
аппаратлар, вертуал лоборатория, мултимедиалар ва ҳакозолар)
асосий
мақсад ҳисобланади.
Масофа билмас, чегара билмас замонавий маълумот олиш, амалиёт
юргизиш воситаларининг шиддат билан хаётимизга кириб келиши компютер
асосида касбий таълим, информатика, физика-математика
таълимида янги
вазифаларни келтириб чиқармоқда. Шу ўринда мезонлар, уларнинг
мақсадларини англаш ва англатиш услубларини ишлаб чиқиш, ўз-ўзини
мўтадиллаш, ростлаш маданиятини сайқал топдирувчи телекоммуникацион
стил ва стилистикасини яратиш интилишнинг зарурлигини билдиради.
Телекоммуникация ва компютер технологияси тингловчиларда муҳим
ижтимоий эҳтиёжларни актуаллаштиради, бу воситаларни кузатиш орқали
тингловчи янги жараёнда ўз ўрни борлигини ҳис эта бошлайди.
Телекоммуникация технологияси орқали педагог ўзининг
ахборотлар
мажмуини кўпайтирибгина қолмасдан, дунёнинг исталган бурчагидаги
касбдошлари билан амалда мулоқотда бўлиш имконини қўлга киритади. Бу
эса дарс сифатини оширишга, ҳамда янги усул технологияси самарадорлиги,
унда эришилган натижа, вақт сифати билан баҳоланишини ҳисобга оладиган
222
бўлсак у пайтда таълим жараёнида хам янги сифат томонларини
шакллантиришга тўғри келади.
Ҳар қандай билиш жараёни моделнинг у ёки бу турини қўллаш орқали
давом этади. Ҳозирги кунда оддийдан тортиб то мураккаб физикавий
ходисаларгача ЭҲМ ёрдамида моделлаштирилмоқда. Тадқиқот ўтказишда
ҳисоблаш эксперименти вазифасини ўтамоқда, яъни ҳисоб-китобларнинг
инсонни зериктирадиган томонларини ўз зиммасига олмоқда, тадқиқот
жараёнида фаоллаштиришга хизмат қилиб,
физикавий эксперимент
натижаларини қайта ишламоқда. Оддий кўз билан илғаб олиш мумкин
бўлмаган ҳолларда натижалар тўплаб, унинг актуаллигини, сифатини
текширишга имкон бермоқда. Энг муҳими физикавий эксперимент
ўтказувчининг фаолиятини унумли қилади. Ишлаётган
асбоб - ускуналар
ёрдамида инсон имкониятини оширади.
Умуман ўқув жараёнида назария ва амалиётни биргаликда ўтказиш
яхши натижалар беради, жумладан:
-
Дарснинг
сифати
энг
аввало
дарснинг
мазмунини
тўлиқ
шакллантиришга ва таълим мақсадига эришиш.
- Ўқитиш тури муаммоли ёки тадқиқотга оид фаоллаштирувчи булиши
ҳамда маъруза ҳар бир тингловчида фикрлашни уйғотиши зарур.
- Муаммо элементлари бўлган ижодий фикрлаш дарсига айлантириш,
яъни баҳс-бу фаол, қизиқарли, қизғин ва эҳтирос суҳбат бўлиб, унинг
иштирокчилари мухокама қилинаётган масалаларини
муфассал тушунишга,
билишга диққат эътиборини қаратиши лозим.
- Муаммовий услуб аввалдан мавжуд билимлар асосида мустақил
билимлар олиб боришни талаб қилади, ижодий фикрлашни уйготади.
Do'stlaringiz bilan baham: