Mehnat va predmetli amaliy ta’lim texnologiyasi


Заиф эшитадиган (1-бўлим) ва кейинчалик кар бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар учун



Download 44,34 Kb.
bet4/7
Sana20.06.2022
Hajmi44,34 Kb.
#678856
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
51041 1-маъруза 12.02.2019

Заиф эшитадиган (1-бўлим) ва кейинчалик кар бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар учун

Технология фани йўналишлари

Синфлар ва ҳафталик ўқув соатлари

тайёрлов

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

Предметли амалий таълим

3

3

4

4

4






















Технология
















4

4

4

4

4

2

2




Кар ва заиф эшитувчи (2-бўлим) болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар учун

Технология фани йўналишлари

Синфлар ва ҳафталик ўқув соатлари

тайёрлов

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

Предметли амалий таълим

3

3

4

4

4

























Технология
















4

4

4

4

4

2

2

4

Эшитишида нуқсони бўлган болалар таълим тизими доирасида олиб борилган тадқиқотларда асосий эътиборни айнан технология (предметли амалий таълим) фанига қаратилганлигини кўрамиз.


М.А.Зикова14 ўқувчиларда сўзлашув нутқини шакллантиришда кўргазмали амалий фаолиятнинг аҳамиятини илмий асослаб беради. У кўргазмали амалий фаолиятни уч гуруҳга ажратади: иллюстратив-тасвирий, ўлчов-ҳисобли ва оддий материалдан буюм ясаш.
Е.Н.Марциновская15 предмет амалий фаолият кар болаларнинг ҳар томонлама ривожланишида муҳим дидактик шароит эканлигини тадқиқ этган.
Л.А.Новоселов16 кар болаларнинг меҳнат таълимини қуйидагича таснифлайди:
Қўл меҳнати (тайёрлов – 4 синф)
Умумтехник тайёргарлик (5 – 8 синф)
Касбий таълим (9 – 12 синф)
Хусусан у қўл меҳнати эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларга ҳаётий борлиқни тез ва мукаммал англаш имконини беришини билдириб, бола шахсининг, уни интеллектуал кучи, билиш имкониятларини ривожлантиришда катта аҳамият касб этишини, меҳнат фаолиятини бажариш жараёнида кар ўқувчилар ўзини жисмоний ва ақлий кучини онгли бошқаришга ўрганишини, бу уларнинг умумий фаоллиги ва ишчанлигини оширишга хизмат қилишини таъкидлаган.
А.П.Гозова17 кар болаларнинг меҳнат таълими психологиясини тадқиқ этган. У профессионал-меҳнат таълими жараёнида руҳий фаолият таркибини, кар болаларда харакат, харакатни бошқариш, ўлчаш, малакаларини шакллантириш, меҳнат таълимини нутқий таъминланиши, эшитмайдиган ёшларни профориентация масалаларини таҳлил қилган. У эшитмайдиган болаларда турли касбий-меҳнат малакаларини шаклланитириш динамикаси, турли символикалар, хусусан нутқий мулоқот орқали бериладиган ўқув-ишлаб-чиқариш маълумотларини идрок этиш шароити ва ўзига хос хусусиятларини ўрганган.
Шунингдек, республикамиздан етишиб чиққан бир қатор сурдопедагог олимларимиз Н.Ш.Бекмурадов18, Х.М.Гайнутдинов19, Ф.Ж.Алимхўжаева20, У.Ю.Файзиева21, Н.Ҳ.Дадахўжаева22, Ф.У.Қодирова23, Д.А.Назарова24ларнинг илмий тадқиқот ишларида эшитишида нуқсони бўлган болаларнинг меҳнат таълимига оид айрим жиҳатлар ёритилган.
Хусусан, Ҳ.М.Гайнутдинов25 томонидан Ўзбекистон шароитида эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар битирувчиларининг касбий-меҳнат ва маиший мослашувлари жараёнининг хусусиятларини ҳар томонлама ўрганиб, эшитишида нуқсони бўлган шахсларни касбий-меҳнатга тайёрлаш, кейинги меҳнат фаолиятлари жараёнини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилган.
Юқорида келтирилган илмий тадқиқот ва адабиётлар тахлили технология фанининг ютуқлари эшитишида нуқсони бўлган шахсларни жамият ҳаётига ижтимоий мослашувини таъминлашда ўта муҳим ва долзарб эканлигини англатади.
Меҳнат фаолиятининг эшитишида нуқсони мавжуд болалар ҳаётида муҳим роль ўйнаши ва етук ёшга етганда асосий фаолият турига айланиши ва шу туфайли жамиятга керакли шахс ва қолаверса оиласини моддий жиҳатдан таъминлашдаги аҳамияти каттадир.
Эшитишида нуқсони бўлган болаларни жамиятга ижтимоий мослашуви кўп жиҳатдан меҳнат таълимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш билан боғлиқдир.
Буларга қуйидагиларни киритамиз:

  • эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларни меҳнатга ўргатишда таълим босқичлари ва турлари ўртасидаги боғлиқлик замон талаблари даражасида эмаслиги;

  • меҳнат таълимининг замонавий йўналишларини ўргатиш бўйича ўқув дастурларининг бугунги кунгача ишлаб чиқилмаганлиги;

  • уларга ўргатилаётган касб-ҳунар турлари меҳнат бозори талаблари ўртасидаги номутаносиблик;

  • эшитишида нуқсони бўлган болалар учун меҳнат таълими бўйича дарсликларнинг етишмаслиги;

  • эшитишида нуқсони бор болалар психологик-жисмоний ривожланишининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда улар учун касб турларининг чекланганлиги;

  • меҳнат таълими мазмуни ва фойдаланилаётган асбоб-ускуналар замон талабидан кескин орқада қолганлиги;

  • эшитишида нуқсонлари бўлган ўқувчиларнинг мактабни тамомлаганидан сўнг касб-ҳунар коллежида таълимни давом эттиришидаги муаммолар;

  • эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўргатилаётган касб турлари мазмунини такомиллаштиришда Ўзбекистоннинг маҳалий ва этногрфик шароитлари, эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг жисмоний ёки рухий ривожланишидаги нуқсонлари ва уларнинг қизиқишлари ҳисобга олинмаганлиги;

  • эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлаш бўйича илмий-назарий ва методик кўлланмаларнинг етарли эмаслиги.

Буларнинг барчаси эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларда касб-ҳунар ҳақида чуқур билим, кўникма ва малакаларининг етарли даражада шаклланмаслигига олиб келади.
Юқорида қайд этилган муаммолардан келиб чиқиб, эшитишида нуқсони бўлган болалар технология фанини мазмунан қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштриш орқали уларни ижтимоий мослашувини таъминлаш вазифаси долзарб бўлмоқда.
Муаммони хал этишга қаратилган тадқиқотларни тахлил қилишда биз Россия олими Н.О.Ярошевич26 томонидан олиб борилган илмий тадқиқот ишини алоҳида эътиборга молик эканлигини кўрсата оламиз.
Мазкур тадқиқотнинг муҳим томони эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг ижтимоий ва меҳнат мослашув муаммоларини муваффақиятли ҳал этиш махсус (коррекцион) мактаб битирувчиларининг касб-ҳунарга мақсадли тайёргарлиги, шу жумладан уларнинг ишга жойлашиши учун назарий ва амалий тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилганлигидадир.
Бунинг учун эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда махсус дастур “Каръера” хизматини ўқув режасига киритиш, жамоат ташкилотлари билан хамкорликда иш олиб бориш лозимлиги таклиф этилган.
Шунингдек, республикамизда алоҳида ёрдамга муҳтож болаларни касб-ҳунарга тайёрлаш муаммоси илмий жиҳатдан педагогика фанлари доктори, профессор М.Ф.Хакимова27 томонидан тадқиқ этилган. М.Ф.Хакимова махсус (коррекцион) мактабларда олиб борилаётган меҳнат ва касб таълимининг муваффақияти махсус (коррекцион) мактаб ўқувчилари шахсининг шаклланишига қанчалик таъсир этаётганлигини аниқ баҳолаш орқали ҳам белгиланмоғи, махсус (коррекцион) мактаб ўқитувчиларини педагогик-психологик асосда назарий ва амалий жиҳатдан мукаммал қуроллантириш лозимлигини таъкидлаган.
Шунингдек, махсус (коррекцион) мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга нисбатан қизиқишни ҳосил қилиш, ўқитувчининг педагогик фаолияти билан бевосита боғлиқлиги, Меҳнат таълимини турмуш билан боғлаш ва уйғунлаштиришда жисмоний ва руҳий ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг индивидуал-типологик, ёш даври хусусиятлари, техник қобилиятлари, интеллектуал даражалари ва имкониятларини ҳисобга олиш ижобий самара беришини асослаган. М.Хакимова таълимни оқилона ташкил қилиш ва олиб бориш турли ёшдаги мактаб ўқувчиларида меҳнатга онгли муносабатни таркиб топтириб, касб-ҳунарга нисбатан қизиқиш ҳиссини уйғотишини эътироф этади.
Бундан ташқари биз эшитишида нуқсони бўлган шахсларнинг ижтимоий мослашув самарадорлигини ошириш мақсадида мактаб-интернатларда Технология фанини замон талаблари даражасида оптималлаштириш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим деб хисоблаймиз:

  • технология фани самарадорлигини ошириш, мазмунини такомиллаштириш учун эшитишида нуқсони бўлган болалар мактаб-интернатлари юқори синфлари учун меҳнат таълимининг замонавий йўналишлари бўйича ўқув дастурлари ва ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ишлаб чиқиш;

  • махсус (коррекцион) мактаб-интернатлардаги ижтимоий-маиший йўналиш хоналарини керакли ускуна ва техник воситалар (эшитиш ва аудиограмма аппаратлари, турли касб-ҳунар дастгоҳлари ва ҳ.к.) билан таъминлаш;

  • эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда замонавий касб турларини ўргатиш мақсадида тегишли касб-ҳунар коллежини филиалини ташкил этиш.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ишларнинг амалга оширилиши эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар битирувчиларининг ижтимоий мослашувини таъминлашга хизмат қилади.



Download 44,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish