Мехнат ва унга хак тулаш хисоби



Download 223,96 Kb.
bet4/4
Sana26.02.2022
Hajmi223,96 Kb.
#471096
1   2   3   4
Bog'liq
д

Дата документа - иш ҳақи ҳисобланган ойининг оҳирги куни;
Месяц начисления – иш ҳақи ҳисобланган ойининг биринчи куни; Организация - ташкилот номи;
Подразделение – тармоқ номи (агар ҳисоб алоҳида тармоқлар бўйича олиб борлса);
Хужжатнинг жадвал қисмини тўлдириш учун заполнить тугмаси ишлатилади.
Доступны следующие виды автозаполнения:

  • Заполнить всеми сотрудниками — жадвал қисм ташкилотнинг (тармоқ) ходимлари бўйича режалштирилган иш ҳақи билан тўлдирилади;



  • Заполнить по списку — — жадвал қисм кўрсатилган ходимлар рўйхати буйича режалштирилган иш ҳақи билан тўлдирилади;

  • Заполнить подбором - жадвал қисм ташкилотнинг танланилган ходимлари бўйича режалштирилган иш ҳақи билан тўлдирилади.

Ходимлар бўйича режалштирилган иш ҳақи тўғрисидаги маълумот Зарплата менюсида жойлашган Плановые начисления сотрудников организации маълумотномада сақланади.
Иш вақтига боғлиқ иш ҳақи ҳисоблаш тури, иш вақти табели буйича ишланган вақтга қараб автоматик тарзда тўлдирилади.
Ой давомида ходим бўйича иш ҳақи қиймати Кадровое перемещение хужжат орқали ўзгартирилган бўлса, жадвал қисм тўлдирилганда нечта хар хил иш ҳақ қиймати қўлланилган бўлса, шунча сатр қўшилади. Иш ҳақи қиймати ишланган вақт ьўйича қайта ҳисобланиб киритилади.
2. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакллари ва тизимлари ҳамда уларни ҳужжатлаштириш

Меҳнатга ҳақ тўлашда ишнинг сифатини, ишлаб чиқариш нормаларини бажарилишини ҳисобга олиш ва иш ҳақи ҳисоблашнинг маълум тартибини белгилаш зарур. Демак, корхонада меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш бири-бирига боғлиқ бўлган учта элементлар билан аниқланади: тариф тизими, меҳнатни нормалаштириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари. Сифат жиҳатидан меҳнат тариф тизими билан баҳоланади, сарфланган меҳнат миқдори нормалаштириш билан ҳисобга олинади, иш ҳақи ҳисоблаш тартиби эса меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари билан аниқланади.


Ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашда тариф сеткаси асос бўлиб ҳисобланади. Тариф сеткаси ишловчиларнинг малакаси, меҳнатга ҳақ тўлаш шакли ва мазкур соҳанинг халқ хўжалигидаги аҳамиятини инобатга олган ҳолда тузилади. Тариф тизимига қуйдагилар киритилади:
- бир соат ёки бир кунлик меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдорини белгиловчи тариф ставкаси;
- ҳақ тўлашда иш ва ишчиларнинг (малакаси) турли разрадлари орасидаги муносабатларини кўрсатувчи тариф сеткаси;
- тариф-малакавий маълумотнома. Унинг ёрдамида тариф сеткасига биноан иш ва ишчининг разради аниқланади.
Оддий ишлар 1-разрадли ишчининг тариф ставкаси билан тўланади. Меҳнат малакаси даражасига, яъни белгиланган тариф разряди ва тариф коэффициентига, қараб қолган разрадларнинг тариф ставкалари бу разраддан ортиқ бўлади. Тариф разради ҳар бир ишлаб чиқариш операциясига, ҳар бир иш турига тайинланади, шунинг учун иш бажариш нормаларини ҳисобга олган ҳолда, ишбай иш ҳақини ҳисоблаб топишда тариф ставкасидан фойдаланилади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, рағбатлантириш тўловлари, касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда, иш берувчи томонидан қабул қилинадиган жамоа шартномаси билан белгиланади. Давлатнинг тариф ставкалари ва окладлари корхонада ишчиларнинг малакасига, касбига, улар томонидан бажариладиган ишлар шароитининг мураккаблигига қараб база сифатида фойдаланилиши мумкин.
2006 йил 1 ноябдан бошлаб бюджетдан молиялаштириладиган муассасасалар, ташкилотлар ва корхоналарнинг ходимлари меінатига ҳақ тўлаш ЎзР ВМнинг 2006 йил 26 октябрдаги 218-сонли қарори билан тасдиқланган Ягона тариф сеткаси (ЯТС)га асосан амалга оширилади. У ўз ичига 22 тариф разрядини олади ва тариф коэффитсиентлари орқали турли хил разряддаги иш ва ишчилар (малака) ўртасидаги меінатга іақ тўлаш нисбатини намоён этади (6.1 -жадвалга қаранг).
2008 йил 16 ноябрдан бошлаб ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич (нолинчи) разряднинг минимал миқдори ойига 28040 сўмни ташкил қилади (ЎзР Президентининг 22.10.2008 йилдаги «2008 йилнинг 16 ноябрдан бошлаб иш іақи, пенциялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони).
жадвал.
Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сетка

Mehnatga haq to’lash bo’yicha razradlar

Nolinchi razradga nisbatan tarif koeffitsiyentlari

Mehnatga haq to’lash bo’yicha razradlar

Nolinchi razradga nisbatan tarif koeffitsiyentlari

0
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11

1,000
2,377
2,616
2,878
3,165
3,467
3,783
4,112
4,454
4,797
5,147
5,503

12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22



5,870
6,242
6,617
7,000
7,388
7,781
8,180
8,585
8,995
9,411
9,830

Ишчининг иш ҳақи ёки оклад суммасини аниқлаш учун нолинчи разряднинг меҳнатига тўланадиган суммани мазкур ишчига белгиланган разраднинг коэффициентига кўпайтириш керак. Юқорида келтирилган ягона тариф сеткасини буджетдан молиялаштириладиган муассасалар, ташкилот ва корхоналар қўллашга мажбур.


Ўзининг молиявий фаолиятини хўжалик ҳисоби асосида юритувчи барча давлат, акционер корхоналари ва ташкилотлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси асосида ходимларнинг тариф-малакавий разрадларини белгилашлари зарур. Бошқа мулк шаклидаги корхона, ташкилот ва муассасаларга ягона тариф сеткаси асосида ходимларнинг тариф-малакавий сеткасини белгилаб олиш тавсия қилинади.
Тариф ставкалар ва окладлар тизимини асоси бўлган нолинчи разряднинг минимал иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Хусусан нолинчи разряднинг минимал иш ҳақисига ва қонунчилик билан белгиланган ўртача ой иш кунларининг узунлигига (иш вақтининг ўртача ой фонди) қараб 1-разряднинг соатлар тариф ставкаларининг минимал ўлчами аниқланади. Чунончи, нолинчи разраднинг минимал иш ҳақиси 28040 сўм ва (40 соатлик иш ҳафтасида) иш вақтининг ўртача ойлик фонди 169,2 соат бўлган тақдирда соатлик тариф ставкасининг ўлчами 165,72 сўм бўлади (28040 : 169,2).
1-разрад ставкаларини меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари (ишбай ишчилар ва вақтбай ишчилар), шунингдек касб гуруҳлари ва иш турлари (уч гуруҳ ставкалар) бўйича табақалаштириб корхона меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тариф сеткасини ишлаб чиқиши мумкин. Ҳар Бир корхона молиявий имкониятлари ва бошқа ишлаб чиқариш кўрсаткичларига қараб ўзининг тариф коэффициентларини ишлаб чиқади.
Ҳозирги вақтда бюджетдан молиялаштириладиган муассасасалар, ташкилотлар ва корхоналарда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ЎзР ВМнинг 2006 йил 26 октябрдаги 218-сонли қарори билан тасдиқланган Ягона тариф сеткаси (ЯТС)га асосан олиб борилади. У ўз ичига 22 тариф разрядини олади ва тариф коэффитсиентлари орқали турли хил разряддаги иш ва ишчилар (малака) ўртасидаги меҳнатга ҳақ тўлаш нисбатини намоён этади.
Шундан келиб чиққан ҳолда, 1-разряд ходимнинг тариф маоши, нолинчи разряд тариф ставкасини унинг разрядига мос бўлган коэффитсиентга кўпайтириш ёрдамида ҳисобланади. Шундай қилиб, ходимнинг ойлик иш ҳақи қуйидагига тенг:
28040 х 2,377= 66651,08 сўм,
бу ерда:
28040[21][23] - нолинчи разряд тариф ставкаси миқдори, қайсики қонунчилик билан белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас.
2,377 - ЯТСга асосан 1-разряд учун тариф коэффитсиенти.
Меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этишнинг асосий элементи бўлиб, маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга ёки маълум ташкилий-техник шароитларида берилган иш ҳажмини бажаришга сарфланадиган меҳнат ўлчамини белгиловчи, меҳнатни нормалаштириш ҳисобланади.
Меҳнатни нормалаш, меҳнатни илмий асосда ташкил қилишнинг асосий таркибий қисми сифатида, ишлаб чиқариш нормасини ва вақт нормасини ўз ичига олади. Нормал иш шароитида белгиланган вақт (соат, смена, ой) бирлигида ишлаб чиқарса бўладиган нормалаштирилувчи маҳсулот бирлиги (дона, метр, тонна)нинг миқдори ишлаб чиқариш нормаси билан белгиланади. Вақт нормаси эса маълум ташкилий-техникавий шароитларда иш бажариш учун зарур бўладиган вақтни (мин., соат) назарда тутади.
Корхоналарга меҳнатга ҳақ тўлаш шакл ва тизимларини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг иккита шакли мавжуд: ишбай ва вақтбай. Меҳнатга ишбай шаклида ҳақ тўланганда иш ҳақи, маҳсулотнинг сифати, мураккаблиги ва иш шароитини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигининг миқдорига боғлиқ. Вақтбай шаклида иш ҳақи, ходимлар малакаси ва иш шароитини ҳисобга олган ҳолда, сарфланган (ҳақиқий ишлаган) вақтнинг миқдорига боғлиқ.
Ишбай иш ҳақи шакли ишчиларни, илғор тажрибалардан фойдаланган ҳолда, меҳнат унумдорлигини оширишга моддий жиҳатдан қизиқтиради. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг бу шаклида ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатини қатъий текшириш зарур. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шакли қуйидаги меҳнатга ҳақ тўлаш тизимларига бўлинади: тўғри ишбай, ишбай-мукофот, аккорд, ишбай-прогрессив, эгри ишбай тизим.
Ишчига иш ҳақини, меҳнатга ҳақ тўлашнинг тўғри ишбай шаклида ҳисоблаш.
Тўғри ишбай шаклида, иш ҳақи, ўрнатилган ишбай нархлар бўйича ҳақиқатда бажарилган иш (тайёрланган маҳсулот)га мувофиқ аниқланади.
Масалан: Тикувчи бир ойда 120 ишчи халатини тикди ва ҳар бирининг баҳоси - 425 сўмни ташкил этди.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг соатбай шаклида ходимнинг иш ҳақи, унинг тариф ставкасини ишлаб берилган соатлар сонига кўпайтириш йўли билан ҳисобланади.
Ушбу ҳолатда, ходимнинг ойлик иш ҳақи 135 х 425 = 57375 сўмни ташкил этади.
Мисол: Меҳнатга ҳақ тўлашнинг мукофотли вақтбай шаклида асосий ишлаб чиқариш ходимларига иш ҳақи ҳисоблаш.
Тикувчи ой давомида 24 смена ишлаб берди. Олти соатлик иш кунига тариф ставкаси - 625 сўмни ташкил этади. Болалар буюмларини тикиш режасини бажарганлик учун иш ҳақининг 12% миқдорида, режани ошириб бажарган ҳар бир фоиз учун иш ҳақидан 0,7% миқдорида мукофот тўланади. Ойлик режа 105%га бажарилган.
Тариф ставкаси (маоши) бўйича иш ҳақидан ташқари қўшимча равишда, маълум миқдор ва сифат кўрсаткичларига эришгани учун ходимларга мукофот тўланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тизими, меҳнатга ҳақ тўлашнинг мукофотли вақтбай шакли деб аталади.
Режани бажарганлик ва ошириб бажарганлик учун мукофот тўлаш тўғрисидаги Низом корхонанинг меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлаш ҳақидаги ички меъёрий ҳужжатларида мустаҳкамланган болиши шарт, масалан, ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги низомда, жамоа шартномасида. Мукофот ишлаб чиқариш ҳисоби бўйича бирламчи ҳужжатлар маълумотлари асосида тўланади.
Шундай қилиб, ушбу ой учун тикувчининг умумий иш ҳақи тариф ставкаси бўйича иш ҳақи суммаси, болалар кийимини тикиш режасини бажарганлик учун мукофот ва режани ошириб бажарганлиги учун мукофот суммаларига тенг бўлади.
Бир смена учун тариф ставкаси 625 сўм бўлганда, тикувчининг ишлаб берган 24 сменаси учун иш ҳақи 15000 сўмни (24 х 625) ташкил этади.
Режани бажарганлик учун мукофот - иш ҳақидан 12% миқдорида, яъни 1800 сўм (15000 х 12%).
Тикувчи ойлик режани 105% га бажарди, шундай экан, унга мукофотлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ режани ошириб бажарганлиги учун ҳар бир ошириб баржарилган фоиз учун иш ҳақидан 0,7% миқдорида мукофот тўланиши лозим. Мукофот 525 сўмни (15000 х 0,7% х 5) ташкил этади.
Умумий иш ҳақи 17325 сўмни (15000+1800+525) ташкил этади.
Меҳнатни ташкил қилиш шаклига қараб ишбай ва вақтбай шакллардаги меҳнатга ҳақ тўлашлар якка ва умумий бўлиши мумкин. Иш жараёнида касбларни бирга қўшиб олиб бориш, ижрочиларнинг бирини иккинчисига боғлиқлик зарурати бўлса, меҳнатга ҳақ тўлаш умумий бўлиши мумкин.
Корхоналарда у ёки бу дастлабки ҳужжатлар шаклини қўллаш ишлаб чиқаришнинг характери, меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш тизимига, шунингдек маҳсулот сифатини назорат қилиш усулига боғлиқ. Тасдиқланган қонунга биноан саноатда қуйидаги дастлабки ҳужжатлар қўлланилади: ишбай иш наряди, маршрут варақаси, тайёрланган маҳсулот тўғрисида рапорт, тайёрланган маҳсулотни ҳисобга олиш қайдномаси, бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси, вақтбай ишловчиларга берилган нормалаштирилган топшириқ ва бошқалар. Ишланган маҳсулот ва бажарилган ишлар ҳисоби бўйича дастлабки ҳужжатлар миқдорини анчага камайтириш учун йириклаштирилган, комплекс меъёр ва баҳоларни қўллаш, шунингдек бир йўла тузиладиган бир кунлик ҳужжатлар ўрнига кўп кунлик (йиғма ҳужжатлар) ҳафтада ишбай ишларнинг бажарилиши (Т-28-шакл) га ўхшаган ҳужжатларни қўллаш тавсия қилинади.
Иш ҳақини тўғри ҳисоблаш учун барча ҳужжатларда қуйидаги маълумотлар келтирилиши керак: иш жойи (цех, участка, бўлим); ҳисоблаш даври (сана); фамилияси, исми, отасининг исми; табель рақами ва ишчининг разряди; иш бирлигига белгиланган вақт нормаси ва баҳо, иш ҳақи суммаси; бажарилган иш бўйича норма-соат миқдори
Технологик карта, цех, участка ишлаб чиқариш дастурига биноан тузилган, амалдаги норма ва баҳолари, ишлар графиги кўрсатилган бу ҳужжатлар иш бошланишидан олдин ишчига ёки бригадага топширилади. Иш бажарилгандан сўнг техник назорат бўлими (ОТК) ҳақиқий ишлаб чиқарилган ва қабул қилинган яроқли маҳсулотлар миқдори ва яроқсиз маҳсулот миқдорини кўрсатади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тўғри ишбай шаклида, иш ҳақи, ўрнатилган ишбай баҳолар бўйича ҳақиқатда бажарилган иш (тайёрланган маҳсулот)га мувофиқ аниқланади.
Бундан келиб чиққан ҳолда тикувчининг ойлик иш ҳақи 51000 сўмни ташкил этди (120 х 425).
Ишчига иш ҳақини, меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай-мукофот шаклида ҳисоблаш.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай-мукофот шакли, меҳнатга ишбай асосида ҳақ тўлашнинг нисбатан кўп тарқалган тизимидир. Ишбай-мукофот шаклида, тўғри ишбай баҳолардаги иш ҳақидан ташқари, Қўшимча равишда ўрнатилган кўрсаткичларни (иш сифати, шошилинчлилиги, мижозлар томонидан асосланган шикоятларнинг йўқлиги ва ҳоказо) бажарганлиги ёки ошириб бажарганлиги учун мукофот ҳисобланади. Мукофотлар ишбай иш ҳақи бўйича ҳақиқатда ишлаб берилган вақт учун ҳисобланади.
Мисол: Чилангар бир ойда 120 та, ҳар биринунг баҳоси - 455 сўмлик буюм ишлаб чиқарди. Буюмни тайёрлашга 1,7 киши/соат сарфланади. Ишлаб чиқариш меъёрларини бажарганлик учун ишбай иш ҳақидан 5% миқдорида, меъёрдан ошириб бажарган ҳар бир фоиз учун ишбай иш ҳақининг 1% миқдорида мукофот тўлананиши кўзда тутилган. Чилангар томонидан 24 смена 8 соатдан ишлаб берилган.
Чилангар 120 та буюмни қайта ишлади, шунга кўра унинг тўғри ишбай иш ҳақи 54600 сўмни ташкил этади (120 х 455).
Буюмларни қайта ишлашга кетган вақт 192 соатни ташкил этди (24 смена 8 соатдан). 1 дона буюмни тайёрлашга 1,7 киши/соат сарфланади, бундан келиб чиқиб вақт меъёрини бажариш 106,3% ни ((120 х 1,7):(24 х 8) х 100) ташкил этганлиги аниқланди.
Вақт меъёрини бажарганлик учун чилангарга ишбай иш ҳақидан 5% миқдорида - 2730 сўм мукофот тўлаш лозим бўлади (54600 х 5%). Бундан ташқари режани 6,3% га ошириб бажарган экан, демак унга қўшимча равишда, ошириб бажарилганлик учун мукофот - 3439,8 сўм ҳам тўлаш лозим (54600 х 6,3%).
Чилангарнинг умумий иш ҳақи 60769,8 сўмни ташкил этади (54600 + 2730 + 3439,8).
Иш ҳақи ва мукофотнинг ҳисоблаб чиқарилган суммаси ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархига киритилади. Ушбу суммалар ижтимоий суғурта бўйича ажратмалар ва жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солиш обʼекти бўлиб ҳисобланади.
2005 йилдан бошлаб жамғариб бориладиган пенция тизими жорий этилди. Ўзбекистон Республикасининг 01.12.2004й. 702-ИИ-сон «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенция таминоти тўғрисида»ги қонунининг 10-моддасига мувофиқ фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенция ҳисобварақларига мажбурий ҳар ойлик бадаллар ходимларнинг ҳисобланган иш ҳақи (даромади)дан 1 фоиз миқдорида, ушбу сумманинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқнинг тегишлича камайтирилган суммаси ҳисобига амалга оширилади.
Ушбу операциялар бугалтерий ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

T/r

Xo’jalik opеratsiyalarining mazmuni

Summa

Schetlar korrеspondеntsiyasi

Yozuvlarni tasdiqlovchi hujjatlar

Dеbеt

Kpedit

1

Ish haqi va mukofot hisoblandi (54600+2730+3412,5).

60769,8

2010,
2310,
2510

6710

Hisob-kitob yoki hisob-kitob-to’lov qaydnomasi



2

Yagona ijtimoiy to’lov hisoblandi
60769,8 х 24%

14584,75

2010,
2310,
2510

6520

Hisob-kitob yoki hisob-kitob-to’lov qaydnomasi

3

Sug’urta badallari hisoblandi
60742,5 х 2,5%

1519,25

6710

6520

Hisob-kitob yoki hisob-kitob-to’lov qaydnomasi

4

Yagona ijtimoiy to’lov va xodimning sug’urta badallari o’tkazildi

14584,75
1519,25

6520

5110

To’lov topshiriqnomasi

Ходимга иш ҳақини, меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай-прогрессив шаклида ҳисоблаш.


Ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг ишбай-прогрессив шаклида, ўрнатилган бошланғич меъёр (негиз)лар чегарасида тўғри ишбай нархларида, бу меъёрдан ортиқчаси - оширилган нархларда амалга оширилади. Ишбай баҳоларнинг ошиши, ҳар бир ҳолатда махсус шкала бўйича аниқланади. Масалан, бошланғич меъёрни 1% дан 10 % гача ортиғи билан бажарганда ишбай баго 30% га ошади, 10 дан 30% гача - 50% га ошади ва гоказо.
Якка, такрорланмайдиган маҳсулот ишлаб чиқаришларида ишбай иш бўйича асосий ҳужжат бўлиб бир йўла тузилувчи, йиғиб борувчи, шунингдек якка ва бригада бўйича тузиладиган наряд ҳисобланади. Бир йўла наряд смена ёки ой давомида бир буюртма ёки ишлаб чиқариш харажатлари турига тегишли иш турлари бўйича тузилади. Агар иш бир ишчи томонидан бажарилса, якка наряд дейилади, агар бригада томонидан бажарилса – бригада (умумий) наряди дейилади. Наряднинг орқа томонида бригада таркиби, ишланган вақт, бажарилган иш, бригада аъзоларининг малакаси тўғрисида қўшимча маълумотлар келтирилади.
Нарядлар бўйича бажарилган иш ҳажми ва ишлар ҳаракатини технологик занжири тартибида назорат қилиш мумкин эмас, чунки улар бир ишчи (ёки бригада, сменага), бири иккинчиси билан боғланмаган бир ёки бир неча операцияларга ёзилади. Шунинг учун бир технологик жараёнда бир вақтнинг ўзида церийа (гуруҳ) бир хилдаги маҳсулот тайёрлайдиган церийали ишлаб чиқаришларда тайёрланган маҳсулот ва иш ҳақини ҳисоблаш учун маршрут варақалари қўлланилади. Маршрут варақаси бўйича ҳар бир ишчи иш бажариши мумкин. Маршрут варақаси барча технологик жараён операцияларига ва маълум партия деталь ва маҳсулотларга олдиндан ёзилади. Бунда ишнинг бир операциядан иккинчисига ўтказилиши кетма-кетликда кўрсатилган бўлиб, ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар ва яроқсиз маҳсулотлар назорат қилинади. Маршрут варақаси бўйича иш турлари бир қанча ишчилар томонидан бажарилганлиги учун, ҳар бирининг иш ҳақиси махсус ҳужжатда – 15 кунда ёки бир ойда бир марта тузиладиган ишлаб чиқариш рапортида йиғиб борилади.
Кўплаб ишлаб чиқариш характеридаги корхоналарда ишчилар одатда ўзларига беркитилган бир хил технологик операцияларни бажаради. Бунда ишлаб чиқилган маҳсулот ва иш ҳақининг ҳисоби смена ёки ой бўйича тузиладиган йиғма қайдномасларда юритилади.
Қўриб чиқилаётган ойда асосий ишлаб чиқариш ходимлари иш ҳақи 200000 сўмни ташкил этган экан, демак ёрдамчи ишлар билан банд бўлган ходимга 16000 сўм миқдорида иш ҳақи ҳисобланади (200000 х 8%).
Ходимга иш ҳақини, меҳнатга ҳақ тўлашнинг аккорд шаклида ҳисоблаш.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг аккорд шакли, бутун иш ҳажми (йиғиндиси) учун иш ҳақи миқдорини белгилайди ва аккорд топшириқларини бажариш муддатларини қисқартирганлик учун мукофотлашни ўз ичига олади. Бунда ишларнинг умумий қиймати, ишлаб чиқариш меъёрий вақтлари ва баҳолари асосида аниқланади. Бригадага бутун асосий ва ёрдамчи ишлар йиғиндиси назарда тутилган аккорд топшириғи топширилади. Топшириқда иш бошланиши ва тугаш вақти, шунингдек иш ҳақи ва мукофотлар қиймати иш сифати эътиборга олинган ҳолда кўрсатилади. Муддатидан илгари бажарилган ҳолларда, мукофот миқдори олдиндан маълум бўлади. Аккорд тизими ишлаб чиқариш даври узоқ муддат давом этадиган ишларда ва қурилишга ихтисослашган, автотранспорт ташкилотларида қўлланилади.
Меҳнатга вақтбай шаклида ҳақ тўланганда иш ҳақи ҳисоблаш бўйича асос қилиб ишчининг сарфлаган вақти ва тариф ставкаси олинади.
Вақтбай иш ҳақи шакли икки тизимдан иборат: меҳнатга ҳақ тўлашнинг оддий вақтбай тизими ва вақтбай-мукофот тизими. Оддий вақтбай тизимида иш ҳақи бевосита ишлаган вақт миқдорига боғлиқ. Вақтбай-мукофот тизимида оддий вақтбай тизими бўйича ҳисобланган иш ҳақига қўшимча қилиб бажарилган ишнинг сифати, материал, ёқилғиларни, тежалиши бекор туришларни қисқариши, машина ва агрегатларни тўхтовсиз ишлаши ва бошқа кўрсаткичларга қараб мукофот ҳисобланади.
Мисол: Бухгалтер - кассирга маош ойига 30 минг сўм миқдорида белгиланган бўлиб, у ойдаги барча иш кунлари ишлаб бериш шарти билан тўлиқ тўланади. Июнь ойида ходим томонидан 23 иш куни, июлда - 24 иш кунидан 10 иш куни тўлиқ ишлаб берилди.
Ишлаб берилган кунлар сонини аниқлаш учун корхонада меҳнат вақти ҳисоби табели Т-13 шакл юритилиши керак. Табел, уни юритиш топширилган шахс томонидан бир нусхада тузилиб, корхона бухгалтериясига ойда икки маротаба - ойнинг биринчи ярмига (бўнак) тўлов суммаларига тузатиш киритиш учун ва ойлик иш ҳақини ҳисоблаш учун берилади. Агар корхонада меҳнатга ҳақ тўлаш ойда бир маротаба амалга оширилаётган бўлса, у ҳолда табел ҳам корхона бухгалтериясига ойда бир маротаба якуний ҳисоб учун берилади.
Июнь ойида бухгалтер барча иш кунларини ишлаб берган экан, демак унга лавозим маоши тўлиқ тўланади, яъни 30 минг сўм.
Бухгалтерга июль ойи учун иш ҳақи, фақатгина у томонидан ҳақиқатда ишлаб берилган 10 кун учун ҳисобланади.
Ушбу сумма меҳнатга ҳақ тўлашнинг кунлик ставкасини унинг ҳақиқатда ишлаган иш кунига кўпайтириб топилади (10).
Июль ойида 24 иш куни бўлиб, шунга мувофиқ кунлик меҳнатга ҳақ тўлаш ставкаси 1250 сўмни (30000 сўм/24 кун) ташкил этади. Шулардан келиб чиққан ҳолда июль ойига ҳисобланган меҳнат ҳақи миқдори 12500 сўмни ташкил этади (30000/ 24 х 10).
Мисол: Реклама бўйича менежерга лавозим маоши 95000 сўм қилиб белгиланган. 2007 йил феврал ойида у 15 иш куни ишлади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг оддий вақтбай шаклида ҳақиқатда ишлаб берилган кунларга тўлов амалга оширилади. Феврал ойида 20 иш куни бўлиб, улардан 15 куни реклама бўйича менежер томонидан ишлаб берилган.
Унинг иш ҳақини ҳисоблаш учун, олдин, бир иш куни учун тўланадиган иш ҳақи миқдорини аниқлаш зарур. Маоши 95000 сўм бўлган ҳолатда, феврал ойидаги кунлик иш ҳақи 4750 сўмга (95000 / 20) тенг бўлади. Шундай экан, феврал ойи учун менежернинг иш ҳақи 4750 х 15 = 71250 сўмга тенг бўлади.
Мисол: Вақтбай ишчи 2004 йил феврал ойида 135 соат ишлади. Тариф ставкаси 425 сўмни ташкил этади.
Бу тизим бўйича қўшимча ҳақлар ҳар хил усуллар билан белгиланади. Қуйидаги усуллар нисбатан универсал бўлиб ҳисобланади:
- иш ҳақининг, бутун бажарилган иш ҳажми учун тўҳъри баҳоларда ҳисобланган қисмини аниқлаш;
- олинган катталик ишлаб чиқариш меъёрини ошириб бажариш фоизига ва ишбай нархнинг ошиш коэффитсиентига (коэффитсиент амалдаги прогрессив тўлов шкалаларидан олинади) кўпайтирилади.
Мисол: Асосий ишлаб чиқариш ишчиси бир ойда 300 дона маҳсулот тайёрлади. Бир дона маҳсулот учун ишбай баҳо: 250 донагача - 525 сўмни, 250 дан 300 донагача - 570 сўмни, 300 дан 330 донагача - 585 сўмни ташкил этади.
Ушбу ҳолатда иш ҳақини ҳисоблаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
белгиланган меъёр доирасида тайёрланган маҳсулот учун иш ҳақи миқдори аниқланади: 250 дона х 525 сўм = 131250 сўм;
белгиланган меъёрдан ошириб тайёрланган маҳсулот учун иш ҳақи миқдори аниқланади: 50 дона х 570 сўм = 28500 сўм;
ишлаб чиқарилган маҳсулот учун иш ҳақининг умумий суммаси аниқланади: 131250 + 28500 = 159750 сўм.
Ходимга иш ҳақини, меҳнатга ҳақ тўлашнинг билвосита шаклида ҳисоблаш.
Айрим ишлар тури бўйича энг кам иш ҳақи миқдорлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Чунончи, Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2007 й.даги 8-сон қарори билан:
- фан, адабиёт ва санъат асарлари нашр этилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари;
- оммавий ижро этиш учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик адабий асарлар яратиш бўйича буюртмаларни бажарганлик учун, ҳайкалтарошлик асарлари, тасвирий санъат асарлари яратганлик, бадиий лойиҳалаштириш ва конструкциялаш учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари, шунингдек ушбу ҳақ Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўланганда унинг энг юқори ставкалари;
- драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарларни саҳналаштирганлик учун ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари ҳамда ушбу ҳақ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланганда унинг энг юқори ставкалари;
- Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги каналлари орқали, телевидение ва радиода бериладиган материаллар учун ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари;
- кинофильмлар учун адабий стсенарийлар, оригинал мусиқа ва қўшиқлар матнларини яратганлик учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари;
- кинофильмлар учун маслаҳатлар бериш бўйича мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари;
- кинофильмлар постановкаси учун уларнинг бадиий даражасига кўра суратга олиш гуруҳларининг ижодий ходимларига постановка қилганлик ҳақининг энг кам ставкалари тасдиқланди ва 2007 йилнинг 1 февралидан амалга киритилди.
Муаллифлик ҳақини ва бошқа ҳақ тўлаш турларини белгиланган энг кам миқдорлардан кам тўлашга йўл қўйилмайди (юқоридаги қарорнинг 2-банди).
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг билвосита шакли, одатда, ёрдамчи ишларни бажарувчи ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш учун қўлланилади: технологик ускуналарни созловчилар, таъмирловчи чилангарлар, усталар ва бошқа ёрдамчи ишчилар ёрдамчилари, фаолият натижалари асосий ишчилар ишлаб чиқариш унумдорлигига таъсир этувчилар.
Бир турдаги ходимларнинг иш ҳақиси бошқа турдаги ходимларнинг иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида ифодаланган меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, билвосита ишбай деб номланади.
Мисол: Ёрдамчи ишлар билан банд бўлган ходимга асосий ишлаб чиқариш ходимларига ҳисобланган иш ҳақининг 8 фоизи ҳисобланади. Асосий ишлаб чиқариш ходимларининг ойлик иш ҳақи 200000 сўмни ташкил этди.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг билвосита шакли, одатда, ёрдамчи ишларни бажарувчи ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш учун қўлланилади: технологик ускуналарни созловчилар, таъмирловчи чилангарлар, усталар ва бошқа ёрдамчи ишчилар ёрдамчилари, фаолият натижалари асосий ишчилар ишлаб чиқариш унумдорлигига таъсир этувчилар.

Фойдаланган адабийотлар

  1. Ўзбекистон Республикаси ''мехнат кодекси'' 2018 й.

  2. 1С 8,3 праграмма

  3. www.my.soliq.uz

  4. www.google.com

Download 223,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish