2-мавзу Ўзбек миллий суюқ таомларини тайёрлаш
Суюқ ошга кўпроқ гўшт маҳсулотлари ишлатилиб пиширилади. Таом составига гўшт билан бирга ёғлар, сабзавотлар, ёрмалар, ун дуккакли, сутли маҳсулотлар, кўкат, доривор ва бошқалар киради.
Миллий таомлардан бири бўлган шўрвани тайрлашда гўшт маҳсулотларини тайёрлаш алоҳида аҳамиятга эга. Бунда икки хил усул
қўлланилади – гўшт маҳсулотларини сабзавотлар билан қовуриб олиш ёки қайнатиб пишириш. Биринчи усулда гўшт 20-40 г миқдорда бўлак-бўлак қилиб кесилади, пиёз ва бошқа сабзавотлар билан бирга қовурилади. Бу маҳсулотлардан тайёрланган шўрва жигарранг, мазаси яхши бўлади. Шўрва тайёрлаш вақти қисқаради. Йирик ёки майда суякли гўштдан қайнатма шўрва тайёрлаш иккинчи усул бўлиб, унга майда тўғралган пиёз, болгар қалампири, помидор ва бошқа сабзавотлар қўшилади. Ҳамма суюқ овқатга, сутлисидан ташқари, доривор солинади ва дастурхонга тортилаётганда кўкат сепилади.
Суюқ овқатларни тўғри тайёрлашда қуйидаги маълумотларни билиш зарур: Гўшт маҳсулотларидан тайёрланган суюқ овқатларнинг чиқиши 1000 г га мўлжалланган. Суюқ овқатларни талабга мувофиқ 500, 400,300, 250 г дан порциялаб сузиш мумкин. Суюқ овқат рецептурасида сметана, катик (простокваша ёки кефир) кўкат, доривор солиш нормаси кўрсатилмаган. Сметана 10 г, 15 г, ва 25 г; қатиқ (простокваша ёки кефир) 20 г, 30 г ва 50 г миқдорида таом дастурхонга тортилаётганда солинади. Суюқ овқатнинг чиқиш миқдори, сутли маҳсулотлар чиқиш миқдорига нисбатан ошиб боради. Бир порция суюқ овқатга солинадиган кўкат (петрушка, сельдерей, укроп, райхон ва бошқалар) 2-3 г бўлиши лозим. 1000 г суюқ овқатга солинадиган доривор нормаси қуйидагича: кора мурч ёки қизил гармдори 0,2г, зира 0,2 г, туз 6-10 г. Шўрвага солинадиган асосий сабзавотларнинг картошка, карам, лавлаги ва хоказолар миқдори рецептурада кўрсатилганидан (кўпайтирилиши ёки камайтирилиши) 10-15 % атрофида узгартирилиши мумкин. Бунда солинган сабзавотларнинг умумий миқдори сақланилиши лозим. Бирор маҳсулот бошқа маҳсулот билан алмаштирилмоқчи бўлинса «Таом тайёрлашда маҳсулотларнинг узаро алмаштириш нормаси» жадвалига асосланиш лозим. Айрим суюқ овқатлар рецептурасида думба ёғ ишлатиш тавсия этилади. Агар ёғ бўлмаса уни ўша миқдордаги гўшт (оғирлик миқдори) билан алмаштириш мумкин. Дастурхонга тортилаётган суюқ овқатнинг ҳарорати 75-80 даража бўлиши лозим. Мохора (нохот) шўрва масаллиқлар мол гўшти - 500 гр картошка - 3 дона сабзи - 3 дона пиёз - 3 дона помидор - 3 дона нўхат - 700 гр туз - таъбга кўра аччиқ қалампир - 2 дона зиравор - таъбга кўра. Барча масаллиқлар тўрт бурчак шакилда тўғралади ва кетма кетлигда қовурилади.Шўрва тайѐрлаш технологияси. Тайѐрланган 1,5-2 кг миқдордаги гўштга сув солинади ва қайнатилади. Пишган гўшт порцияларга бўлинади ва шўрвага солиб мармитда сақланади. Қайнаб турган шўрва сувига 5-6 соат совуқ сувда ивитилиб, сўнгра ярим пишиш ҳолатигача қайнатилган нўхат, бўлак-бўлак қилиб кесилган сабзи солинади ва 10-15 минут қайнатилади. Сўнгра майда тўғралган бош пиѐзнинг 1/3 қисми, халқа қилиб кесилган чучук қалампир, бўлакланган помидор, тўртбурчак қилиб тўғралган думба ѐғ, доривор солиниб, пишгунча қайнатилади. Картошка бўлак-бўлак қилиб кесилади ва шўрва сувида алоҳида пиширилади. Дастурхонга тортилаѐтган шўрвага майда тўғралган кўкат, бош пиѐз солинади.
3-мавзу ўзбек миллий қуйуқ таомларини тайёрлаш
Картошка ва сабзавотдан тайѐрланадиган таомлар асосан димлаб пиширилади. Сабзавотларни пиширишга тайѐрлашда ва уларни пишираѐтганда барча технологик қоидаларга қатъий амал қилгандагина уларнинг таркибидаги витаминларни, минерал тузларни ва бошқа озиқ моддаларни кўпроқ сақлаб қолиш мумкин. Сабзавотлардан тайѐрланган таомларнинг ҳар порциясига 2-3 г кўкат, 5-10 г майдаланган кўк пиѐз сепиб тортилади. Картошкали таомларнинг ҳар порциясига эса қўшимча равишда 50-100г дан бодринг ѐки тузланган бодринг, помидор. Тузланган карам бериш мумкин.
Норин шохона таом булиб, узбек миллий таомлари орасида тайёрланиши анча мураккаб булган таомдир. Асосан йилнинг совук фаслларида тайёрланади. Таомни таъбга караб мол ёки от гуштидан тайёрлаш мумкин. Норин бу сомонча қилиб кесилган гўшт ва маҳсус ҳамир, пиёз, мурч аралашмаси ва ҳушбўй булён билан тортиладиган жуда мазали таомдир. Уни тайёрлаш учун анъанавий тарзда қўй ёки от гўштидан тайёрланган булён ва ишлатилиши шарт бўлган масаллиқ – қазидан фойдаланилади. Ҳўш, норин қандай тайёрланади?
Do'stlaringiz bilan baham: |