Адабиётлар:
1.Омонуллаев Д.Ф ва бошқалар “Биринчи синфда мусиқа дарслари”, Учебно-методическое
пособие.Т., 1987, “Иккинчи синфда мусиқа дарслари”. Учебно-методическое пособие. Т., 1988.
2.Разимова З.Р. Музикали дидактик ўйинлар. Метод. тавсиянома. Т., УзНИИИН. 1988.
3. Рахимова З.Р. Тарбиявий усулларнинг узвийлиги. 1990. № 6.
РЕЗЮМЕ
Ushbu maqolada murakkablik jihati turlicha bo‘lgan asarlar tahlili ko’rsatilgan. Bu yerda
zamondosh o’zbek kompozitorlaridan A.Mansurov, M.Otajonov, A.Xasanov, X.Xasanova,
O.Abdullayeva, D.Zakirovalarning turli janrda yozilgan asarlari tahlil qilingan.
61
РЕЗЮМЕ
Данная статья содержит анализ произведений различной степени трудности. В ней
проанализированы произведения современных узбекских композиторов –А.Мансурова,
М.Отажонова, А.Хасанова, Х.Хасановой, О.Абдуллаевой, Д.Закировой написанных в различных
жанрах.
SUMMARY
This article analyses the musical works of different complexities. The analysis of works of
contemporary Uzbek composers like A. Mansurov, M.Ontajonov, A.Hasanov, H. Hasanova, O.
Abdullaeva, D. Zakirova, written in deferent genres, has been done in this article.
Меҳнат таълими атамаларининг узвийлиги ва бошқа фанлари билан ўзаро
алоқадорлиги
Сарсенбаева Р.М.–
ТМИ, доценти, пед.фан.ном.
Таянч сўзлар:
касбий таълим атамаси, омил, меҳнат таълими, касб-ҳунар коллежлари,
касбга йўналтириш.
Ключевые слова:
профессиональная подготовка, факторы, трудовое воспитание,
профессиональные колледжи, профориентация.
Key words:
vocational training, factors, labor education, vocational colleges, vocational guidance.
Маълумки, касб-ҳунар коллежларида умумтаълим, умумкасбий ва махсус
фанларни узвийлик ва узлуксизлик асосида ўқитиш бўлажак кичик мутахассисларда
касбий билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш ва ривожлантиришнинг етакчи
омили бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли ҳам, касб-ҳунар коллежларида ҳар бир ўқув
фанидан ўқитилаётган ўқув материали бошқа ўқув фанлари мазмуни билан узвий
алоқадорликда бўлиши мақсадга мувофиқдир.
24-октябрь 2017 йилда мухтарам Президентимиз томонидан “Умумий щрта таълим
муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-
ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”
1
868-сонли
қарори қабул қилинган. Шунга мувофиқ, “Касбий таълим бериш жараёнида “устоз-
шогирд” анъаналари, маҳаллий ва илғор хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда энг
мақбул усуллардан фойдаланиш ҳамда касбларнинг малака талаблари ва касбий таълим
бериш жараёнининг методик таъминотини такомиллаштириб бориш керак” деб белгилаб
берилган.
Умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ва касб-ҳунар коллежлари
ўқувчиларининг умумий тайёргарлиги асосида уларни касб эгаллашига йўналтирилиши
таълим жараёнида фанлараро алоқадорликни ўрнатиш имкониятларини оширади. Бу
алоқалар, уларнинг илмий-назарий ва амалий тайёргарлигини оширишда муҳим аҳамият
касб этади. Фанлараро алоқадорликнинг мазмуни политехник йўналишни белгилайди.
Меҳнат таълими ва касбга йўналтириш ўқув фани физика, кимё, геометрия, математика,
она тили, адабиёт, тасвирий санъат, чизмачилик ва бошқа ўқув фанлари қонунларининг
технологик қўлланилишини ёритиб беради ва у ўқувчиларнинг касб танлашига ёрдам
беради. Ушбу масалаларни касб-ҳунар коллежларининг барча йўналишларида ўқув
фанларининг узвийлигини таъминламасдан туриб ҳал этиб бўлмайди.
“Тикувчилик ишлаб чиқариш технологияси” ўқув фанини ўқитиш жараёнида
узвийликни фанлараро алоқадорлик асосида ўқитишга мажмуавий ёндошишнинг муҳим
шарти ва натижаси бўлади. Тикувчилик йўналишидаги замонавий мутахассис бозор
1
24-октябрь 2017 йилда мухтарам Президентимиз томонидан “Умумий щрта таълим
муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб
чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида868-сонли қарори
62
шароитида амалий масалаларни мақбул ҳал қилиши учун зарур бўлган барча билим,
кўникма ва малака ҳамда шахсий фазилатларга эга бўлиши керакдир.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |