Лойиҳа
“Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик танлови
НИЗОМИ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Мазкур Низом “Бир нуроний ўн ёшга масъул” танловини (кейинги ўринларда – Танлов деб юритилади) ташкил этиш
ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Ушбу танлов маҳаллаларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-92-сонли қарорининг ижросини таъминлаш, маънавий кўмакка муҳтож ёшлар билан ишлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, ёшларни Ватанга муҳаббат, эзгулик ва раҳмдиллик сингари анъаналарни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш борасидаги фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси маҳаллаларида “Бир нуроний ўн ёшга масъул” лойиҳаси асосида фаолият юритаётган барча нуронийлар Танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Танлов иштирокчилари ўз тақдимотларини ўзбек тилидан ташқари она тилларида (рус, қорақалпоқ, қозоқ ва ҳ.к.) ҳам тайёрлашлари мумкин.
Танловни ташкил этиш ва ўтказишда ошкоралик, холислик шаффофлик тамойилларига риоя қилиш мажбурий талабдир.
ТАНЛОВНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
2.1 Танловнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарори 5-бандига асосан ҳар бир маҳаллаларда “Бир нуроний ўн ёшга масъул” лойиҳаси асосида ёшларга бириктирилган нуронийларни жамият ҳаётига фаол жалб қилиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшларимиз тарбиясида кекса авлод вакиллларини тажрибасидан фойдаланиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ажрим ёқасида турган ёш оилалар ўртасида барқарор муҳитни мужудга келтириш борасида амалга оширилаётган ишларни тарғиб қилиш ва ижросини таъминлашда фаол иштирок этаётган ижтимоий фаол бўлган нуронийларни рағбатлантириш ҳисобланади.
2.2. Танловни ташкил этиш орқали қуйидаги вазифалар бажарилади:
2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастури ижросини таъминлашда кекса авлод вакилларининг иштирокини кучайтириш;
Кекса авлод вакилларини ёшлар тарбиясидаги ролини кучайтиришга қаратилган Президент Фармон ва қарорлари ҳамда ҳукумат қарорларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш;
Нуронийларнинг ҳаётий тажрибаларидан кенг фойдаланган ҳолда маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришга эришиш, ёшлар ва аҳоли ўртасида турли салбий иллатларга мойиллик туйғуси кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш.
ТАНЛОВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ, БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
Танлов Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Республика “Нуроний” жамғармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ҳар йили бир марта икки босқичда ўтказилади.
Ташкилий қўмита танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ барча ишларни мувофиқлаштиради;
танлов ўтказиш борасида қарор қабул қилади;
танлов муддати, босқичи, иштирокчиларга қўйиладиган талаблар бўйича танлов муддатидан камида бир ой олдин ОАВларида ролик шаклида намойиш қилинишини ташкил қилади;
иштирокчилар учун тенг шароитлар яратиб беради;
танловни ўтказиш жараёнида ошкоралик ва ҳалолликни таъминлайди;
муддатидан олдин танлов натижалари ҳақида маълумотлар тарқалишининг олдини олади;
мазкур Низомга асосланган ҳолда танловнинг ўтказилишини ташкил этади.
3.3 Танлов қатнашчилари иштирокини баҳолаш, ғолиб ва совриндорларни аниқлаш учун мутахассислардан иборат Ҳакамлар ҳайъати тузилади.
3.4. Ҳакамлар ҳайъати 5-7 нафардан кам бўлмаган ҳолда тузилади.
3.5. Танловнинг биринчи босқичини ўтказиш бўйича ҳудудий ташкилий қўмита ва Ишчи гуруҳлари таркиби ташкилотчилар томонидан тасдиқланади.
3.6. Танловда иштирок этишни истаган нуронийлар ўзлари фаолият юритаётган фуқаролар йиғини номидан иштирок этади.
3.7. Танлов икки босқичда ташкил этилади:
Биринчи босқич - туман (шаҳар)лар боcқичи.
Иккинчи босқич- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи.
3.8. Апрель ойининг иккинчи ўн кунлигида туман (шаҳар)лар босқичи, июнь ойининг иккинчи ўн кунлигида ҳудудий (вилоят) босқичи ўтказилади.
3.9. Танлов қуйидаги шартлар асосида ўтказилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |