Меҳнат таълими ўҚитувчисининг дарсга ва ўҚув йилига тайёргарлиги. Режа


-босқич: Тақвим-мавзу режадаги янги мавзу ва унга ажратилган вақт (соат) аниқлаштириб олинади. 2-босқич



Download 127,5 Kb.
bet3/6
Sana23.02.2022
Hajmi127,5 Kb.
#156124
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
17 Ўқитувчининг дарсга ва ўқув йилига тайёрланиши

1-босқич: Тақвим-мавзу режадаги янги мавзу ва унга ажратилган вақт (соат) аниқлаштириб олинади.
2-босқич: ДТС ва ўқув дастуридан ўтилаётган мавзу юзасидан ўқувчида қандай тушунчалар (билим, кўникма ва малакалар) шакллантирилиши лозимлиги аниқлаштирилиб, шу асосида дарс мақсадлари белгилаб олинади.
3-босқич: Мавзу асосида дарсда фойдаланиладиган техник воситалар, электрон манбалар, слайдлар, кургазмали ва дидактик материаллар, адабиётлар урганиб чиқилади ҳамда дарс ишланмаси (конспекти) ёзилади.
Ўқитувчининг навбатдаги мавзу бўйича машғулотларга тайёрланиши режа тузишдан бошланади.
Агар мактаб ўзининг ички имкониятллари ва хомий ташкилот ёки корхонанинг имкониятларига кўра ўқув-мавзу режа бутун ўқув йилига, ярим йилга ёки чорак ўқув йилига тузилиши мумкин.
Бутун гуруҳ билан фронтал тарзда ўрганиб бўлмайдиган мавзулар учун алоҳида жадвал тузилади. Масалан, агар мактабда токарлик станогида материалларга ишлов бериш, термик ишлаш, маиший электр иситгич асбобларини таъмирлашни фронтал ўрганиш учун етарлича жиҳозлар ва иситиш қурилмалари бўлмаса, ўқувчиларнинг сони ва мазкур устахонанинг таъминланганлигини ҳисобга олиб жадвал тузилади.
Буюмни тайёрлаш технологиясидаги вариантлилик жиҳозлардан анча тўла фойдаланиш имконини беради. Масалан, циркуль тайёрлаш дарсида технологиянинг бир канча вариан­ти берилиши мумкин. Ўқитувчилар бу технологиялар бўйича ишлаб тоблашни ҳар хил вақтда бажарадилар, шу усул билан қиздириш қурилмасидан узлуксиз фойдаланилади.
Ўқув мавзусининг мазмунини ташкил қилувчи бутун материални ўқитувчи машғулотларга тақсимлайди, дарс типларини, улар орасидаги боғланишларни аниқлайди, таълим методларини, ўқувчилар ишлайдиган объектлар ва ҳоказоларни белгилайди. Бунда берилган мавзу бўйича дарслар системасини ишлаш масаласи ҳал қилинади, яъни шундай дарслар тўпламини аниқлайдики, бунда улар орасида дидактик асосланган боғланишлар таъминланади.
Илғор ўқитувчилар ишларининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, у ёки бу мавзу бўйича дарслар тизимиини ташкил этишда қуйидагиларга амал қилиш зарур:
-мавзунинг ўқув предметидаги ўрни ва ўқувчилар эгаллаши керак бўлган билим, кўникма, малака ва копетенциялар доираси;
-назариянинг практи­ка билан боғликлиги;
-мавзу материалининг ўқувчилар би­лан имкониятларини ривожлантиришдаги аҳамияти;
-ўқувчиларнинг янги темани ўзлаштиришга тайёрлиги;
-материалнинг мантиқий баёни;
-ўқувчилар ижодий ишларининг нмкониятлари;
-мавзуни ўрганишдан кутилган натижа;
-дарслар билан ўқувчиларнинг синфдан ташқари машғулотлари орасидаги боғланиш.
Ўқитувчи ҳар бир машғулотнинг мазмунини олдиндан билиш, ўқувчиларнинг тайёргарликларини аниқлаши ва улар олдига ўтилган материални такрорлашга доир топшириқ қўйиш имконига эга бўлади. Юқорида кўрсатилган барча ишлар натижасида навбатдаги мавзуни ўрганишнинг тақвимий-режаси тузилиши ҳам мумкин.
Ўқитувчининг дарсга тайёрланишида ташкилий ва методик ҳарактердаги тадбирларни, шунингдек маҳоратни ошириш тадбирларини ифодалаш мумкин. Ўқитувчининг билимлари ўқувчилардан талаб қилинадиган билимлардан анча кенг, чуқир бўлиши ке­рак. Ўқитувчи ўқувчиларнинг ўқув дастуридан ташқари саволларига жавоб беришга тайёр бўлиши керак.
Ўқитувчининг дарсга методик тайёргарлиги ўқув адабиёти устида ишлашдан бошланади. Ўқитувчи янги маълумотларни баён қилишда ҳисобга олиш учун ўқувчиларга мўлжалланган қўлланмаларни ўрганиб чиқади. Ўқитувчи фан асослари бўйи­ча ўқув адабиёти билан ҳам танишади. Бу иш иккита асосий сабабга кўра зарур.

Download 127,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish