IV. Ишсиз ша хсларни касбга тайёрлаш ўқув ишлаб чиқариш базаси ва ўқитишни
услубий таъминлаш
4.1. Ишсиз ша хсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оши-
риш учун танланган ўқув муассасалари жорий тартибда давлат аттестацияси ва аккреди-
тациясидан ўтган бўлишлари лозим. Ишсиз ша хсларнинг касбий таълими учун танланган
тижорат ташкилотлари таълим фаолиятига доир рухсатнома (лицензияга) олган бўлишлари
шарт. Ўқув юртларнинг фаолияти жорий тартибда тасдиқланган Низомлар асосида ташкил
қилинади.
4.2. Касбга тайёрлаш учун ўқув-ишлаб чиқариш базаси:
ўқув юртининг, корхона ўқув бўлинмасининг касбий йўналишига мувофиқ, зарурий жиҳоз,
асбоб-ускуналар, таълимнинг техник воситалари, кўргазмали қуроллар билан жиҳозланган
ўқув хоналари (лаборатория, синф хоналари, кабинетлар) устахоналар, ўқув — машқ май-
дончаларидан таркиб топади.
4.3. Базасида ишсиз ша хсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси-
ни оширишни таъминлай оладиган ўқув юртларининг рўйхати жойлардаги меҳнат орган-
лари томонидан белгиланади.
4.4. Меҳнат органларининг касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш
марказлари қошида ўз имконияти чегарасида, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ишсиз
ша хсларни — меҳнат қилиш қобилияти чекланган ногиронлар, кўп болали фуқароларни
касбга тайёрлаш учун алоҳида синфлар, ўқув хоналари ташкил этиш мумкин.
4.5. Меҳнат органлари томонидан касбга тайёрлаш учун ўзга минтақаларга йўлланган
тингловчилар ўқув юртлари, корхоналарнинг ётоқхонасига ёки меҳмонхоналарга жойлаш-
тирилиши мумкин.
192
V. Ишсиз ша хсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини
оширишни молиявий таъминлаш тартиби
Меҳнат органларида рўйхатдан ўтган ва ишсиз деб эътироф этилган ша хсларни касбга тайёр-
лашни молиявий таъминлаш Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасининг
ана шу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ишсиз ша хсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш
учун мўлжалланган сарф-харажатлар қуйидагилардан таркиб топади:
ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари (йўриқчилари) ва халқ усталарининг
меҳнатига ҳақ тўлаш;
ўқув юртлари, корхоналарнинг ўқув бўлинмаларининг малака имтиҳонлари комиссияси
аъзоларининг меҳнатига ҳақ тўлаш;
бошқа ҳудудлардан келиб ўқиётган фуқароларнинг транспорт ва меҳмонхонада яшашла-
ри учун сарфланган харажатлар;
ўқиш даврида қонунчилик томонидан белгиланган миқдорда стипендиялар тўлаш;
ўқув режа ва дастурлари, ўқув-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва харид қилиш учун
тўланадиган маблағлар;
жиҳозларни, бошқа ашёвий захираларни қисман харид қилиш, зарурий ўқув-ишлаб
чиқариш майдонларини ижарага олиш, ўқув юртлари ва корхоналарнинг хизматларидан
фойдаланиш учун ҳақ тўлаш;
ишсиз ша хсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни
ташкил қилиш ва амалга ошириш билан бевосита боғлиқ бўлган ўзга харажатлар.
Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси ҳисобидан ишсиз ша хсларни
касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш учун маблағ харажатла-
ри сметаси жорий тартибда меҳнат органлари томонидан тасдиқланади.
Меҳнат вазирлигининг 1992 йил 26 июнь 45-сон буйруғи билан қабул қилинган «Корхо-
налардан бўшатилган ходимлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга йўллаш, тайёрлаш, қайта
ўқитиш ва малакасини ошириш тўғрисида»ги Низоми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
193
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИ
ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН
ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
билан келишилган
ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ
ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ
ВАЗИРЛИГИ
билан келишилган
ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ
МАКРОИҚТИСОДИЁТ ВА
СТАТИСТИКА
ВАЗИРЛИГИ
билан келишилган
Do'stlaringiz bilan baham: |