ФИО автора: Эргашева Гўзалхон Саидаминовна, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчиликни тизимлаштириш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармасининг бош маслаҳатчиси
Название публикации: «НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ ФАОЛИЯТИ: СОН ВА СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3666-сон қарорига асосан ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ушбу йўналиш қуйидаги кўринишда ифодаланади, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини қонунчиликка, халқаро шартномалар нормаларига, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, уларда коррупцияга, бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этишга шарт-шароит яратувчи, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этувчи қоидалар ва нормалар мавжудлигини аниқлаш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг қонунчиликка мувофиқлигини, уларда ҳуқуқий нормалар мавжудлигини аниқлаш нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалиётда қўллашдаги коррупциявий хавфларни таҳлил қилади, уларни бартараф этишга қаратилган чоралар кўради ва тавсиялар ишлаб чиқади; идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказади ва юритади; давлат органлари ва ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш тартибини тасдиқлайди, унга риоя қилиш устидан назоратни амалга оширади; Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисобини ва қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш бўйича ишларни амалга оширади; Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг назорат нусхаларини юритади, уларнинг банкини (фондини) шакллантиради, Қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлайди, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга классификатор асосида кодлар беради; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартибини белгилайди; маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий
тусдаги қарорларини қонунчилик ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятни мувофиқлаштиради4.
Ягона ҳуқуқий сиёсатни юритиш, энг аввало, ҳуқуқий экспертизада намоён бўлади. Ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий ва коррупцияга қарши экспертизалардан ўтказилиши шарт. Хусусан, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ Ҳуқуқий экспертиза жараёнида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг талабларига мувофиқлиги, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлиги текширилади5. Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси ишлаб чиқувчининг ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органнинг юридик хизмати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан қонунчиликка мувофиқ ўтказилади.
Адлия вазирлиги томонидан давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолияти 2022 йилнинг I чораги кесимида таҳлил қилиниб, қуйидагилар аниқланди: жорий йилнинг 2022 йил I чорагида Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизага киритилган жами 518 та лойиҳа ҳуқуқий экспертизага келиб тушган. Шундан, ҳуқуқий экспертиза доирасида 236 та (46%) лойиҳа пухта ишлаб чиқилмаганлиги боис эътирозлар билан қайтарилган. 282 та (54%) лойиҳага ижобий хулоса берилган. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига жами 2 090 та эътироз билдирилган.
4 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3666-сон қарори URL: https://lex.uz/docs/3681790
5 “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун – Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2021 й.,
03/21/682/0354-сон, URL: https://lex.uz/docs/5378966
Вазирлик томонидан берилган мазкур эътирзларни таҳлил қиладиган бўлсак, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш жараёнида 2 090 та эътироздан 1 293 таси амалдаги қонунчилик, шу жумладан Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш Концепциясига номувофиқ, 244 таси қонунчилик техникаси талабларига зид, 81 тасида коррупциявий омиллар аниқланган, 16 таси жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаган, қолган 456 тасида эса бошқа таклиф ва эътирозлар билдирилган6.
Do'stlaringiz bilan baham: |