Меҳнат таълими ўҚитувчисининг дарсга ва ўҚув йилига тайёргарлиги. Режа


Иккинчидан, ўқитувчи тайёрлаган намуналар ўқувчиларга эталон сифатида хизмат қилади. Учинчидан



Download 127,5 Kb.
bet5/6
Sana23.02.2022
Hajmi127,5 Kb.
#156124
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
17 Ўқитувчининг дарсга ва ўқув йилига тайёрланиши

Иккинчидан, ўқитувчи тайёрлаган намуналар ўқувчиларга эталон сифатида хизмат қилади.
Учинчидан, ўқитувчи меҳнат процессини мустақил бажариб ўқувчилар қандай қийинчиликларга дуч келишини, қандаи хатоларга йўл қўйишлари мумкинлигини аниқ тасаввур қилади.
Ўқитувчининг вазифаси аввало хатоларнинг олдини олишдан иборатдир. Равшанки, у хатоларни келтириб. чиқарувчи сабабларни яхши билсагина бу вазифанинг уддалай олади. Шу сабабли меҳнат ўқитувчиси ўқувчилар йўл қўядиган хатоларни мунтазам анализ қилади ва бу хатоларнинг сабабларини йўқотиш йўлларини излайди. Қайси мавзуларни ўрганишда ўқувчилар хатоларга йўл қўйишларини ва бу хатоларнинг характерини олдинги йиллар тажрибасидан билгани ҳолда, бу хатоларнинг олдини олиш тадбирларини белгилайди. Масалан, маълумки, 5-7 синфларда ўқувчилар чизмаларни ўқишга ва улар бўйича ишлашга тайёр бўлмайдилар. Шу сабабли ўқитувчн чизмачиликдан баъзи билимларни беради, бу билимларга асосланиб ўқитувчилар амалий ишга киришадилар. Шунингдек, маълумки, металларга арра билан қирқишда ўқувчилар тез-тез арра полотносини синдириб қўядилар. Шу сабабли ўқитувчи асбобни қандай ушлашни ўргатишга, арра полотноси қийшайишининг олдини олишга алоҳида эътибор беради.
Дарснинг сифати кўп жихатдан ўқитувчининг ташкилий масалаларни олдиндан ишлаб чиқишига боғлиқ. Чунончи, ҳар бир ўқувчи қирқиш ва ўлчаш асбоблари комплекти билан ҳамда зарур миқдорда заготовкалар билан таъминланган бўлиши керак. Бирор асбоб ишдан чиқиб қолган, заготовка бузилган пайтларда заҳирадаги асбоб ва заготовкага эга бўлиш керак.
Ўқитувчининг дарсга тайёрланиши дарс режасини тузиш билан тамомланади.
Дарс мавзусининг режаси қанчалик тўла, муфассал бўлса, машғулотлар ўтказишда ўқитувчига шунча осон бўлади.
Бундан ташқари технология фани ўқитувчиси ўз фанининг жонкуяри, фидоийси бўлса технология фани бўйича Давлат таълим стандартини, технология фанининг ўқув дастури ва режасини мукаммал билишлари лозим.
Қуйида давлат таълим стандарти, ўқув дастури ва наъмунавий ўқув мавзу режалари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.
Давлат таълим стандартининг мақсади — умумий ўрта таълим тизимини мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари ҳамда илм-фан ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ҳолда ташкил этиш, маънавий баркамол ва интеллектуал ривожланган шахсни тарбиялашдан иборат.
Давлат таълим стандартининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • умумий ўрта таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш;

  • миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар асосида ўқувчиларни тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

  • ўқув-тарбия жараёнига педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари ва битирувчиларининг малакасига қўйиладиган талабларни белгилаш;

  • кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш;

  • таълим ва унинг пировард натижалари, ўқувчиларнинг малака талабларини эгаллаганлик даражасини тизимли баҳолаш тартибини, шунингдек таълим-тарбия фаолияти сифатини назорат қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

  • давлат таълим стандартлари талабларининг таълим сифати ва кадрлар тайёрлашга қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш.


Download 127,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish