Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №20 (том 5)



Download 20,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/402
Sana11.07.2022
Hajmi20,94 Mb.
#774459
TuriСборник
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   402
Bog'liq
ОИНВ21ВЕКЕ. Ноябрь 2021. Том 5

Ключевые слова:
 
 
высшие военное образование, военное образовательное учреждение, 
учебно-воспитательный процесс, повышение качество обучения, современные 
инновационные технологии. 
Annotation: 
the idea of modern pedagogical tehnologies in increasig the 
effectivness of trayning in higher military training instututions of the Armed Forces of 
Republic of
 
Uzbekistan is mentioned in the article. 
That expressed views and opinions on the educational process of education in 
higher educational instututions in the direction of the fall of innovative pedagogicfl 
and information tehnolojies. 
The keywords:
The highlight military training instutution, military training 
instutution,educational process of military. 


150 
Ҳарбий таълим жараёнини ташкил этиш, самарали натижаларга эришиш 
соҳадаги бугунги кунда долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон 
Республикаси Қуролли Кучларини ҳар томонлама ривожлантириш, юксалтириш 
бўйича белгиланган масалаларни муваффақиятли ҳал қилишнинг муҳим 
шартларидан бири юқори малакали мутахассисларни, юксак интеллектуал, 
маънавий-ахлоқий салоҳиятга эга бўлган профессионал ҳарбий кадрларни 
тайёрлашдир. Шу сабабли, сўнгги йилларда ҳарбий кадрларни тайёрлаш 
масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш. Мирзиёев Ўзбекистон 
Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати 
билан Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригида: “Барча бўғиндаги 
профессионал ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бизнинг 
эътиборимиз марказида бўлиб қолиши зарур. Бундай вазифани амалга 
оширишда биз таълим жараёнига энг янги усул ва технологияларни жорий 
этишимиз, ўқув аудиторияларини замонавий тренажёрлар, ўқув ва лаборатория 
асбоб-ускуналари ва компьютер техникаси билан жиҳозлашимиз лозим”, - дея 
таъкидлаган эдилар [1]. 
Ҳозирги вақтда ҳарбий-сиёсий билимларни чуқур ўзлаштириш учун тингловчи 
ва курсантлардан ижодий фикрлаш, касбий ҳаракатчанлик ва фундаментал 
билимларга эга бўлиш талаб этилмоқда. Олий ҳарбий ўқув юртларининг вазифаси 
келажакда юқори даражадаги ҳарбий хизматга қодир профессионал ҳарбий кадрлар 
тайёрлаш, қўшинлардаги ўқув жараёни ва ўқитиш билан боғлиқ таълим сифатини 
таъминлашдан иборат бўлиб қолмоқда. Шуни ёдда тутиш керакки, бўлажак 
офицерни олий ҳарбий ўқув юртида ўқитиш жараёни ўзгача маъно-мазмун касб 
этади. Чунки курсант касбий билимларни ўзлаштириш билан бир қаторда шахсий 
фазилатларни (коммуникатив, ташкилий, таҳлилий) ривожлантиришлари ва ижодий 
фикрлаш тарзини шакллантиришлари керак бўлади. Ҳеч шубҳа йўқки, ижодий 
фикрлаш ва инновацион усулларни пухта эгаллаш офицерга ўз вазифасини узоқ вақт 
давомида ҳал қилишга имкон беради. 
Мазкур вазифаларнинг самарали ҳал этилишида Мудофаа вазирилиги 
ҳарбий таълим муассасалари педагог кадрлари томонидан услубий ишларни 
юксак профессионал савияда олиб бориш, ўқув машғулотларини юқори савияда 
ўтказиш, шунингдек, ўқув-услубий хужжатларни расмийлаштириш ҳамда тўла-
тўкис бажарилишини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Олий ҳарбий таълим 
муассасаларидаги услубий ишлар таълим-тарбия жараёнининг таркибий қисми 
бўлиб, ҳарбий таълим муассасалари қўмондонлиги, кафедралар, профессор-
ўқитувчилар таркиби, тингловчи ва курсантлар бўлинма командирлари 
фаолиятининг асосий йўналишларидан бири саналади 
Ҳарбий фаолият ўзининг мақсади ва табиатига кўра, ҳарбий 
хизматчилардан узлуксиз, аниқ тизим асосидаги тайёргарликни талаб қилади. 
Шунинг учун ҳам ўз ҳарбий мутахассислигини чуқур эгаллаш, ўзининг 
билимлари, 
кўникмалари 
ва 
малакаларини, 
маҳоратини 
тинмай 
такомиллаштириб бориш ҳар бир ҳарбий хизматчининг муқаддас бурчи 
саналади.


151 
Ҳозирги кунда фан ва техниканинг юқори суръатлар билан ривожланиб 
бориши таълим жараёнини жадаллаштиришни, ўқитишда замонавий янги 
педагогик ва инновацион технологиялардан кенгроқ фойдаланишни талаб 
қилмоқда. 
Ўқув фанларининг турлари, машғулот мавзулари, таълим олувчиларнинг 
билимларининг даражаси ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда машғулот 
ўтиш вақтида педагогик технологияларнинг юқори самара берувчи турларини 
қўллаш ўқув жараёнини жадаллаштириш, унинг сифатини оширишга ёрдам 
беради.
Бугунги кунда биз юртимиз иқтисодиётини юксалтиришнинг устувор 
йўналишларидан бири сифатида инновация ва интеграцияга асосланган 
ривожланиш йўлига ўтиш ишлари олиб борилаётганини кўришимиз мумкин. 
Хусусан, Ўзбекистон Республика Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” 
деб номланган тўртинчи йўналишида олий таълим тизими сифатини яхшилаш 
ва янада ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш каби устувор 
вазифалар кўзда тутилган [2]. 
Мамлакатимизда 
ҳозирги 
даврда 
таълим-тарбиянинг 
ахборот- 
коммуникация тизими, Интернет тармоқлари ва замонавий педтехнологиялар 
билан боғлиқ янги имкониятлар яратиб берилмоқда. Фуқаролик таълимидаги 
каби, ҳарбий таълимда ҳам таълимнинг анънавий усулларидан воз кечилиб, 
интефаол усуллар орқали самарадорликка эришиш долзарб бўлиб келмоқда.
Дарҳақиқат, кейинги йилларда таълим соҳасининг барча босқичларини 
замонавий талаблар асосида ташкил этиш бўйича Президентимизнинг қатор 
фармон ва қарорлари қабул қилинганлиги, бу қарор ва фармонларда ўқув-тарбия 
жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий 
этиш, педогогларнинг ижтимоий мавқеини юксалтириш орқали таълим 
сифатини оширишда кўплаб вазифлар белгилаб берилган.
Олий ҳарбий таълим муассасаларида инновацион, педагогик ва ахборот 
технологияларининг ўқув-тарбиявий жараёнга кириб келиши жадаллашиб
кундан-кунга ривожланиб бормокда. Бунинг сабабларидан бири, анъанавий 
таълимда курсантлар ва тингловчиларни шу вақтгача фақат тайёр билимларни 
эгаллашга йўнатирилган бўлса, ҳозирда замонавий педагогик технологияларни 
машғулотлар жараёнига тадбиқ этилиши билан, таълим олувчиларни эгаллаётган 
билимларини шахсан ўзлари излаб, қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, 
ўзлари таҳлил қилган ҳолда хулосалар чиқаришга ўргатади. Педагогик 
технология ва педагогик маҳоратга оид билим, тажриба ва янги интерфаол 
усуллар курсантлар ва тингловчиларни билим, кўникма ва малакага эга 
бўлишларини таъминлайди. 
Таълим-тарбия жараёнлари самарадорлигини оширишда Олий ҳарбий таълим 
муассасаларида 
ўтказилаётган 
услубий 
ишларни 
режалаштириш, 
ташкиллаштириш ва олиб боришга қўйилган вазифаларнинг барча шаклларини 
белгиланган муддатларда, сифатли ва самарали ўтказиш лозим. 


152 
Р.Ж. Ишмухаммедовнинг “Иннавацион технологиялар ёрдамида таълим 
самарадорлигини ошириш йўллари” китобида интерфаол методлар – бу жамоа 
бўлиб фикрлаш деб юритилади, яъни педагогик таъсир этиш усулларининг ўзига 
хослиги шундаки, улар фақат педагог ва бошланғич синф ўқувчиларнинг кичик 
гуруҳларга бўлиб, биргаликда фаолият кўрсатиши орқали амалга оширилади деб 
берилган.
Бундай педагогик ҳамкорлик жараёни ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, 
уларга қуйидагилар киради:
ўқувчининг дарс давомида бефарқ бўлмасликка, мустақил фикрлаш, ижод 
қилиш ва изланишга мажбур этиши; 
ўқувчиларнинг ўқув жараёнида доимий равишда фанга ва билим олишга 
бўлган қизиқишларининг ортишини таъминлаши; 
ўқувчининг вазифаларни мустақил равишда бажариши ва билимга бўлган 
қизиқишини ҳар бир масалага ижодий ёндашган ҳолда кучайтириши [3].
Педагог ва курсантларнинг ҳамиша ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил 
қилиниши назарга тутилади. 
Жамият тараққиёти ҳеч қачон тўхтаб қолмайди, унинг ғилдираги доимо 
олдинга қараб айланаверади, бу албатта, табиий ва тарихий жараёндир. Шунинг 
учун биз педагоглар бу борада илғор педагогик технологияларни машғулот 
жараёнига кенг тадбиқ этишимиз даркор. Машғулот жараёнида курсантларга 
таълим-тарбияни биргаликда олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Ўқитувчи 
курсантларни маънавий, бадиий ва ахлоқий маданиятларини шакллантириши, 
уларда миллий ғурур ва ватанпарварлик тарбиясини амалга оширишини 
таъминлаши зарур [4]. 
“Педагогика” таълим-тарбия ҳақидаги фан сифатида тарбиянинг моҳиятини 
тушунишни ва унинг қонуниятларини очиб беришни, шу орқали инсон 
манфаатлари тарбия жараёнига таъсир этишини назарда тутади. Машғулотнинг 
мақсадидан келиб чиққан ҳолда, курсантлар билан ўтказиладиган машғулотга 
тайёрланиш жараёнида самарали натижага эришиш учун қандай технологияни 
танлаб, уни жараёнга тадбиқ қилиш ўқитувчининг ўз ихтиёрида. Чунки 
ўқитувчининг машғулотдан кутаётган асосий мақсади таълим олувчи курсантни 
аниқ натижага эриштиришига қаратилган, бунда курсантларнинг билим савияси, 
гуруҳ характери, шароитга қараб ўқитувчи томонидан машғулот давомида 
ишлатиладиган технологиялар танланади. Масалан, педагог курсантни 
кутилаётган натижага эришиши учун унга керакли бўлган тарқатма материал, 
чизма ва плакатлар, турли адабиётлар, фильм ва ахборот технологияларини 
белгилайди. Ўқитувчи ўқитиш жараёнини олдиндан лойиҳалаштириши, бу 
жараёнда педагог ўқув предметининг ўзига хос томонини, жой ва шароитини, 
энг асосийси, курсантнинг имконияти ва эҳтиёжини, ҳамкорликдаги фаолиятини 
ташкил эта олишини ҳисобга олиши зарур. Шундагина у кафолатланган 
натижага эришишиши мумкин. Қисқа қилиб айтганда, курсант ва тингловчини
таълимнинг марказига олиб чиқиш зарур.
Ўтмишда аждодларимиз инсоннинг психологик қонуниятларини, муайян 
илмий йўналишда ўрганмаган бўлсаларда, бироқ алломаларнинг қўлёзмаларида 


153 
мазкур ҳолатларнинг намоён бўлиши, инсон камолоти борасидаги қимматли 
фикрлари ҳозиргача юксак аҳамият касб этади. Жумладан, Абу Наср Форобий 
педагогика масалаларини ва улар билан боғлиқ бўлган психологик, физиологик 
муаммоларни ижобий ҳал этишда инсонни ҳар томонлама яхлит ва ўзаро ўзвий 
боғлиқ бўлган қисмлардан иборат, деб айтади. Форобий мавжудотни билишда 
илм– фаннинг ролини ҳал этувчи омил деб билади, унингча инсон танаси, мияси, 
сезги органлари туғилишда мавжуд, лекин ақлий билими, маънавийлиги, руҳи, 
интеллектуал ва аҳлоқий ҳислатлари, ҳарактери, дини, урф-одатлари, маълумоти 
ташки муҳит, бошқа инсонлар ва шу кабилар билан мулоқотда вужудга келади, 
инсон ўз фаолияти ёрдамида уларни эгаллайди, уларга эришади. Унинг ақли, 
фикри, руҳий юксалишнинг энг етук махсули бўлади, деб таъкидлайди. 
Ўқитувчи шахсининг психологик хусусиятлари масаласида Абу Наср 
Форобий: Ўқитувчи ақл-фаросатга, чиройли нутқга эга бўлиши ва ўқувчиларга 
айтмоқчи бўлган фикрларини тўла ва аниқ ифодалай олишни билмоғи зарур, 
Ўқитувчи ва раҳбарнинг вазифаси доно давлат раҳбари вазифасига ўхшайди, шу 
сабабли ўқитувчи эшитган ва кўрганларининг барчасини эслаб қолиши, ақл-
фаросатга, чиройли нутқга эга бўлиши, ўқувчиларга айтмоқчи бўлган 
фикрларини тўла ва аниқ ифодалаб беришни билмоғи лозим. Шу билан бирга ўз 
орномусини қадрлаши, адолатли бўлиши лозим. Ана шундагина у 
инсонийликнинг юксак даражасига эга бўлади ва бахт чўққисига эришади, деб 
таъкидлайди. 
Абу Райхон Беруний таълим ва тарбиянинг мақсади, вазифалари ва мавқеи, 
инсон, ёш авлоднинг ривожланиши ҳақидаги фикрлари чин маънода 
инсонпарварлик ва инсоншунослик замирида яратилган. Билим ва тарбиянинг 
табиатга уйгунлик тамойилларини мутафаккирнинг барча асарларида кузатиш 
мумкин. У инсонни табиатнинг бир қисми деб таъкидлайди. Беруний таълим 
жараёнининг моҳиятига чуқур кириб бориб, болаларнинг ёш хусусиятларини 
ҳисобга олиш асосида қурилган ўқитиш самарали бўлишини уктиради. Беруний 
педагогик ижодида инсон ва унинг бахт–саодати, таълим–тарбияси, камолоти 
бош масала бўлган [5]. 
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, таълим-тарбия самарадорлигини 
ошириш учун олий ҳарбий таълим муассасаси офицер-ўқитувчиларига услубий 
ишлар доирасида қуйидагилар 

Download 20,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   402




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish