- олий таълим тизимида математик фанлар мазмунининг узвийлиги ва узлуксизлигинитаҳлил қила олиш компетенцияларига эга бўлиши лозим.
Модулнинг олий таълимдаги ўрни Модулни ўзлаштириш орқали тингловчилар илғор хорижий мамлакатларда биология ўқитишни ташкил қилишнинг хорижий тажрибаларни ўрганиш, амалда қўллаш ва баҳолашга доир касбий компетентликка эга бўладилар. Сўнгги йилларда математика соҳасидаги ютуқлар ва истиқболлар олий ўқув юртларидаги таълим жараёнининг мазмунини бойитишга хизмат қилади.
“Геометриянинг замонавий масалалари” Модул бўйича соатлар тақсимоти.
НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ 1-мавзу: Аналитик геометрия фани ва унинг предмети: иккинчи тартибли чизиқлар ва сиртлар. Аналитик геометрия фани ва унинг предмети. Иккинчи тартибли чизиқлар. Иккинчи тартибли чизиқлар ва тўғри чизиқлар.
2-мавзу: Дифференциал геометрия фани ва унинг предмети. Чизиқлар назарияси. Дифференциал геометрия масалалари. Эгри чизиқ тушунчаси ва чизиқнинг берилиш усуллари. Чизиқлар назариясининг асосий масалалари.
3-мавзу: Сиртлар назарияси. Сиртлар назарияси. Йўналиш бўйича эгриликлар. Бош эгриликлар ва бош йўналишлар. Эгрилик чизиқлари. Векторларни параллел кўчириш. Геодезик чизиқлар.
4-мавзу: Риман геометрияси элементлари. Чигер-Громол проблемаси. Риман геометрияси элементлари. Эгрилиги номанфий кўпхилликлар геометрияси. Чигер-Громол проблемаси ва унинг ҳал қилиниши. Замонавий геометрия бўйича ҳалқаро конференцияларда таклиф этилган муаммолар ва уларнинг ечимларининг таҳлили.
1-амалий машғулот: Иккинчи тартибли чизиқлар ва уларнинг классификацияси. Иккинчи тартибли чизиқлар. Иккинчи тартибли чизиқларнинг классификацияси. Иккинчи тартибли чизиқ тенгламаларини соддалаштириш.
2-амалий машғулот: Иккинчи тартибли сиртлар. Иккинчи тартибли сиртлар. Иккинчи тартибли сиртларнинг классификацияси. Иккинчи тартибли сиртга доир турли масалаларни ечиш. Тенгламаларни соддалаштириш.
4-амалий машғулот: Сиртлар назарияси. Дифференциалланувчи функциялар ёрдамида параметрланган сиртлар. Сирт устида ётувчи чизиқлар. Бош эгриликлар ва бош йўналишларни ҳисоблаш. Эгрилик чизиқларини топиш. Сирт устида геодезик чизиқларни топиш.
Ўқитиш шакллари: Мазкур модулни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий методлари, педагогик технологиялар ва ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилиши назарда тутилган:
маъруза дарсларида замонавий компьютер технологиялари ёрдамида презентацион ва интерфаол педагогик (Ақлий хужим, Венн диаграммаси, концептуал жадвал) усул ва технологиялардан фойдаланилади;
ўтказиладиган амалий машғулотларда техник воситалардан, график органайзерлардан, кейслардан фойдаланиш, гуруҳли фикрлаш, кичик гуруҳлар билан ишлаш, блиц-сўровлардан ва бошқа интерактив таълим усулларини қўллаш назарда тутилади.
БАҲОЛАШ МЕЗОНИ.