Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


III. Иш қидирувчи ша хсларини рўйхатга олиш



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

III. Иш қидирувчи ша хсларини рўйхатга олиш
16. Иш қидирувчиларни рўйхатга олиш — қонунчилик томонидан белгиланган тартиб-
да ишга жойлаштириш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга муҳтож 
бўлган ша хсларни ҳисобга олиш мақсадида амалга оширилади.
17. Иш қидирувчи ша хслар сифатида яшаш жойи бўйича бевосита меҳнат бўлимлари ёки 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудларига бириктирилган туман (шаҳар) меҳнат 
бўлими ходимига иш қидириб мурожаат қилган, меҳнат қилишга, касбий тайёргарлик, қайта тайёр-
гарлик ва малакасини оширишдан ўтишга тайёр бўлган 16 ёшдан ошган фуқаролар, шу жумладан:
ишга ва иш ҳақига (меҳнат даромадига) эга бўлмаганлар;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 98 ва 100-моддаларида кўрсатилган ҳоллар 
бўйича, улар билан меҳнат шартномалари бекор қилиниши мумкин бўлган фуқаролар 
(Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 102-моддасига мувофиқ, меҳнат шартно-
масининг бекор қилиниши тўғрисида хабардор қилинган ша хслар);
ТМЭК хулосасига мувофиқ меҳнат фаолиятини амалга ошириш имкониятига эга бўлган 
ногиронлар;


196
ёшидан қатъий назар меҳнат фаолиятини қайтадан бошлашни (давом этиришни) истай-
диган пенсионерлар;
иш ўрнини, касбини ўзгартириш истагини билдирган меҳнатга лаёқатли фуқаролар;
ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифалари рўйхатга оли-
ниши мумкин.
18. Иш кидираётган ша хс сифатида рўйхатга олиш:
фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудига бириктирилган меҳнат бўлими 
томонидан иш қидираётган ша хснинг яшаш жойи бўйича — кишлок жойларида;
иш билан таъминланмаган аҳолини ва ишсизларни ҳисобга олувчи ходим томонидан — 
агар иш қидираётган ша хс меҳнат бўлими жойлашган аҳоли яшаш пункти (шаҳар, қўрғон, 
қишлокда) чегарасида яшайдиган иш қидирувчи ша хснинг истагига биноан рўйхатга олиш, 
иш билан банд бўлмаган аҳолини ва ишсизларнинг ҳисобини олувчи тегишли ходим томо-
нидан бевосита меҳнат бўлимида амалга оширилиши мумкин.
Шу билан бирга, ҳар бир меҳнат бўлимида, ана шу туман (шаҳар) ҳудудида доимий 
истиқомат килувчи ша хсларгина рўйхатга олинадилар.
19. Иш қидирувчи фуқаролар меҳнат бўлими ходимига ша хсан қуйидаги ҳужжатларни 
топширадилар:
паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ва ша хсини тасдиқлайдиган ўзга ҳужжат;
меҳнат стажини тасдиқлайдиган меҳнат дафтарчаси ёки бошқа ҳужжат (илгари ишлама-
ган бўлса бундан мустасно);
маълумоти тўғрисида ҳужжат асл нусхаси ёки тартибда тасдикланган нусхаси;
касбининг ёки малакасининг мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат, унинг асл нусхаси 
ёки ўрнатилган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси — касбга эга бўлган фуқаролар учун;
иш ҳақи тўғрисида маълумотнома (меҳнат даромади, фаолиятининг бошқа турлари бўйича 
даромадлар) охирги 12 ой учун жойидан ёки солик органларидан (юридик ша хс бўлмасдан тад-
биркорлик фаолиятидан даромад олган ша хслар учун) — илгари ишлаган, шу жумладан, суд 
ҳукми билан белгиланган жазо муддатини ўтиш муассасаларидан бўшатилган ша хслар учун.
Ногиронлар, кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда, тавсия этилган иш характери 
ва шароитлари тўғрисида ТМЭК хулосасини такдим қиладилар.
Соғлиги бўйича меҳнат фаолияти чекланган ша хслар, соғлигини сақлаш муассасалардан 
тегишли тиббий хулосалар ва бошқа тасдикловчи ҳужжатларни такдим қилишлари мумкин.
Суд ҳукми билан белгиланган жазо муддатининг ўташ муассасаларидан озод этилган 
ша хслар озод этилганликлари тўғрисида маълумотномани такдим киладилар.
Агар мурожаат қилувчининг қарамоғида болалари бўлса, у ҳолда болаларининг туғилганлик 
гувоҳномасининг кўчирма нусхалари такдим қилинади.
Агар мурожаат қилган ша хснинг бошқа боқимандалари мавжуд бўлса, тегишли орган 
томонидан (одатда, ижтимоий таъминот органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органи томонидан) бундай бокимандаларнинг мавжудлиги тўғрисида ва уларнинг қонун 
ҳужжатлари бўйича белгиланган нафақа ва пенсияларни олмасликлари тўғрисида маълу-
мотнома такдим қилинади.
Иш кидираётган фуқаро охирги 12 ой мобайнида ўриндошлик бўйича (бир вақтнинг 
ўзида) бир нечта жойда ишлаган бўлса, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнтма (даромад пули 
таъминоти), рўйхатга олинаётганнинг танловига кўра, битта иш жойидан такдим қилинади.
Суд қарори бўйича иш ҳақининг маълум микдори ушлаб қолинаётган ша хслар, бундай 
ушлаб қолишларининг асосланганлиги тўғрисида, уларнинг миқдорини ва ўтказилаётган 
манзилини кўрсатган ҳолда, тегишли ҳужжатларни такдим қиладилар.
Зарурат бўлганда меҳнат бўлимининг талабига биноан, иш қидираётган фуқаро, унга фермер 
(деҳқон) ҳўжалиги юритиш учун ер ажратилмаганлиги тўғрисида ҳокимликдан маълумот нома 
ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ўзининг фермер (деҳқон) ҳўжалигига аъзо 
эмаслиги тўғрисида маълумотнома (ёки ҳўжалик дафтаридан кўчирма), шунингдек маҳаллий 


197
солиқ органларидан Пенсия жамғармасига ушбу жамғармада фермер (деҳқон) ҳўжалигида банд 
бўлган даврида унга пенсия ҳисоблаш учун меҳнат стажи ёзиладиган фермер (деҳқон) ҳўжалиги 
аъзоси сифатида қайд қилинмаганлиги тўғрисида маълумотномани такдим қилмоғи лозим.
Зарур бўлса, меҳнат бўлими ходими томонидан солиқ органларидан даромадларининг 
йўқлиги тўғрисида маълумотнома талаб қилиниши мумкин.
20. Меҳнат бўлими ходими иш кидираётган ша хсларни, уларнинг ша хсан мурожаат 
қилган ва мазкур Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ҳужжатларни такдим қилган кундан 
бошлаб
1
рўйхатга олишни амалга оширади.
Иш ҳақи (даромади, пул таъминоти) тўғрисидаги ва мазкур ша хсга фермер (деҳқон) 
ҳўжалигини юритиш учун ер ажратилмаганлигига ва у фермер ёки деҳқон ҳўжалигига аъзо 
эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома рўйхатга олингандан кейингина уч кун мобайнида меҳнат 
бўлимига такдим қилиниши мумкин.
21. Меҳнат бўлимига иш қидириб мурожаат килган ҳар бир фуқарога «Иш кидираётган 
фуқарони Ша хсий ҳисобга олиш варақаси» (3-иловадаги шаклга мувофиқ) ва зарур бўлганда, 
унга Қўшимча варақа (4-иловадаги шаклга мувофиқ) очилади.
«Иш қидираётган фуқаронинг ша хсий ҳисобга олиш варақаси», агар фуқаро бевосита 
меҳнат бўлимига мурожат қилса, иш билан банд бўлмаган аҳолини ва ишсизларни ҳисобга 
олиш бўйича меҳнат бўлими ходими томонидан тўлдирилади.
Агар иш қидираётган фуқаро ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудига бириктирилган 
ходимга мурожаат қилса, унга Ша хсий ҳисобга олиш варақасидан ташқари, Қўшимча варақа 
тўлдирилади.
Ша хсий ҳисобга олиш варақаси ва Қўшимча варақага ортиб бораётган тартибда рақам 
берилади. Ша хсий ҳисобга олиш варақаси ва Қўшимча варақа рақамлари бир хил бўлмоғи 
лозим. Шаҳсий ҳисобга олиш варақаси ва Қўшимча варақага ягона рўйхатга олиш рақами 
меҳнат бўлимининг иш билан таъминланмаган аҳолини, ишсизларни ҳисобга оладиган 
ходим томонидан қўйилади.
Ша хсий ҳисобга олиш варақасининг Қўшимча варағи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органи ҳудудига бириктирилган ходим томонидан тўлдирилгандан сўнг 10 кундан кечик-
тирмасдан меҳнат бўлимига такдим қилинади: бу ерда Қўшимча варакдаги маълумот-
лар Ша хсий ҳисобга олиш варақасига кўчирилади ва Қўшимча варақ ходимга кейинчалик 
ишлаш учун қайтариб берилади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудига бириктирилган ходим томонидан 
Ша хсий ҳисобга олиш варақасининг Қўшимча варағининг ўз вақтида такдим қилиш имконияти 
бўлмаган такдирда, ушбу ходим Қўшимча варакдаги иш қидирувчи тўғрисидаги маълумотларни 
меҳнат бўлимига Ша хсий ҳисобга олиш варақасига киритиш учун телефон орқали бериш шарт.
Иш қидираётган ша хсларни рўйхатга олиш ва ҳисобини юритишни амалга оширадиган 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи худудига бириктирилган меҳнат бўлими ходи-
ми 5 кундан кечиктирмасдан, Ша хсий ҳисобга олиш варақасининг Қўшимча варағидаги бар-
ча ўзгаришлар (янги ёзувлар) тўғрисида, уларни ўз вақтида бевосита Ша хсий ҳисобга олиш 
варақасига киритиш учун меҳнат бўлимига хабар бериши шарт.
Шаҳарларда ва шаҳар туманларида иш қидираётган ша хсларни бевосита шаҳар (туман) 
меҳнат бўлимида рўйхатга олиш амалга оширилса, Ша хсий ҳисобга олиш варақасининг 
Қўшимча варағини тўлдириш шарт эмас.
Бевосита меҳнат бўлимига мурожат қилган қишлоқ жойларда яшовчи иш қидирувчи 
ша хсларга «Иш қидирувчи фуқаронинг ша хсий ҳисобга олиш варақаси» тўлдирилади. 
Бу холда, Ша хсий ҳисобга олиш варақасининг Қўшимча варағини тўлдириш талаб 
қилинмайди.
1 Рўйхатга олиш учун 19-бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг барчаси тақдим қилиниши шарт эмас, улардан 
зарур бўлганларигина топширилади.


198
21.1. Ша хсий ҳисобга олиш варақаси хамда рўйхатга олишда фуқаро томонидан такдим 
қилинадиган айрим ҳужжатлар (касбий тайёргарлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг, оила-
вий таркиби ва боқимандаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотноманинг, иш ҳақи 
тўғрисидаги маълумотномани ва бошқа зарурий ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари) меҳнат 
бўлимида фуқароларнинг ша хсий жилдларини сақлаш учун белгиланган тартибда ва муд-
датларда сақланади.
Ша хсий жилднинг сарварағида рўйхатга олинган ша хснинг фамилияси, исми, отасининг 
исми, манзили, тартиб рақами ҳамда иш қидираётган ша хсни рўйхатга олган меҳнат бўлими 
ходимининг фамилияси кўрсатилади.
Фуқаро иш кидираётган ша хс сифатида такроран рўйхатга олинса янги Ша хсий ҳисобга 
олиш варақаси тўлдирилади ва у қайта топширилган ҳужжатлар билан биргаликда фуқаронинг 
ша хсий жилдида сақланади.
21.2. Иш қидирувчи ша хснинг меҳнат дафтарчаси унинг ўзида сақланади ва у меҳнат 
бўлими ходимининг биринчи талабига кўра такдим қилинмоғи лозим.
22. Ша хсий ҳисобга олиш варақаси бевосита меҳнат бўлимида юритилади ва сақланади. 
Ша хсий ҳисобга олиш варақасининг Қўшимча варағи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органи ҳудудига бириктирилган ходим томонидан юритилади ва сақланади.
23. Меҳнат бўлими ходими томонидан Ша хсий ҳисобга олиш варақасини ва қўшимча 
варақни тўлдириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
23.1. 1-бўлим. «Умумий маълумотлар»да такдим этилган ҳужжатлар асосида қуйидагилар 
ёзилади:
фамилияси, исми, отасининг исми паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатлардан 
кўрсатилади;
туғилганлик санаси ва жойи — паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатлардан 
кўрсатилади. Таваллуд санаси «КК/ОО/ЙЙЙЙ»
1
форматда кўрсатилади. Туғилган жойи 
тўлик, туман ва вилоятларнинг номи киритилган ҳолда, кўрсатилади;
жинси;
доимий яшаш манзили — паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатлардан рўйхатда 
турадиган жойи бўйича кўрсатилади;
паспортнинг ёки унинг ша хсини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатларнинг серияси ва тар-
тиб рақами;
рўйхатга олиш пайтидаги бандлик мақоми — агар рўйхатга олиш даври меҳнат шар-
тномаси бўйича ишни давом эттираётган бўлса — «меҳнат фаолияти билан банд»; агарда 
рўйхатга олиш даврида фуқаро ишламаса ва ўқимаса «меҳнат фаолияти билан банд эмас»; 
агарда рўйхатга олиш пайтида фуқаро маълум ўқув юртида таълим олаётган бўлса — «таъ-
лим олмокда»; агарда фуқаро рўйхатга олиш пайтида юридик ша хс бўлмасдан туриб тад-
биркорлик фаолияти билан шуғулланаётган, ёки фермер (деҳқон) ҳўжалиги аъзоси бўлса 
«ўзини ўзи иш билан таъминлайди» деб кўрсатилади;
маълумоти — маълумоти тўғрисидаги ҳужжатдан;
касби (мутахассислиги) — маълумоти тўғрисидаги ҳужжатдан ёки меҳнат дафтарчасидан 
кўрсатилади. Агар бир нечта касб ва мутахассислигини эгаллаган бўлса, уларнинг ҳаммаси 
ёки охирги бир нечта касб ва мутахассисликлар кўрсатилади. Агар касб ёки мутахассислик-
ка эга бўлмаса чизиқча белгиси қўйилади;
малакаси (ишчи касблар учун) — малакаси разряди меҳнат дафтарчасидан ёки кўрсатилган 
малакани олганлик тўғрисидаги ҳужжатдан кўрсатилади;
охирги иш жойи, корхона, муассаса, ташкилотнинг номи ва манзили — меҳнат дафтарча-
сидан кўрсатилади. Агар мурожаат килган фуқаро юридик ша хс бўлмасдан туриб тадбир-
1 КК — ойнинг куни; ОО — ойнинг тартиб рақами; ЙЙЙЙ — йил тўлиқ кўрсатилади (маслан — 03/08/1999 — 
1999 йил 3 август)


199
корлик фаолиятини амалга ошираётган ёки бандликнинг бошқа шакллари бўйича ишлаёт-
ган бўлса — «ўзини-ўзи иш билан таъминланган» деб кўрсатилади. Агар илгари ишлама-
ган бўлса — чизиқча белгиси қўйилади;
умумий иш стажи — корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ишлаган иш даври-
ни жамлаш йўли билан — меҳнат дафтарчасидан кўрсатилади. Бу ҳолда тўлиқ ишлаган йил 
ва ойлар сони кўрсатилади. Агар меҳнат стажи бўлмаса — чизиқча белгиси қўйилади;
охирги 12 ой мобайнидаги иш ойларининг сони — меҳнат дафтарчасидан ёки даромад 
даври тўғрисидаги солиқ органидан олинган маълумотлардан кўрсатилади. Агар 12 ойдан 
камроқ ишлаган бўлса — тўлиқ ойлар ва тўлиқ бўлмаган ойнинг кунлари сони кўрсатилади. 
Агар охирги 12 ой мобайнида ишламаган бўлса — чизикча белгиси қўйилади;
охирги 12 ой учун иш ҳақи (меҳнат даромади, пул таъминоти) мазкур Низомнинг 56-бан-
дида кўрсатилган. Агар охирги 12 ой учун иш ҳақи (меҳнат даромади, пул таъминоти) 
ҳисобланмаган бўлса — чизиқча белгиси қўйилади;
охирги иш жойидаги меҳнат шартномасини бекор килиши санаси — меҳнат дафтарчаси-
дан ёзилади. Агар меҳнат шартномаси тузмасдан ишлаган бўлса (юридик ша хс бўлмасдан 
туриб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган, ёки фермер (деҳқон) ҳўжалиги юрит-
ган бўлса) — солиқ органи томонидан берилган даромадлар тўғрисидаги маълумотнома-
ларда кўрсатилган даромад олишнинг охирги ойи бўйича ёзилади. Агар илгар ишламаган 
бўлса — чизиқча белгиси қўйилади;
оилавий аҳволи — паспортдаги тегишли ёзувга асосан ёки рўйхатга олинувчининг 
сўзларидан ёзилади;
рўйхатга олинаётган фуқаронинг қарамоғидаги 16 ёшгача бўлган болаларнинг сони — бола-
ларнинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар асосида кўрсатилади. Агар карамоғидаги 
болалари бўлмаса чизикча қўйилади;
болалардан ташқари, қарамоғидагиларнинг сони — тегишли ваколатга эга бўлган орган 
томонидан берилган маълумотнома асосида кўрсатилади;
алоҳида белгилар — агар иш излаётган ша хс Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш 
билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасида кўрсатилган фуқаролар тоифаси-
га мансуб бўлса, муайян тоифани кўрсатиб,
жумладан;
14 ёшгача фарзандлари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали — ота-оналарга;
таълим муассасасини тугатаётган ёшлар;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, ИИВ ва МХХ қўшинларидан, Фавқулодда 
вазиятлар вазирлигидан, шунингдек Божхона органларидан (аттестациядан ўтган ходим-
лар) бўшатилганлар;
ногиронлар ва пенсия арафаси ёшидагилар;
жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган ша хслар ёки суд қарори билан мажбу-
рий тиббий даволаниш чораларига жалб қилинганлар. Агар иш излаётган ша хс юқорида 
кўрсатилган тоифаларнинг ҳеч қайсисига мансуб бўлмаса — чизиқча белгиси қўйилади;
бошқа маълумотлар — фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда ва ишга 
жойлашда, нафақалар тайинлашда аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлган исталган бошқа 
маълумотлар кўрсатилади.
23.2. 2-булим «Бўлажак ишга доир талаблар»да рўйхатга олинувчининг сўзлари асосида 
қуйидагилар кўрсатилади:
рўйхатга олинувчи ишлаш учун мақбул деб топган иқтисодиёт соҳаси;
рўйхатга олинувчи ишлаш учун мақбул деб топган касб, мутахассислик ва лавозим;
меҳнатга ҳақ тўлашнинг исталаётган миқдори — иш қидирувчи истаётган иш ҳақи мик-
дори ва у ишлашга рози бўлган энг кам иш ҳақи микдори;
иш характери — битта ёки бир нечата вариантлар кўрсатилади:
• «доимий иш»;


200
• «меҳнат шартномаси бўйича муайян муддатли иш»;
• «меҳнат шартномаси бўйича маълум ишни бажариш вақтидаги иш»;
• «тўлиқсиз иш кунидаги иш»;
• «асосий ишдан бўш вақтидаги иш»;
• «сменали иш» ва иш характерини белгилаб берувчи бошқа белгилари;
ишнинг исталаётган жойлашиш ўрни — рўйхатга олинувчининг яшаш жойидан, иш жой-
идан узоқ масофа (агар шаҳарда, қўрғонда бўлса — шаҳар, қўрғон доирасида):
бўлажак ишга қўйиладиган қўшимча талаблар — рўйхатга олинаётганнинг соғлиғини 
ҳисобга олган ҳолда ва унинг алоҳида мақомини (Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш 
билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасида кўрсатилган фуқаролар тоифасига 
мансублиги) назарда тутиб, ишга жойлашиши таъсир кўрсатилиши мумкин бўлган бошқа 
талаблар ҳам қўйилади;
касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишдан ўтиш истаги — қайси ўқув 
юртида, кайси касбга (мутахассисликка) ўқиш истаги борлиги кўрсатилади;
бошқа талаблар — рўйхатга олинувчининг ҳоҳлаган бошқа истаклари кўрсатилади.
«Бўлажак ишга доир талаблар» бўлими иш қидираётган фуқаро томонидан имзоланади.
23.3. «Иш қидираётган фуқаронинг ша хсий ҳисобга олиш варақаси»ни бошқа бўлимларни 
тўлдириш тартиби мазкур Низомнинг кейинги бандлари кўрсатилади.
24. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари худудларига бириктирилган ходим-
ларнинг иш қидираётган ша хслар билан тезкор ишлаш қулайликларини таъминлашни амал-
га ошириш мақсадида, уларга иш қидирувчиларнинг рўйхатга олиш дафтарини юритиш тав-
сия қилинади.
Мазкур дафтар ҳисобот ҳужжати ҳисобланмайди ва у ходим учун қулай шаклда юритилади.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish