438
Малака оширишда қайта тайёргарликдан ўтаётган ёки илк малакасини
ошираётган ҳар бир ўқитувчи ўзининг касбий фаолияти йўлида касбий
тарбияланаишнинг бир неча босқичларини босиб ўтади. Жумладан,
ўқитувчининг
педагогик-психологик
компетентлигининг
тарбияланиши
қуйидаги 5 босқични босиб ўтади:
Бирини босқичда ёш педагог мутахассиснинг мактабнинг ташқи
қоидаларига ва аниқ бир хулқ-атвор намунасига риоя қилиш жараёни кечади.
Бунда ёш кадр ҳали етарлича амалий тажрибага эга бўлмайди ва юзага келаётган
ҳар қандай педагогик жараённи назарий билимларига боғлашга харакат қилади.
Иккинчи босқичда ўқитувчи мактаб муҳитига ва касбий фаолиятига
муваффақиятли мослашади. Бундай мослашиш одатда 2 йилдан 5 йилгача
педагогик фаолиятни талаб этади.Ушбу босқичда ўқитувчи
таълим-тарбия
жараёнидаги асосийликни иккинчи даражадан ажратишда қийинчиликларга дуч
келади. Юзага келган педагогик муаммоларни таҳлил қилишда бундай
ўқитувчилар кўпинча педагогика ва психолгия соҳасида эгаллаган билимларини
қўллайдилар.
Учинчи босқичда ўқитувчи тўлақонли “касбий компетентлик”
мезонларини ўзида тарбиялайди. Одатда бундай мезонларни тарбиялаш жараёни
5 йилдан 10 йилгача педагогик касбий фаолиятни талаб этади.Бундай
ўқитувчилар мустақил равишда ва энг асосийси самарали тарзда нафақат ўз
касбий фаолиятини балки ўқувчиларнинг ҳам билиш фаоллигини режалаштира
олади ва амалга ошира олади; “касбий компетентли” ўқитувчининг етакчи
хусусияти юзага келган турли ноодатий педагогик
муаммоларни ижобий
томонга ҳал қила олишда намоён бўлади.
Тўртинчи босқичда ўқитувчи таълим ва тарбия жараёнида маҳоратли
ўқитувчига айланади (одатда ушбу жараён ўқитувчининг 20 йиллик касбий
фаолиятига ва тажрибасига тўғри келади). Бундай ўқитувчилар педагогик
борлиқни бутунлигича ва тизимли равишда кўра олади, турли педагогик
439
муаммолларни ҳал этишда тўпланган тажрибасига таянган ҳолда ва
тарбияланган компетентлилик даражасида хал қила олади.
Ва ниҳоят бешинчи босқичда (20 йилдан ортиқроқ
педагогик касбий
фаолиятга эга бўлган мутахассилар) ўқитувчи нафақат маҳоратли ўқитувчи
балки ўз касбининг етук ва мукаммал мутахассиси бўлиб етишади. Бундай
ўқитувчи содир бўлаётган ташқи ўзгаришларнинг, педагогик вазиятларнинг ва
муаммоларнинг чуқур ва асосли сабабларини кўра олади,ушбу муаммоларни
ечишда тўпланган педагогик ва психологик тажрибасини қўллай олади ҳамда
содир бўлаётган ходисанинг ўзгаришига таъсир кўрсата олади.
Хулоса ўрнида
шуни айтиш жоизки, бугунда мамлакатимиздаги
мактабларда ўз педагогик фаолиятини олиб бораётган ўқитувчиларнинг ҳар
томонлама етук мутахассис бўлиб етишишида албатта малака ошириш
тизимининг ҳам ўрни бениҳоят каттадир. Малака оширишдаги ўқитувчиларнинг
педагогик-психологик
компетентлигини
тарбиялаш
ўқитувчи
касбий
компетентлигини яхлит шакллантиришда муҳим босқичлардан хисобланади.
Мактаб ўқитувчисининг педагогик ва психологик компетентлигининг
тарбияланиши турли босқичларда кечадиган ва узоқ вақт
давом этадиган
жараёндир. Ушбу йўлни ҳар бир педагог албатта мустақил равишда босиб
ўтади.Баъзи ўқитувчилар педагогик-пихологик компетентлигини қисқа вақт
ичида тарбияласа баъзи ўқитувчилар ушбу компетентликни йиллар давомида
босқичма-босқич тарбиялайди, яна баъзи бир ўқитувчилар тарбияланишнинг
битта босқичида узоқ йиллар давомида қолиб кетиши мумкин. Юқоридаги
фикрлардан келиб чиққан ҳолда малака оширишдаги ўқитувчиларнинг касбий
компетентлигининг
мезонларидан
бири
бўлган
педагогик-психологик
компетентликни тарбиялашда қўлланиладиган усул,
восита ва шаклларни
танлаш, уларнинг кўламини кенгайтириш ва амалиётда қўллаш ўқитувчи касбий
фаолиятини қулайлаштиришда ва янги босқичларга олиб чиқишда муҳим омил
бўлиб ҳисобланади десак муболаға бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: