Ключевые слова:
нация, этничность, межнациональное согласие, политико-
правовое,
социологическое,
культурное,
консенсусное,
психологическое,
миролюбивое, исследование, эволюция.
Маълумки,
Ўзбекистон
полиэтник
давлатлар
қаторига
киради.
Мамлакатимизнинг
кўпмиллатлилигига
халқимизнинг
очиқкўнгиллиги,
самимийлиги, бошқаларга ёрдам беришга тайёрлиги ва меҳмондўстлиги муҳим
омиллар бўлган. Мамлакатимизнинг Буюк Ипак йўлида жойлашганлиги унинг
иқтисодий, маданий ва маънавий салоҳиятининг янада бойишида муҳим роль
ўйнаган.
Республика аҳолисининг миллий таркибида доимий равишда ўзгаришлар
кузатилган. 1991 йилда республика аҳолиси таркибида ўзбеклар сонининг жами
аҳоли сонига улуши - 72,8 фоиз, қорақалпоқлар - 2,1 фоиз, руслар – 7,7 фоиз,
тожиклар – 4,8 фоиз, қозоқлар – 4,1 фоиз, татарлар – 2,0 фоиз, украинлар – 0,7
фоизни ташкил этган бўлса, 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига келиб ўзбеклар
улуши – 83,8 фоиз, қорақалпоқлар - 2,2 фоиз, руслар – 2,3 фоизни, тожиклар –
4,8 фоизни, қозоқлар – 2,5 фоизни, татарлар – 0,6 фоизни, украинлар – 0,2 фоизни
ташкил этган[1]. Қиёслашдан кўриниб турибдики, мамлакат аҳолисининг титул
ва туб жой халқлари таркиби сезиларли даражада ўсган бўлса, туб жой бўлмаган
126
халқлар (рус, украинлар, татарлар ва бошқа)нинг демографик нуфузи
пасайганлиги кузатилди.
Диссертация иши бўйича олиб борилган тадқиқот иши бўйича расмий
маълумотлар таҳлили бўйича қуйидаги жадвалдаги кўрсаткичлар аниқланди.
1-
жадвал [2]
1990
2000
2019
Жами
20 221 897
24 487 719
34 255 538
шу жумладан:
ўзбек
14 559 468
19 101 870
27 989 051
тожик
956 325
1 183 725
1 596 111
рус
1 632 501
1 172 551
731 457
қозоқ
830 257
979 058
808 704
қорақалпоқ
421 763
525 974
730 285
қирғиз
179 378
218 861
282 102
татар
443 873
307 804
190 088
туркман
123 711
144 601
198 797
корейс
183 667
175 148
175 421
украин
150 896
106 756
69 053
озарбайжон
45 576
41 007
40 926
арман
50 986
44 521
34 325
белорус
29 072
23 613
18 669
яҳудий
88 475
13 057
9 994
молдаван
5 951
5 193
4 633
немис
35 748
8 218
3 995
грузин
4 586
3 968
3 407
литва
1 550
1 294
1 073
эстон
807
647
533
латиш
895
253
212
бошқа миллатлар
476 412
429 600
366 702
Гарчи туб жой миллатлар сони камайган бўлса-да, миллатлараро тотувлик
даражаси кўтарилиб, ижтимоий тотувлик янада мустаҳкамланди. Бунга
миллатлараро тотувликни таъминлашнинг кучли ҳуқуқий асослари яратилгани
бўлди. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида мамлакатимизда
истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаронинг қонунлар олдидаги тенглиги белгилаб
қўйилди.
Ўзбекистон мустақилликка эришганининг дастлабки йилларида яъни
1992 йил 8 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул
қилинди, унинг бўлим ва бир неча моддаларида миллатлараро муносабатлар,
диний бағрикенглик билан боғлиқ ҳуқуқий мустаҳкамланди. Бош
қомусимизнинг 4, 8, 18, 21, 31, 57, 73, 74, 115 моддаларида ва қатор
қонунларимизда турли миллатга мансуб аҳолининг маънавий-маданий жиҳатдан
ривожланиши учун тенг шароит ва имкониятлар яратиш масаласи мустаҳкамлаб
қўйилди. Шунингдек, бу борада қабул қилинган қонун ҳужжатлари доирасига
127
Шунингдек, кўплаб қонунлар, Президент Фармон, Қарорлари, Вазирлар
Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа кўплаб меъёрий ҳужжатлар билан
миллатлараро тотувлик муносабатларини шаклланиши ва ривожланиши учун
етарлича асослар яратилди.
Бугунги кунда телевидение ва радиода 10 тилда (ўзбек, қорақалпоқ, рус,
қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, татар, уйғур, озарбайжон) кўрсатув ва
эшиттиришлар олиб борилади[3]. Шунингдек, оммавий ахборот воситаларида 10
тилда (ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, корейс, тожик, туркман, украин,
инглиз)газеталар, 8 тилда эса (ўзбек, қорақалпоқ, рус, инглиз, қозоқ, қирғиз,
тожик, туркман) журналлар чоп этилмоқда.
Таълим жараёнлари 7 тилда: ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик,
туркман тилларида олий ва ўрта махсус таълим муассасалари тожик, туркман
амалга оширилмоқда.
Миллатлараро тотувлик, дўст-биродарликни халқимиз азалдан қадрият
сифатида эъзозлаб келмоқда. Бунинг мисоли сифатида халқимиз тафаккурининг
меваларидан бўлган ўзбек мақолларидан “Айрилганни айиқ ер, бўлинганни
бўри”, “Барака кўпчиликда”, “Бир кўзлилар юртига борсанг, бир кўзингни юмиб
тур”, “Бирлашганни куч енгмас”, “Меҳмон атойи худо”, “Беш қўлим баланд паст,
бешови қанду асал”, “Сув бирлашса дарё бўлур, эл бирлашса миллат”ларини
келтириш мумкин.
Ўзбекистон каби полиэтник мамлакатда турли миллатлар манфаатларини
уйғунлаштириш, улар орасида тотувликни таъминлаш ижтимоий барқарорлик ва
тараққиётнинг ҳал қилувчи омилларидан бири ҳисобланади. Зеро, миллатнинг
истиқболи бошқа халқлар ва мамлакатларнинг тараққиёти бутун жаҳонда юз
бераётган турли воқеалар билан ҳам боғлиқдир. Халқимизнинг “Қўшнинг тинч –
сен тинч” деган мақолида ана шу ҳақиқат назарда тутилган. Бутун дунёда,
биринчи навбатда, қўшни мамлакатларда ёнма-ён яшаётган этнослар орасида
тинчлик, осойишталик, барқарорлик, ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, тенг ҳуқуқли
муносабат бўлмаса, улардан ҳеч бири ўзининг порлоқ истиқболини таъминлай
олмайди. Зеро, республикани ҳақиқатан ҳам унинг миллий манфаатларидан
келиб чиққан ҳолда, халқнинг азалий турмуш тарзи, анъаналари, урф-одатлари
ва кўникмаларини, мавжуд беқиёс табиий бойликларни ҳар томонлама ҳисобга
олиб, юксалтириш амалда мумкин бўлди.
Ўзбекистонда ёшларини миллатлараро тотувликни ривожлантиришда икки
муҳим йўналиш асосий ўрин тутади. Биринчиси, мамлакатимизда барча
миллатлар вакилларининг ҳар томонлама ривожланиши учун кенг имкониятлар
яратилганлиги. Иккинчиси, турли миллатлар ва элатлар вакилларини
бирлаштирувчи, уларнинг умумий мақсадларини амалга оширувчи янги
Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган миллий ғоямизнинг мавжудлигидир.
Миллий ғоямизнинг тамойилларидан бири миллатлараро тотувлик муҳим
ўрин тутади. Янги Ўзбекистон ғояси ўз мазмун-моҳиятида қуйидагиларни ифода
этади:
-
миллий ғоя нафақат ўзбек халқи, балки Ўзбекистондаги барча
миллатларнинг якдил интилишларини намоён қилади;
-
Ватан манфаати барча халқлар учун бош қадриятга айланади;
128
-
ҳар бир халқ ўз маънавияти негизида ривожланиши учун кенг имкониятлар
яратади;
-
янги Ўзбекистон миллий ғояси тотувлик шиори барча минтақа ва давлатлар
миллий тараққиётида етакчи омил бўлиши тарғиб этилади.
Миллатлараро тотувликка эришиш ғояси илгари мустақил Ўзбекистон
давлатини қуриш жараёнидаги энг катта ютуқлардан биридир. Миллий
тотувликка миллий бағрикенгликка асосланиш ва халқаро тамойилларга таяниш
орқали эришиш Ўзбекистонни халқаро нуфузини оширди. Кўпмиллатли
ватанимизда ҳақиқий ватандошлик туйғусини шакллантиришга устувор аҳамият
қаратилди.
“Ўзбекистон халқи” тушунчаси мамлакатимизда яшаб, ягона мақсад йўлида
меҳнат қилаётган турли миллат ва элатларга мансуб кишилар ўртасидаги ўзаро
ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатлик учун маънавий асос бўлди. Шунингдек,
Конституциямизда “Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи
барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат
қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади”[4],
деб таъкидланган.
Миллатлараро тотувлик тамойилига зид бўлган ёндашув миллатчилик ва
шовинизм ҳисобланади. Манфур фашизм ғояси XX асрда инсоният бошига катта
кулфат, офат-балолар ёғдирди. Айнан ана шу хавфдан сақланиш учун миллатлараро
тотувлик ғоясига таяниб, Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигидек
олижаноб мақсадларда барқарор туриш лозим.
Бу эса ҳар бир ўзбекистонликни миллатлараро тотувлик, дўстлик
қоидаларига содиқ бўлишини талаб этади.
Миллатлараро тотувлик жамият ҳаётининг ижтимоий, иқтисодий,
сиёсий, маънавий, маданий соҳаларини ривожлантириш миллатлараро
муносабатларни
такомиллаштириш
ва
миллатлараро
алоқа
маданиятини собитқадамлик билан шакллантиришни тақазо этади.
Миллатлараро
ижтимоийлашувнинг
халқлар
ўртасидаги
ўзаро
муносабатларни яхшилашга, ҳар бир халқда ўзини шу мамлакатнинг тўла
ҳуқуқли фуқароси бўлишига, унинг ваколатли ва масъулиятли субъекти деб
ҳис қилишига имкон беради.[5]
Миллатлараро ижтимоийлашувнинг моҳияти – бу одамлараро
муносабатнинг ўзига хос турда намоён бўлишидир. Турли миллатлар
ўртасида ижобий муносабатнинг шаклланишига кишилар ва миллий
гуруҳлар ўртасидаги ўзбек миллати табиатига хос бўлган бағрикенглик,
меҳмондўстлик, кўмакка шайлик муҳитининг мавжудлиги катта таъсир
кўрсатади. Миллий муносабатларда турли даражадаги тушунмовчилик-лар,
ҳар хил зиддиятлар, муаммовий ҳолатларнинг келиб чиқиши табиийдир.
Таъкидлаш жоизки, барча муаммолар фақат конструктив мулоқот йўли
билан ечилиши мақсадга мувофиқ.
Миллатлараро
ижтимоийлашув
миллатлараро
муносабатларда
дунёқараш тил, урф-одатлар инсонпарварлик ва ижтимоий адолат
тамойилларига таянади. Жамиятнинг тараққийпарварлиги, халқпарварлиги
129
ва инсонпарварлиги ундаги асосий мезон
– унинг нечоғли
ижтимоийлашганлиги билан белгиланади.
Турли халқ вакилларининг ижтимоийлашуви даражаси қанчалик
юқори бўлса, бундай жамиятда зиддият ва муаммолар шунча кам бўлади.
Муайян жамиятда бир хил тарбия, бир хил таълим ва сиёсат олиб борилса,
ўша жойда ўзаро яқин фикр юритиш ҳолати юзага келади. Зеро, тинчлик,
тотувлик инсоният, миллатлар, ирқларнинг бирлигини онг-тафаккурда ҳис
қилиш ва унинг бирлиги кучини англаш маҳсулидир.
Ўзаро яқин тафаккур юритиш ҳозирги кунда афсуски, жаҳон миқёсида
бир текис амал қилмоқда, дейиш нотўғри. Дунё мамлакатларида
ривожланиб бораётган интеграциялашув жараёни ҳам стандарт тафакку р
тарзи шаклланиши учун қулай замин яратади.
Миллатлараро тотувликнинг ижтимоий асоси сифатида, бир
миллатнинг бошқа халқлар, элатлар манфаатларини рўёбга чиқаришга
ҳамжиҳатлик алоқаларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси ва ўзаро
маънавий якдиллик руҳини юксалтиришда намоён бўлади. Ўзаро қўллов
муҳитидаги ҳамкорлик, миллатлараро консенсусни юзага келтиришда
катта рол ўйнайди.
Миллатлараро тотувлик омили уч таркибий асосга таянади:
Do'stlaringiz bilan baham: |