Меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида маъқулланган


XII. МЕҲНАТ НИЗОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ



Download 211 Kb.
bet10/12
Sana28.03.2022
Hajmi211 Kb.
#514655
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
2022 Жамоа Шартномаси

XII. МЕҲНАТ НИЗОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ
12.1. Келишувчи томонлар, ижтимоий шериклик принципларини тан олган ҳолда, жамоа шартномасини бажарилишида юзага келган ҳар қандай низоларни олдини олиш чораларини кўришни ўз зиммасига оладилар. Музокаралар ўзаро ишонч ва ҳурмат билан, Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари асосида ҳал этилади.
12.2. Якка тартибдаги меҳнат низолари ва зиддиятлар 4 (тўрт) та аъзолардан ташкил топган (ҳар тарафдан 2 (икки)тадан) меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида, мазкур Шартноманинг амал қилиш муддатига сайланган меҳнат низолари комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Меҳнат низолари комиссияси ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига биноан олиб боради.
12.3. Жамоаларга доир меҳнат низолари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хал этилади.


XIII. ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК, КАСАБА УЮШМАСИ ФАОЛИЯТИНИНГ КАФОЛАТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ
13.1. Иш берувчи ва Касаба уюшма ташкилоти ўзаро муносабатларида ижтимоий шериклик, ҳамкорлик, ўзаро манфаатларни ҳурмат қилиш тамойилларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Меҳнат кодекси, «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қиладилар.
13.2. Касаба уюшмаси қўмитаси Иш берувчи томонидан меҳнат ва касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади, аниқланган ҳуқуқбузарликлар бартараф этилишини талаб қилишга ҳақли.
13.3. Иш берувчи қонун ҳужжатлари бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги тақдимномаларни кўриб чиқиши ва кўриб чиқиш натижалари ҳақида касаба уюшмасига ўн беш кунлик муддат ичида хабар беради. (Ўзбекистон Республикаси «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддаси).
13.4.Иш берувчи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Халқаро шартномалар ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг Конвенцияларига биноан касаба уюшмасининг ҳуқуқларига риоя қилади, унинг фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашади.
13.5. Иш берувчи Маъсулияти чекланган жамиятининг ходимларининг ягона вакиллик органи сифатида Касаба уюшма ташкилотини тан олади.
13.6. Томонлар касаба уюшма аъзоларининг ёзма аризалари асосида касаба уюшмаси аъзолик бадаллари Маъсулияти чекланган жамиятининг бухгалтерияси орқали пул ўтказиш йўли билан тўланиб борилишини мақсадга мувофиқ деб, ҳисоблайдилар.
13.7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 15 мартда
2342-рақам билан рўхатга олинган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га биноан Қўмита ҳисоб варағида маблағ етарли бўлмаган ҳолларда касаба уюшмаси аъзолик бадаллари ижро тўлов ҳужжатлари бўйича пропорция асосида ҳисобдан чиқариладиган маблағлар қаторига киритилади.
13.8. Иш берувчи:
а) жамоа шартномасига кирмаган ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича қарорлар қабул қилишдан олдин Касаба уюшма ташкилоти билан олдиндан келишиб олиш;
б) Касаба уюшма ташкилотчиси талаб қилганда унга меҳнат ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумотлар тақдим этиш;
в) Касаба уюшма ташкилотчиси уставда белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун уни хона, транспорт, ташкилий техника, алоқа воситалари, канцелярия моллари билан бепул таъминлаш мажбуриятларини олади.
г) бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси (ташкилотчиси)ни тегишли ташкилотдаги коллегиал органлар аъзолилига киритиш мажбуриятларини олади.
13.9. Касаба уюшма ташкилоти:
а) Ташкилотнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш дастурларини бажарилишига кўмаклашиш, бу борада ходимлар ташаббуси ва ижодиётини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
б) қўлланилаётган меҳнатга ҳақ тўлаш тизимлари, иш ҳақи тўланиши, жамоа шартномаси бўйича қўшимча тўловлар берилиши тўғрилигини, шунингдек меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлик техникаси шароитларини яхшилаш бўйича тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;
в) меҳнат тўғрисидаги қонунлар ижросини назорат қилиш, ходимлар ҳуқуқий саводҳонлигини юксалтиришга кўмаклашиш;
г) касаба уюшма аъзоларининг меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш;
д) иш жойларидаги мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этилишига эришиш ва иш жойларини меҳнат муҳофазаси, ҳавфсизлик техникаси ва саноат санитарияси қоидалари талабларига мувофиқ ҳолатга олиб келиш борасида иш берувчи томонидан тегишли чоралар кўрилишини талаб қилиш;
е) ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини санаторийларда соғломлаштириш учун ходимлар томонидан берилган аризаларига мувофиқ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан тасдиқланган йўлланмалар бўйича Йўриқномага риоя қилган ҳолда йўлланмалар билан таъминлаш;
ж) Ташкилотда меҳнат ва турмуш шароитлари аҳволи устидан жамоат назоратини ташкил қилиш ва амалга ошириш;
з) касаба уюшма аъзолари орасида меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлашга қаратилган тушунтириш ва ташкилий ишларни олиб бориш, можароларга олиб келувчи вазиятларни олдини олишга қаратилган чоралар кўриш;
и) ҳар хил танловлар, спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш учун рағбатлантирувчи совғалар ва мукофотлар таъсис этиш;
13.10. Асосий ишидан озод этилмаган Касаба уюшма қўмитаси раиси ҳамда аъзоларига жамоатчилик ишларини олиб бораётганлиги учун Маъсулияти чекланган жамиятининг ҳисобидан бир йилда икки маротаба (1) бир ойлик маоши миқдорида мод­дий ёрдам беради.
13.11. Халқаро меҳнат ташкилотининг «Ташкилотларда меҳнаткашлар вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга бериладиган имкониятлар тўғрисида»ги 135-Конвенциясига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1995 йил 18 декабрда 196-рақам билан рўхатга олинган «Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ҳақида Низом»нинг 12-бандига биноан ходимларнинг қуйидаги тоифалари мазкур Шартнома мақсадларида Меҳнаткашлар вакиллари деб эътироф этилади:
а) сайлаб қўйиладиган касаба уюшмаси органлари аъзолари;
б) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар;
в) меҳнат низолари комиссияси аъзолари.
3.12.Асосий ишидан озод қилинмаган Меҳнаткашлар вакилларига жамоатчилик ишларини бажариш учун ҳар ҳафтада икки соатдан бўш вақт берилади ва бу давр учун уларга ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.
13.13. Асосий ишидан озод қилинмаган Меҳнаткашлар вакилларига интизомий жазо чораларини қўллаш, улар билан Иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш амаллари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида, Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунида ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг «Ташкилотларда меҳнаткашлар вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга бериладиган имкониятлар тўғрисида»ги 135-Конвенциясида назарда тутилган чекловларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.



Download 211 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish