7-Мавзу: Милодий I-II минг йилликлар иқлими ва экологик муаммолари.
Охирги икки минг йил ичида ер юзининг иқлими нисбатан баркарор эди, лекин бу вақт давомида ҳам иссиқ ҳам совуқ иқлим фасллари бўлиб турган. Европада эрамиздан олдинги асрларда совуқ ва намгарчилик авжига чиқади. Музликлар майдони кенгайиб, денгизларда тўлқинлар кўпаяди. Рим шоири Овидий эрамиз бўсағасидан олдинроқ Дунай дарёси сохилларига сургун қилинади. Унинг ёзишича қиш у ерда ниҳоят совуқ бўлиб, дарёларни калин муз коплайдики, унинг устидан отлиқ ва пиёдалар кечиб ўтаверадилар. Қора денгиз ҳам қисман музлайди. Эрамиз бўсағасига келиб ҳарорат қизий бошлайди.
Маълумотларга кўра, эрамизнинг 100 йилига келиб шимолий Италия ҳудудларида узум ҳамда зайтун дарахти ўса бошлайди. Шимолий Африка ҳудудларида ғаллакорлик авжига чикиб, бутун Рим империясини нон билан таминлайди.
Сурхондарё воҳасида эрамизнинг 1 асрларида аввалги даврларга нисбатан қишлар вақти кўпайиб экин ерлари кенгаяди. Аммо IV-V асрларда иқлимнинг исиши туфайли юзага келган қурғоқчилик туфайли антик цивилизациялар инқирозга учрайди. Кўшонлар салтанати тугатилиб, Рим ва Хитой империялари инқирозга учрайди. Рим империяси иккига бўлиниб кетади, Хитойдаги Хан империяси қулайди. Лекин VI-VII асрларда Евросиё ҳудудида намгарчилик ошиб, об-ҳавонинг нисбатан салқин бўлиши натижасида кўчманчи цивилизациялар давлатчилиги авжига чиқа бошлайди. Бу Турк хоқонлиги даврига тўғри келади. Узоқ жанубий ғарбда араб халифалиги шаклланиб, тўрт тарафга ҳужум бошлайди.
Марказий Осиёда III-IV асрларда асрий қурғоқчилик юз бериши натижасида дашт-у биёбонда ҳукмрон бўлиб юрган хун қабилалари кўчишга мажбур бўлади. Бу билан Европа халқларининг буюк кўчиши деган ибора пайдо бўлади. IV-V асрларга оид Хитой, Ҳиндистон ва Рим манбаларида Евроосиё қадимги давлатлари ҳудудига хуннларнинг кириб келиши ифодаланган. Оқ хунлар ҳақида ахборот берилади. Туркий халқларда ғарб – оқ, шарқ – кўк, шимол – қора, жануб – қизил ранглар билан ифодаланган.
1 минг йилликнинг охирига келиб бутун Евроосиёда илиқ иқлим ҳукмрон бўлади. Манбаларга кўра, бу фаслда Амударё юқори оқимида хурмо, Еттисувда узум ўса бошлайди. Шимоли-ғарбий Европада викинглар шимолий Атлантика бўйлаб сузабошлайди. IХ-Х асрларда улар Фарер оролларини, Исландия, Греландия, оролларини кашф этади. Викинглар ХI аср бошларида Америка қирғоқларига етиб боради. Орол ва Каспий денгизи ҳудудлари ҳарорат ўзгаришига қараб кенгайиб ёки торайиб турган.
Иккинчи минг йилликда айниқса икки фаслга эътибор беришимиз керак.
1) IX-XI асрларда кечган илк фасл.
2) XIII-XIX асрларга оид кичик йузлаш даври.
Англияда биринчи қлиматик оптимум даври учун иссиқ, қуруқ ёз билан серёмғир қишлар хос бўлган. Кичик музлаш даврида Англия оролларида асосан жанубий ва ғарбий йўналишда шамоллар эсиб турган. Ундан сўнг Европа иқлими совий бошлайди.
Бу даврда беқарор совуқ иқлим бутун Ўрта Осиё давлатларига таъсир кўрсатади. Ҳисоб-китобларга кўра, кичик музлаш даври бошланганидан кейин ҳарорат 1,5 градус пасайиб, деҳқончилик ўсимлиги етиштириш вегетация фасли 21 кунга қисқаради. Айнан шу даврда Марказий Осиё тоғларида ўрмонлар ҳудуди 200 метр пастга қараб кенгаяди.
XV асрда Арктика музликлари Греландия, Исландияни муз билан қоплайди. Аввал пайдо бўлган қишлоқлар йўқ бўлади. Иқлим ўзгариши натижасида озуқанинг баланси йўқолади. Бу даврда Россияда ҳам муаммолар кўпайиб, очарчилик юз беради.
XVI – XVII асрда аста-секин ҳарорат кўтарила бошлайди. Аммо XVIII-XIX асрда яна совийди. Бу иқлим ўзгаришларининг ҳаммаси об-ҳаво циркуляциясига боғлиқ. Европа шамоллари циркуляцияси об-ҳавонинг турли-туман ўзгариб туришига олиб келади.
Иқлим асосан жанубий ғарбий шамол билан боғлиқ бўлган. Бу ҳам Голфстрим таъсирибшлиб, ХII-ХIII асрларда Англияда ўртача ёзги ҳарорат 16,3 градусга, қишки ҳарорат 1,2 градусга тенг бўлган. Кичик музлаш даврида эса XVI – XVIII асрда ўртача ёзги ҳарорат 1,5 градус, қишки ҳарорат -3,2 градусга тенг бўлган. Кузатишларга кўра, Норвегия, Исландия музликларининг ҳажми XII асрга келиб камайиб, XVII – XVIII асрларда кўпайган. Шу билан биргаликда музликлар майдони кенгайиб, океан сатҳи пастга тушган.
ХVIII асрда океан сатҳи ҳозиргига нисбатан 17-20 метр пастга тушади. Мана шу ўзгаришлар инсоният ижтимоий ҳаётига катта таъсир кўрсатган.
Европада кичик музлаш даиида никоҳ черковда ўтган, келин-куёвлар дафтарга ёзилиб, уларнинг ёши аниқ кўрсатилган. Совук иқлим фаслида никоҳлар камайиб, келин-куёвларнинг ёши ошиб боради. Англияда XVI асрда қизлар 27 ёшда турмушга чиққан, 1700 йили эса бу кўрсатгич 30 ёшга чиқади. XIX асрда иқлимнинг исиши натижасида бу кўрсатгич 23 ёшга тушади. Норвегияда XIX асрда қизлар 16-17 ёшда вояга етса, XX асрда эса балоғат фасли 13-14 ёшга тушади. Шу билан биргаликда иссиқ фаслларда одамларнинг яшаши, яъни ёши узайганлиги кузатилган. Иқлим ўзгаришларининг бошқа омиллари ҳам инсонларга таъсир қилади. Турли эпидемиялар тарқайди. Ҳайвонлар, ўсимликлар турли-туман иқлим синовларига дуч келади. Узоқ Шарқда ҳам турли-туман ҳодисалар манбаларда учрайди. Жумладан, Японияда Сакура (ёввойи олча гули) байрами нишонланади, шунингдек биринчи қор ёғиши байрами ҳам нишонланган. Кузатишларга кўра иккинчи минг йилликнинг бошида илиқ иқлим ҳукмрон бўлган бўлса, иккинчи ярмида эса совуқ иқлим ҳукмрон бўлади. Одатда Японияда иссик иқлим фаслида қурғоқчилик кузатилган.
Ёзма манбаларга кўра, 9-11 асрларда Ўрта Осиёда қурғоқчилик ҳукмрон бўлган. Ҳарорат ҳозиргидан ярим градус баланд бўлиб, дарахтлар қурий бошлаган. Йиллик ёмғир ҳажми 55 мм паст бўлган. Бу Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар даврига, яъни туркий элатларнинг фаоллашган даврига тўғри келади. Лекин XII асрда ҳарорат ҳозиргига нисбатан 2,5 градусга баланд бўлсада, ёгингарчилик 150 ммга баландрок бўлган. XII асрда деҳқончилик майдонлари кенгаяди. Орол денгизининг сув сатҳи кўтарилади, Янгикент шаҳри сув остида қолиб барбод бўлади.
Кичик музлаш даврида саҳролар кўкариб ўсимлик ўса бошлайди. Каспий денгизи майдони кенгайиб, совуқ қиш селлари кўпаяди. 1170 йили Султон Маъсуд ўзининг 100 минглик қўшини билан музлаб қолган Амударёдан кечиб юриш қилади. 1218 йили Муҳаммад Хоразмшоҳнинг Боғдодга бошланган юриши ниҳоятда кўп қор ёғиши натижасида тўхтайди.
XIII асрда бошланган иқлим ўзгариши глобал тарзда кечади. 1230 йилги қахатчилик натижасида Смоленск шаҳри аҳолиси қирилиб кетади. Шимолий Америкада ҳам иқлимнинг совиши натижасида дарё соҳиллари, ўрмонлар йўқолиб бепоёи даштларга айланади.
Америка халқлари машғул бўлган ибтидоий деҳқончилик барбод бўлади. Ҳайвонот дуиёсида ҳам ўзгаришлар содир бўла бошлайди. Бизонларнинг тарқалиши натижасида ҳинду қабилалари ўзларининг деҳқончилиги ўрнига овчилик билан шуғуллана бошлайди. XIV асрда қор, ёмғир кўпайиб, ёғин миқдори ҳозиргига нисбатан 130 мм баланд бўлган. Шу сабабли Амир Темур давридаги ҳарорат хозиргидан 3 градус паст бўлган. Ўрта Осиёда XVI асрга келиб ҳарорат ҳозиргига нисбаташ бир градусга кўтарилиб, ёғин камаяди. Тоғ музликларинииг ҳаракати тўхтайди. Россия Арктикасида музлар эриши натижасида денгизда кемалар суза бошлайди. XVII – XVIII асрларда ҳарорат ҳозиргидан бир градус баланд, ёғин эса ҳозиргидан 100 мм кам бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |