Меҳнат таълими ўҚитувчисининг дарсга ва ўҚув йилига тайёргарлиги. Режа


Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчисининг ўз фани юзасидан умумий тайёргарлиги



Download 127,5 Kb.
bet2/6
Sana23.02.2022
Hajmi127,5 Kb.
#156124
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
17 Ўқитувчининг дарсга ва ўқув йилига тайёрланиши

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчисининг ўз фани юзасидан умумий тайёргарлиги. Ўқитувчининг умумий тайёргарлиги мунтазам амалга ошириб бориладиган жараён бўлиб, ўқув йили бошланиши олдидан қуйидагиларни қамраб олади:
- Давлат таълим стандарти (ДЦ), ўқув дастури, ўқув режа ҳамда уларга берилган тушунтириш хатларини урганиб чиқиш;
- ўзи дарс берадиган ўқув фанига оид янги илмий ва методик адабиётларнинг мазмуни билан танишиш;
- тегишли кургазма материалларни, ўқув-жиҳозларини ўрганиш, уларни қуллай билиш;
- илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш орқали уз билимини кенгайтириш;
- компьютер техникасидан фойдаланиш кўникмасини шакллантириб, бу борадаги маҳоратини ошириш, электрон дарсликлар, матн муҳаррирлари, “ЗиёНет” ахборот таълим пЎрталига жойланган маълумотлардан самарали фойдаланиш кабилардир.
Ўқитувчининг умумий тайёргарлиги мунтазам амалга ошириб бориладиган жараён бўлиб, ўқув йили бошланиши олдидан қуйидагиларни қамраб олади:
- Давлат таълим стандарти (ДЦ), ўқув дастури, ўқув режа ҳамда уларга берилган тушунтириш хатларини урганиб чиқиш;
- ўзи дарс берадиган ўқув фанига оид янги илмий ва методик адабиётларнинг мазмуни билан танишиш;
- тегишли кургазма материалларни, ўқув-жиҳозларини ўрганиш, уларни қуллай билиш;
- илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш орқали уз билимини кенгайтириш;
- компьютер техникасидан фойдаланиш кўникмасини шакллантириб, бу борадаги маҳоратини ошириш, электрон дарсликлар, матн муҳаррирлари, “ЗиёНет” ахборот таълим пЎрталига жойланган маълумотлардан самарали фойдаланиш кабилардир. Ўқув йили тугаши билан ўқитувчини навбатдаги ўқув йилига тайёрланиши бошланади. Мехнат таълими фани ўқитувчиси мавжуд ўқув устахоналаридаги жиҳоз ва асбобларнинг ҳолатини текширади. Жиҳозлардаги майда носозликларни ўқитувчинингўзи бартараф қилади. Агар ўртача ёки капитал таъмир талаб бўлса, ўқитувчи мактаб директори номига талабнома ёзади ва унинг бажарилиши учун, маьмурият орқали тегишли ҳужжатлаштириш ишларини амалга оширади.

    1. Таълим-тарбия жараёнини режалаштириш мактаб дастури ва ундаги тушунтириш хатини ўрганишдан бошланади. Тушунтириш хатини ўрганишда машғулотларнинг вазифаларини, шунингдек, ўқув жараёнини ташкил этишга, кўрсатмали қуроллардан ва услубий қўлланмалардаи фойдаланишга, ўқувчилар фаолиятинн текшириш, баҳолаш ва ҳоказоларга оид методик кўрсатмаларни синчиклаб таҳлил қилиш керак. Шунингдек, дастурнинг мазмуни билан ҳам синчиклаб танишиб чиқиш лозим, унда ҳар қайси синф ўқувчиларига ўзлаштириш керак бўлган билим, кўникма ва малакалар ва мавзуларга ажиратиладиган соатлар миқдори ва меҳнат обектларининг таҳминий рўйҳати ҳам кўрсатилган.

    1. Мактаб дастурини ўрганиш ва анализ қилишни тамомлаб, ўқитувчи ўқувчиларнинг иш обектлари сифатида ўқув машғулотларда тайёрланадиган буюмларни танлашга киришади.

Буюмларни танлаш ўқитувчи машғулотларни ўтказишга тайёрланишда масулиятли босқич хисобланади, чунки буюмлар ўз вазифаларига кўра ижтимоий-фойдали бўлиши кераклигидан ташқари, уларга яна қатор талаблар ҳам қўйилади:
1. Буюмларга ишлов бериш, ўқув дастуридаги мавжуд жараёнлардан иборат бўлиши лозим.
2. Буюмни тайёрлаш билан боғлиқ иш талаб қилинаётган аниқлик жихатидан ҳам режалаштирилган вақт меъёри жиҳатидан ҳам ўқувчиларнинг кучлари етадиган бўлиши керак. Бу талаб ўқитувчига катта массулиятни юклайди, чунки вақт меъёрини, кўпинча ишлов бериш аниқлигини ҳам ўқитувчининг ўзи белгилайди.
3. Буюм вазифаси ва конструкциясига кўра ўқувчилар тушина оладиган бўлиши керак.
Мактаб раҳбарлари дарслардаги технология фани меҳнат машғулотларини ҳар хил корхоналарнинг буюртмалари асосида ташкил қилишга интиладилар, чунки, бу ҳолда ўқувчиларнинг унумли меҳнатини йўлга қўйиш мумкин. Аммо бунда ўқувчиларни фақат ишланадиган конкрет деталлар билангина эмас, балки бу деталларнинг вазифалари ва машинадаги аҳамияти билан таништириш ҳам керак бўлди.
Бунда ўқувчилардан деталларни тайёрлаш бўйича талабларнигина эмас, балки, уларни асослаб беришни талаб қилиш ҳам мумкин бўлади, чунки ҳар бир та­лаб деталлнинг машинада бажарадиган вазифасидан келиб чиқади. Шунга кўра ўқувчиларнинг меҳнати онгли меҳнатга айланади, бу эса бутун таълим-тарбия ишининг натижаларига ижобий таъсир қилади.
Мактаб ўқитувчисининг дарсга кундалик тайёргарлик кўриши. Мактаб ўқитувчисининг дарсга кундалик тайёргарлик куриши энг асосий вазифалардан ҳисобланади.
Дарсга тайёргарлик кўриш қуйидаги босқичларда амалга оширилиши лозим:

Download 127,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish