Международный научно-образовательный электронный журнал



Download 20,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/402
Sana01.06.2022
Hajmi20,94 Mb.
#629637
TuriСборник
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   402
Bog'liq
Международный научно-образовательный электронный журнал «образов

- пахатачилик ва тупроқ биотехнологияси: 


261 
- озиқа моддалари биотехнологияси; 
- ферментлар ва бошқа физиологик фаол моддалар биотехно-логияси; 
- ошқозон – ичак фаолиятини яхшилашга ҳамда касалликларни олдини 
олиш ва даволашга мўлжалланган биотехнологиялар; 
- ноёб, рангли ва нодир металлар биотехнологияси; 
- атроф- муҳитни микроорганизмлар ёрдамида тозалаш ва унинг 
ифлосланишини олдини олишга мўлжалланган биотехнологиялар эътиборга 
лойиқдир. 
Пахтачилик ва тупроқшунослик биотехнологияси йўналиши бўйича ҳам бир 
қатор янги, экологик, импорт ўрнини боса оладиган, экспортга мўлжалланган, 
рақобатбардош биологик ўғитлар “Ер малҳами”, “ Биоўғит”, “ФМКГ”, 
“Микробли ўғит” каби биопрепаратлар ишлаб чиқариш технологиялари 
яратилди ва улар мамлакатимизда кенг синовдан ўтказилиб, қатор ижобий 
натижаларга эришилди. 
Бундан ташқари ҳар хил ўсимликларни касаллантирувчи (фитопатоген) 
микробларга қарши, жумладан ўсимликлар иммун тизимини оширувчи ҳамда 
ғўзани вилт, илдиз чириш ва гоммоз касалликларидан ҳимоя қилувчи бир қатор 
биопрепаратлар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган. Биопрепаратлар Тошкент, 
Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳўжаликларида 
синаб кўрилган ва амалиётга кенгроқ тадбиқ қилиш тавсия этилган. 
Ўсимликларни зараркунанда ҳашаротлардан асраш бўйича, колорадо 
қўнғизи, барг ўровчи ҳашаротлар, америка оқ капалаги, ҳар хил куялар, ўтлоқ 
парвонаси каби ўндан ортиқ ҳашаротларга қарши биоинсектицидлар ишлаб 
чиқарилган ва синовдан ўтказилган. 
Маълумки, 
мамлакатимизда 
чорвачиликни 
ривожлантириш, 
чорва 
маҳсулотлари сифатини ошириш долзарб масалалардан биридир. Шу мақсадда 
ҳам сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, ғўзапоя, сомон, хазон ва 


262 
бошқа ўсимлик қолдиқлари ва ишлаб-чиқариш чиқиндиларини микробиологик 
қайта ишлаш ва уларнинг озиқа бирлигини ошириш туфайли чорвачилик учун 
оқсилга бой, сервитамин маҳсулотлар олиш биотехнологиялари яратилган 
бўлиб, бу асосида Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида ва Тошкент вилояти
Қибрай туманида махсус цехлар ташкил қилинган. 
Институт тажриба ишлаб-чиқариш лабораториясида яратилган озиқ-овқат, ёғ 
– мой, фармацевтика саноат чиқиндилари асосида юқори сифатли озиқа 
моддалари ишлаб чиқариш технологияси Республика, Россия , Украина давлат 
патентлари билан ҳимоя қилиниб чорвачилик ва паррандачилик учун катта 
самара бериши тажрибаларда тасдиқланган. 
Ҳозирги вақтда экология муаммоларига боғлиқ бўлган бир қатор 
рақобатбардош биотехнологиялар яратилган. Нефть ва нефть маҳсулотлари 
билан ифлосланган тупроқ ва оқова сувларини тозалаш, гербицидлар, 
пестицидлар, дефолиантлар ва бошқа заҳарли кимёвий препаратлар ва 
ўсимликлар қолдиқлари (масалан, хазон) ва бошқа чиқиндиларни 
микробиологик йўл билан парчалаш бўйича олиб берилаётган ишлар шулар 
жумласидандир. 
Бизда микробиология фани XX асрда муваффаққиятга эришди. Мамлакатимизда 
фан кенг оммага яқинлиги билан ажралиб туради. Олимларимиз илимда эришган 
ютуқларини ҳалқ соғлиғини сақлаш ишига ёрдам бермоқ учун тиббиёт 
амалаиётига 
жорий 
қилишга 
интиладилар. 
Бу 
соҳада 
ватанимиз 
микробиологияси катта муваффаққиятга эришди. Инфекцион касалликларни ҳар 
томонлама чуқур ўрганиш ҳамда уларга қарши ташкилий кураш олиб бориш бир 
қанча оғир инфекциялардан томомила қутилиш имкониятини берди. Кўпгина 
олимларни ҳамжиҳат бўлиб, ғайрат кўрсатиб ишлаши натижасида оғир ва 
юқумли касаллик - тайга энцефалитининг микроби кашф этилди ва бу 
касалликка қарши кураш чоралари ишлаб чиқилди. Ҳозирда микробиология ва 
эпидемиология, вирусология илмий тадқиқот институтлари, санитария 
эпидемиология станцияларининг катта шаҳобчалари бор. Бизда микробиология 


263 
ходимларининг катта гуруҳи илмий ижодий иш билан машғул бўлиб, давлат 
томондан уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Қанчадан-қанча ўта 
оғир касалликларга барҳам берилди. Ҳозирги кунда миллионлаб олимлар 
курашаётган касаллик бу COVID-19дир. Уни яна коронавируси ҳам деб 
аташади. Бу касаллик COVID-19 коронавируси Хитой Ухан шаҳрида пайдо 
бўлган .Барча коронавируслар каби COVID-19нинг шикаст етказиш зоналари бу 
нафас йўллари, ўпка, юрак, ошқозон-ичак тракти, жигар, буйраклар ва асаб 
тизими ҳисобланади. Касаллик симптомлари оддий шамоллаш кўринишида 
бошланиб, тезлик билан ривожланади ва ўткир респиратор касаллиги вужудга 
келади. Ўпка шикастланади ва инсоннинг ҳаётига хавф солувчи ўткир нафас 
олиш етишмовчилиги юзага келади (респираторный дистресс-синдром). 
Бугунги кунда дунёнинг турли бурчагида миллионлаб одамлар бу касаллик 
билан курашиб келмоқда. Лекин, афсуски, касаллик ҳозирча устун бўлиб 
турибди. Дунё тиббиёти ҳозирги кунда бу дарднинг давосини топиш олдида 
кўрашмоқда десак муболаға бўлмайди. Фақатгина микробиологиянинг яна бир 
ривожи бунга қаттиқ зарба бериши мумкин. Ўзбекистон микробиологлари ҳам 
ўзларини муносиб ҳиссаларини бу вирус COVID-19ни енгишга қўшиб 
келишмоқда. Давлатимиз томонидан бу борада кенг кўламли ишлар олиб 
борилгани ва олиб борилаётгани биз учун фахрланарли бўлмоқда десак 
адашмаган бўламиз. 

Download 20,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   402




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish