Меҳнат таълими ўқитиш методикаси фанидан


Дарс ишланмаларини яратиш бўйича услубий тавсиялар



Download 227,5 Kb.
bet8/13
Sana23.02.2022
Hajmi227,5 Kb.
#165087
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1-лабаратория иши

Дарс ишланмаларини яратиш бўйича услубий тавсиялар

Дарс ишланмаларини яратиш бўйича услубий тавсияларни ҳар бир босқич бўйича алоҳида-алоҳида берамиз:




Ташкилий қисм (дарсни ташкил қилиш). Ўқувчилар билан саломлашилади. Дарс ўтказиладиган хонанинг дарсга тайёрлиги: ўқув хонаси ва столининг тозалиги, бўр ва намланган латтанинг борлиги; ўқувчиларнинг кийими, кайфияти ва соғлиги, айрим сабабларга кўра дарсда қатнашмаётган ўқувчиларнинг исми ва шарифлари ёзилган варақчанинг ўқитувчи столига қўйилганлигига эътибор берилади. Бу ишларга 2-3 минут сарфлаш тавсия этилади.


Ўтган дарсни сўраш ва баҳолаш. Уй вазифаларининг тўлиқ бажарилганлигини, уларнинг тўғри ёки нотўғрилигини текшириш, унда йўл қўйилган хато ва камчиликларни кўрсатиш, ўқувчиларнинг ўтган дарс мавзусини қандай ўзлаштирганлигини аниқлаш ва баҳолаш учун 5-10 минут сарфлаш тавсия этилади. Вақтдан унумли фойдаланиш учун ўқитувчи замонавий ва анъанавий усуллардан фойдаланиш мумкин, хусусан:

а) умумий савол-жавоблар;


б) 5-10 минутли мустақил иш ташкил қилиш ва ҳоказо.


Ўқитувчи дарснинг бу қисми якунида уй вазифаларини таҳлил қилиши, ўқувчиларнинг янги мавзуни қизиқиб ўрганишга тайёрлаш мақсадида аввалдан тайёрланган саволлар бериши, бу билан синфда муаммоли ҳолат ҳосил қилиши мақсадга мувофиқ. Янги мавзунинг баёни сўнггида ўқувчилар муаммоли саволларга жавоб топишлари лозим.




Янги мавзуни баён қилиш. Ўқитувчи ҳар бир дарсни дарслик мундарижасидаги мавзулар кетма-кетлигида ўтиши лозим. Дарслик мундарижаси “Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари” ва ўқув дастурига мос равишда тузилган.

Ҳар бир дарсда янги мавзу баёнини бошлашдан аввал ўқитувчи доскага мавзунинг номини ва баёнининг режасини ёзиб қўйиши мақсадга мувофиқ.


Ҳар бир янги мавзу зарур кўргазмали қуроллар ёрдамида баён этилиши керак. Ўқувчиларда фанга бўлган муҳим қизиқишни пайдо қилиб, уни орттириб бориш учун ўқитувчи ҳар бир дарсга жиддий эътибор билан тайёрланиши ва уни қизиқарли ўтказишга эришиши лозим. Дарснинг бу қисмига 15-20 минут сарфлаш тавсия этилади.





Download 227,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish