Maxsus talim vazirligi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti



Download 6,2 Mb.
bet46/62
Sana26.06.2022
Hajmi6,2 Mb.
#706971
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   62
Bog'liq
МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ МАЖМУА

Қисқача хулосалар

Бевосита хўжалик алоқаларини ҳар томонлама ривожлантириш, товарлар, сармоя, ишчи кучи ва бошқа бозорларни шакллантириш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш бозор инфратузилмасини вужудга келтиришга қаратилган.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, бозор механизмисиз юқори самарали иқтисодиёт ҳам йўқ.
Иқтисодий дастўрнинг стратегик вазифаси — иқтисодиётимизнинг таркибини қайта қуришдир, яънн иқтисодиётнинг бир ёқлама – хом ашёга йўналтирилганлигини қатъиян бартараф этиш ички сиёсатнинг энг муҳим устувор йўналишидир.
Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Республикадаги бозор инфратузилмасининг асосий йўналишлари нималардан иборат?

  2. Бозор иқтисодиётини тартибга солишда қандай йўллардан фойдаланилади?

  3. Бошқариладиган бозор иқтисодиётининг самарадорлигини қандай аниқлаш мумкин?

  4. Бозор иқтисодиётига ўтишда қандай дастурлардан фойдаланилади?



13-МАъРУЗА. ИҚТИСОДИЁТНИНГ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИНИШИ

13.1. Давлатнинг иқтисодий функсиялари ва унинг бозор иқтисодиёти ривожланишига аралашуви зарурлиги
Давлатнинг иқтисодий вазифалари кўп ва турли хилдир. Шунинг учун таҳлилимизга асос сифатида давлатнинг қуйидаги иқтисодий фаолиятларини қараб чиқамиз.
Биринчидан, давлатнинг айрим иқтисодий вазифалари бозор тизими ривожланишини энгиллаштириш ва қўллаб-қуватлаш мақсадига эга. Бундай вазифалар сирасига қуйидаги икки фаолиятни киритишимиз мумкин:

  • бозор тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлайдиган ҳуқуқий база ва ижтимоий муҳитни таъминлаш;

  • рақобатни ҳимоя қилиш.

Иккинчи гуруҳ вазифаларини бажаришда давлат бозор тизими фаолиятини кучайтиради ва турлайди. Бу эрда давлатнинг қуйидаги учта вазифаси асосий аҳамиятга эга.

  • даромад ва бойликларни қайта тақсимлаш;

  • миллий маҳсулот таркибини ўзгартириш мақсадида ресурслар тақсимотини тартибга солиш;

  • иқтисодиётни барқарорлаштириш, яъни иқтисодий конъюктуранинг эгилувчанлиги натижасида пайдо бўладиган ишсизлик ва инфлясия даражаларини назорат қилиш ҳамда иқтисодий ўсишни рағбатлантириш;

Давлат бозор иқтисодиётининг самарали фаолият кўрсатиши учун асос бўладиган айрим хизматларни ва ҳуқуқий базани таъминлаш вазифаларини ўз зиммасига олади. Ҳуқуқий базани таъминлаш асосан хусусий корхоналарга ҳақ-хуқуқлар бериш, хусусий мулкчиликни аниқлаш ва шартномалар бажарилишини назоорат қилиш, шунингдек, бошқаларда намоён бўлади.
Бозор иқтисодиётида рақобат асосий тартибга солувчи механизм бўлиб ҳисобланади. Бу ишлаб чиқарувчилар ва ресурсларни этқазиб берувчиларни ўзига бўйсундирадиган ягона кучдир. Бозор тизимига бўйсунадиган ишлаб чиқарувчилар рақобат натижасида фойда олишни режалаштиради. Кимки бу қонунни бузса, зарар кўради ва оқибатда батомом тугатилиши мумкин. Рақобат шароитида истеъмолчи - бу хўжайин, бозор - унинг таъминотчиси (агенти), корхона эса, хизматкори ҳисобланади.
Монополиянинг ўсиши бу вазиятни тезда ўзгартиради. Монополия рақобат билан алмашинар экан, сотувчилар бозорга таъсир қилиши мумкин ёки ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда нархларни ошириш орқали мамлакатга зарар олиб келади.
Бозор тизими ривожланиши билан мамлакат аҳолиси оладиган даромадлар ва қиладиган харажатлар ўртасида номутаносибликлар пайдо бўлади. Бу каби муаммоларни ҳал қилишда давлат асосий аҳамиятга эга. Яъни, давлат жамиятдаги даромадлар номутаносиблигини камайтириш вазифасини бажаради. Бу вазифалар бир нечта сиёсий тадбирлар ва дастурларда ўз эчимини топган. Биринчидан, трансферт тўловлари орқали ёрдамга муҳтож, боқиманда, ноғирон ва ишсизларни нафақалар билан таъминлайди. Иккинчидан, давлат бозорга аралашуви орқали даромадлар тақсимланишини ўзгартиради. Фермерларга кафолатланадиган баҳо ва минимал иш ҳақи тўғрисидаги қонунчилик давлатнинг аҳоли айрим гуруҳлари даромадларини тенглаштириш мақсадида баҳони тартибга солиб туришга мисол бўла олади. Бундан ташқари аҳолидан олинадиган даромад солиқларининг фоизлар бўйича табақаланиши ҳам аҳолининг кам таъминланган қисмини қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилаётган дастурлардан биридир.
Иқтисодчиларга бозор фаолияти бузилишининг икки ҳолати маълум. Биринчидан, керак бўлмаган товар ва хизматларни ишлаб чиқаришда қандай ресурслар бўлишидан қатъи назар, иқтисодий жиҳатдан фойдалилигини аниқ ажратиб кўрсата олмайди. Биринчи ҳолатда ресурсларни тусланиши ёки қўшимча самарага, иккинчидан эса, давлат ёки ижтимоий манфаатга боғлиқ.
Олдинги мавзуларда кўрдикки, рақобатли бозор тизимининг қулайликларидан бири ресурсларни самарали тақсимлашдан иборат. Бошқача айтганда, ҳар бир турдаги товар ва хизматни ишлаб чиқаришда ресурслар тўғри ёки мақбул тақсимланади.
Рақобатли бозордаги ресурсларнинг самарали тақсимланишида яширинча равишда камчиликлар ҳам мавжуд. Чунончи, ҳар хил турдаги товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилишда қўшимча самара ёки товланиш бўлмайди, деб ҳисобланади. Товланиш товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ёки исътемол қилиш билан боғлиқ бўлган имконият ва харажатлар учинчи томонга, яъни бевосита сотувчи ёки сотиб олувчи бўлмаган томонга ўтади. Товланиш, шунингдек, қўшимча самара деб ҳам юритилади. Чунки, у бозор олди - сотдисида қатнашаётган индивид ёки гуруҳлар ҳисобига тўғри келадиган имконият ва харажатларни билдиради.
Товарларни ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилишда учинчи бир томондан кутилмаган харажатлар пайдо бўлиши товланиш харажатларини англатади. Бу харажатларнинг кўпгина қисми атроф-муҳитнинг ифлосланиши билан боғлиқ. Давлат харажатлар товланиши натижасида ресурслар номутаносиб тақсимланишининг олдини олиш учун қонунлар қабул қилади, ва ўзига хос солиқлар жорий этади.
Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиёти ривожланишига аралашувидан асосий мақсади, иқтисодиётга янги демократик усуллар билан раҳбарлик қилиш, барча хорижий мамлакатлар билан самарали иқтисодий интегратсияга ўтиш, ИТТ ютуқларидан самарали қўллаш асосида ресурслардан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш ва аҳолининг турмуш даражасини юксалтиришдир.

Download 6,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish