Мазмуны: тил ҳӘМ Әдебият


Физикани ўқитиш муаммолари



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/104
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#293489
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   104
Bog'liq
ЖУРНАЛ 3-САН-2018

 
Физикани ўқитиш муаммолари 
 
Карлыбаева Г.
– п.ф.н., доцент. Ажиниёз номидаги НДПИ 
 
Таянч сўзлар: 
бўлажак физика ўқитувчилари, физика, механика, молекуляр физика, 
электродинамика, оптика, атом, мустақил иш, педагогик амалиёт. 
Ключевые слова: 
будущие учителя физики, физика, механика, молекулярная физика, 
электродинамика, оптика, атом, самостоятельная работа, педагогическая практика. 
Key words: 
future physics teachers, phusics, electrodynamics, optics, atom, self study, pedagogical 
practice. 
Педагогикамалиётгасанъатдабўлганкабирепетициясифатидақарасак, 
бўлажакўқитувчидастлабкикасбиймаҳоратларинианашужараёндаорттирабошлайди. 
Буўриндатабиийфанларниўқитишнингўзигахосхусусиятлари: 
қатъиймантиқийхулосачиқариш; 
фикрларнингилмийасосланганлигиваизчиллиги; 
исботнингмуҳимлигиваҳ.к. хусусиятларибилантанишадиватадбиқэтади. 
Талабанингмутахассисликқобилиятларинианиқлашпедагогикамалиётнингмуваффақи
ятлиташкилэтилишиваянадаривожланишинингмуҳимшартиҳисобланади. 
Бизнингназаримиздабўлажакпедагогиккадрларнингкасбийтайёргарликкўрсаткичлари
қуйидагиҳолатларбилананиқланади: 
- бўлажакўқитувчилартомониданўзлаштирилганкасбийбилимларнингсифати; 
- уларда зарурий кўникма ва малакаларининг шаклланганлик даражаси; 
- уларнинг маънавий-аҳлоқий қиёфаси; 
- ижодкорлик хислатига эгаликлари, педагогик фаолиятни ташкил этишга нисбатан 
ижодий ёндаша олишлари; 
- ўзи устида домий изланишлар олиб бориш кўникмаларининг шаклланганлиги . 
Педагогик амалиёт жараёнида “Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури” мазмунида 
ўз ифодасини топган таълимий қадриятларининг шаклланганига ҳам аҳамият бериш 
керак. 
Улар қуйидагилар: 
- ўзини тарбиялаш, муаян фаолиятни ташкил этиш, ўз-ўзини бошқариш, ўз-ўзини 
кузатиш, назорат қилиш, аниқлаш, ифода этиш, баҳолаш ва ўз-ўзига ҳисобат бериш; 
- педагогик фаолиятнинг индивидуал хусусиятини намоён эта олиш; 
- бўлажак ўқитувчининг ўзи ҳақидаги тасаввурлари тизимини англаши, шахсий 
сифатлар, қобилятлар, ташқи кўриниши, ўзини англаш, ўзини ҳурмат қилиш, ўзини яхши 
кўриш, ўз фаолиятини ижобий баҳолаш. 
Ушбу жиҳатлар шахсий тажрибага асосланувчи ижтимоий ўзаро алоқаларнинг 
натижаси, шунингдек, шахс сифатида шаклланишига имкон берувчи шароитдир . 
Олий ўқув юртларида умумий физика, назарий физика, физика ва астрономия 
ўқитиш методикаси курслари ўқитилади. Уларда ўқув экспериментини амалга оширишда 
ташкил этиш усули, машғулотни ўтказиш, якунлаш ва ўқув эксперименти асбоб, қурол ва 


79 
воситалари ўрта таълим мактаблари, коллеж ва лицейлардан фарқаланади. Бу омил ўзига 
хос муаммоларни келтириб чиқаради. 
Ўрта таълим мактаблари, коллеж, лицей ва олий ўқув юртларида ўқитиладиган 
физика курсининг механика бўлими мазмуни жиҳатдан фарқланади. Ўрта мактабларда 
элементар физика ўрганилади. 
Механик ҳаракатлар (6- ва 7-синфларда) табиатдаги энг сода ҳаракат ҳисобланади. 
Жисмларнинг ёки жисм қисмларининг бир-бирига нисбатан силжиши ёки ҳар иккисининг 
бирданига содир бўлиши механик ҳаракатдан иборат бўлади. Мазкур ҳаракатлар учун 
сарфланган вақт турлича бўлиб, у киши кўзи илғамас даражада кичик ёки ўқув машғулоти 
давомийлигида катта бўлиши мумкин. Бу вазиятларда кузатиш ва ўлчаш натижаларини 
олишда муаммо пайдо бўлади. Бу ҳолларда тасвирдан (кинолента, видео, чизмалар кетма-
кетлиги) фойдаланилади. Тез жараёнлар “секинлатилади”, секин содир бўлувчи жараёнлар 
“тезлатилади”. 
Молекуляр физикани ўрганиш (6- ва 9- синфларда) табиатшунослик фанлари нуқтаи-
назаридан оламнинг бугунги тасвирига бўлган илмий қарашларини шакллантиришда 
катта аҳамиятга эга. 
Механикани ўрганишдан молекуляр физикани ўрганишга ўтиш ўқувчилар 
билимларининг ошишида, уларнинг физик дунёқарашларининг шаклланиши ва камол 
топишида ҳамда илмий дунёқарашларининг шаклланишида бутунлай янги босқичдир. 
Мактабда термодинамиканинг биринчи қонунини ўқувчилардан маъноли билиши 
талаб этилмоғи, унинг баъзи тадбиқларини билиш лозимлиги, термодинамиканинг 
иккинчи қонунини билиш зараурлигини таъкидлаш, таърифларни билиш талаб этилмоғи 
лозим. 
Юқори синфларда молекуляр физикани ўрганишнинг вазифаларидан бири – 
термодинамик ва статистик методларнинг моҳиятини тушунтириш ҳамда уларнинг 
нафақат иссиқлиқ ҳодислари таҳлили учун, балки бутун физика курси учун умумий 
эканлигини кўрсатиб беришдир. 
Юқори синф ўқувчиларининг билиш фаолиятларида хусусий ҳол классик механика 
қонунлари бўлмиш динамик қонуниятларни (ҳодисаларнинг бир хил сабаб оқибатили 
боғланишлари) ўзлаштиришдан хусусий ҳоли физик катталикларнинг ўртача қийматлари 
ҳақидаги тушунчалар ҳамда эҳтимоллик тушунчаси билан биргаликдаги газларнинг 
молекуляр-кинетик назарияси қонунлари бўлми статистик қонуниятларни тушуничга 
ўтишлари зарурияти келиб чиқилмоқда. 
Электродинамика масалалари ўрта мактаб (8- ва 9-синф) физика курсида энг катта 
ўринлардан бирини эгаллайди. Чунки бу бўлим оламнинг умумий физик тасвири ҳақидаги 
тушунчани шакллантириш учун, ўқувчиларга илмий-техник тараққиётнинг бош йўналиши 
– 
халқ 
хўжалигини 
электрлаштириш 
ва 
ишлаб 
чиқариш 
жараёнларини 
автоматлаштиришда, радиоэлектроникани қўллашни тушунтириш аҳамиятига тўла мос 
келади . 
Бугунги кунда халқ хўжалигининг барча тармоқларида фан-техника тараққиёти 
жадаллашувининг, 
ишлаб 
чиқариш 
самарадорлиги 
ортиши 
ва 
турмуш 
фаровонлашувининг муҳим шарти эканлигини кўра билган ҳолда электрлаштиришнинг 
илғор ривожланишига биринчи даражали деб қаралмоқда. Бинобарин, ўрта мактаб – 
электр энергиясидан ҳаётда қандай фойдаланиш кераклигини ҳам назарий, ҳам амалйи 
жиҳатдан биладиган, электрлаштиришнинг физик ва техник асосларини, унинг мамлакат 
халқ хўжалиги учун аҳамиятини тушунадиган кишиларни тайёрлаши лозим. 
Ўрта мактабда оптика бўлимини (6- ва 9-синфларда) ўқитишдаги асосий муаммолар 
қуйидагилардир: ёруғлик ходислари атом даражасидаги ҳаракат бўлгани сабабли, уни 
мураккаб техник воситасиз визуал кузатиш мумкин эмас. Шу боис: 
- ёруғликнинг нурланиш жараёнини; 
- ёруғликнинг тарқалиш жараёнини; 
- ёруғликнинг муҳит билан ўзаро таъсирини; 


80 
- ёруғлик нурларининг ўзаро таъсирини воситаларсиз визуал кузатиб бўлмайди, 
мураккаб техник воситаларсиз ёрдамида фақат айрим ҳодиса ва жараёнларни кузатиш 
мумкин холос. 
Оптикага оид барча ўқув кўргазмали воситалардан (қуроллар, яни иллюстратив 
материаллар, ясама қуроллар ва тарқатма материаллар ва хоказо) тўла фойдаланиб, 
компьютер ва ахборот технологияси имкониятларидан кенг фойдаланиб, мавзуларни 
педагогик технология усулларидан фойдаланиб ишлаб чиқиш оптика бўлимини ўқитиш 
самарадорлигини ошириши мумкин. 
Ўрта таълим тизими физика курсида атом тушунчаси биринчи марта моддаларнинг 
тузилишини ўрганишда (6-синф) айтилиб, барча моддалар молекулалардан, молекулалар 
эса ўз навбатида атомлардан ташкил топган дейилади.
Кейинчалик, физика курсида (9-синф) атом тузилиши тўғрисидаги замонавий 
тасаввурлар баён қилинади. Аммо бу нарса махсус математик аппаратни талаб қилгани 
учун, уни фақат сифат жихатдан амалга ошириш мумкин. 
Мустақил таълим ўқувчиларнинг ўрганиш ва билиш жараёнларини ривожлантиради, 
билимини чуқурлаштиради ҳамда ўз билимини амалиётда қўллаш кўникмасига эга 
бўлишига олиб келади. 
Ҳозирги кунда мустақил иш бир нечата шаклда: масала ва тест вазифаларини ечиш, 
маъруза тайёрлаш билангина чегараланиб қолинмоқда. Мустақил иш жараёнида 
ўқувчилар унинг барча шаклларидан фойдаланиши, физика фанининг қонун-қоидалари 
ҳамда жараёнларини чуқур билишлари учун ҳам назарий, ҳам аалий кўникмага эга 
бўлишлари, шу жумладан ўзларининг билимларини лабортаория қурилмаларини били шва 
тажриба ўтказиш малакасига эга бўлишлари керак. Яна шуни таъкидлаш лозимки, 
иқтидорли ўқувчилар мустақил иш жараёнида макетлар ясаши мумкин. 
Ўрта таълим тизимининг физика курсини такомиллаштиришни, педагогика олий 
ўқув юртларининг физика курси билан боғламасдан амалга ошириш мумкин эмас. Чунки, 
ўрта таълим тизими физика курсининг такомиллаштирилган таркиби ва мазмунини ҳаётга 
тадбиқ қиладиган, амалга оширадиган ўқитувчи бўлани учун, буларнинг барчаси унинг 
махлумотига, ғоя ва эътиқодига, амалий малака ва кўникмаларига боғлиқ. Демак, бўлғуси 
физика ўқитувчиларини юқоридаги масалаларни етарли даражада ўқитиши учун, 
уларнинг касбий-педагогик тайёргарлигини кучайтириш лозим. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish