Mehnat va predmetli amaliy ta’lim texnologiyasi



Download 44,34 Kb.
bet3/7
Sana20.06.2022
Hajmi44,34 Kb.
#678856
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
51041 1-маъруза 12.02.2019

Qo‘shimcha adabiyotlar:

  1. Т.С.Зыкова, М.А.Зыкова., “Методика предметно практического обучения для глухих детей” М.: 2002 г.



КАР ВА ЗАИФ ЭШИТУВЧИЛАР ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВИДА МЕҲНАТ ТАЪЛИМИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА УНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ


ТУРҒУНБОЕВ С.Ф. КАР ВА ЗАИФ ЭШИТУВЧИЛАР ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВИДА МЕҲНАТ ТАЪЛИМИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА УНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ
Мазкур мақолада эшитишида нуқсони бўлган шахсларнинг ижтимоий мослашув самарадорлигини таъминлашга оид долзарб муаммолар ёритилган.
Махсус (коррекцион) мактаб-интернатларда ташкил этилган меҳнат таълимини такомиллаштириш орқали эшитишида нуқсони бўлган шахсларнинг ижтимоий мослашув самарадорлигини оширишга доир ёндошувлар акс эттирилган.
Таянч иборалар: ижтимоий мослашув, технология фани, предметли амалий таълим, коррекция, реабилитация.


ТУРГУНБОЕВ С.Ф. ЗНАЧИМОСТЬ ТУРОДОВОГО ОБРАЗОВАНИЯ И ЕГО АКТУАЛЬНЫЕ ПРОБЛЕМЫ В СОЦИАЛЬНОЙ АДАПТАЦИИ ГЛУХИХ И СЛАБОСЛЫШАЩИХ
В этой статье освещены актуальные проблемы обеспечения эффективности социальной адаптации людей с нарушениями слуха.
Подходы к повышению эффективности социальной адаптации людей с нарушениями слуха посредством совершенствования технологии в специализированных (коррекционных) школах-интернатах.

Ключевые слова: социальная адаптация, предмет “технология”, предметно-практическое обучение, коррекция, реабилитация




TURGUNBOYEV S.F. THE IMPORTANCE AND PROBLEMS ASSOCIATED WITH THE CRAFT EDUCATION OF THE DEAF IN SOCIAL ADAPTATION
This article highlights the actual problems of ensuring the effectiveness of social adaptation of people with hearing impairment.
Approaches to increasing the effectiveness of social adaptation of people with hearing impairment through the improvement of technology in specialized (correctional) boarding schools are reflected.
Keywords: social adaptation, technology, subject-practical education, correction, rehabilitation.

Меҳнат таълими ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчилар томонидан бажариладиган ақлий ва жисмоний ҳаракатлар жараёнидан иборат бўлиб, якуний натижада уларнинг меҳнат қуроллари, воситалари ва жараёнлари ҳақидаги билимларини ҳамда маълум соҳадаги ишлаб чиқариш меҳнатини бажариш учун зарур амалий кўникма ва малакаларни эгаллашларига онгли равишда касб танлашга ҳамда жамият ва шахс фаровонлиги йўлида меҳнат фаолиятида кўникишларига имкон берувчи шахсий сифатлар ва тафаккурни ривожлантиришга қаратилган ўқув фанидир.


Умумий ўрта таълим мактабларида:

  • ўқувчиларнинг ақлий ва жисмоний меҳнат турлари, жараёнлари билан таништириш;

  • касблар билан таништириш;

  • дастлабки меҳнат кўникмалари ва малакаларини шакллантириш;

  • меҳнатга қизиқиш ва меҳнатсеварликни шакллантириш;

  • меҳнат ва касбларни қадрлаш уларни аҳамиятини тушунишга ўргатиш.

  • касб танлашга тайёрлаш орқали уларнинг касбгача тайёргарликларини амалга ошириш меҳнат фанини ўқитишнинг мақсади ҳисобланади.

Мутахассисларнинг фикрича ушбу мақсадларни амалга ошириш учун қуйидаги энг муҳим вазифалар ҳал этилиши лозим13:

  1. Ҳар бир ўқувчининг касб-ҳунар танлашга объектив ва онгли ёндашиш.

  2. Ўқувчиларнинг қизиқишлари, майли ва қобилиятлари, психифизологик имкониятлари, жисмоний тайёргарлиги ва саломатлигини ўрганиш.

  3. Ўқувчиларнинг касб-ҳунар ҳақидаги билимларини кенгайтиришга доир тадбирларни ташкил этиш.

  4. Танланган соҳасидаги касб-ҳунарга қизиқишларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга амалий ёрдам кўрсатиш.

  5. Мактаб билан ота-оналар кенгаши ва маҳалла-жамоатчилик ўртасида мустаҳкам алоқани йўлга қўйиш.

  6. Дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни ҳар томонлама услубий жиҳатдан юқори савияда ташкил этиш.

  7. Турли йўналишлар бўйича тўгарак ишларини ташкил этиш.

  8. Турли корхоналарга саёхатлар уйиштириш.

Ушбу вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш ёш авлодни онгли равишда касб танлаши, уларни ҳар тамонлама ва уйғун ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Бу шахсни ғоявий-сиёсий, ахлоқий, меҳнатсеварлик, ақлий, эстетик ва жисмоний жиҳатдан камол топтиради, яъни бутун таълим тарбия жараёнини узвий бирликда ва ҳамжиҳатлик билан ташкил этишга ёрдам беради.
Умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат таълимининг ўқитилиши ўқувчиларда ақлий ва жисмоний меҳнат турлари, меҳнат жараёнлари ҳақида кенг тушунча ҳосил қилиш, меҳнатга оид кўникма ва малакаларини ривожлантириш каби таълимий мақсадларга хизмат қилиб, шахснинг ижтимоий мослашувига асос бўлади.
Меҳнат таълимининг имкониятларидан фойдаланиб, ўқувчиларни касб-ҳунарни тўғри танлашга йўналтириш мақсадида амалиётчи ўқитувчилар, етакчи олимларнинг ижобий таклиф ва хулосалари асосида Халқ таълими вазирлиги томонидан “Меҳнат таълими” фани “Технология” фани деб ўзгартирилди ва бугунги кун талабидан келиб чиқиб, кўп тармоқли йўналишларга асосланган ҳолда қайта ишланганлигининг гувохи бўлмоқдамиз.
Таълимдаги бундай ислохатлар умумий ўрта таълим тизимининг самарали ривожланишига хизмат қилмоқда. Шу нуқтаи назардан имконияти чекланган болаларга ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ҳам технология фанининг ўрни алоҳида эканлигини такидлаш жоиздир.
Хусусан эшитишида нуқсони бўлган болаларнинг иккиламчи нуқсонини (талаффузнинг шаклланмаганлиги) коррекциялашда технология фани ўзининг реабилитацион хусусияти билан ажралиб туради.
Эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда технология фани бошланғич синфларда предметли амалий таълим, юқори синфларда меҳнат таълимининг замонавий йўналишларини ўқитиш кўзда тутилган.
Имконияти чекланган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга мўлжалланган таянч ўқув режада “... Технология (Предметли амалий таълим) ўқув фани коррекцион йўналишга эга бўлиб, ўқувчиларнинг мустақил, ўзаро мулоқот кўникмаларини ва оддий меҳнат малакалари (ўлчаш, чизиш, бўяш, ўрнатиш, киргизиш...)ни ҳамда буюм хусусиятлари: белгиси, шакли, ранги, вазифаси ҳақидаги билим, кўникма ва малакаларни ривожлантиришга йўналтирилади. Предметли амалий таълим дарслари тайёрлов ва бошланғич синфларда ўтказилиб, дарсларда қоғоз, картон, пластилин, лой, лего, мато, табиий материаллар, ишлатилган материаллардан турли ўйинчоқ ва буюмлар ясалади. Мазкур жараёнида ўқувчилар оғзаки нутқ воситасида мулоқотда бўлиш, иш режасини тузиш, керакли жиҳозларни танлаш, савол ёки илтимос билан ўқитувчи ва ўртоқларига мурожаат этиш, бажарилган иши ҳақида ҳисобот ёзиш ва ҳабар беришга ўргатилади. Предметли амалий таълим дарслари Она тили, Атрофимиздаги олам, Тасвирий санъат, Математика дарслари билан уйғунликда ўқитилади. Ушбу дарсларни бошланғич синфларда шу синф рахбари олиб боради.
Юқори синфларда ушбу фан ўқувчиларни пазандачилик, сартарошлик, дизайнерлик, қишлоқ хўжалиги (гулчилик, чорвачилик, парандачилик...), қандолатчилик, бичиш, тикиш, тўқишнинг умумий (ўғил ва қиз болалар учун ҳаётда керак бўладиган иш турлари) малакалари, хизмат кўрсатиш (меҳмон кутиш, иш юритувчилик, сотиш ва харид қилиш, маҳсулот тарқатиш ва бошқа кундалик ҳаётда зарур кўникмалар маиший хизматнинг турли юмушларига доир мавзуларни ўзлаштиришга тайёрлайди.
Технология дарсларида юқори синфдан бошлаб, иш турлари таркибига меҳнат таълимининг замонавий йўналишлари: сартарошлик, дизайнерлик, ошпазлик, гулчилик, чорвачилик, компютер хизматлари, оддий таъмирлаш ишлари, уй қуриш, уни безаш (бўёқчилик, сувоқчилик, ранг ва жиҳоз танлаш, уларни хона хусусиятларига қараб жойлаштириш, хонадон ер майдонларини ободонлаштириш...), электр ишлари ҳамда сантехникага оид оддий дастлабки билимлар ва малакаларни шакллантиришга йўналтирилган мавзулар киритилади. Ушбу мавзуларнинг мазмуни ўғил ва қиз болалар учун умумий хусуиятга эгалиги инобатга олинади. Синфнинг икки гуруҳга бўлинишида ўқувчилар синф журнали асосида кетма-кетликда иккига ажратилади.
Технология таълими йўналишлари муассаса моддий техника базаси ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ҳамда кар ва заиф эшитувчи болалар эгаллаши лозим бўлган касб-ҳунарлар йўналишлари асосида муассаса педагогик кенгаши қарорига кўра белгиланади.
10-11 синфларда ўқувчиларни касбга тайёрлаш ҳамда уларга давлат томонидан ишга кириш хуқуқини берадиган хужжат берилиши сабабли, шу йўналишда мутахассисликка эга ўқитувчилар дарс ўтадилар. Йўналишлар бўйича дарсларга мутахассислар соатбай тарзда жалб этилиши мумкин. Мазкур синфларда касбий таълим жараёни худудда жойлашган ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларида, корхоналарда, фермер хўжаликларида, агросаноат уюшмаларида ташкил қилиниши тавсия этилади.” деб кўрсатилган бўлиб, мазкур фан учун қуйидагича дарс соатлари белгиланган. (1-жадвал)


1-жадвал.


Download 44,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish