Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №19 (том 3)



Download 17,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/408
Sana14.05.2023
Hajmi17,75 Mb.
#938851
TuriСборник
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   408
Bog'liq
a62191 a8700ac5993e4660a861ac08c38fb696

Название публикации:
«ЎЗБЕКИСТОН НЕОЛИТ ДАВРИДА: ТАБИИЙ-
ИҚТИСОДИЙ ҲУДУДЛАР, ЎЗЛАШТИРИЛИШ БОСҚИЧЛАРИ, ХЎЖАЛИК-
МАДАНЙ ТИПЛАРНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШ ВА РИВОЖЛАНИШ 
БОСҚИЧЛАРИ» 
Aннотация
: Мақолада Ўзбекистонда неолит даври табиий-иқтисодий 
ҳудудларнинг одамзот томонидан ўзлаштирилиши, етник жараёнлар, хўжалик-
маданий типларнинг вужудга келиши ва ривожланиш босқичлари кўриб 
чиқилган
Калит сўзлар
: Толстов С. П., Виноградов A. В., Исламов У. И., Холматов Н. 
Ў., Заднепровский Ю. A., Хоразм, Қуйи Зарафшон, Қизилқум, Фарғона, 
Тошкент водийси, Ёнбош-4, Дарвозақир I,II, Учаши-31, Сазағон, Aйдабол, 
Замбар, Дамкўл, Мадёр, Туябўғиз 
Аннотация:
В статье рассматрены и ествестенно экономические территории, 
этнических процессов возникновения и этапы развития хозяйственно-
культурных типов в Узбекистане 
Ключевые слова:
Толстов С.П., Виноградов А.В., Исламов Ю.И., Холматов 
Н.Ю., Заднепровский Ю.А., Хорезм, Нижний Зарафшан, Кызылкум, Фергана, 
Ташкентская долина, Йонбош-4, Дарвозаагир I, II, Учаши-31, Сазагон, 
Айкульда., Мадер, Туябогиз 
Annotation:
The article considers natural economic territories, ethnic processes of 
origin and stages of development of economic and cultural types in Uzbekistan. 
Keywords:
Tolstov S. P., Vinogradov A. V., Islamov U. I., Xolmatov N. O'., 
Zadneprovskiy Yu. A., Khorezm, Lower Zarafshan, Kyzylkum, Fergana, Tashkent 
valley, Yonbosh-4, Darvozaqir I, II, Ichashi-31, Sazagon, Aydabol, Zambar, Damkul, 
Madyor, Tuyaboguz 
Ўзбекистон ибтидоий жамоа тузуми даврида узоқ тарихий даврларни 
қамраб олган тош асри якунловчи босқичи сифатида неолит даври ўрин олган. 
Мезолит даври палеогеографияси одамзоднинг жойлашиши миграцион 
жараённи олиб борилиши муносабати билан табиий-иқтисодий ҳудудлар 
географиясининг кенгайиши билан неолит даври алоҳида ажралиб туриш 
хусусиятига эга. Дарҳақиқат, мезолит даври палеогеографияси ҳамда хўжалик 
соҳаларида юз берган ўзгаришлар неолит даврида давом этган. Мезолит 
даврида Буюк музлик регрессиясидан кейин сернам ва серунумтекислигида 
вужудга келган сув ҳавзалари соҳили этакларида тоғ ва тоғолди ҳудудлари 


679 
мезолит даврида ўрганилган уруғ жамоалари келиб ўрнашиши жараёни кенг 
тус олган. Уруғ жамоаларининг қулай табиий шароит ва географик ҳудудлари 
вужудга келган экологик вазият натижасида ҳосил бўлган имкониятдан 
фойдаланиши натижасида уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва этно-маданий 
муносабатларида туб ўзгаришларнинг юз беришига замин яратган. Албатта, 
мазкур ўзгаришларга мезолит даври уруғ жамоаларининг хўжалик соҳасида 
эришган амалий тажрибаси моддий ва маънавий асос бўлганбўлсада, 
жамиятнинг ижтимой-иқтисодий ва маданий ривожланишида бир-биридан 
фарқланадиган табиий-иқтисодий ҳудудлар Ўрта Осиё минтақасида яққол кўзга 
ташланади. Мисол тариқасида, Капетдоғолди этаклари кичик сув ҳавзалари 
соҳили этагига уланиб кетган ҳудуди уруғ жамоалари келиб чиқариши 
хўжаликлар-деҳқончилик, чорвачилик хўжаликлари кундалик ҳаётларидан 
ўрин олган.
67
Капетдоғолди этаклари ва Мурғоб дарёси ҳавзаси атрофларида 
неолит даври уруғ жамоалари ўтроқ ҳаёт асосида пахса ва лой гувалалардан 
тикланган уй-хоналари янги хўжалик йўналишларини ихтиро қилишига имкон 
берганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Ўзбекистоннинг Устюрт, Жанубий Оролбўйи, Қизилқум, Зарафшон 
воҳаси ғарбий қисми, Фарғона ва Тошкент водийси табиий-иқтисодий 
ҳудудларида ўрнашиб олган уруғ жамоалари овчилик, термачилик каби 
ўзлаштирувчи хўжаликларни давом эттирганлар. Мазкур ҳудудларда уруғ 
жамоалари томонидан ўрганилган моддий манбалар, улар олинган ҳудудларга 
нисбатан Калгамшар, Устюрт, Дарвозақир, Сазағон, Марказий Фарғона каби 
хўжалик маданиятга умумлаштирилиб, хўжалик-маданий типларга 
ажратилган.
68
Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг табиий-иқтисодий 
ҳудудларининг неолит даври палеогеографияси, уруғ жамоалари томонидан 
ўзлаштирилиши этник жараёнлар натижасида хўжалик-маданий типларнинг 
вужудга келиши ва ривожланишини ёритиш мақсад қилиб олинган. 
Устюртнинг жануби-шарқи, Оқчадарё, Туямўйин, Қуйи Зарафшон, Қизилқум, 
Тошкент ва Фарғона водийларида хўжалик соҳаларини олиб борган уруғ 
жамоалари маданиятида ўзига хослик, хўжалик юритиш усулларида 
фарқланишини кузатиш мумкин бўлса ҳам, уларнинг кундалик турмуш тарзида 
табиий шароит, географик муҳитдаб келиб чиқиб, балиқчилк ёки овчилик, 
шакллари устунлик қилганлиги балиқчилик-овчилик ва термачилик-
овчиликнинг муайян шакллари устунлик қилганлиги яққол кўзга ташланади. 
Тадқиқотларда қайд қилинган хўжалик маданиятларининг вужудга келишига 
оид ранг-баранг тарихий маълумотларга кўра, Каспийбўйи шарқий соҳилидаги 
манзилгоҳларидан олинган моддий ашёларнинг Калтаминор маданиятига 
ўхшашлиги бўлса, Устюрт мезолит даври овчиларининг фаолиятини неолит 
даври уруғ жамоалари билан боғланиши қайд қилинган. Сазағон маданияти 
67
Массон В.М. Поселение Джейтун (проблемы становления производящей экономики).// М-Л.: Наука, 1971. –
МИА № 180. –C-207-208 
68
Бижанов Э. Б. Каменный век Устюрта – Нукус, 1966. –С. 5-47.; Исламов У. И. Обиширская культура. –
Ташкент; Фан, 1980. -C. 177-178. Виноградов А. В Древние охотники и рыболовы Среднеазиатического
междуречья // Тр ХАЭЭ, 1981. Т.XIII. _c. 171-172–М. «Наука», 1981. Джурақулов М. Д., Холматов Н. У. 
Мезолит и неолит среднего Зерафшана -Ташкент; Фан, 1991. -C. 123-124 


680 
маҳаллий аҳоли хўжалиги билан боғланади. Тадқиқотчи Н. Холматовнинг 
юқорида қайд қилинган фикр-мулоҳазаларига қўшилган ҳолда, унга баъзи бир 
аниқлик киритиш ва ойдинлик сифатида ривожлантиришни тақозо этади.
69
Масалан, Каспибўйи Шарқий соҳили атрофларида яшаган уруғ жамоалари, 
Ёнбош баландлиги атрофида қумтепаликлар орасидаги сув ҳавзалари соҳили 
этагига келиб ўрнашиб, уруғ жамоалари тўғри келиб жойлашганлиги, Сазағон 
хўжалигини олиб броган уруғ жамоалари қайси ҳудуддан келган аҳоли 
маданияти малакасида аниқликлар киритилиши зарур эди. Афсуски, 
тадқиқотчи мазкур ҳудудларнинг ўзлаштирилиши натижасида хўжалик-
маданияти типлар вужудга келганлигига эътибор бермаган. Албатта, юқорида 
қайд қилинган табиий-иқтисодий ҳудудларнинг ўзлашитирилиши муносабати 
билан этник ҳудуд чегаралари ва палеогеографияси хусусиятларида ўзгаришлар 
бўлишига олиб келган. Мазкур муаллифларнинг илмий ойдинликларни 
киритишда палеогеография масалалари, маданий ландшафт, ривожланиш 
жараёни, инсоннинг табиатдаги ўрни, ривожланиши жараёни инсоннинг 
табиатдаги ўрни, теварак атрофга таъсири натижалари антропоген ландшафт 
таъсирида вужудга келган табиий муҳит, флора ва фауна дунёсининг хилма-
хиллигини таҳлил қилишни тақозо этади.
Оқчадарё ҳавзаси ҳамда Устюртнинг жануби-шарқий ҳудудларида неолит 
даврида палеогеографик хусусиятлари (Оролбўйи жанубида 
палеогеографиясини Қизилқум тепаликлари оралигиъидаги майдонлар сув 
ҳавзалари ажралган бўлса, жануби-шарқий Устюрт ҳудудида ушбу жараён 
кузатилмайди. Уй-жой тузулишлари, хўжалик йўналиши жиҳатларидан тубдан 
ажралиб туриши археологик манбалардан маълум.
70
Ёнбош-4 манзилгоҳида 
овчилик ва термачилик билан шуғулланган уруғ жамоалари қисқа даврда 
фаолият олиб борган кулбалар имкониятидан кенг фойдаланиш жараёнида 
теварак-атрофдаги мавжуд бўлган сув ҳавзалари ҳадясидан манфаат топган 
бўлса, Устюртликлар эса ҳайвонлар томон кўчиши муносабати билан 
манзилгоҳлари мавсумий бўлган.
71
Мазкур хўжаликларнинг жойлашиши, 
манзилгоҳлар қурилиши, сув ҳавзалари, палеогеографик хусусиятлари 
калтаминорликларнинг хўжалик маданиятини айнан такрорламайди.
72
Тарихий 
маълумотларга кўра Қуйи Зарафшон дарёси этакларида неолит даври уруғ 
жамоалари фаолиятларига мансуб 700дан зиёд манзилгоҳлар рўйхатга олинган. 
Н. Ў. Холматов қайд қилишича
73
, Дарвозақир, Ичаши-31 каби турар – 
жойлар Зарафшон дарёси қадимги ўзанларидан бўш фаолияти натижасида 
Чорвақтида мезолит, неолит даврига мансуб манзилгоҳлар археологик 
жиҳатлари ўрганилиб моддий ашёлар олинган. Қизилқумнинг жануби-ғарбий 
69
Холматов Н. У. Происхождение и судьба неолитических культур Средней Азии// Проблемы истории, 
археологии и этнологии Центральной Азии – Ташкент, 2018. –С. 138-142 
70
Виноградов А. В Неолитичиские памятники Хорезма// -МХЭ. Вып. -8. –М., Наука, 1968. –С. 5-120 
71
Гулямов Я. Г., Исламов. У., Аскаров А. Первобытная культура и возникновение орошемого земледелия в 
низовьях Зарафшана. –Ташкент. Фан, 1966. –С. 87-88 
72
Кдырниязов М.-Ш., В.Н. Ягодин, М.М, Мамбетуллаев, А.С.Сагдуллаев, О.-Ш. Кдырниязов “История 
цивилизации Хорезма”. -Нукус: Қарақалпақстан. -2017. –С.47-48 
73
Холматов Н. Ў. Ўзбекистон неолит даври жамоаларининг моддий маданияти. –Тошкент. “Фан”, 2008. –Б. 138. 
Расм-3 


681 
ҳудуд палеогеографиясини сув сув ҳавзалари, хусусан Лавлакон тасвир 
қилган.
74
Мазкур сув ҳавзаси доимий равишда табиий-иқтисодий макон 
сифатида мавжуд бўлганлиги боис, мезолит ва неолит даврларида уруғ 
жамоалари учун хизмат қилган. Ўзбекистоннинг уруғ даври жамоаларида 
вужудга келган ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий муносабатлар тарихини 
ўрганишда Фарғона ва Тошкент водийси уруғ жамоалари томонидан яратилган 
маданиятнинг ўзига хослиги бўлиб, водийнинг географик хусусияти, 
антропоген ландшафтининг таъсирида вужудга келиши ва ривожланиш 
тарихига эга бўлган. Чунончи, тоғ, тоғёнбағри, ҳамда пасттекислик водий 
ландшафти иқлим шароити ва экологик хусусияти уларнинг моддий 
маданиятида ўз аксини топган.
75
Водий марказида осмонўпар тоғлардан оқиб 
тушган жилғалар сув ҳавзаларини ҳосил қилганлиги боис, унинг атрофлари 
мезолит даври овчилари ва термачиларининг ўзлаштириш объеткига айланган.
Водий палеогеографик хусусиятини гуруҳлар ташкил қилиб, шимолий 
қисмида Мадяр, шимоли-шарқий Сарисув, Мингбулоқ, Жанубий қисмида 
Занбар, Тайлоқ, Сигирилик, Янгисув, Марказий қисмида эса Янги Қадам, 
Даразикўл, Хонобод манзилгоҳлари намоён қилган.
76
Ташкент водийси неолит 
даври уруғ жамоаларининг моддий маданияти юқорида қайд қилинган 
ҳудудлар аҳолиси маданиялатидан аҳамияти кам эмас. Водийнинг Туябўғиз сув 
омбори соҳили этакларида сўнгги тош даври тош қуроллари технологияси 
жиҳатидан яхши ишланганлиги билан ажралиб туради.
77
Ўрта Осиёнинг иқтисодий-маданий ҳудудлари таркибини ҳосил қилган 
Ўзбекистон ибтидоий жамоа тузуми даврида муайян табиий-иқтисодий 
ҳудудларда этник, географик маконларга бўлган. Табиий – иқтисодий 
ҳудудларнинг жойлашиш хусусиятлари, табиий шароити ва экологияси уруғ 
жамоаларининг турмуш тарзи, хўжалигини олиб бориши баробарида моддий ва 
маънавий маданиятига таъсир кўрсатган. Ҳудуд ўз навбатида уруғ 
жамоаларининг тадрижий тарзда ривожланиш шароитининг вужудга келиши ва 
унинг ривожланишига имкон яратган. Бу эса ўз навбатида уруғ жамоаларининг 
ибтидоий жамоа тузумида ҳудудий бирлик ҳамда қон-қариндошлик 
алоқаларини олиб бориш каби тушунчаларнинг илк илдизлари вужудга келган 
деган хулосани келтириб чиқаради. Мезолит даври сўнгги босқичларида 
Ўзбекистоннинг тоғ, тоғолди этакларида ўрнашган овчилар текислик 
палеогеографиясини ҳосил қилган. Сув ҳавзалари, сойлар соҳили этакларига 
келиб, этник маконлар географиясини кенгайтирганлар. Муайян ҳудудларда 
аҳоли ўртасидаги оралиқ алоқалари зичлиги, уларнинг жойлашиш, ҳудудлари 
ўртасидаги масофа, сув ҳавзалари ҳамда табиий тўсиқлар билан узвий 
боғланиб, географик кенгликни ҳосил қилган. Таъкидлаш лозимки, мезолит 
даврида уруғ жамоаларининг сони босқичма – босқич тарзда зичлигининг ошиб 
74
Холматов Н.Ю. Новые неолитические памятники на староречьях Зеравшана.\\ Первые открытия Приаралье. 
Вып. ; М., 1996. –С. 4-32 
75
Виноградов А. В Древние охотники и рыболовы Среднеазиатического Междуречья –М. «Наука», 1981. –С. 
94-104 
76
Исламов У. И., Тимофеев В. И. Культура каменного века Центральной Ферганы. –Ташкент: Фан., 1986. –
С.10-107 
77
Кабиров Д., Сагдуллаев А. Ўрта Осиё археологияси — Т.: «Ўқитувчи», 1990. –Б. 80-81 


682 
бориши, табиий-иқтисодий ҳудуд жойлашишида вужудга келгам зичлик, 
иқтисодий манбаларнинг кам миқдорга келиб қолиши муносабати билан 
кўниккан ҳудудларидан қошни ҳудудлар сари кўчишни тақозо этган.
78
Уруғ жамоалари “донишманд она” раҳнамолигида бошқа уруғ жамоалари 
томонидан ўзлаштирилмаган ҳудудларни эгаллаш учун миграцион сиёсатни 
кун тартибига олиб чиққанлар.
Шу тариқа, юқорида қайд қилинган фикр-мулоҳазаларнинг мазмуни 
қуйидаги якуний хулосага келиш имконини беради: 
-неолит даври жамиятининг ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий 
ривожланишида мезолит даври уруғ жамоалари моддий маданияти таянч 
вазифасини бажарган; 
- Ўзбекистон табиий-иқтисодий ҳудудларининг ўзлаштирилиши, 
манзилгоҳларнинг вужудга келишида этник жараёнлар бир тарихий санада, ёки 
бир тарихий даврда амалга оширилмаган; 
- Ўзбекистоннинг табиий –иқтисодий ҳудудларининг аҳоли томонидан 
ўзлаштирилиши аҳолининг миграцион сиёсати туфайли амалга оширилган; 
- неолит даврида аҳолининг миграцион сиёсати муносабат билан этник 
жараёнлар сув ҳавзалари, булоқ, сой, кўллар ва сой соҳили атрофларига олиб 
борилиб, географик хусусият, антропоген маданият, табиий муҳит ва этнологик 
вазиятга эга бўлган хўжалик-маданий типлар вужудга келган, улар ривожланиш 
жараёни кейинг тарихий даврда ҳам давом этган. 

Download 17,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   408




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish