Умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси (кейинги ўринларда — таянч ўқув режа деб аталади) умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиладиган ўқув фанлари номи, ўқув юкламасининг минимал ҳажми ҳамда уларнинг синфлар бўйича тақсимоти белгиланган ҳужжат ҳисобланади.
Таянч ўқув режа умумий ўрта таълим муассасаларининг дарс жадвалини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
Таянч ўқув режа умумтаълим фанлари бўйича белгиланган таълим мазмунини ўқувчига етказиш учун ажратилган ўқув соатлари (давлат ихтиёридаги ва мактаб ихтиёридаги соатлар)нинг минимал ҳажмини белгилайди.
Умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув РЕЖАСИ
Т/р
|
Ўқув фанлари
|
Синфлар
|
Ҳафталик умумий
соат
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
|
Давлат ихтиёридаги соатлар
|
22
|
24
|
26
|
26
|
30,5
|
32,5
|
33,5
|
34
|
36
|
264,5
|
1.
|
Она тили ва адабиёт
|
8
|
8
|
10
|
10
|
9
|
7
|
5
|
5
|
5
|
67
|
2.
|
Ўзбек тили/рус тили
|
|
2
|
2
|
2
|
2
|
2
|
2
|
2
|
2
|
16
|
3.
|
Чет тили
|
2
|
2
|
2
|
2
|
3
|
3
|
3
|
3
|
3
|
23
|
4.
|
Тарих
|
|
|
|
|
2
|
2
|
3
|
3
|
4
|
14
|
5.
|
Давлат ва ҳуқуқ асослари
|
|
|
|
|
|
|
|
1
|
1
|
2
|
6.
|
Иқтисодий билим асослари
|
|
|
|
|
|
|
|
1
|
1
|
2
|
7.
|
Математика
|
5
|
5
|
5
|
5
|
5
|
5
|
5
|
5
|
5
|
45
|
8.
|
Информатика ва ахборот технологиялари
|
|
|
|
|
0,5
|
0,5
|
0,5
|
1
|
2
|
4,5
|
9.
|
Физика
|
|
|
|
|
|
2
|
2
|
2
|
2
|
8
|
10.
|
Кимё
|
|
|
|
|
|
|
2
|
2
|
2
|
6
|
11.
|
Биология
|
|
|
|
|
1
|
2
|
2
|
2
|
2
|
9
|
12.
|
Табииёт ва география
|
1
|
1
|
1
|
1
|
1
|
2
|
2
|
2
|
2
|
13
|
13.
|
Одобнома
|
1
|
1
|
1
|
1
|
|
|
|
|
|
4
|
Ватан туйғуси
|
|
|
|
|
1
|
1
|
|
|
|
2
|
Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари
|
|
|
|
|
|
|
1
|
1
|
1
|
3
|
14.
|
Мусиқа маданияти
|
1
|
1
|
1
|
1
|
1
|
1
|
1
|
|
|
7
|
15.
|
Тасвирий санъат
|
1
|
1
|
1
|
1
|
1
|
1
|
1
|
|
|
7
|
16.
|
Чизмачилик
|
|
|
|
|
|
|
|
1
|
1
|
2
|
17.
|
Технология
|
1
|
1
|
1
|
1
|
2
|
2
|
2
|
1
|
1
|
12
|
18.
|
Жисмоний тарбия
|
2
|
2
|
2
|
2
|
2
|
2
|
2
|
2
|
2
|
18
|
|
Мактаб ихтиёридаги соатлар
|
0,5
|
|
|
|
|
|
0,5
|
0,5
|
1
|
2,5
|
|
Умумий соатлар
|
22,5
|
24
|
26
|
26
|
30,5
|
32,5
|
34
|
34,5
|
37
|
267
|
|
Амалий меҳнат машғулоти (кун ҳисобида)
|
|
|
|
|
6
|
6
|
10
|
16
|
|
|
Педагог кадрлар салоҳияти ҳамда моддий-техника базаси етарли бўлган умумий ўрта таълим муассасаларида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг рухсати билан умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик кенгашларига дарс жадвалини тузишда таянч ўқув режадаги умумий соатлар ҳажмидан ошмаган ҳолда, маълум бир фанларни чуқурлаштириб ўқитиш мақсадида 15%гача ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.
Умумий ўрта таълимнинг ўқув дастури (кейинги ўринларда — ўқув дастури деб аталади) таянч ўқув режага мувофиқ ўқув фанларининг синфлар ва мавзулар бўйича ҳажми, мазмуни, ўрганиш кетма-кетлиги ва шакллантириладиган компетенциялари белгиланган ҳужжат ҳисобланади.
Ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Умумий ўрта таълимнинг малака талаблари умумтаълим фанлари бўйича таълим мазмунининг мажбурий минимуми ва якуний мақсадларига, ўқув юкламалари ҳажмига ҳамда таълим сифатига қўйиладиган талаблардан иборат бўлиб, у қуйидагилардан ташкил топади:
билим — ўрганилган маълумотларни эслаб қолиш ва қайта тушунтириб бериш;
кўникма — ўрганилган билимларни таниш вазиятларда қўллай олиш;
малака — ўрганилган билим ва шаклланган кўникмаларни нотаниш вазиятларда қўллай олиш ва янги билимлар ҳосил қилиш;
компетенция — мавжуд билим, кўникма ва малакаларни кундалик фаолиятда қўллай олиш қобилияти.
Умумий ўрта таълимда баҳолаш тизими — давлат таълим стандарти бўйича умумий ўрта таълимнинг малака талабларини ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши даражасини ҳамда умумий ўрта таълим муассасасининг фаолияти самарадорлигини аниқлайдиган мезонлар мажмуидан иборат.
Ҳар бир дарс режаси қуйидаги тахминий шаклда тузилади:
Дарснинг мақсади ва вазифалари (таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи, ижодий ва амалий);
Меҳнат объекти;
Жиҳозлар:
Дарснинг бориши:
Машғулот нимага бағишланганини, унинг мақсади ва вазифаларидан кўринади. Масалан, Дарс мақсади (дарсга қўйилган мақсад 45 дақиқа давомида бажариладиган (эришиладиган), аниқ, ҳаётий (реал) ва дарс якунида баҳоланадиган(ўлчамли) бўлиши мақсадга мувофиқ):
а) таълимий вазифа - дарс жараёнида ўқувчиларда шакллантириладиган билим, кўникма ва малакалар асосида белгиланади;
б) тарбиявий вазифа — дарс жараёнида ўқувчиларда қайси ахлоқий сифатлар шакллантирилиши асосида белгиланади;
в) ривожлантирувчи вазифа — дарс натижасида ўқувчиларда қайси билимлар ва ахлоқий фазилатлар ривожлантирилиши асосида белгиланади.
г) Ижодий вазифа – меҳнат таълими жараёнида касб-ҳунар асосларига оид билим, кўникма, малака ва компетенцияларни замонавий талаблар даражасида бўлишини таъминлаш учун ўқувчиларни мустақил равишда ижодий фаолиятга юрита олиши.
д) Амалий вазифа – буюм, нарса, наъмуналар асосида зарурий буюртмаларни бажара олиши.
Дарс тури: янги тушунча, билимларни шакллантирувчи; ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантирувчи; умумлаштирувчи; ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларни таҳлил, назорат қилувчи каби дарс турлари бўлиши мумкин.
Дарсда фойдаланиладиган методлар: бунда анъанавий, замонавий, интерфаол методлардан ўтилаётган мавзунинг ўқувчилар томонидан самарали ўзлаштирилишига хизмат қиладиганини оқилона танлаш лозим.
Дарсда фойдаланиладиган жиҳозлар: техник воситалар, слайдлар, кўргазмали ва дидактик материаллар.
Дарсни таркибан қуйидаги қисмларга ажратиш мумкин:
ташкилий қисм;
ўтилган мавзуни такрорлаш (мустаҳкамлаш);
янги мавзуни тушунтириш;
янги мавзуни мустаҳкамлаш;
ўқувчиларни баҳолаш;
уйга вазифа бериш.
Дарс ишланмасини тайёрлашда ўқитувчи дарснинг ҳар бир қисмини эътиборга олиши мақсадга мувофиқ.
Дарс ишланмаси (конспект) ҳамма ўқитувчида бўлиши шарт. Лекин дарс ишланмаси қандай мазмунда, ҳажмда ва неча варақдан иборат бўлиши ўқитувчининг дарс ўтишдаги ўзига хос ёндашувидан келиб чиққани маъқул. Бунда ҳамма ўқитувчи учун бир хил чегара, чеклов ўрнатиб бўлмайди.
Агарда ўқитувчи дарс бераётган ўқувчиларнинг ўзлаштириш самарадорлиги юқори бўлса, улар турли кўрик-танловларда юқори натижаларга эришган бўлса, ўқитувчининг дарс жараёнига мактаб маъмурияти ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви идоралари ходимлари томонидан ҳалақит беришларига йўл қўйилмайди.
Дарс ишланмаси (конспекти) қўлёзма шаклида ёки компьютерда ёзилиши мумкин. Дарс ишланмасини компьютерда ёзиш учун эса ўқитувчи, албатта, ўзи компьютерда ишлашни билиши лозим.
Қуйида мисол тариқасида дарслардан бирининг режасини келтирамиз.
Дарснинг бориши
1. Ташкилий қисм.
Ўқувчиларнинг давоматини, махсус формаларининг аҳволини текшириш
2. Янги материални баён қилиш.
Халқ хўжалигида ва турмушда юпқа лист металлнинг қўлланиши ҳақида суҳбат.
3. Кириш инструктажи.
Ўқувчиларга меҳнат топшириғи бериш (кескич учун таглик ясаш). Чизма бўйича тагликнинг конструксиясини ўрганиш, тагликнинг вазифасига кўра унинг габарит ўлчамларини белгилаш.
4. Ўқувчиларнинг мустақил иши.
Дафтарга кескич таглигининг техник расмини чизиш.
5. Жорий инструктаж.
Кескич таглигини тайёрлашнинг умумий режасини тузиш. Ўқувчиларга тагликни тайёрлашнинг биринчи босқичини — чизмани ўрганиш, заготовка ўлчамларини текшириш, заготовкани хавфсизлик техникаси нуқтаи назаридан текширишни тушунтириш, заготовкани ифлосликдан, зангдан тозалаш; уни тўғрилаш ва режалаш.
6. Ўқувчиларнинг мустақил иши. Тагликни тайёрлашнинг биринчи босқичини бажариш. Иш умумий тарзда олиб борилади.
7. Якунловчи инструктаж. Иш натижаларини якунлаш. Режаловчи касбининг характеристикаси.
8. Иш ўринларини йиғиштириш.
1. Назорат саволлари
1. Меҳнат ўқитувчисининг дарсга тайёрланиши
2. Ўқитувчининг ўқув йилига тайёрланиши мазмунини очиб беринг
3. Ўқитувчининг шахсий фазилатлари ҳақида тушунча
4. Кўргазмали қуроллар ва техник воситалардан фойдаланиш.
2. Тест саволлари
1. Умумтехника фанлари ва касб таълими ўқитувчисининг мактаб ўқитувчисидан фарқи нимада
А. Ўқитиши мумкин бўлган фанларни турличалиги
Б. Хусусий ўқитиш услуби, назарий ишланмаларни камлиги
C. Муҳим тан олинган услубларнинг йўқлиги
Д. Барча хусусий услубларни ўрганишнинг имкони йўқлиги
2. Дарсларга қандай талаблар қўйилади
А. Ўқувчининг савияси, ёши, хисобга олиниши ва гурухнинг таркиби ўзгармаслиги машғулотлар қатий жадвал асосида олиб борилиши
Б. Мақсад ва мазмун аниқлиги таълим тарбиянинг ажралмаслиги усулларини тўғри танлаш якка ва жамоа усулларини қўшиб олиб бориш ташкил этиш аниқлиги
C Юқори меҳнат унумдорлиги, ўқувчиларни юқори фаоллигини таъминлаш, мустақил ишлашни ташкил этиш.
Д. Мазмун ва мақсад структура ўтказилиши ва бошқаларни берилиши
3. Ўқувчиларни янги билимларни идрок этишга тайёрлашда қандай ишлар бажарилади.
А. Кўприк солиш, дарс мавзуси ва мақсадини айтиш, кино филмларни намойиш қилиш, мавқели усулларни қўлламаслик, илғорлар тажрибасининг ва техника янгиликларидан сўзлаб бериш
Б. Ўқувчиларни фикрлашини ўстириш, ўқув материалини хотирада тинглаш, ўзлаштирмоқчи ўқувчиларга савол бериш
C. Янги мавзуни ўзлаштириш усулларини аввалдан танлаб олиш
Д. Материалнинг ўзлаштиришнинг хусусияти ва ўқув материалларини мазмунини хисобга олиш
4. Ўқув материалларни оғзаки баён қилиш қандай усулларда амалга оширилади.
А. Семинар, анжуман, якка тартибда сухбат, ғоя тушунтириш, сўзлашиш
Б. Сўзлаб бериш, тушунтириш, маъруза, овоз бериш ва радиодан фойдаланиш
C. Ижодий ишлар билимларни тадбиқ этиш диагностик ва прогностик масалани хал қилиш
Д. А ва Б тўғри
3.Таянч иборалар
1. Даср режаси
2. Ўқитувчининг ўқув йилига тайёргарлиги
3. Кўргазмали қуроллар
4. Дарсга қўйилган талаблар
5. Техник воситалар
Do'stlaringiz bilan baham: |