Меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида маъқулланган



Download 211 Kb.
bet9/12
Sana28.03.2022
Hajmi211 Kb.
#514655
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
2022 Жамоа Шартномаси

XI. ЁШЛАР УЧУН ҚЎШИМЧА имтиёзлар ва КАФОЛАТЛАР
11.1. Ташкилотнинг ишида ва ривожланишида ёш мутахассислар иштироки самарасини янада ошириш ҳамда ёшларни ижтимоий ҳимоя масаласи ечимини топиш мақсадида томонлар қуйидагиларга келишиб олдилар:
Халқаро меҳнат ташкилотининг 138-, 182-сонли Конвенцияларига биноан ишга қабул қилиш учун энг кичик ёшга риоя этиш ҳамда болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш;
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш;
ёш мутахассислар кенгашини тузиш, ёш ишчилар ва мутахассислар ўртасида касб маҳорати бўйича танловлар ўтказиш;
ёшларни билим салоҳиятини ошириш мақсадида, уларнинг замонавий билимлар, хорижий тил, компьютер саводхонлигини мукаммал эгаллашларига ўқувлар ўтказиш орқали кўмаклашиш, улардан кадрлар захирасини шакллантириш.
11.2. Қонун ҳужжатларига биноан ва мазкур Шартнома мақсадларида:
а) 30 ёшгача бўлган ходимлар ёшлар деб ҳисобланадилар;
б) олий ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган ва олган мутахассислиги бўйича илк бор мазкур Маъсулияти чекланган жамияти аппаратига ишга кирган ходимлар, таълим муассасасини битиргандан сўнг 3 йил давомида ёш мутахассислар деб ҳисобланадилар;
в) расмийлаштирилган никоҳда илк бор турган ва ҳар бири 30 ёшга тўлмаган эр-хотинлар ёш оилалар деб ҳисобланадилар,
11.3. Тарафлар Меҳнат кодексида кўзда тутилган қуйидаги кафолатларга риоя этилишини ҳамда имтиёзлар берилишини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар:
а) ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар учун (135, 143, 144, 202, 203, 214, 239, 240, 241, 242, 243, 244, 245, 246-моддалар);
б) ишни таълим билан бирга кўшиб олиб бораётган ходимлар учун (103, 143, 144, 249, 250, 254, 255, 256, 257-моддалар);
в) таълим муассасаларини битирган ходимлар учун (68, 103-моддалар).
11.4. Иш берувчининг мажбуриятлари:
11.4.1. Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида ёш мутахассисларни тайёрлаш, уларни Маъсулияти чекланган жамията аппаратига жалб этиш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган иш олиб бориш;
11.4.2. Маъсулияти чекланган жамият аппарати учун керакли бўлган кадрларни тайёрлаб бориш учун, олий ўқув юртлари талабаларининг контракт пулининг бир қисмини тўлаб бериш;
11.4.3. ёш ходимлар ва ёш оилалар учун банклар томонидан бериладиган узоқ муддатли кредитларни олишда кафиллик қилиш;
11.4.4. ишга келган ёш мутахассисларга Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида бир марталик тўлов бериш;
11.4.5. қуйидаги ҳолларда иш ҳақи тўловлари ҳисобидан 12 ойдан ошмаган муддатда қайтариш шарти билан фоизсиз ссудалар бериш:
а) ёш оила аъзолари бўлган ходимларга – мамлакатимизда ишлаб чиқарилган узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол молларини харид қилиш ва уй-жой қурилиши ҳамда капитал таъмирлаш учун;
б) сафарбарлик заҳирасидаги ҳарбий хизматга чақирилган ходимларга - пул маблағларини Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига киритиш учун.
11.5. Касаба уюшма ташкилоти мажбуриятлари:
11.5.1. ёш ходимларнинг ижтимоий ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш ишларини янада мукаммаллаштириш учун мавжуд ҳуқуқий-норматив базадан фойдаланиш;
11.5.2. ёш йигит-қизларни касаба уюшмалари фаолиятига жалб этиш ишларини олиб бориш, жамоат ишида фаоллик кўрсатганларни мунтазам равишда тақдирлаш;
11.5.3. Ташкилотда амалиёт ўташга бириктирилган касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига касаба уюшма маблағидан республикада ўрнатилган энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;
11.5.4. Имтиёзли диплом билан битирган ёки кам таъминланган янги ишга жойлашган ходимларга республикада ўрнатилган энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш.



Download 211 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish