ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
Сулейманов Р. Д.
“Палеоэкология динамикаси ва цивилизация
эволюцияси”
(Марказий Осиё ва қўшни ўлкалар)
(Услубий қўлланма)
ТОШКЕНТ – 2017
Мазкур услубий қўлланмадан Археология йўналиши бўйича таҳсил олаётган магистратура талабалари ва бошқа мутахассис фанларни ўқитишда фойдаланишлари мумкин.
Такризчилар: проф. т.ф.д. Сагдуллаев А.С
кат.ўқит. Шоназаров Ш.Б
Ушбу услубий қўлланма Мирзо Улуғбек номидаги 'Ўзбекистон Миллий университети ўқув-услубий кенгашининг 24. 08. 2017 йилдаги №1 сонли қарори билан нашрга тавсия қилинган.
Сўз боши.
Инсоният ер куррасининг кичкина бир қисми, приматлар туркумидан тарқаб, ўз кшли билан яратган маданияти туфайли Африка қитьасидан бутун дунёга плейстоцен даврида тарқаб бўлади. Шу сабаб туфайли плейстоцен ёки тўртламчи давр, антропоген, яъни одамнинг пайдо бўлиши даври деб ҳам аталади. Ушбу давр археология ва тарихда палеолит даври деб аталади. Аммо охирги икки аср давомида олов иссиқлиги техникасининг дунё энергетика негизига айланганлиги ва турли машина ва янги механизмлар технология цивилизациясининг пайдо бўлишга олиб келди ва бу ўзи ҳаракатланадиган машиналар ва технологиялар дунёси инсониятга зарур бўлган барча моддий маданият буюмларини шу қадар катта миқдорда ишлаб чиқара бошладики, бу моддий маданият одамни атроф-табиий муҳитдан тамомила ажрата бошлади. Аммо бу буюмлар дунёси эскириб, ишдан чикиб, яроқсиз ҳолга келгач ташланади ва бу буюмларни яратиш жараёнида ҳосил бўлган моддий маданият қолдиқлари миқдори ер-у кўкка сиғмай кетмокда. Ер юзи, дарё ва океанлар сувлари хавфли даражада ифлосланиб бормоқда. Энг хавфли томони охирги 100 йил мобайнида атмосфера таркибидаги СО2 50% кўпайган ва миллиардлаб тонна кўмир, газ, нефт ёниб бориши туфайли унинг атмосферадаги таркиби янада ошиб бормоқда. Шу сабабли ҳавонинг устки доирасида СО2 қатлами қалинлашиб ер курраси ҳарорати балансини бузиб бормоқда. Ҳарорат йил сайин ошиб бормоқда. Буни тухтатиб, табиат ҳароратининг аввалги балансини кайта тиклаш чорасини инсоният тополмай қолган. Яьни нафақат инсон цивилизацияси, балки умуман ер юзида биологик ҳаёт давом этиши борган сари муаммога айланиб бормоқда.
Давлат сиёсий раҳбарлари кўпрок иқтисодий муаммолар билан машғул бўлиб, олимларнинг бонг уришига эътибор бермай келдилар. Мисол учун 2017 йили АКШ президенти Д. Трамп АКШдаги кўмир кони шахтёраларини иш билан таъминлаш мақсадида, фойдаланилиши тўхтатилган кўмир кон шахталарини қайтадан ишга туширди. Бунинг натижасида Парижда тузилган дунё экологиясини сакдлаш халкаро битимидан воз кечди. Кўмирнинг атроф-муҳит учун энг зарарли ёқилғи эканлиги ҳаммага маълум.
Савол туғилади, ушбу табиат ва инсон зиддиятини тўхтатиб, келажак авлодга покиза ҳаёт манбаларини қолдириб, соғлом муҳит яратиш учун нима қилмоқ керак. Бунинг учун инсон ва табиат муносабатлари тарихига мурожаат қилиб, бу зиддият нимадан бошланганлигини ва қандай ривожланиб борганлигини ўрганишимиз зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |