Ўғил кўрсам, тилла зирак олиб берасиз-а? эркаланиб сўради Зулайҳо эридан



Download 28,21 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi28,21 Kb.
#952290
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word (2) uz-assistant.uz (1)



– Ўғил кўрсам, тилла зирак олиб берасиз-а? – эркаланиб сўради Зулайҳо эридан.
– Шунча зиракларинг бор-ку… Ҳа, майли, агар боламиз менга ўхшаса, олиб берганим бўлсин! – Тўйларига уч йил тўлиб, хотини ниҳоят биринчи фарзандига ҳомиладор бўлганини эшитган Акбар ҳам эриб кетди.
Бу гап Акбарнинг ёдидан ҳам кўтарилиб кетган эди. Аммо Зулайҳо эрининг ваъдасини унутмаганди. Туғруқхонада интизор кутилган фарзандини бағрига босганча, эрининг бир олам қувонч ҳамда тилла балдоқ билан кириб келишини тасаввур қилган аёлнинг шодлиги янада кўпайди. Зулайҳонинг ширин хаёлларини ҳар куни уларнинг палатасини тозалаб юрадиган фаррош аёл – Санобар опа бузиб юборди.
– Эсон-омон қутулганинг рост бўлсин, қизим. Бунинг жажжилигини қаранглар… Менгаям шунақа неваралар насиб этсин!
– Илойим, опажон. Ўзингиз тузукмисиз?
– Раҳмат. Мана бу лаш-лушларни олиб чиқиб кетаверайми? Кераклиси йўқмиди ичида?
– Йўқ, бемалол, – Зулайҳо икки-уч кундан бери ўзига яқин бўлиб қолган аёл билан бироз суҳбатлашгиси келди.
– Опа, тунов кунги совчилик яхши ўтдими? Рози бўлишдими ишқилиб?
Санобар опа Зулайҳога яккаю ягона ўғли суйиб қолган қизнинг эшигини тақиллатиб бормоқчилигини айтганди.
– Ҳа, бордик, кўрдик. Қиз чиройликкина экан. Фақат… шу… ота-онасининг орзу-ҳаваслари каттагина кўринади. Йўқ, дейишмади-ю лекин… анча баланддан келишди.
Санобар опа ҳам дардини кимга айтишни билмай турган эканми, палатада Зулайҳодан бошқа биров йўқлиги учун дарҳол стулга ўтириб гап бошлади.
– Йўғ-э? Шароитим шундай-шундай эди, деб айтмадингизми ўзингиз ҳам? Ахир “хўжайин”ингиз оламдан ўтган, ўғлингиз эндигина ишга кирган бўлса…
– Ўғлим иккимизнинг анча йилдан бери йиғиб қўйганимиз бор. Аммо улар айтган тўйни қилишга бу урвоқ ҳам бўлмаса керак. Қизнинг олдида ўғлимнинг боши хам бўлмасин деб индамадим. Нон синдирилди. Ўғилгинамнинг бу хушхабардан боши осмонда. Болам учун ҳамма бойлигимни сарфлашга тайёрман. Аммо қани ўша пул зорманда?
– Кўпам сиқилманг, опа, Худо етказади. Муҳими рози бўлишибди-ку? Қариндош-уруғлар ҳам қараб туришмас…
– Шундоғам улардан анча қарздор бўлиб қолганман. Уч йил аввал қизимни чиқарганимда… Хуллас, энди икки ойга қолмай тўйни ўтказишимиз керак. Онамдан қолган тилла балдоқларни сотсаммикин, деяпман. Аслида-ку, уни тўй куни келинимнинг қулоғига тақиб қўйишим керак эди. Аммо начора…
Зулайҳо унинг қулоқларидаги қадимийлиги, асл тиллалиги билиниб турган, кўзларни ял-ял оладиган балдоқларга ачиниш билан боқди.
– Онангиздан мерос экан-да, афсус…
Уларнинг суҳбатини эшикдан кириб келган ҳамшира бузди. Санобар опа “Ҳай, майли”, – деди-да, яна ишига шўнғиди. Ҳамшира Зулайҳога ташқаридан эри киритиб юборган халтани тутқазди. Аёл дарҳол халтага кўз югуртирди: егуликлар, кийим-кечак, дори-дармон ва мактуб. Шоша-пиша мактубга кўз югуртирган Зулайҳо балдоқ ҳақида лом-лим дейилмаганидан ранжиди. Шу заҳоти бўшаган идиш ва ортиқча буюмларга қўшиб жавоб хати чиқазиб юборди. Гиналарга тўлган мактубда ўша берилган ваъда эслатилган ва ўғилчаси унга қуйиб қўйгандек ўхшаши айтилганди. Уни ўқиган Акбар рўзғор ишларида эсарлиги панд берадиган хотинининг бунақа нарсаларда хотираси кучлилигига тан бериб кулиб қўйди. Сўнг паҳлавондек ўғил қувончи сабаб ваъдасини бажаришга киришди…
Зулайҳо туғруқхонадан чиқар куни ҳамма билан бир-бир хайрлашди. Аммо Санобар опага кўзи тушмади. Дарвоза тагида уни эри, ота-оналари ва яқинлари кутиб турар, Зулайҳо истаганидек, хорижий машина, гуллар, видеокамера, ҳаммаси тахт эди. Қўлида гўдаги билан зинадан тушиб келаётган аёлни эри гулдаста билан қарши олди. Ўғлини бағрига оларкан, чўнтагидан мўъжаз қутичани чиқариб Зулайҳога тутқазди. Қувончи ичига сиғмаган аёл дарҳол қутичани очди.
– Вуй, мунча чиройли…
У шундай деди-ю балдоқларга бирмунча вақт тикилиб қолди. Аввалига қизарди, сўнг кўзлари пирпиради.
– Қаердан… олдингиз буни?
Акбар хотининг ўзгариб қолганини тушунмай, жавоб берди:
– Кеча тилла бозорда бир аёлдан сотиб олдим. Асл тилла деди… Сенга ёқмадими?
Ҳа, худди ўзи. Санобар опанинг балдоқлари эди булар!
– Бу энди меники, а? Нима қилсам ихтиёримми? – сўради аёл.
Акбар ҳайрон бўлди.
– Ҳа… Тинчликми?
– Мени кечиринг…
Зулайҳо бу гапни кимга ва нега айтганини Акбар тушунмади.
– Юрақол энди, яқинларимиз кутиб қолишди, – у дарвоза томон имо қилди.
– Ҳозир бир дақиқа, опа билан хайрлашиб келай… – гулзор атрофини супураётган Санобар опага кўзи тушган Зулайҳо ўша ёққа шошди. Акбар болани олиб, машина томон кетди.
– Опа… – Зулайҳо тезгина аёлнинг қулоқларига назар ташлади. Санобар опанинг қулоқларида балдоқлар йўқ эди.
– Менда бир нарсангиз қолиб кетибди, – Зулайҳо Санобар опага қутичани тутқазди. – Яхши кунларга ишлатинг!
Санобар опа бир нима дейишга улгурмай, Зулайҳо чопганча машина томон кетиб қолди. Уни ортидан ҳайрон кузатиб қолган опа қўлидаги қутичани очди-ю йиғлаб юборди…

Олимжон, [08.03.2022 13:24]


Ёши каттароқ киши эрта тонгда новвойхонага келиб нон сотиб олмоқчи бўлади. 4 та нон олиб пулини узатади. Нонвой пулни қайтариб кулиб туриб айтади:
- Ота, бугун бир кишига яхшилик қиламан деб ният қилгандим. Биринчи келган кишига. Сиз экансиз. Дуо қилиб олиб кетаверинг.
Киши раҳмат айтиб кетади.
Ўша киши таксида бир аёлни шифохонага элтиб қўяди. Аёл пул узатади.
- Бугун бир кишига яхшилик қиламан деб ният қилгандим. Биринчи чиққан мижозга. Сиз экансиз. Дуо қилиб қўйсангиз бўлди.
Аёл машинадан тушиб шифохонага киеиб кетади.
Ўша аёл шифохонада бир болани текширяпти ёнида отаси турибди. Болани кўриб дори дармон ёзиб беради. Отаси пул узатади. Шифокор аёл кулиб туриб:
- бугун бир кишига яхшилик қиламан деб ният қилгамдим. Биринчи келадиган беморга. Шу сиз экансиз. Тўлов шарт эмас. Фарзандингиз тузалиб кетсин!
Йигит раҳмат айтиб чиқиб кетади.
Ўша йигит машина тузатадиган устахонада ишлаётган ҳолат. Машинани тузатиб бўлиб қанча бўлди деган ҳайдовчига кулимсираб жавоб беради.
- Ака, бугун бир кишига яхшилик қиламан дегандим. Шу сиз экансиз. Пулингиз керакмас. Йўлингиз бехатар бўлсин.
Машиналар ўтаётгани одамлар юраётганига ўхшаган кадрлар берилади.
Кадр бошидаги нонвойхона. Юк машинаси ун олиб келади. Ҳалиги нонвой йигит пул узатади. Юк олиб келган ҳайдовчи айтади.
- Ака бугун бир кишига яхшилик қиламан деб ният қилгандим. Шу сиз экансиз. Йўл пулига пул беришингиз шартмас. Унни ўзига тўласангиз бўлди. Нонвой раҳмат айтади.

Кадрда ёзув чиқади. Яхшилик ортидан яхшиликни чорлайди.

СИЗ БУГУН КИМГАДИР ЯХШИЛИК ҚИЛИШГА УЛГУРДИНГИЗМИ?

Шу мавзуни у бу жойини ўзгартириб воқеа қилиб олинсаям чиройли ролик чиқади.

Оғиз очишга озгина вақт қолган пайт. Оила дастурхон атрофида тайёргарлик кўришмоқда. Дастурхон тўрида ёши каттароқ ота ён атрофдаги ҳолатни кузатиб ўтирибди. Келини ва ўғли ифторлик учун дастурхон безатишмоқда. Ўғил стол устига идишда сув қўйиб пиёлаларга солаётган ҳолати. Ота қараб туриб ҳаёлга берилади.
Экранда африка давлатларидаги сувсизликдан қийин ҳолатда кун кечираётган аҳоли кадрлари берилиб, титр чиқади ва ортидан овозда ўқилади.
Ер шари сайёрасининг 70 фоизга яқин қисми сувдан ташкил топган бўлсада, истеъмол учун яроқли ичимлик суви атиги 3 фоизни ташкил этади. Айни вақтда Ер сайёрасининг қарийб 2 миллиард аҳолиси сувсизликдан азият чекмоқда.
Дастурхон тўрида ота ён атрофни кузатиб ўтирган ҳолат. Келини овқат олиб келиб дастурхонга қўяётган кадр. Ота ҳаёлга берилади. Кадрда тўйиб овқатланмайдиган, қийинчиликда кун кўраётган давлатлари мисоли берилади. Экранда титр чиқиб овозда ўқилади.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг ҳисоб китобларига кўра, айни вақтда ер шарининг 1 миллиардга яқин аҳолиси тўйиб овқатланмайди.
Кадрда дастурхон тўрида ўтирган ота кадри. У ён атрофда чуғурлашиб ўйнаётган набираларини кузатиб ҳаёлга чўмади.
Кадрда уруш кетаётган давлатлар. Титр чиқади ва овозда ўқилади.
Дунёнинг турли бурчакларида давом этаётган уруш ва жанжаллар тинчлик инсоният учун нақадар қадрли неъмат эканини кўрсатиб турибди.
Дастурхонда идишларга сув қуяётган ҳалиги ўғилнинг дада дада деган овози эшитилади.
Ота ўзига келади. Ўғли пиёлада сув узатиб турибди.
Ўғил: Дада, ифторлик маҳали бўлди, қани бир дуо қилинг!
Ота: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм, чанқоғимизни босган, қорнимизни тўйдирган, ҳаётимизни тинч осуда қилиб қўйган, энг муҳими неъматлари билан сийлаган Аллоҳга беҳисоб ҳамд бўлсин!
Кадр хиралашади. Экранда роликка мос ёзув чиқади.

Кадрда оқ кўйлак кийган ва ойнага қараб сочини тараётган йигит тасвири. Сочини тараб қўлига соат тақади. Бўйнидан галстук ўтказиб кастюмини кияди. Ёнида турган атирни олиб ўзига сепади.


Машинасига ўтириб йўлга чиқади. Йўлда гул дўконига киради.
Дўкон эгаси: Келинг ака, қайси гулдан берай?
Йигит: Энг яхшисини беринг!
Гул олиб ўриндиққа қўяди. Кейин тилла дўконига кириб узук қарашга тушади.
Дўкон эгаси: Ака, қайси биридан берай?
Йигит: Энг яхшисини беринг.
Узукни олиб чўнтагига солади.
Машинада кетаётганда дўсти қўнғироқ қилади. Йигит салом алик қилади.
Дўсти: Дўстим, тунов куни гаплашган ишлаб чиқариш режамизни ҳаммасини тайёрлаб қўйдим. Кўришсак яна бир маслаҳат қилиб кўрамиз.
Йигит: Албатта, бугун бир жойда зарур учрашувим бор эди. Худо хоҳласа эртага тушлик пайти олдинга ўтаман.
Йигит дўсти билан хайрлашади. Машинада манзилга етиб боради. Йигит Ресторанга кириб кетади. Стол да ўтириб кимнидир кутади.
Бироздан кейин биз келдик деган овоз эшитилади. Йигит ўрнидан туриб қаршисида турган ота онасига салом беради.
Йигит: Ойи, дада Ассалому алайкум, йўлда қийналмадизми ишқилиб!
Онаси: Вой болам-а, нимага қийналамиз. Даданг билан ёшликни эслаб кулишиб келяпмиз.
Йигит ёнида турган гулни олиб онасига узатади.
Йигит: Ойи бу мендан сизга совға, мана буниси дадамдан.
Узукни ҳам узатиб дадасига қараб кўз қисиб қўяди.
Онаси хурсанд ҳолатда боласига раҳмат айтади.
Йигит: Дўстим билан янги иш бошлаётгандик. Бугун ифторлик баҳона сизларни дуойингизни олиб ишга киришай дегандим. Қани, дастурхонга ўтирайлик.
Отаси ҳазиллашиб: Эҳҳе шунча илтифотни сабаби бу ерда эканда-а! Умрингдан барака топ болам. Қани, бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ота қўлини дуога очади.
Кадр хиралашиб ота онани қадрлаш ҳақида титр билан якунланади.

Кадрда она йўргакка ўралган чақалоғини эркалаб, ҳидлаб, ўйнатиб ўтирган ҳолат.


Фарзанднинг озгина катта бўлиб юришга ҳаракат қилаётган пайти. Она боласининг қўлидан ушлаб юришни ўргатяпти.
Кейинги кадрда бола 4-5 ёш ҳолати. Онаси билан бирга лего ёки шунга ўхшаш бирор ўйинчоқ ўйнаб ўтиришибди. Онаси унга қандай ясашни ўргатяпти.
Кадрда боланинг 7-8 ёш ҳолати. Бола стол устида нонуштада ўтирибди. Онаси унга чой олиб келган ҳолат. Мактаби учун егуликни боласининг мактаб сумкасига жойлаб кузатаётган она тасвири.
Бола 11-12 ёшлар атрофида. Мактабдан югуриб келиб онасини қучоқлайди. Она боласининг елкасидан мактаб сумкасини олади. Кейинги кадрда ўша бола билан дарс қилиб ўтирган она. Боласига китоб ўқиб тушунтиряпти.
15-16 ёшлар атрофидаги болани онаси етаклаб спорт залига олиб борган ҳолат. (Бирор бир спорт тури танланади) Она четда ўтириб боласининг машқ қилаётганини кузатиб ўтирган кадр.
17-18 ёшлардаги боланинг тест натижаларини кўриб қувонаётган ҳолати. Ўқишга кирганини билиб югуриб кетади. Кадрда йигитнинг аудиторияда дарс тинглаб ўтирган ҳолати берилади. Ўзини хонасида компютер столига бош қўйиб йигитнинг ухлаб қолган ҳолати берилади. Онаси келиб ўғлини бошини силаб, ноутбукни ёпиб стол устидаги чироқни ўчириб қўйган ҳолати берилади. Стол устидаги чироқ ўчиб экран қоп қора ҳолатдан бирдан ёришади.
Кадрда йигитнинг рингда жанг қилаётгани ёки бирор бир спорт мусобақасида қатнашаётгани берилади. Ундан кейинг кадрда йигитнинг диплом ҳимоя қилаётган ҳолати тасвирланади. Мусобақада ғолиб бўлган йигитнинг бўйнига медал тақишаётган ҳолат билан бирга кадрда йигитнинг диплом олган ҳолати берилади. Йигит уйга диплом ва медални кўтариб кириб келади. Онаси столга ўтирган ҳолатда китоб ўқиб ўтирган ҳолати берилади. Йигит онасининг ортиган секин билдирмасдан келиб медални онасининг бўйнига тақиб қўяди. Ўғлининг келганини кўрган онаси ўрнидан турганда йигит онасига қўлидаги дипломни топширади. Қўлини бир дақиқа деб ишора қилиб телефонини оладида онаси билан бирга селфи расмга тушмоқчи бўлиб қўлига телефонини олиб онасининг бошига бошини қўйиб телефон экранига қарайди. Кадрда онанинг бўйнига медал тақилган ҳолати билан дипломни кўтариб ўғлининг ёнида кулиб қараб турган тасвири берилади. Шиқ этиб расмга олинган ҳолат берилади. Кадр расм ҳолатида қотади. Экранда кадр аста секинлик билан расмдан узоқлаша боради. Экран хиралашади ва ёзув чиқади.

Фонда мусиқа. Кадрда боғда бирор мевани узаётган боғбон. Эски бор кадрлардан топиб олсаям бўлади. Боғбон меваларни олиб саватга ёки бирор идишга солаётган ҳолат. Кадр мевага қараб яқинлашиб боради ва крупний планда мева берилади. Камера аста-секин орқага юриб узоқлашганда мева идишда дастурхон устида турган ҳолатга ўтади.


Далада ишлаётган деҳқон. Кадрда буғдой даласи берилади. Деҳқонларнинг ишлаётган ҳолати бериб турилиб кадр буғдойга қараб юриб боради. Крупний планга ўтганда кадр аста секинлик билан орқага юради. Шунда дастурхонда нон, пишириқлар турган ҳолатга ўтилади.
теплицада памилдори, бодринг етиштираётганлар билан ҳам шунақа кадрлар олиш мумкин. Чорвадорлар билан олиш мумкин. Дастурхондаги маҳсулотлар аслида бировларнинг ҳалол меҳнати эвазига етиштирилганига урғу берилади.
Охирида дастурхон атрофида ўтирган оила. Мусиқа секинлашиб ўғил дадасига қараб;
ЎҒИЛ: Дада, ифторлик маҳали бўлди. Дуо қилинг!
Отаси мана шу маҳсулотларни меҳнат қилиб етиштирган боғбон, деҳқон, чорвадорларни ҳаққига дуо қилади.
КАДР ҲАЛОЛ МЕҲНАТ ҲАҚИДАГИ БИРОР ЖУМЛА БИЛАН ЯКУНЛАНАДИ.

Мактаб ёшидаги бола ўзи йиғган пулларини олиб санайди. Дўконга чиқиб нон, ширинликларга ўхшаган нарсалардан ўзи билганича харид қилади.


Бола уй эшигини тақиллатади. Эшикни ўрта ёшлардаги бир эркак киши очади. Кадрда патнисда ўзи ҳариб қилган нарсаларни икки қўллаб ушлаб турган бола тасвири берилади.
БОЛА: Ассалому алайкум, амаки! Рамазон муборак бўлсин!
Киши бироз ҳайрон бўлиб иккиланиб туради, кейин чўккалаб болани қўлидаги нарсани олиб қучоқлайди.
Бошқа уйни эшиги жиринглаган кадр. Эшикни ўша кишининг акаси очади. Акасини юзидан укасини кўриб норозилик қиёфаси берилади. Кадрда укаси, укасининг аёли ва уларнинг ўртасида кулиб турган акасининг оғли. Ака укасини кўриб юзидан норози қиёфада экани билиниб туради. Акасининг бу ҳолатини кўрган укаси орқага қараб кетаётганда бола амакисининг қўлидан ушлаб тўхтатади.
Акаси жаҳл билан шахдам келиб ўғлининг қўлидан ушлаб уйга олиб кириб кетаётгандай кўринишда берилади. Аслида ўғлини эмас укасини қўлини ушлаб ичкарига ҳовли томон юраётган бўлади. Кадр катталашганда укасининг қўлини ушлаб тургани кўринади.
Акаси укани қўлини қўйиб юбориб ерга қарайдида укасига қучоқ очади. Ака-ука араз гинани унутиб бир бири билан қучоқлашиб кўришишади.
Кадрда қувноқ кайфиятда ўтирган оила берилади.
ОХИРГИ ТИТРДА РАМАЗОНДА УРУШИБ ҚОЛГАНЛАРНИНГ ЯРАШИШИ ҲАҚИДА БИРОР ЖУМЛА БЕРИЛАДИ.

Йигит машинасида уйига келиб машинани кўчасида тўхтатади. Қараса ўртаҳол қўшниси дўсти кўчада машина капотини очиб қўйиб нималарнидир қараб ўтирибди.


ЙИГИТ: Ҳа, дўстим, машинага нима қилди.
ДЎСТИ: Яхшимисан, Рустам. Билмасам ўт олмаяпти. Тушунганча у бу жойларини қараётгандим, барибир устаси кўрмаса бўлмайди шекилли.
ЙИГИТ: Нариги маҳаллада уста дўстим бор. Ҳозир мошинада ғир этиб олиб келаман.
ДЎСТИ: Рустам, қўй овора бўлма. Эрта индин имкониятим бўлганда ўзим тузатиб оламан.
ЙИГИТ: Бу нима деганинг! Овораси борми? Ҳозир келаман.
ДЎСТИ: Рустам, шошма, ҳозир...
Йигит дўстига қулоқ солмай устани олиб келгани кетади. Уста машинани у бу жойини кўриб айтади.
УСТА: Ака машинани бир иккита эҳтиёт қисмлари ишдан чиқибди. Янгисига алмаштириш керак.
ЙИГИТ: Сизни шунинг учун олиб келдикда. Баҳодир, дўстим биз уста билан керакли эҳтиёт қисмларини олиб келгунча сен чой-пой тайёрлаб тургин, ҳопми? Қани, юрингчи, уста!
Йигит уста билан бирга авто эҳтиёт қисмлари олиб келгани кетади.
Соат дақиқаси ўтгани берилади.
Уста ишини тугатиб капотни ёпади.
УСТА: Бўлди ака, машинани ўт олдириб кўрингчи.
Йигитни дўсти машинани ўт олдиради.
ЙИГИТ: Барака топинг, ана энди гижинглаган отдек бўлди. Баҳодир менга энди руҳсат уйда қиладиган ишларим бор эди.
ДЎСТИ: Раҳмат дўстим. Вақтинг бўлганда уйга чиққин ош-пош қилиб гаплашиб ўтирамиз.
ЙИГИТ: Ҳоп, бўлади.
Йигит хайрлашиб уйига кириб кетади.
Дўсти устани олдига келиб ҳаражати қанча бўлганини сўрайди.
УСТА: Бояги дўстингиз билан эҳтиёт қисмларини олгани борганда ҳаммасини ҳисоб китоб қилиб бўлганмиз. Катта йўлгача олиб чиқиб қўйсайиз бўлди.
ДЎСТИ: Ие, буёғи қизиқ бўлдию. Рустам билан таниш эмасмисиз?
УСТА: Исмлари Рустаммиди? Машина бузилиб қолди деб устахонага келгандилар. Билмасам, ака!
ДЎСТИ: Ҳа, дўстим-а! Қани ака машинага ўтирингчи. Устахонага олиб бориб қўяман. Машина юради. Кадр хиралашиб экранда яхши дўст ҳақида бирор ҳадис ёки жумла берилади.

Бир йигит ухлаб ётган ҳолати. Будилник соат жиринглайди. Йигит кўзини очиб уйқудан туради. Будилникни ўчиради. Ўрнидан туриб юз қўлини юваётган ҳолати берилади. Фонда Сокин мусиқа берилади. Йигит таҳорат олади. Бомдод намозини ўқийди.


Кейин ишга кийинган ҳолатдаги кийимда дастурхон атрофида ўтирган фарзандлари олдига келиб ўтиради. Аёли чой олиб келади. Чой ичиб қўлини дуога очади. Фарзандлари ҳам дуо қилишади. Кейин уларга бирма-бир мактаб учун пул тутқазади. Онаси фарзандларини сумкасига егулик солади. Ота фарзандларини қучоқлаб бағрига босади.
Фарзандлари ва ота машинада ўтирган ҳолати. Аёли кўча эшиги олдида улар билан қўл силтаб хайрлашади. Машина юриб экран хиралашади.

Экранда титр чиқади.


Сизлардан кимки ўз уйида хотиржамликда тонг оттирса, тан-жони соғ бўлса, ўша кундаги егувлиги бўлса, гўёки унда бутун дунё неъматлари жамланибди”
(Имом Термизий “Сунан”ида ривоят қилган).

Кийим кечак дўконига бир аёл билан мактаб ёшидаги фарзанди кириб келади. Дўкон эгаси кийимларни кўздан кечириб уларга нарх ёзилган қоғоз этикеткаларни илаётган ҳолати берилади. Аёл билан бола кириб келиб дўкон эгасига салом беришади. Дўкон эгаси алик олади.


АЁЛ: Ўғлимга костюм шим олмоқчи эдик. Дўконингизни айланиб кўрсак бўладими?
ДЎКОН ЭГАСИ: Албатта, бемалол кўраверинг!
Аёл билан фарзанди ичкарига киришади. Дўкон эгаси ўз иши билан овора. Беиҳтиёр боланинг онасига айтаётган гапини эшитиб қолади.
БОЛА: Ойи, ойи, бу ерда ҳам кийимлар қиммат экан. Яна бошқасига кирамизми?
ОНА: Қани, айланиб кўрайликчи, болам, балки бизга ёққани чиқиб қолар.
БОЛА: 2 та юз мингталик бўлса оламиз деганмидиз?
ОНА: Ҳа, болам, икки юз минг пулимиз бор.
Дўкон эгаси ишлаб турган ҳолатида она-бола суҳбатига қулоқ солиб туради. Кейин болага зимдан разм солади.
Ўша болага мос келадиган костюм-шимларидан бирини олиб чиқиш эшигига яқин жойга илиб қўяди. Костюмни устига 300.000 сўм (нархини мослаб олиш керак) деб ёзилган этикеткасини олиб 100.000 сўм деган қўлидаги бошқа этикеткани ёпиштириб қўяди.
Она-бола дўконни айланиб секин чиқиб кетишаётганда беиҳтиёр кўзи ўша 100.000 сўм деб ёзилган костюмга тушади. Костюм нархи крупний планда берилади. Она костюмни олиб боласига чамалаб кўради. Дўкон эгасидан нархи қанча деб сўрайди. Дўкон эгаси келиб билмаган киши бўлиб нархи ўзида ёзилган эди. Ҳозир деб этикеткаси ёзилган қоғозга қарайди.
ДЎКОН ЭГАСИ: Нархи 100.000 сўм экан.
ОНА: Кийиб кўрсак бўладими?
ДЎКОН ЭГАСИ: Бемалол. Анави ерда кийим алмаштирадиган жой бор.
Бола костюм шимни кийиб чиқади. Кийим лойиқ келади. Онаси хурсанд бўлиб пулни узатади. Дўкон эгаси пулни олиб хайрлашади. Она билан бола дўкондан чиқиб кетишаётган ҳолат. Дўкон эгаси орқасида қараб кузатади. Бола хурсанд ҳолатда онасини қўлидан ушлаб сакраб кетаётган ҳолат берилади.
КАДР ХИРАЛАШАДИ ва ЭКРАНДА ТИТР ЧИҚАДИ.
ТИТРДА эгасига билдирмай қилинган эҳсон энг яхши экани ёки шунга алоқадор мавзуда ҳадис берилади.

Кадрда кўчада бирор ўйингоҳда ўйнаётган бола кадри. Онаси чақиради.


ОНА: Ўғлим, бўлди энди, кеч бўлиб кетди, уйга кетамиз!
БОЛА: Бир пасдая, ойи яна озгина ўйнайлик!

Кадрда бошқа она 9 синф қизини кийинтириб кийимларини тўғрилаяпти.


ОНА: Қара қизим, бир пасда мактабниям тугатдинг-а!

Икки йигит кўчада бир-бири билан суҳбатлашишяпти.


ЙИГИТЛАРДАН БИРИ: Қара, дўстим, бир пасда талабаям бўлдик-а!
ДЎСТИ: Нимасини айтасан!

Ишхонада компютерда иш қилиб ўтирган йигит девордаги соатга қарайди. Соат миллари ўтаётгани берилади.


ЙИГИТ: Ие, вақт ўтиб кетибдию. Бир пасдая. Учрашувга кеч қолмасам бўлди.
Йигит шошганча нарсаларини йиғиштириб кетишга тайёрланади.

Аёл уйда уй ишларини қилмоқда. Соатга қарайди. Соат миллари ўтаёргани берилади.


АЁЛ: Вой бир пасда соат 11 бўлибдию. Бунақада қачон улгураман. Меҳмонлар келгунча тугатишим керак.

Ўрта ёшлардаги йигит уйида китоб ўқиб ўтирган онасига салом бериб келганини айтади.


ЙИГИТ: Ассалому алайкум, ойижон! Мен келдим.
ОНА: Вой болам, бир пасдая. Ишинг битдими ишқилиб.
ЙИГИТ: Албатта ғизиллаб бориб ғизиллаб келдим.

АУДИТОРИЯ. Ўқитувчи соатига қараб аудиториядаги талабаларга гапиради.


Ўқитувчи: Вақт тугади. Жавоб варақаларини топширамиз. Кечиккан талабаларнинг жавоблари қабул қилинмайди.
Ўқувчилардан бири: Вой, Устоз бир пасдая.
Бошқа ўқувчи: Яна 5 дақиқа вақт беринг!

Соат миллари чиқ-чиқ, чиқ-чиқ ўтаётгани берилади.


Охирги кадрда ёши каттароқ отахонни туғилган куни билан оила аъзолари табриклаётган кадр. Икки набира бобосини юзидан ўпиб табриклашяпти.
БОБОНИНГ ЎҒЛИ: 60 ёшингиз билан табриклайман, дада. (65 бўлса, 65 ёш билан, 70 бўлса 70 ёш билан деб мосланади)
Ўғил отасини табриклаб бирор совға узатади. Отаси совғани қўлига олиб Экранга қарайди. Экранда ота крупний кадрда берилади.
ОТА: Бир пасдая...
ТАМОМ

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар ундан ғафлатдадирлар. Улар – соғлик ва бўш вақт”, дедилар”. (Имом Термизий ривояти).



Бир йигит машинасини уй эшиги олдида тўхтатиб машинадан тушади. Кўчада ён қўшниси катта ёшдаги эркак киши бирор иш билан машғул. Йигит салом бериб бориб кўришади.
ЙИГИТ: Ассалому алайкум, амаки. Рамазон муборак бўлсин! Яхши юрибсизми?
АМАКИ: Валайкум ассалом болам, раҳмат Ўзингга ҳам муборак бўлсин!
Кадр хиралашади. Экранда тирт чиқади. Титр овозда ўқилади.
ТИТР: "Ас-Салом" бу Аллоҳнинг гўзал исмларидан биридир. Тинчлик, хотиржамлик, саломатлик берувчи Зот деган маънога нисбат берилади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Салом Аллоҳнинг исмларидан биридир. У Зот уни ер юзига жорий қилгандир. Уни орангизда ёйинглар”, дедилар”.
Кадрда йигит эшикни очиб уйга кираётган ҳолат. Эшикни очиб кириши билан паст овозда ўзига-ўзи айтади:
ЙИГИТ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ассалому алайкум!
Кадр хиралашади. Экранда тирт чиқади. Титр овозда ўқилади.
ТИТР: «Уйларга кирган чоғингизда ўзларингизга Аллоҳдан бўлган покиза ва муборак табрик ила салом беринглар» (Нур, 61).
Йигит ҳовлига кириб боради. Ҳовлида болалари югуриб дадасини олдига келишади.
Болалар: Ассалому алайкум, адажон!
Йигит: Валайкум ассалом, ширинтойларим!
Йигит олиб келган ширинликларини фарзандларига тарқатади.
Кадр хиралашади. Экранда титр чиқади. Титр овозда ўқилади.
ТИТР: Шурайҳ ибн Ҳоне отасидан ривоят қилади:
«У: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга мени жаннатни вожиб қиладиган бирор нарса ўргатинг”, дебди. У зот: «Ширинсўзлик, салом бериш ва таом едириш”, дедилар”.
Болалари билан кўришиб турган йигит олдига аёли келиб эрига салом беради.
АЁЛ: Ассалому алайкум, дадаси. Ишдан яхши келдизми?
ЙИГИТ: Валайкум ассалом, онаси. Раҳмат, Ўзилар соғ-саломат яхши ўтирибсиларми?
Кадр хиралашади. Экранда тирт чиқади. Титр овозда ўқилади.
ТИТР: «Қачонки сизга бир саломлашиш ила салом берилса, сиз ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди ўзидек жавоб беринг» (Нисо, 86).
Йигит юз қўлини ювиб уйга киради. Уйда отаси ва онаси суҳбатлашиб ўтиришибди. Йигит уларга салом беради.
ЙИГИТ: Ассалому алайкум, ойижон, дадажон, мана мен келдим.
Ота-онаси саломга алик олиб ўғлини дастурхонга чақиришади.
Кадр хиралашади. Экранда тирт чиқади. Титр овозда ўқилади.
ТИТР: Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмассиз. Ўзаро муҳаббат қилмагунингизча мўмин бўлмассиз. Ўзаро муҳаббат қилишингизга сабаб бўладиган нарсага далолат қилайми?» – дедилар.
«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули» – дейишди.
«Орангизда саломни ёйинг!», – дедилар”.
(Бухорий ва Муслим ривояти.)
Салом мусулмонлик амалларининг энг афзалларидандир. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Исломнинг қайси амали энг яхши амал ҳисобланади?”, деб сўради. Ул зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар: “Исломнинг энг яхши амаллари бу – оч кишига таом беришинг ва таниган танимаган кишига салом беришингдир” дедилар (муттафақун алайҳ).

40 ёшлар атрофидаги киши уйда диванга ўтирган ҳолда хаёлга берилиб ўтирибди. Ҳолатидан ўзига тўқ, топиш тутиши яхши экани билиниб турибди. Уйнинг деворига осилган календарга қарайди. Календар Апрел ойининг 10 санасини кўрсатиб турибди. Киши бир воқеани эсга олади.


Кишининг хотирасидаги воқеа кадрда жонлантирилади.
ВОҚЕА: Эшик қўнғироғи жиринглайди. Эшикни ўша киши очади. Қаршисида ўзи тенги қўшниси эркак киши турибди. Иккови салом алик қилишади.
ҚЎШНИ: Аброр ака, битта илтимос билан олдингизга чиққандим. Биласиз отамни мазалари йўқ. Шифокорлар операция охирги нажот дейишди. Лекин ҳозир қўлимда етарли маблағим йўқ. Машинамни сотай десам рўзғоримни тебратиб турган битта нарса шу. Агар имконингиз бўлса, ортиқча маблағингиз бўлса, бир йилга қарз бериб туроласизми? Келаси йил ҳудди мана шу санада пулни қайтаролмасам машинамни сизни номингизга ўтказиб бераман. Илтимос, ака!
КИШИ: Қани, ичкарига кирайлик, бафуржа гаплашамиз.
Кадр яна календарга қайтади. Календарда 10 апрел санаси крупний планда берилади. Киши хаёл суриб ўтирибди.
Кадр яна воқеликка ўтилади.
Киши билан қўшниси уй ичида ўтиришган ҳолат. Қўшни қандайдир қоғозга қўл қўйиб узатади. Киши селлофан халтадаги пулни узатади.
КИШИ: Мана ука, сиз сўраган пул. Илоҳим, отангизни дардларига Аллоҳ шифо берсин!
Қўшниси пулни олиб раҳмат айтиб чиқиб кетади.
Кадрда ҳалиги киши бояги ҳолатда ўтирган кўриниши. Аёли кириб келиб селлофан ҳалтани тутқазади.
АЁЛИ: Мана дадаси, нон, мева-чева билан бирга сомса пиширгандим, ёнига шундан ҳам озгина қўшдим.
Киши аёли берган селлофан халтани олиб чиқиб кетади.
Қўшнисини қўнғироғини босади. Қарз олган қўшниси чиқиб хушкайфиятда салом беради. Киши алик олади.
КИШИ: Абдуғофур отам, яхшимилар! Бугун бир хабар олай деб чиққандим.
Қўшниси уйга таклф қилади. Уйда дастурхон тўрида отахон китоб ўқиб ўтирибди. Уйга кириб келган меҳмонларни кўриб хурсанд бўлиб кетади. Дастурхонга ўтириб салом алик қилишади.
ОТА: Умрингдан барака топ болам, бир йил олдин ўғлим қўшнимиз Аброр акамни яқин дўстлари шифокор экан деб қўярда қўймай жарроҳлик столига ётқизганди. Аллоҳ умр берган экан мана кўриб турганингдек соғайиб кетдим.
Бироз суҳбатлашиб ўтиришади. Киши отахонга соғлик тилаб туришга ижозат сўрайди. Ота уйда қолади. Отанинг ўғли қўшниси кузатишга чиқади. Эшик тагида Киши эшикдан чиқаётган пайтда қўшни йигит орқасида елкасига қўл қўйиб тўхтатади. Киши орқасига ўгирилиб қарайди.
ҚЎШНИ: Ака, ваъда қилган эдим. Қарзимни қайтаришни бугун охирги куни. Мана машинамни калити. Сизни номингизга ўтказиб бераман. Ўшанда менга жуда катта яхшилик қилдингиз. Раҳмат сизга.
Киши машина калитини қўлига олади. Чўнтагидан йигит билан шартнома қилган қоғозни олиб унга тутқазади.
КИШИ: Мана биз тузган қарз шартномаси. Бугун сизга берган қарзимни олдим. Орамизда ҳеч қандай олди берди қолмади. Киши йигитга қўл ташлайди. Қўлида машина калити. Икки қўшни қўл бериб раҳмат айтишади. Киши қўлини олганда машина калитини қўшни йигитнинг қўлида қолдиради. Қарз олган қўшни йигит тушунмай ҳайрон бўлади.
КИШИ: Отам тузалиб кетганларидан ва бу иш учун Аллоҳ мени сабабчи қилганидан хурсандман. Бу мендан сизга ҳадя.
Йигит: Раҳмат, ака!
КАДР хиралашади. Экранда титр: " Ким муҳтож кишига муҳлат берса ёки қарзини кечса, соя бўлмаган Қиёмат кунида Аллоҳ уни Ўз аршини соясида соялантиради” (Имом Муслим ривоятлари)."
Download 28,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish