Maxsus talim vazirligi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti


Иқтисодиётнинг молия - кредит дастаги сифатида солиқлар тизимининг тутган ўрни ва аҳамияти



Download 6,2 Mb.
bet43/62
Sana26.06.2022
Hajmi6,2 Mb.
#706971
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   62
Bog'liq
МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ МАЖМУА

11.3. Иқтисодиётнинг молия - кредит дастаги сифатида солиқлар тизимининг тутган ўрни ва аҳамияти

Республикамиз иқтисодиётида улкан ўзгаришлар бошлангандан бери долзарб, кўпгина баҳсларга сабаб бўлаётган масалардан бири – бу, солиқлар масаласидир. Хўш нима учун шундай?


Солиқлар мураккаб ва кўп қиррали категориядир. Давлат улар ёрдамида ижтимоий эҳтиёжларни қондириш ва ўз харажатларини қоплаш учун мажбурий равишда қийматнинг бир қисмини олиб қўяди.
Солиқ тизими - муайян шароитда давлат фойдасига ундириладиган солиқлар мажмуидир, уларни йиғиб олиш йўллари ва усулларининг ташкил этилишидир. Солиқ тизимига солиқ турлари, солиқ имтиёзлари, солиқлар миқдори, солиқ ундириладиган даромадларни аниқлаш киради.
Солиқ тизимининг вазифаси қуйидагилардир:
а) солиқ тўловчилар билан давлат ўртасида даромадларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш;
б) иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги фаолиятни рағбатлантириш ёки четлаб ўтиш;
в) аҳолининг муайян табақаларига ижтимоий имтиёзлар бериш;
Солиқлар ва уларнинг миқдори муҳим аҳамият касб этади. Юқоридаги фикрларни давом эттириб, шуни айтиш мумкинки, солиқлар, авваломбор марказлашган ресурсларни шакллантирувчи асосий унсурдир. Солиқлар охир оқибатда ижтимоий-иқтисодий тизимнинг самарали ишлашини таъминлаши керак. Бунинг учун улар қулай бўлиши лозим. Солиқларнинг қулайлиги қуйидагиларга аҳамият беришни тақозо этади:
Маҳсулот қийматидан маълум бир қисмининг солиқ шаклида олиб қўйилиши ишлаб чиқарувчи даромадини камайтиради, шу билан бирга уни йўқолган даромадни қоплаш мақсадида фаолроқ фаолият кўрсатишга рағбатлантиради. Инглиз иқтисодчиси Мак Куллох шундай деган эди: «солиқларнинг ортиши хусусий одамга, унинг оиласининг ўсиши ва харажатларининг кўпайишига қандай таъсир этса, миллатга ҳам шундай кучли таъсир кўрсатади. Солиқларнинг доимий ўсиб бориши, тадбиркорлик, ижодкорлик, ривожланиш ва иқтисод қилишга шароитлар яратади. Агар солиқлар энгил бўлганда эди, улар бундай самарали бўлмас эди».
Бошқа томондан, даромаднинг жуда ҳам пасайиб кетиши меҳнат фаолиятини сусайтиради. А.Трусевнинг фикрича, ишлаб чиқарувчи фаолиятига солиқларнинг ижобий таъсири қуйидаги ҳолларда бўлмаслиги ёки салбий таъсир қилиши мумкин:
а) агар иш куни узун бўлсада, унинг янада узайтирилиши руҳий- физиологик сабаларга кўра, меҳнат интенсивлигининг пасайишига олиб келса;
б) агар ишлаб чиқарувчи солиқлар натижасида маҳрум бўлган моддий неъматларни кўпайтиришдан дам олишни юқори қўйса;
в) агар тўловчи барибир меҳнат натижалари солиқлар орқали олиб қўйилади, деб меҳнат фаолиятини оширишни фойдасиз деб топса (бу ҳолда солиқлар ишлаб чиқаришнинг қисқариши ва меҳнат эммигратсиясига олиб келади).
Шундай қилиб, гап шундай солиқ миқдорини ўрнатиш ҳақида кетаяптики, у меҳнат фаолиятининг пасайишига эмас, балки унинг жонланишига ёрдам берсин ва мана шу асосда солиқлардан келадиган тушумларнинг ошишига олиб келсин. Худди мана шу қирраси орқали солиқлар тизими ёрдамида иқтисодий ва тадбиркорлик фаолияти ривожини тартибга солиш мумкин. Шу эрда солиқ объекти ва солиқ солиш манбаи хусусида бир оз сўз юритишга тўғри келади. Солиқ объекти даромад ва мол мулкдан иборат бўлади. Масалан, ялпи даромад, иш ҳақи, эр солиқ объектларидир. Солиқ объекти иккига бўлинади: турли манбалардан келган пул даромадалари, даромад келтириши мумкин бўлган мол-мулк. Солиқ объектини кўпайтириш билан солиқларнинг умумий ҳажмига таъсир қилиш мумкин.
Солиқ солиш манбаи солиқ солиш объектидан мажбурий тўловлар, моддий ва унга тенглаштирилган харажатлар олиб ташлангандан кейинги қисмидир. Республикамиз бошқариладиган бозор иқтисодиётига ўтиш йўлидан бораётган ҳозирги даврда бошқаришнинг иқтисодий усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Иқтисодий бошқаришнинг асосий усулларидан бири солиқлар тизимидир. Шунинг учун ҳам солиқларга катта аҳамият берилмоқда.
Солиқ назариясини тавсифлашдан олдин уларнинг асосий қирралари ва хусусиятларини аниқлаб олиш зарур. Улар қуйидагилар:

  1. Солиқлар давлат томомнидан қўйиладиган ижтимоий эҳтиёжларни қондиришга хизмат қилади.

  2. Солиқлар миқдорини давлат бир томонлама белгилайди. Солиқлар ҳар доим мажбурий характерга эга.

  3. Солиқ олиш қонуний асосда амалга оширилади. Солиқ миқдори, вақти энгилликлари олдиндан қонунда кўрсатилади.

Солиқ тизимининг самарадорлигига маълум бир мажбуриятларга амал қилади. Солиқлар назариясининг асоси А.Смитнинг қуйидаги тўрт қоидаси ҳсиобланади:


  1. Download 6,2 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish