Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


II. Маслаҳатлар олиш учун мурожаат қилган фуқароларни рўйхатга олиш



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

II. Маслаҳатлар олиш учун мурожаат қилган фуқароларни рўйхатга олиш
6. Меҳнат бўлимларига маслаҳатлар олиш учун мурожаат қилган фуқароларни рўйхатга 
олиш — иш ўрнини, яшаш жойини, касбини ўзгартириш ҳамда меҳнат фаолиятини бошлаш, 
қайтадан бошлаш, касбий тайёргарликдан, қайта тайёргарликдан ёки малакасини ошириш-
дан ўтиш истагини билдирган ша хсларни ҳисобга олиш мақсадида амалга оширилади.
7. Меҳнат бўлимларининг маслаҳатларига муҳтож бўлган фуқаролар, уларнинг доимий 
яшаш жойлари қаерда бўлишидан қатъий назар, исталган меҳнат бўлимига мурожаат қилиши 
ҳуқуқига эгадирлар.
8. Меҳнат бўлимларига маслаҳатлар олиш учун мурожаат қилган фуқароларга нисбатан 
уларни рўйхатга олишда ёши ва бошқа томонлари бўйича чеклашлар белгиланмайди.
9. Маслаҳатлар олиш учун мурожаат қилган фуқаролар «Маслаҳатлар олиш юзасидан 
мурожаат қилган фуқароларни ҳисобга олиш бўйича рўйхатга олиш дафтари»да (1-илова) 
рўйхатга олинадилар. Бу дафтарда қуйидаги маълумотлар қайд қилинади:
тартиб рақами;
маслаҳатлар олиш учун мурожаат килган санаси;
фамилияси, исми ва отасининг исми;
туғилганлик санаси ва жойи;
доимий яшаш жойи (манзили);
маълумоти;
иш жойи (бўлган тақдирда);
мурожаат этиш сабаблари;
маслаҳатлар давомида берилган ахборотларнинг қисқача баёни:
изоҳлар (агар маслаҳат олиш учун мурожаат қилган ша хснинг саволларига жавоб бериш 
учун меҳнат бўлимининг бошқа мутахассисини жалб қилиш талаб қилинса, маслаҳат олиш 
учун мурожаат қилган ша хсга берилган ахборотга аниқлик киритиш зарур бўлган ёки такро-
ран маслаҳат олиш тайинланган ҳолларда тўлдирилади, бу ҳолда, такрорий маслаҳатларни 
ўтказиш санаси ва жойи кўрсатилади).
Рўйхатга олиш дафтарини ҳар қайси бетига рақам қўйилиши ва пишиқ ип билан тикилиб, 
ипнинг учлари муҳрланиши шарт. Рўйхатга олиш дафтарини сарварақасида меҳнат бўлимининг 
номи, меҳнат бўлими маслаҳат берувчи ходимнинг фамиляси, отасининг исми кўрсатилади.
Рўйхатга олиш дафтарини меҳнат бўлимининг ходими имзо чекиб олади ва у тўлиқ 
тўлдиргандан кейин мазкур ходим томонидан меҳнат бўлимига қайтариб берилади.
10. Маслаҳат олиш учун мурожаат қилган хар бир ша хсга меҳнат бўлимининг ходими 
Ҳисобга олиш варақасини (2-илова) очади. Варақа тўлдирилгандан кейин 10 кундан кечик-
тирилмасдан, ҳисобот ҳужжатларни қонунчиликда ўрнатилган муддатларда сақлаш учун 
меҳнат бўлимига топширилади.
11. Маслаҳат олиш юзасидан рўйхатга олинган ша хслар тўғрисидаги барча маълумотлар. 
Рўйхатга олиш варақасига мурожаат қилувчининг сўзлари асосида ёзиб қўйилади ва одат-
да, уларнинг ҳужжатлари орқали тасдиқлаш талаб қилинмайди.


195
12. Рўйхатга олиш ша хс тўғрисида маслаҳатлар давомида олинган маълумотлардан фақат 
хизмат мақсадларида фойдаланиб, уларни ошкор қилишга йўл қўйилмайди.
13. Маслаҳатлар олиш учун мурожаат қилган фуқароларга рўйхатга олинган такдирда, 
уларга қуйидаги ахборотлар берилади:
фуқароларнинг меҳнат ва иш билан таъминлаш қонун ҳужжатлардан келиб чиқадиган 
ҳуқуқ ва мажбуриятлар тўғрисида;
туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот, муассасалардаги бўш (вакант) 
иш ўринларининг мавжудлиги тўғрисида;
туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот, муассасалар тўғрисида;
бўш (вакант) иш ўринлари мавжуд бўлган корхоналар, ташкилотлар, муассасалардаги 
меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа шароитлар тўғрисида;
минтақада (яшаш ҳудудида) яратилаётган янги иш ўринлари ва ривожланиш дастурла-
ри тўғрисида;
касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака оширишдан ўтиш имкониятлари ва шартлар 
тўғрисида, шу жумладан, туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган касб-ҳунар ўқув юртлари 
ҳақидаги ахборотларни инобатга олган ҳолда;
меҳнат бўлимларида рўйхатга олиш тартиби ва шартлар ҳамда ишсизларга бериладиган 
ижтимоий кафолатлар тўғрисида.
Маслаҳатлар олиш учун мурожаат қилган фуқароларга юридик ва ижтимоий мазмунга 
эга ва меҳнат бўлимлари ваколатларига кирувчи бошқа, жумладан, фуқаролар томонидан 
ўзининг хусусий ишини ташкил қилиш имкониятлари ва йўллар тўғрисидаги маълумотлар 
ҳам берилиши мумкин.
14. Маслаҳат олиш учун мурожаат қилган ша хсга, у берган савол бўйича батафсил ахбо-
рот бериш имконияти бўлмаса, меҳнат бўлимининг маслаҳат берувчи ходими такрорий 
маслаҳатлар бериш вақтини тайинламоғи ва Рўйхатга олиш дафтари ҳамда Ҳисобга олиш 
варақасининг «Изоҳлар» устунида белги қўйиш лозим.
Агар қўйилган масала бўйича малакали маслаҳатлар бериш юзасидан меҳнат бўлимининг 
бошқа ходимларнинг ёрдами талаб қилинса, меҳнат бўлимининг ходими ана шундай 
маслаҳатларни ўтказиш юзасидан кўмаклашмоғи лозим.
15. Маслаҳатлар олиш учун мурожаат қилган ша хсларни рўйхатга олишни амалга оши-
ришда, меҳнат бўлимининг ходими ҳафтада бир марта, маслаҳат олганлар сони ва улар томо-
нидан берилган саволларнинг моҳиятини қисқача баён қилган ҳолда, меҳнат бўлимига ахбо-
рот такдим килади.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish