1. Мусиқа асарлари мазмунини тушунтириш
энг муҳим услублардан биридир.
Зеро, ўсмир асарнинг мазмуни, талаби, ифода воситалари ҳақида тушунчага эга бўлмаса,
асарни идрок эта олмайди. Бу услуб уларнинг билиш имкониятларини хисобга олишни,
имкониятлар ўсиши билан асарларни мураккаблаштириб боришни талаб этади. Оддийдан
мураккабга, маълумдан номаълумга қараб бориш, кўргазмалиликдан унумли фойдаланиш,
мусиқий асарларнинг тушунарлилигини таъминлайдиган воситадир. Масалан: дуторчилар
ансамбли билан “Диёр мадҳи” (Н.Норхўжаев мусиқаси, Ҳабиб Раҳмат шеъри) асари
устида олиб бориладиган “Асар ифода воситалари устида ишлаш” мавзусидаги
машғулотда асарнинг темпи (Andantino), динамикаси, штрихлари (лигато, нонлигато) ва
фортепиано жўрлигининг асар мазмунини очиб беришдаги роли ҳақидаги маълумотлар
қўшиқ матнини янада таъсирчанлигини оширади. Ҳабиб Раҳмат қаламига мансуб матн
ёрдамида эса комил инсон ғоясининг мазмун ва моҳиятини тўлақонли очиб бериш
мумкин.
2. Мусиқий асарларнинг ўсмир руҳий - маънавий оламини ривожлантириш
ва уларни тарбиялашга қаратиш.
Ҳар қандай мусиқий асар ўсмирдан ақлий фикрлашни
ўз ақлий фаолиятини тарбиялаб боришни, ҳаётдаги нарса ва ходисаларнинг ўзига хос
белги- хусусиятларини кузатиб, унинг инсон ҳаёти ва турмуш тарзи билан боғлиқ
чегараларини аниқлаб олишни, шунингдек, ҳар бир нарса-ходисанинг ҳаётдаги ўрнини
баҳолай билишни талаб этади. Бу эса, ўсмирларнинг диққатини, кузатувчанлигини,
маънавий-маданий ҳаётга нисбатан муносабатини, билим ва малакаларини мунтазам
равишда ошириб боришни тақозо қилади. Санъатнинг бошқа турлари сингари мусиқа ҳам
ўзига хос руҳий-маънавий динёқарашни ривожлантиришга қодир. Жумладан, аксарият
халқ оғзаки ижодиёти намуналари (алла, лапар, терма ва яллалар), бастакорлар қаламига
мансуб ватанпарварлик руҳидаги мусиқий асарлар ўсмирларнинг Она-Ватан билан боғлиқ
хис туйғуларини уйғотиб, уларни ўз она юрти ва миллий қадриятларига нисбатан
муҳаббатни оширади. Шунингдек, эстетик дидини, яъни гўзалликни хис этиш ва тушуниш
қобилятини тарбиялайди. Шу орқали улар тафаккурида ахлоқий фазилатлар қарор топади.
Мазкур тамойилнинг намоён бўлиши мусиқий асарларнинг миллийлиги, уларнинг
Ватанни севиш ва уни асрашга ундовчи мохиятга эга эканлигидан иборат тарбиявий
таъсир этиш кўлами билан чамбарчас боғланган. Ушбу услуб дастурга ўсмирларнинг
мусиқий асарлар воситасида воқеликка муносабатни шакллантирадиган, кўникмалари
тизимини ривожлантирадиган билимларни киритишни заруриятга айлантиради.
52
Do'stlaringiz bilan baham: |