Мазкур ўқув услубий мажмуа фаннинг ишчи ўқув дастури ва ишчи ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди


Пластиналарни кристалларга ажратиш ва йиғиш опера



Download 9,72 Mb.
bet81/152
Sana17.08.2022
Hajmi9,72 Mb.
#847139
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   152
Bog'liq
E va sxem 2 majmua

Пластиналарни кристалларга ажратиш ва йиғиш опера-циялари. Барча асосий технологик операциялар бажариб бўлин-гандан сўнг, юзларча ва ундан кўп ИСларга эга пластина алоҳида кристалларга бўлинади.
Пластиналар лазер скрайбер ёрдамида, яъни тайёрланган ИС-лар орасидан лазер нурини юргизиб кристалларга ажратилади. Иш-латишга яроқли кристаллар қобиқларга ўрнатилади, бунда кристалл аввал қобиққа елимланади ёки кавшарланади. Сўнг кристалл сирти-даги контакт юзачалар қобиқ электродларига ингичка (ø 20÷30 мкм) симлар ёрдамида уланади. Симлар уланаётганда термоком-прессиядан фойдаланилади, яъни уланаётган сим билан контакт юзачаси ёки микросхема электроди 200÷300 0С температурада ва юқори босимда бир-бирига босиб бириктирилади. Монтаж опера-циялари тугагандан сўнг кристалл юзаси атроф муҳит атмосфераси таъсиридан ҳимоялаш учун қобиқланади. Одиий интеграл схема-ларда чиқиш электродлари сони 8–14 та, КИСларда эса 64 тагача ва ундан кўпроқ бўлиши мумкин. ИСлар қобиқлари металл ёки пласт-массадан тайёрланади. ИСларнинг қобиқсиз турлари ҳам мавжуд.
10.3. Биполяр транзисторлар асосидаги
интеграл микросхемаларни тайёрлаш

БТли ИМСлар элементлари (транзисторлар, диодлар, резис-торлар, конденсаторлар) асосини n+ – p – n тузилма ташкил этади.


ИМС тайёрлаш учун планар, планар-эпитаксиал техно-логиялардан фойдаланилади. Планар технологияда элементлар р – ёки n – турли яримўтказгич асосда ҳосил қилинади. Планар-эпи-таксиал технологиясида элементлар асос сиртига ўстирилган эпи-таксиал қатламда ҳосил қилинади.
Технология асосни (эпитаксиал қатламни) навбатма-навбат донор ва акцептор киритмалар билан легирлашга асосланади, нати-жада, сирт тагида турли ўтказувчанликка эга юпқа қатламлар ва қатламлар чегарасида р–n ўтишлар ҳосил бўлади. Алоҳида қатлам-лар резисторлар сифатида, р–n ўтишлар эса диод ва транзистор тузилмалари сифатида ишлатилади. Конденсаторлар сифатида тес-кари силжитилган р–n ўтишлар хизмат қилади.

Download 9,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish