Мазмуны: тил ҳӘМ Әдебият



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/104
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#293489
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   104
Bog'liq
ЖУРНАЛ 3-САН-2018

Портфолио
ўқувчиларнинг ўз фаолиятлари натижаларини намойиш қилиши, таҳлил 
қилиши ва баҳолаши, ўз субъектив позицияларини англашига қаратилган шакл ва жараёндир. 
Ўқувчи портфолиоси “муаммони ҳал қилиш” таянч компетенцияни шакллантириш усули ва 
мазкур компетенция шаклланганлигини баҳолаш объекти ҳам бўлиши мумкин. Одатда, 
портфолио йиғма жилд кўринишида акс этади ва унга турли материаллар жойлаштирилади. 
Портфолиода 
жамланган 
маълумотлардан 
ўқувчилар, 
ўқитувчилар, 
ота-оналар, 
маслаҳатчилар фойдаланиши мумкин, бироқ буни фақатгина унинг эгаси бўлмиш 
ўқувчининг розилиги билан амалга оширилади. 
Портфолио таълим олишда муҳим мотивацион омил бўлиб хизмат қилиши ҳам мумкин, 
чунки у ташкил қилинишига кўра, ўқувчига ўзининг тараққиёти ва ривожланаётганлигини намойиш 
қилишга қаратилган. Ўқувчи портфолиосини ишга туширишни усталик билан амалга ошириш 
ўқувчиларни нафақат материал тўплаш, балки портфолио тузилишини ишлаб чиқишда ўқитувчи 
билан ҳамкорликда ишлашга жалб қилишда жуда муҳим. Бу ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида 
ўқувчиларнинг ўз таълим олиш жараёнларини ташкил қилишга дахлдорлик ҳиссини пайдо 
қилувчи ҳамкорликни ташкил қилиш ва қайта алоқани лойиҳалаштириш имконини беради. 
Портфолио ёрдамида ўқувчилар компетенцияларининг шаклланганлигини баҳолаш мумкин. 
Портфолиони баҳолаш механизми алоҳида эътиборни талаб қилади. Баҳолаш мехнизмига кўра 
портфолио устида ишлаш жараёни ва характери, берилган мезонлар бўйича алоҳида рукнлар ёки 
барча бўлимлар, портфолионинг охирги варианти, портфолио тақдимоти баҳоланиши мумкин. 
Баҳолаш мезонлари олдиндан маълум қилиниши, очиқ бўлиши ва ўқувчилар билан келишилган 
бўлиши лозим. 
Компетенциявий ёндашув шароитида таълим жараёнининг моҳияти – у ёки бу 
компетенциянинг шакланишига олиб келиши мумкин бўлган вазиятларни яратиш ва 
ҳаракатларни қўллаб-қувватлашдир. Бироқ, вазият ўқувчи учун зарур бўлиши, ўзида ноаниқлик, 
имкониятларни танлаш вазифаларини мужассам қилиши, ўқувчининг маданий ва ижтимоий 
тажрибасига мос келиши лозим. Масала шундай қўйилганида шахс шаклланадиган ва 
ривожланадиган муҳитнинг, фаолият вазиятининг параметрларини белгилаш мумкин. Ўқувчида 
таянч компетенцияларни самарали шакллантириш учун ўрганилаётган курсларнинг турли 
бўлимлари ўртасида ҳамда турли фанлар ўртасида кенг алоқаларни ўрнатиш муҳим. 
Компетенциявий ёндашув билимларнинг синтезланиши, билиш объектларининг моҳиятини 
англаш ва очиш, яъни ўқув фанлари интеграциялашувини назарда тутади ҳамда бу ўқувчиларга 
фанлараро умумлаштиришларга эришиш, оламнинг яхлит моделини қуриш, тасаввур қилишга 
эришиш имконини беради. Фанлараро алоқалар ўқувчилар билимини тизимлаштиради ва 
чуқурлаштиради, уларда мустақил таълим олиш, билимларнинг янада юқорироқ босқичларини 
эгаллаш малакаларини шакллантиради.
Турли ўқув фанларига оид масалалар интеграцияси ва битта топшириқда турли соҳалар 
бўйича билимларнинг бирлашиши таълимга компетенциявий ёндошувда фанлараро алоқаларни 
тадбиқ этиш воситаларидан бири ҳисобланади. Бунда ўқувчиларнинг атроф олам ҳақидаги 
тасаввурларини аниқлаштириш ва кенгайтириш вазифаси самарали ечим топади ҳамда ушбу 
асосда турли ўқув фанлари учун ягона бўлган тушунчаларни шакллантириш вазифаси ҳал этилади. 
Бир вақтда интеграллашган ҳолда ўзлаштиришда ўқувчиларнинг таянч тушунчаларнинг 
хусусиятлари ҳақидаги билимлари чуқурлашади, умумлашади ва оқибатда алоқалари 
аниқлашади. 
Компетенцияларни шакллантириш учун таълим жараёнини махсус ташкил қилиш зарур. 
Бошланғич таълим очиқ интеграциялашган тизим хусусиятини касб этиши, ўқувчилар эса 
муассаса ҳаёти ва ижтимоий-маданий муҳитнинг барча соҳа ва йўналишларининг фаол 
ташкилотчиси, ижодкори, яратувчиси, иштирокчиси ҳуқуқига эга бўлишлари шарт 
[3].Бунинг замирида ўқувчи томонидан ўқув фанларини ўзлаштиришдан ноёб шахсни 


48 
шакллантириш вазифасига ўтиш учун шарт-шароитларни яратиш ётади. Бундай шароитларни 
яратиш қийин албатта, уларни ўқитувчиларнинг ўзлари ўқув машғулотларида, дарсдан ташқарида, 
мактаб ва мактабдан ташқари муҳитда яратишлари лозим. Шунинг учун ҳам педагоглар 
бирлашмаларининг янги типларига, битта фан доирасидаги бирлашмалар ҳамда 
фанлараро типларга эҳтиёж юзага келади. Ушбу бирлашмалар ўз моҳиятига кўра тажриба 
жамоалари бўлиб, улар янги амалиётни яратиш жараёнида уни муҳокама қиладилар ва янада 
самарали амалга оширадилар. 
Дастлабки босқичларда умумий қобилиятлар – компетенцияларни шакллантириш ва 
ривожлантиришга томон йўналтириш таъминланиб, бу малакалар таълим соҳалари ҳамда турли 
фаолият соҳалари бўйича билим олишда, ўзлаштириш ва ўзгартиришда қўлланиши мумкин. 
Ушбу усул бошланғич синф ўқувчисини ўз-ўзининг индивидуаллигини ҳисобга олган ҳолда 
ривожлантиради. Ўқитувчининг вазифаси эса ўқувчиларнинг ўз усулларини ривожлантиришлари 
ҳамда уни қўллаш имкониятларини англашлари учун шароит яратишдан иборат.
Умуман олганда, компетенциявий ёндашувни бошланғич таълим жараёнига татбиқ 
қилишда юқорида кўрсатилган метод ва шакллардан фойдаланилса, ўқувчилардаги мавжуд 
компетенциялар ҳамда дарс самарадорлиги ва сифатини кўрсатувчи натижалар юқори 
бўлади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish