Мазкур Низом "Бир нуроний ўн ёшга масъул"



Download 24,83 Kb.
bet2/2
Sana08.06.2022
Hajmi24,83 Kb.
#644040
1   2
Bog'liq
1 10 кўрик танлови Низоми

1-шарт. “Таништирув
Ҳар бир иштирокчи ўзининг фаолияти билан таништиради. Ушбу шартда иштирокчилар бадиийликдан фойдаланишлари мумкин. Шарт учун 5 минут вақт ажратилади. Ушбу шарт максимал 5 баллгача баҳоланади.
2- шарт. “Ёшлар бизнинг келажагимиз”.
Бу шартда иштирокчилар “Бир нуроний ўн ёшга масъул” лойиҳаси доирасида амалга оширган ишлари юзасидан ҳайъатга ёзма маълумот ва альбом шаклида танлов кунидан камида 5 кун олдин Ташкилий қўмитага тақдим этишади. Шарт ҳакамлар ҳайъати томонидан тақдим этилган маълумот ва альбом асосида баҳоланади. Танловнинг очиқ, шаффоф ва ҳаққоний ўтишини таъминлаш мақсадида Ташкилий қўмитага тақдим этилган ҳужжатлар танловдан бир кун олдин “Кексалар маслаҳати” гуруҳи телеграмм каналига жойлаштирилади. Тадбир давомида шартга қўйилган баҳолар ҳакамлар томонидан эълон қилинади. Ушбу шарт максимал 10 баллгача баҳоланади.
3-шарт. “Нуронийлар беллашуви”.
Ушбу шартда иштирокчи ўзига бириктирилган уюшмаган, тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож бўлган ёшлар билан амалга оширган ишлари ва эришган натижаларини, шунингдек, ёшларнинг муаммоларига ечим топгани ёки ажрим ёқасида турган оилаларни яраштиргани бўйича факт ва мисоллар билан ёритиб беради. Ҳар бир жавоб учун 3 минутгача вақт ажратилади.
Шарт максимум 10 баллгача баҳоланади.
3.10. Танлов бўлиб ўтадиган жойи, санаси, вақти Ташкилий қўмита томонидан белгиланади ва танловдан 10 кун олдин иштирокчиларга маълум қилинади.
3.11. Танлов жараёнида фойдаланиладиган саволлар мажмуаси Республика Ташкилий қўмитаси томонидан тузилади ва жойларга етказилади.
3.12. Танловни ҳаққоний баҳолаш мақсадида соҳа мутахассисларидан иборат ҳакамлар ҳайъати тузилади.
3.13. Барча шартлар бўйича умумий баллар қўшиб ҳисобланганда энг юқори кўрсаткичга эришган иштирокчи танлов ғолиби деб топилади. Иштирокчилар ўртасида умумий тўпланган баллар тенг келиб қолган тақдирда ҳакам ғолибни қўшимча савол бериш орқали аниқлайди.
3.14. Ёшлар билан олиб борилган ишларни ташкил этишда ҳамда танловларда фаол иштирок этган нуронийлар учун “Энг фаол нуроний” номинацияси бўйича рағбатлантирувчи мукофот таъсис этилади ва ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланади.



  1. ҒОЛИБЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ




    1. Танлов ғолиблари қуйидаги тартибда тақдирланади:

Танловнинг биринчи босқичи ғолиблари:
1-ўрин- 1-даражали Диплом ва 3 000 000 сўм
2- ўрин- 2-даражали Диплом ва 2 000 000 сўм
3- ўрин- 3-даражали Диплом ва 1 000 000 сўм
“Энг фаол нуроний” номинацияси бўйича ғолиб иштирокчилар “Фахрий ёрлиқ” ва 500 минг сўмлик рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирланади.
Танловнинг ҳудудий босқичи ғолиблари:
1-ўрин- 1-даражали Диплом ва 10 000 000 сўм
2- ўрин- 2-даражали Диплом ва 7 000 000 сўм
3- ўрин- 3-даражали Диплом ва 5 000 000 сўм
“Энг фаол нуроний” номинацияси бўйича ғолиб иштирокчилар “Фахрий ёрлиқ” ва 500 минг сўмлик рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирланади.



  1. ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ОММАЛАШТИРИШ




    1. Танлов ғолиблари фаолиятини оммалаштириш мақсадида, шаҳар ва туманларда семинар машғулотлари ташкил этилади, телекўрсатув ва очерклар тайёрланади.

VI. ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


6.1. Кўрик-танлов иштирокчиси:


танловнинг мазкур Низоми талабларига;
жамиятда шаклланган аҳлоқ-одоб қоидаларига;
танлов ташкилотчиларининг танловни тартибли ўтказиш билан боғлиқ талабларига амал қилиши;
Ҳакамлар ҳайъатининг иштирокчиларни баҳолаш юзасидан чиқарган қарорларига нисбатан ҳурмат билан ёндошиши шарт

  1. ТАНЛОВНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ




    1. Танловни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Республика “Нуроний” жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.




  1. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

8.1. Зарур ҳолларда мазкур Низомга ташкилий қўмита томонидан ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.


8.2. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Download 24,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish