Меланезия аҳолиси этнологияси ҳақида умумий маълумот. Анъанавий хўжалиги ва моддий маданиятлари



Download 75,28 Kb.
bet1/9
Sana24.06.2022
Hajmi75,28 Kb.
#699329
TuriСеминар
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Меланезия ва Янги Гвинея халқлари(2)


4-семинар: Меланезия ва Янги Гвинея халқлари этнологияси

Режа


  1. Меланезия аҳолиси этнологияси ҳақида умумий маълумот.

  2. Анъанавий хўжалиги ва моддий маданиятлари

  3. Меланезияликларнинг ижтимоий тузуми: уруғ жамоалари, оила —никоҳ муносабатлари.

  4. Эркақларнинг махфий иттифоқлари.

  5. Уруғ ва қишлоқ жамоалари.

  6. Қариндошлик муносабатлари.

  7. Оила ва никоҳ масалалари.

  8. Диний тасаввурлар, дафн тартиблари

Меланезия Тинч океанининг жанубий — ғарбидаги Австралияни ёй шақлида ўраган ороллар, қитьанинг баланд тоғли қисмлари бўлиб музликлар эриши билан ороллар шақлини олган. Меланезия ороллари халқаси шимолий — ғарбда Янги Гвинея (Ириан)(785 минг кв.км.,) бошланиб, у ер юзидаги Гренландиядан кейинги иккинчи оролдир. Меланезия таркибига: Янги Гвинеядан ташқари, Бисмарк архипелаги, Д.Антркасто, Тробриан ороллари, Луизиада архипелаги, Соломон, Санта Крус, Янги Гебрид, Янги Каледония, Луайоте, Фиджи ва Ротуму ороллари киради. Улар Полинезиянинг шарқий қисмидаги ороллардан фарқлироқ анча зич жойлашган. Ороллар орасидаги масофа бир неча ўн километрдан ошмайди ва юзлаб километрда жойлашган ороллар унчалик кўп эмас. Меланезия ороллари табиати бой. Тўлиғича тропик зонада жойлашган ороллар иссиқ ва нам иқлимга эгадир. Кўпгина оролларнинг тоғли ҳудудлари бўлганидан улар қалин тропик ўрмонлар билан қопланган. Хайбатли пальмалар, бамбук, банан ва х.к. тропик ўсимликлар 200 — 300 метргача узунликдаги лианалар мавжуд. Ҳайвонот олами нисбатан бой эмас. Сут эмизувчилардан, фақат ҳалталилар мавжуд эди. Қушлар олами бой. Атрофдаги денгиз сувларида балиқлар ҳам мулдир.1


АҲОЛИСИ ВА ХЎЖА ЛИГИ:
Меланезиянинг барча оролларида қадимдан одамлар яшаб келган. Антропологик жиҳатдан аҳолиси австралоид ирқига мансуб бўлиб иккита типга: папуаслар ва меланезияликларга бўлинади. Иккиси учун ҳам терисининг қоралиги, сочининг жингалақлиги умумийдир. Папуаслар юзларининг нисбатан ингичка ва бурнининг бургутсимонлиги билан ҳам ажралиб туради. Ирқий жиҳатдан яқин бўлган меланезияликларнинг тиллари ўзаро ўхшамайдиган 2 та гуруҳга, тил оиласига бўлинади. Меланезия тиллари малайо — полинезия (австронезия) тил оиласига оид бўлса, папуас тиллари ҳеч кайси тил оиласига кирмайдиган мустақил тиллардир. Янги Гвинеянинг 4 млн.дан ортиқ аҳолисининг 90 % папуаслар бўлиб 700га яқин этник гуруҳларга бўлинади. Энг йирик тил оиласи трансогвинея тилларида 85 %, сепик —рамуда 8%, Торичелли
тилларида 7 % аҳоли гаплашадилар. Папуас этносларининг энг
йириклари: энга 200 м, чимбу 180 м, хаген ёки медлпа —130 мингдан
ортиқ, камано-110 мингдан кўпроқ аҳолига эга. Янги Гвинеяда
яшовчи меланезияликлар 200 минг кишидан иборат. Меланезиянинг
қолган қисмида 200 дан ортик этнослар яшайди.Улардан 90%га яқини
австронезия тилларида (600 м. кўпроқ) ва 7 минг. киши папуас
тилларида сўзлашади.Энг йирик этнос Янги Британия оролидаги —
толаилар 90 минг. кишидан иборат. Меланезия ороллари
аҳолисининг хўжалиги асоси —дехқончиликдир. Тропик дехқончилик
хўжалигида ер илдизли экинлар ямс ва таро, баъзида ширин
картофель ёки батат, шунингдек шакарқамиш етиштирилади.
Мевали дарахтлар: кокос пальмаси, нон дарахти, сага пальмаси,
бананнинг қишлоқ хўжалигидаги ўрни ҳам муҳимдир. Кейинги
пайтда какао, маниока экинлари ҳам кенг тарқалмокда. Меланезия ва
Янги Гвинеяда дарахтлар кесилиб, шох — шаббалари ёндирилиб
дехқончилик қилинган. Н.Н.Миклухо —Мақлай бу усулни қўйидагича
тасвирлайди. «Папуаслар экин учун ерни танлаб майда буталар,
кичик дарахтларни кесишади. Тез кунда қуриган шох—шаббаларга
ўт қўйишади. Майдонда қолган катта дарахтларнинг илдиз тўнкасини
бир неча кун куйдиришади ёки тош болталар ёрдамида кесиб
ташлайдилар». Тозаланган ерни эркақлар учи ўткир таёқ билан
чуқур қилиб ағдарадилар, аёл ва болалар эса тупроқни эзиб
майдалайдилар. Кейинги экиш, экинларни парваришлаш, йиғиб олиш
барча —барча юмушлар аёллар томонидан бажарилади.
Папусларнинг экинзорларни қишлоқдан бир неча километр
узоқликда жойлашган. Ямсни тўғри қатор қилиб экишади.
Экиндан олдин ямсни 1 — 3 та кўзини алоҳида кесиб ерда
тайёрланган чуқурчаларга кўмишади. Ямс пояси махсус қадалган
таёқларга ўралиб ўсади. Тропикда йил мавсумлари деярлик фарқ
қилмаганидан экилган ямс мевасини пишиши учун деярлик ярим
йил керак бўлади. Ямс меваси қазиб олинганда узунлиги 2 метр гача
оғирлиги эса 30 килограммгача бўлган нусҳалари учрайди. Ҳосилни
махсус омборхонада ойлаб сақлашади. Ямсдан фарқлироқ таро нам
тупроқни ёқтиради. Шунинг учун уни ботқоқроқ ерларга экишдан ташқари, сунъий суғоришдан ҳам кенг фойдаланадилар. Соломон оролларининг ўрталикда жойлашганларида, Янги Гебриднинг шимолида, Янги Каледония, Санта —Крус ва Банкс оролларида қадимдан суғориш учун ариқлар тортилган бўлиб, уларнинг энг узунлари ярим километрга қадар бўлган. Янги Гебридда тоғ ёнбағирларида терасса усулидан фойдаланиб дехқончилик ҳам қилишган.Таро илдиз меваси ҳам ямс каби эқилиб, унинг баъзилари пишганда 5—6 қилограммгача катталикда бўлади. Хомлигида заҳарли бўлган тарони сувда пишириш ёки қовуриш орқали истеъмолга тайёрлашади.2
Хўжалик фаолиятида папуасларнинг катта қисми австралияликлардан фарқли ўлароқ мотига деҳқончилиги шуғилланганлар. Улар тароямс, батат банан, шакарқамиш, кокос ва саго пальмаси нон дарахтини етиштирар эдилар. Ҳозирда Европа маданияти кенг ривожланган. (картошка, картошка дарахти, дукакли ўсимликлар). 3
Анъанавий қуроллар болта, ингичка курак, қозиқ бўлган. Уй ҳайвонларидан папуаслар чўчқа, товуқ ва итларни кўпайтириш билан шуғилланган. овчиликда пайза, камонлардан фойдаланишган. Улар ёввойи чўчқаларни падуар, майда қушлар, кускус, эчкимар, илонларни овлар эдилар. Балиқчилик нисбатан кам ривожланган. Ҳунармандчилик деҳқончиликдан ажралмаган. Асосий уй-рўзғор буюмлари дарахт ва тошдан қўлда ясалар эди. Ҳозирга қадар папуаслар ўзлари қайиқ, меҳнат қуролларининг бир қисмини кийим ва уй-рўзғор буюмларини ясайдилар. Кўриб турганимиздек, папуасларнинг хўжалиги қўл деҳқончилигидир. Папуас қишлоқларининг кўпчилиги 100-150 кишидан иборат. 100 кишилик қишлоқлар камдан-кам учрайди. Эркаклар уйлари сақланиб қолган. Турар жойлари қозиқоёқли. Уй поллари бамбук дарахтидан дарахт пўстлоқларидан қилинган. Томлари пальма дарахти барглари билан қопланган, доирасимон шаклда. Янги Гвинеянинг анъанавий турар жойлари бугунги кунгача сақланиб қолган.
Папуас эркакларининг анъанавий кийимлари уриб ишланган дарахт пўстлоғидан тайёрланган боғич бўлиб, уни тос сон бўйлаб бир неча марта айлантириб оёқ орасидан тушириб қўйишган. Аёллар кийими ўт ёки ўсимлик толаларидан тайёрланган юбка булган. Тақинчоқларни папуасларда асосан эркаклар тақиб юришган. Бу билакузук маржон, ўзига хос зирак, бурунга тақиладиган тақинчоқлар эди. Миклухо – Маклай ўзининг кундаликларида ёзишича, у бўш консерва идишидан зирак ясаган ва шундан сўнг ушбу зирак турига кўплаб буюртма тушган. Татуироока ва бананни бўяш ҳам безак турига кирган. аёлларда безак ва тақинчоқлар кўп учраган. Таомлар оддий асосан ўсимликлардан тайёрланган. Гўшт кам истеъмол қилинган. Таомни очиқ оловда тайёрлаганлар. Оловни ишқалаш йўли билан қўлга киритадилар. Тузни кулдан олишган.4
Меланезияликлар етиштирилган илдиз мевалар асосан крахмал ва
сувдан иборатлиги учун кам тўйимлидир. Бу ҳол тропик
дехқончилигининг барча ҳудудлари учун хосдир.Ер илдизли мевалар
бошоқли донларга нисбатан кам қувватли бўлганидан кунига ҳар бир
киши 4 кг ямс ёки таро ейишига тўғри келади.Оғир ва катта
хажмдаги ҳосилни йиғиб уйга келтириш эса кўплаб вақт ва кучни
талаб этади. Ўғитлардан фойдаланмагани учун меланезияликлар
ерлари ўз кучини тез йўқотади. Шунинг учун ҳар 2 — 3 йилда бир
неча оила биргалашиб янгидан ер очишган. Бананни (Миза) бошқа экинлардан нисбатан ориқлаган ерга
экишган. Кўринишидан банан дарахтга ўхшасада, аслида йирик кўп
йиллик ўсимликдир. Унинг синдирилган илдизидан кўпайтиришади.
Бир неча ойлик парваришдан сўнг бананнинг катта барглари бегона
ўтларни ўсишига йўл бермай, сўнг хеч қандай парваришсиз 5 — 6 йил
кўплаб ҳосил беради. Баъзида банан навларининг пишган бир
дастаси 60 килограмгача бўлади. Мевали дарахтлардан биринчи ўринда кокос пальмаси (сосоз писИега) бўлиб, у йирик оролларнинг марказий қисмида ўсмайди. Кокосни экиш қийин бўлмасада, ҳосилни 8 йил кутишга тўғри келади. Ёнғоғи озиқ сифатида, ёнғоғининг пўчоғи эса турли буюмлар ясаш учун,баргидан уйларни ёпишда, танасидан қурол — яроғ, уй —жой ясашда фойдаланилади. Нон дарахтининг йилда 2 марта пишадиган йирик «гўштли» мевасидан таомда фойдаланилса, танасидан қайик ясалади. Меланезияликлар меҳнат қуроллари жуда содда бўлиб, Мақлайнинг ёзишича :1) Эркақлар учун: удья —қаттиқ 2 метргача учи ўткирланган таёқ 2)Удья саб , унчалик катта бўлмаган ингичка ёғоч бел, аёллар учун —бўлган. Тропик зонада фаслларнинг бўлмаслиги натижасида маҳаллий аҳоли доимо ишда машғул бўлган. Улар бир томонда экиш, бошқа жойда ерни тайёрлаш, учинчи жойда эса ҳосилни йиғиш билан банд бўлишган.

Download 75,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish