Мехмонхона маркетинги фанининг тамойиллари ва услублари


Бозор ҳажмини ташкил қилиш



Download 40,26 Kb.
bet2/4
Sana28.03.2022
Hajmi40,26 Kb.
#513590
1   2   3   4
Bog'liq
маркетинги фанининг тамойиллари ва услублари

Бозор ҳажмини ташкил қилиш


Юқорида белгилаб ўтилганидек, хорижий бозорнинг имкониятларига баҳо бериш ниҳоятда муҳимдир. Бунда турли давлатларнинг бозор имкониятларини солиштириш учун зарур бўлган кўрсаткичлар ҳам белгилаб берилган эди. Шу билан бир қаторда бозор имкониятларига аниқ баҳо бериш услубларини ҳам билиш зарур. Уларга у ёки бу бозорни танлашда қарор қабул қилиш учун раҳбарларга зарур бўладиган қурол сифатида қараш лозим. Компания раҳбарияти ўзининг товарига бўлган эҳтиёжини белгилашдан олдин, мазкур бозорда фаолият кўрсатаётган барча фирмаларнинг шунга ўхшаш товарларнинг сотилиш хажмига баҳо бериши лозим, сўнгра эса ўзининг бозорда эга бўлиши мумкин бўлган улушини ҳисоблаб чиқиши лозим. Ривожланган давлатларда одатда истеъмол ҳақида маълумотлар ва бозорни ўрганиш бўйича малакали мутахассислар мавжуд бўлади, шундай экан у ерда катта маблағни талаб қилувчи ва мукаммал тадқиқотларни бемалол ўтказиш мумкин. Аммо кўпчилик кам ривожланган давлатлар ўзларида мавжуд маълумотлар асосида истиқболни белгилашнинг арзонроқ турувчи услубларидан фойдаланишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Маълумотга бўлган талаб мазкур фирманинг ривожланган ёки ривожланаётган давлатлар билан муомалага киришишидан қатъи назар бир-биридан фарқ қилади ва кўпинча талаб қилинувчи маълумотларнинг аниқлигига, шунингдек, мавжуд бўлган бозорларга нисбатан вужудга келган кўникишларга боғлиқ бўлади. Масалан, фирма унча кўп маблағни талаб қилмайдиган тадқиқотларни, матбуотда эълон қилинган маълумотлар ёрдамида кўп сонли бозорларни ўрганишдан бошлаши ва уларнинг ичида энг қулайларини танлаб товарнинг синов партиясини ишлаб чиқаришга киришиши мумкин.
Халқаро маркетингнинг асосий тамойилларини қуйидагича белгилаш мумкин:
1) Нима ишлаб чиқарсак, шуни сотамиз;
2) Нимани сотсак, шуни ишлаб чиқарамиз;
3) Хорижий истеъмолчиларнинг талабларига кўра ишлаб чиқариш имижни моделлаштирамиз;
Бу тамойиллар, хорижий бозор учун товар танлашда турли услублардан фойдаланиш мумкин эканлигини тушунишда ёрдам беради.

Маркетинг тамойиллари маркетинг асосини ва унинг моҳиятини очиб берувчи ҳолат, талабдир. Маркетингни моҳияти – товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш албатта истеъмолчига, талаб ишлаб чиқариш имкониятларини доимо бозор талабига мўлжаллашдан иборат. Маркетинг моҳиятидан қуйидаги асосий тамойиллар келиб чиқади:



  • истеъмолчиларга нима керак бўлса ушани ишлаб чиқариш керак;

  • бозорга товарлар ва хизматлар таклифи билан эмас, балки истеъмолчиларн муаммоларини ечиш воситалари билан ишлаш;

  • товар ишлаб чиқаришни эҳтиёж ва талабни тадқиқ килгандан сунг ташкил этиш керак;

  • фирмани ишлаб чиқариш-экспорт фаолиятининг охирги натижаларига концентрлашганини кучайтириш;

  • маркетинг концепцияси воситаларини қўллаш асосида маркетинг дастўрини шакллантиришга олиб келувчи қўйилган мақсадларга эришиш учун комплекс ёндошиш ва мақсадли дастур услубини ишлатиш;

  • товарни истеъмолчига силжитишни барча бугинларини маркетинг билан камраб олиш мақсадида бир вактни ўзида мақсадли йўналтирилган таъсир асосида бозор талабига мос келувчи товар ишлаб чиқариш стратегия ва тактикасини қўллаш;

  • корхона фаолиятини ва маркетинг хизматини бозорда товар хулқ-атворини башорат қилиши ва стратегик режалаштиришни амалга ошириш асосида самарали коммуникацияни ўзок муддатли истиқболига мўлжал олиш;

  • товарни яшаш даврини барча боскичларини ишлаб чиқариш ва товар таксимлашни ижтимоий ва иқтисодий омилларини ҳисобга олиш;

  • ташкилот ва тармоқлар режасига нисбатан бозорни бирламчи эканлигини эслаш;

  • талаб ва таклифни баланслаштириш мақсадида режаларни тармоқлараро кооррдинациялаш ва ўзаро таъсирини ушлаб туриш;

  • товар бозори ёки фирма имиджи (обруйи) ва рақобатли афзалликни кидириш ва шакллантириш жараёнида аниқ ҳолатда агрессивликка, хужумкорликка, фаолликка интилиш, умумий ҳолда маркетингнинг асосий тамойиллари – бу бозорни билиш, унга мослашиш ва бозорга таъсир ўтказишдан иборат.

Маркетинг концепциясини олиб бориш учун маркетинг функцияларини амалга ошириш орқали хал этилади. Маркетинг функциялари 6 та гурухга булинади:
1.маркетинг тадқиқотлари
2.маҳсулот ассортименти ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш
3.сотиш ва таксимот функцияси
4.товарни силжитиш
5.нархни ташкил этиш функцияси
6.маркетинг-менеджмент функцияси
Маркетинг тадқиқотлари функциясида халқаро бозорни тахлил этиш; сотиш бозорини тадқиқ этиш; истеъмолчи эҳтиёжларини тадқиқ этиш; маркетинг операцияларини ўрганиш; ахборот туплаш ва қайта ишлаш; маркетинг-микс комплексини тадқиқ қилиш; рақобатларни ўрганиш; бенчмаркетинг; талабни ва сотишни башорат қилиш ва бошқалар ўрганилади.
Тахлилий функцияда ташқи мухит омиллари, бозор, унинг элементлари ва ҳолати, истеъмолчилар, бозорни тузилиши, товар ва товарни тузилиши, шунингдек фирманинг ички мухити тахлил килинади. Бунда фирма раҳбарияти томонидан назорат килинадиган омиллар -технологик жараён, молия аҳволи, ташкилий тўзилиш, бозорни танлаш ва бошқалар ҳисобга олинади.
Ташқи мухит омилларига истеъмолчилар, рақобат хукумат, иқтисодиёт, технология, мустакил оммавий ахборот воситалари каби назорат килинмайдиган омиллар киради.
Маҳсулот яратиш функцияси орқали маркетинг фаолиятида янги маҳсулотларни яратиш, янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ишлаб чиқариш соҳасиа товар рақобатдошлиги ва сифатни бошқариш, шунингдек товар сиёсатини ишлаб чиқиш масалалари хал этилади.
Сотиш функцияси орқали товарни таксимлаш ва сотиш сиёстаини ишлаб чиқиш, садо-таксимот тармоғи орқали сотувни ташкил этиш, юк ташишни ва омборга жайлаштиришни ташкил этиш, товар оборотини аниқлаш, таксимот тизимини физик оқимларини назорат қилиш ва сотишни тахлил этиш ўрганилади.
Товарни силжитиш функцияси натижасида сотишни рағбатлантириш ва реклама сиёсатини ишлаб чиқиш; сотишни рағбатлантиришни самарали инструментларини асослаш; товарни силжитиш тўғрисида мультимедиа технологияларини асослаш; ички фирма рекламасини ташкил этиш; сотув ишларини рағбатлантириш; паблик рилейшнзни ташкил қилиш ва бошқалар тулиқ ўрганилади.
Нархни ташкил этиш функцияси орқали нархни шаклланиш стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш; сотувни ҳар бир бозори учун ҳар бир маҳсулот учун яшаш даврини турли боскичларида нарх матрицасини тузиш; жорий нархлар ўзгариши механизмини тузиш; рақобатчи нархини тахлил қилиш; янги маҳсулот учун нарх белгилаш кабилар хал этилади.
Маркетинг-менеджмент функцияси эса маркетингни бошқаришни ташкил этиш; назорат қилиш, маркетинг хизматини ташкилий тузилишини ишлаб чиқиш, маркетинг фаолияти тизимида бошқарув қарорларини оптималлаштириш, аудит, маркетинг хизмати фаолияти самарадорлигини баҳолаш кабиларни ўрганади.
Маркетинг функциялари фирмани бошқа функциялари, яъни ишлаб чиқариш, кадрлар, моддий техника таъминоти, молиявий, бухгалтерия ҳисоби функциялари билан бирга амалга оширилади.
Маркетинг функциясини фирмани бошқа функцияларидан фарки шундан иборатки, маркетинг функцияси фирмалар, унинг истеъмолчилари, мижозлари ўртасида айирбошлаш жараёнини амалга ошириш ва ташкил этишга қаратилгандир. Шунинг учун ҳам маркетинг функцияси доимо ўзгариб борадиган эҳтиёждаги талабни шаклланиши ва яратилиши, ривожланишида жавобгарликка эгадир.
Маркетинг мақсади ишлаб чиқаришни ҳаридор эҳтиёжига мослаштириб, талаб ва атклифни мувозанатига эришган ҳолда уни ташкил этган нарх, ташкилотларга юқори фойда келтиришдир. Бунга эришиш учун маркетинг қуйидаги муҳим вазифаларни хал этиши лозим:

  • ҳаридорлар эҳтиёжини ўрганиш ва аниқлаш;

  • нархнинг фаолиятини ҳаридорлар эҳтиёжига мослаштириш;

  • аввало талаб ва таклиф тўғрисида олинган маълумотлар асосида бозорни ўрганиш;

  • товарлар рекламасини ташкил этиш, ҳаридорларни товарларни сотиб олишга қизиқишини орттириш;

  • товар яратувчи ёки уни сотувчи нарх тадқиқотларини амалга ошириш учун маълумотлар туплаш ва тахлил қилиш;

  • товарни бозога чиқаришдаги барча хизматлар тўғрисида маълумотлар олиш;

  • тўлдирувчи товарлар ва ўрнини босувчи товарлар тўғрисида ахборот йигиш;

  • товарларга бўлган талабни истиқболлаш, уларни амлага оширишни назорат қилишдан иборатдир.

Маркетингни бош вазифаси корхонанинг мавжуд ва потенциал имкониятларини баҳолаш ва амалга ошириш ҳамда бозорда талаб ва таклифни мувофиқлаштириш мақсадида имкониятларни аниқлашдан иборат.
Маркетингни вазифалари қуйидаги чизмада берилгандир.

4-чизма. Маркетингни вазифалари.


Маркетинг ёки тадбиркорлик фаолияти аниқ натижага эришиш мақсадида амалга оширилади. Маркетингни асосий мақсадлари фирманинг асосий мақсадлари билан ўзаро алоқадордир. Фирманинг асосий мақсадларига қуйидагилар киради:



  • бозорни эгаллаш;

  • рентабеллик;

  • молиявий барқарорлик;

  • ишлаб чиқаришни ижтимоий омилларини таъминлаш;

  • бозордаги мавжуд ва престижни ташкил этиш ва мустахкамлаш.

1-жадвал

Download 40,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish