Параметр
|
УЭ уланган схемада
|
УБ уланган схемада
|
h11
|
0,1 ÷ 10 кОм
|
1 ÷ 100 Ом
|
h12
|
10-3 ÷ 10-4
|
10-2 ÷ 10-4
|
h21
|
20 ÷ 1000
|
0,950 ÷ 0,998
|
1/ h22
|
1 ÷ 10 кОм
|
0,1 ÷ 10 МОм
|
Одатда, маълумотномаларда h – параметрларнинг УЭ уланган схема учун қийматлари келтирилади. h – параметрлар орасидаги муносабатлар 5.2-жадвалда келтирилган.
5.2-жадвал
БТ дифференциал параметрлари орасидаги муносабатлар 5.3-жадвалда келтирилган.
5.3-жадвал
Бу ерда, , .
Эберс-Молл бўйича БТнинг чизиқли динамик модели. УБ уланган БТ нинг кичик сигнал режими учун модели 5.3-расмда келтирилган. Унда ночизиқли Эберс-Молл моделидаги VD1 ва VD2 диодларни қаршилиги эмиттер ва коллектор ўтишларнинг дифференциал қаршиликларига тенг бўлган rЭ ва rК резисторлар билан алмаштирилган.
5.3-расм. УБ уланган БТ нинг кичик сигнал модели.
Аналог схемалар тўйиниш режимида ишламаганлиги сабабли схемадан ток манбаи олиб ташланган. БТ вақт давомида ўзгарувчи сигналлар билан ишлагандаги инерция хусусиятлари конденсатор СЭБ, СКБ, СКДФ лар ёрдамида акс эттирилган. Ҳар бир конденсатор сиғими р-n ўтишларнинг диффузия ва барьер сиғими йиғин-дисидан ташкил топади:
; .
Аммо СКДФ актив режимда СКБ га нисбатан кичик, шу сабабдан ушбу сиғим моделга киритилмаган. Маълумотномаларда келтирилишига мувофиқ турли транзисторлар учун ҳажмий қаршиликлар RБ = 50÷200 Ом, RК = 5÷20 Ом, RЭ ≈ 0 ларни ташкил этади. RК ва RЭ амалда эмиттер ва коллектор ўтишларнинг қаршилигини акс эттиради. RЭ нинг қиймати жуда кичик бўлгани сабабли у схемага киритилмаган.
Моделда аниқланиши зарур бўлган параметрлар сони бештани ташкил этади: rЭ , rК , СЭ , СК , . Эмиттер ва коллектор ўтишларнинг rЭ ва rК қаршиликларининг қийматлари RЭ ва RК қийматларига тенг бўлмаслиги мумкин, сиғимлар СЭ СК=1÷10 пФни ташкил этади, маълумотномаларда кўрсатилади. Маълумотномаларда, одатда, rЭ ва rК қийматлари келтирилмайди, шунинг учун улар транзисторнинг h–параметрлари ёрдамида ҳисоблаб топилади:
; .
формуладан келтириб чиқарилган ифодани дифференциаллаб rЭ ни ҳисоблаш мумкин:
, (5.4)
бу ерда, IЭ – эмиттер токининг ўзгармас ташкил этувчиси. Хона температурасида =0,026 В бўлгани учун, IЭ=1 мА бўлганда rЭ=26 Ом ни ташкил этади.
КЎнинг дифференциал қаршилиги
(5.5)
ифода орқали топилади.
Кичик сигнал моделида узатиш коэффициенти дифференциал бўлмоғи керак, яъни UКБ=0 бўлганда орттирмалар орқали аниқланиши керак. Интеграл узатиш коэффициенти нинг қиймати нинг қийматидан кам фарқлангани учун бундан буён ёзилганда қўшимча индекс тушириб қолдирилади.
Берилган кириш катталиги сифатида база токи хизмат қилганда (УЭ уланганда), бошқа эквивалент схема (5.4-расм)дан фойдаланилади. Бунда коллектор занжиридаги ток манбаига мувофиқ база токи билан бошқарилади.
5.4-расм. УЭ уланган БТнинг кичик сигнал модели.
αIЭ билан белгиланган ток манбаини βIБ га алмаштирилганда КЎ қаршилиги rК ни кичик қиймат
.
га, СКБ сиғимни эса,
катта қийматга алмаштириш зарур.
Бунда база токини узатиш коэффициенти β = h21Э ҳам дифференциал бўлиб, унинг қиймати интеграл β коэффициент қийматига яқин бўлади. Шунинг учун у алоҳида белгиланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |