Мазкур услубий қўлланмадан Археология йўналиши бўйича таҳсил олаётган магистратура талабалари ва бошқа мутахассис фанларни ўқитишда фойдаланишлари мумкин


-мавзу:Этник география, этнос ва ҳудуд, хўжалик – маданий типлар шаклланишининг экологик омиллари



Download 84,11 Kb.
bet11/11
Sana25.02.2022
Hajmi84,11 Kb.
#293296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Paleoekologiya dinamikasi

10-мавзу:Этник география, этнос ва ҳудуд, хўжалик – маданий типлар шаклланишининг экологик омиллари.

Мазкур мавзуни ўрганиш жараёнида қуйидаги масалаларга эътибор бериш лозим. Этних география (этногеография) тушунчаси, этнос ва ҳудуд, қабила ва элатларнинг жойлашуви хусусиятлари ва табиий муҳит, хўжалих (иқтисодий)- маданий типлар шаклланишининг экологик омиллари, этнографик хариталардаги ўтмиш ва замонавий халқларнинг ҳудудий жойлашуви.


Ибтидоий жамият тарихидан бошлаб инсон табиатдан ўз мақсадларида фойдаланган. Ўрмон, дарё, кўллар ўраб турган теварак-атрофдаги мавжуд хом ашё, усимликлар, мева, ҳайвонот дунёси, табиий озиқ-овқат захираларини ўзлаштирган. Ўзлаштирувчн хўжаликлар ривожланган даврларда ypyғ ва қабила аъзолари муайян ҳудудда истиқомат қилганлар. Уларнинг ҳудудий жойлашуви қон-қариндошлик тамойилларига асосланган бўлиб, у ёки бу туманда фақат қариндош-уруғ вакиллари истиқомат қилган. Ўзлаштирилган ҳудудлар ўртасида шартли чегаралар мавжуд бўлган.
Этногеография аҳолининг ҳудудий жойлашуви хусусиятларини, уруг, кабила, этник гуруҳлар, элатлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва турли тарихий даврларга хос жамиятга табиий-географик омилларнинг таъсири ҳамда ижтимоий- иқтисодий омилларнинг аҳамиятини ўрганади. Географик шароит инсоннинг меҳнат усуллари моддий маданият, турмуш тарзи ва умуман ҳаётига таъсир қилган.
Қадимги даврларда жамоаларнинг турлича табиий шароитда жойлашиши ва атроф-теваракка мослашиши туфайли уларнинг ҳаётида турли шакллардаги хўжалик мадания типлари вужудга келган. Мисол тариқасида денгиз, кўллар, дарёлар атрофларида жойлашган қабилалар ҳаётида балиқчилик, дашт, тоғ олди ва тоғли туманларда жойлашган аҳолида овчилик ёки баликчилик устунлик қилган. Овчилик ва термачилик комплекс тарзда ривожланган. Шунингдек, ишлаб чиқарувчи хўжаликларнинг (деҳқончилик, чорвачилик) шаклланишига иссиқ иқлим, хосилдор ерлар, ёввойи бошоқли ўсимликлар ва майда шохли ҳайвонларнинг табиатда мавжудлиги асос бўлган. Деҳқончилик совук иклимли ерларда ёки қалин ўрмонлар, бутазорлар эгаллаб олган ҳудудларда ва чўлларда ривож топмаган.
Хўжалик — маданий типлар жамоаларда устувор ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлиб, муайян уруғ, қабила, этник гуруҳлар ва элатларнинг теварак-атрофдаги алоқа хусусиятларини белгилайди.
Хужалик - маданий типларнинг таърифида уй-жойлар, меҳнат қуроллари, ҳунармандчилик маҳсулотлари, уй-рузғор ва маданий буюмлар эътиборлидир. Хўжалик - маданий типларининг умумийлиги яқин географик муҳит билан боғлиқ бўлиб, табиий шароит ижтимоий – иктисодий тараққиёт қишлоқларнинг турмуш тарзи, моддий маданияти ва маълум даражада маънавий маданиятга таъсир қилган.
Юқорида айтиб ўтилгавдек, мазкур масалани ўрганиш жараёнида табиий шароит ва иқлим хусусиятларига эътибор бериш лозим. Мисол тариқасида иссиқ иқлим шароитида дарё вохаларида дастлаб лалмикор деҳқончилик сунг суғорма деҳқончилик тарқалган.
Кўп жиҳатдан хўжалик-маданий типларнинг бирлиги ва ўзаро боғлиқлиги тарихий этнографик вилоят ёки тарихий-маданий вилоятларнинг шаклланишига хизмат қилган. Маълум ҳудудларда жойлашган, узоқ тарихий даврлар мобайнида ўзаро алоқада бўлиб, умумий моддий ва маънавий маданиятни яратган аҳоли гуруҳлари тарихий — маданий вилоят доирасида бир одатлар, эътикодлар, шунингдек тил ҳамда этник яқинлик асосида бирлашган. Мисол тариқасида Марғиёна, Хоразм, Суғд, Бақтрия ва бошқаларни келтириб ўтишимиз мумкин.
Хулоса

Ер юзи экологиясини шакллантирувчи ва уни шартларини ўpзгартириб турувчи омилларнинг сони ҳозирги экологик кузатишлар ва назарияларга кўра, 140 дан кўп эканлиги аниқланган бўлиб, улар экзоген ва эндоген омилларга бўлинади. Биринчиси асосан космик ҳодисалар ва космик жинсларнинг ҳаракатлари билан боғлиқ. Қуёш, ой, планеталар, ҳамда бошқа катта-кичик самовий жинслар шу ҳам шулар жумласидандир. Иккинчи эндоген факторлар яъни, ер куррасининг тузилиши ва унинг ҳаракатидир. Бу соҳада энг мухими ер қобиғи плиталари ҳамда континентларнинг ҳаракатлари – тектоник ҳаракатлар, атмосфера ҳарорати ва ҳаракатларидир.


Инсон дастлаб тропик, субтропик кенгликларда шаклланиб палеолит давридаёқ тош ҳамда ёғоч қуроллар билан куролланганлиги ҳамда олов (гулхан), иссикликдан фойдалана олганлиги туфайли бутун дунё бўйлаб тарқала бошлаган ва юқори палеолит давридаёқ 100-150 минг йил аввал субарктик ва арктик кенгликлари минтақаларига қадар тарқаб кетади. Лекин, уларнинг овчилик ва термачилик шаклидаги хўжалик фаолияти табиатга сезиларли даражада таъсир қилмаган.
Аммо музлик даври тугаб, ҳозирги замон голоцен даври, музлик оралиги даври ҳосил бўлганидан сўнг одамзод деҳқончилик ва чорвачилик ишлаб чиқариш иқтисодиётини яратади. Бу технологиялар одам сонини кескин кўпайишига олиб келади. Деҳқон ҳамда чорвадор қабилалар кўпайиб экин ҳамда яйлов майдонлари кенгая бориб, ула ушбу ерлардан асрлар мобайнида фойдаланиб келиши натижасида ер юзи бузила бошлайди. Ерларнинг шўрланиши натижасида ҳосилдорлик борган сари камайиб бораверади. Ораганик ёқилғидан фойдаланиш технологияларнинг ошиб бориши эса, шу кунги хатарли ҳолатга олиб келади. Ушбу ҳолатдан чиқиб, кетиш йўли битта экологик фақат иқтисодиётга йўналган одат ўрнига экологик одат ва экологик жамият яратишдир.
Download 84,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish