Maxsus talim vazirligi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti


-МАъРУЗА. ДАВЛАТ СИЁСАТИДА ИЖТИМОИЙ МАЖМУА



Download 6,2 Mb.
bet49/62
Sana26.06.2022
Hajmi6,2 Mb.
#706971
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   62
Bog'liq
МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ МАЖМУА

14-МАъРУЗА. ДАВЛАТ СИЁСАТИДА ИЖТИМОИЙ МАЖМУА

14.1. Аҳолининг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов «Ўзбекистон ХХИ асрга интилмоқда» асрида, тўртинчи устувор йўналиш сифатида халқ турмуш даражасининг изчил ва барқарор ўсиши аҳолини янада кучли ижтимоий муҳофаза қилиши ҳақида тўхталиб, «Аҳолининг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш ислоҳотларнинг барча босқичида асосий йўналиш бўлиб хизмат қилади. Бу ислоҳотларимизга асос қилиб олинган беш тамойилдан биридир. Биз бундан кейин ҳам шу тамойилга таянган ҳолда иш олиб боришимиз керак» деб ёзади.


Демократик ва бозор ислоҳотлари ҳамда янгиланиш йўлида қилаётган барча ишларимиз халқимиз манфаатларини кўзлаб, уларнинг фаравонлигини оширишга қаратилиши лозимлигини Презинтимиз қайта-қайта таъкидлайдилар.
Мамлакатимизда вужудга келаётган макроиқтисодий вазиятга ҳамда иқтисодиётнинг амалда юксалишига асосланиб, биз энг аввало, ҳозир яқин беш йил ичида иш ҳақининг энг кам миқдорини 3,5 баровар оширишни ўз олдимизга вазифа қилиб қўйишга ҳақлимиз. Иш ҳақи энг кам миқдорининг бундай оширилиши иқтисодий юксалишнинг бошқа омиллари билан қўшилиб, шу даврда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ўртача даромадни 1,8-2,0 баровар оширишга имкон беради.
Иккинчидан, аҳоли даромадларини ошириш билан бир қаторда уларнинг ҳарид қувватини ҳам ошириш зарур. Бунинг учун пулнинг қадрсизланишига қарши қаратилган қатъи чораларни кўриш ва яқин беш йил ичида пулнинг қадрсизланиш даражасини 6-8 фоиз камайтиришга эришиш зарур. Асосан мамлакатимизда ишлаб чиқаришни юксалтириш ҳисобига ички истеъмол бозорини кундалик зарур товарлар билан мунтазам ва ишончли тарзда тўлдириш чора-тадбирларини амалга ошириш даркор. Шу мақсадда санот ишлаб чиқариши умумий ҳажмида истеъмол товарларининг улушини яқин беш йил ичида 50 фоизга этқазиш зарур.
Учинчидан, аҳолини ижтимоий муҳофазалашнинг амалдаги механизмини танқидий баҳолаш ва мустаҳкамлаш, унинг аниқ тоифадаги кишиларга қаратилишини кучайтириш лозим.
Давлат томнидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳажми ва миқдорини кўпайтириш билан бир вақтда ҳақиқатда ёрдамга муҳтож бўлган кишилар ва оилаларни ижтимоий ёрдам олишларини таъминлаш лозим.
Тўплаган ижобий тажрибани ҳисобга олиб фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари орқали аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва муҳофаза қилиш тажрибасини янада кенг жорий этиш зарур. Шундагина биз аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишда аниқликни ва адолатни, энг муҳими, шу мақсадлар учун ажратилаётган катта маблағдан самарали фойдаланишни таъминлай оламиз.
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимида ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва ноғиронларнинг талаблари ва эҳтиёжларига алоҳида эътибор бериш лозим.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот органлари яқин беш йил ичида ёлғиз пенсионерлар ва ноғиронларнинг уй-жой, маиший шароитларини яхшилаш, уларни дори-дармонлар ва махсус муолажа билан таъминлаш, қариялар ва ноғиронлар уйларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларини ишлаб чиқишлари зарур.
Ноғиронларни тўлақонли фаол ҳаётга қайтариш учун уларнинг жисмоний имкониятларини ҳисобга олиб, ўқитиш, қайта ўқитиш ва ишга жойлаштиришни ташкил этиш лозим.
Шунингдек, ноғирон болаларни тиббий, ижтимоий жиҳатдан ребилитатсия қилиш бўйича болалар ноғиронлигининг олдини олишни, уларга тиббий, ижтимоий жиҳатдан мадад бериш ва меҳнат қобилиятини тиклашни, касб ўргатиш ва сўнгра ишга жойлаштиришнинг кўзда тутадиган махсус Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарур.
Бу ишларнинг ҳаммасига ташкилотларни, давлатга қарашли бўлмаган жамғармаларни, тадбиркорлар ва ҳомийларнинг маблағини кенг жалб этиш лозим.
Тўртинчидан (аслида бу вазифани биринчи қилиб қўйиш ҳам мумкин, меҳнат бозорини шакллантириш), янги иш жойларини барпо этиш ва аҳолининг иш билан оқилона бандлигини таъминлаш бўйича фаол сиёсат ўтказиш керак. Бу борада ишсизликнинг олдини олиш, меҳнатга яроқли ҳар бир фуқаро ўз меҳнатидан даромад топиб, эҳтиёжларини қондириши, турмуш даражасини, оиласи ва болалари фаравонлигини ошириши учун зарур шарт-шароит яратиш муҳим аҳамиятга эга.
Вазирлар Маҳкамаси барча даражадаги ҳокимликлар билан биргаликда 2000-2005 йилларда, аввало, қишлоқ жойларда, ислоҳотлар давомида қишлоқ хўжалигидан бўшаб қолаётган ортиқча ишчи кучларини жалб этишни ҳисобга олган ҳолда молиявий манбалар билан мустаҳкамланган янги иш жойларини барпо этиш Дастурини ишлаб чиқиши лозим.
Шу билан бир вақтда жойларда ишсиз сифатида рўйхатга олинган кишиларни ҳудудларни ободонлаштириш, йўллар солиш ва уларни созлаш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини қуришга доир ҳақ тўланадиган саноатчилик ишларига кенг жалб этиш лозим.
Бешинчидан, ижтимоий инфратузилмани, аввало, қишлоқ жойларда янада ривожлантириш, аҳолини табиий газ ва ичимлик сув билан таъминлаш юзасидан қабул қилинган Давлат дастурини бажариш керак. Яқин беш-етти йил ичида мамлакатнинг барча аҳоли пунктлари сифатли ичимлик сув билан таъминланиши зарур. 2005 йилга қадар қишлоқ аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш 85 фоизга, табиий газ билан таъминлаш 82 фоизга этқазилиши керак. Бунинг учун 1999-2005 йилларда қишлоқ жойларда 30 минг километрга яқин газ тармоқларини, 18 минг километр сув қувури тармоқларини ишга тушуриш даркор.
Халқ фаравонлигини барқарор, мужжасам оширишни, аҳолини ижтимоий муҳофазалашни устувор йўналиш қилиб белгилаш орқали ислоҳотлар фақат инсон манфаатларини кўзлаб, унинг фаравонлиги учун амалга оширилади, деган асосий қоидамизни яна бир бор тасдиқлаган бўламиз.
Барча ислоҳотларнинг – иқтисодий, демократик, сиёсий ислоҳотлардан асл мақсади инсонни муносиб турмуш ва фаолият шароитларини вужудга келтиришдан иборат.
Аҳолининг энг ҳимоясиз ва муҳтож табоқаларини ўз вақтида қўллаб-қувватлаш эса, ўз навбатида, ислоҳотларни муваффақиятли ўтказиш гарови, бошланган ўзгариш ва тикланиш жараёни орқага қайтишга йўл бермайдиган ижтимоий таянчдир.
Бозор муносабатларига қийинчиликларсиз ва ижтимоий зиддиятларсиз, силлиққина ўтиб бўлмаслигини бошқа мамлакатларнинг тажрибаси кўрсатиб турибди. Шу сабабли бозор механизмини жорий этишдан аввал одамларни ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича кучли эҳтиёт чора-тадбирлари олдиндан кўриб қўйилиши объектив заруратдир.
Бозор муносабатларига ўтишнинг илк даврида биз бутун аҳолини олдиндан ижтимоий муҳофаза қилиш йўлидан бордик. Шу қоидага амал қилиб, ҳукуматимиз вазиятни назорат қилиш ва ижтимоий соҳани мустаҳкамлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўриб қўйди. Бу чора-тадбирлар одамларнинг турмуш даражаси кескин пасайишининг олдини олишда муҳим рол ўйнади, республикада осойишталик ва барқарорликни сақлаш омили бўлди.
Иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичида ишлаб чиқилган ва ўтказилган ижтимоий сиёсат кўзланган мақсадни тўла-тўкис рўёбга чиқарди, деб ишонч билан айтиш мумкин.
Биз бозор муносабатларига яқинлашган сайин ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишлари, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва муҳофаза қилиш чоралари ҳамда воситалари ўзгариб бориши керак, деган муҳим сабоқ чиқариб олдик. Ислоҳотлар бошланғич босқичининг ҳар бир аниқ даврига мослаб ижтимоий муҳофазалашга оид чора-тадбирларнинг тегишли тизими ҳам яратилди. Бошқача айтганда, ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-талбирларини ўзгариб бораётган иқтисодий шароитларга мослаштиришнинг ўзига хос воситаси яратиб қўйилди.
Ижтимоий муҳофаза аниқ мақсадли ва аҳолининг аниқ табақаларини қамраб оладиган бўлиши керак. Ижтимоий муҳофаза тизимининг энг муҳим хусусияти аҳолининг турли қатламларини қатъий табоқалаштирилган тарзда ёндашувдан иборат бўлмоғи лозим.
Бу иш ҳақиқатдан ҳам давлатнинг моддий ёрдамига муҳтож бўлган жамият аъзоларига йўналтирилган бўлиши, аниқ мақсадни кўзлаб амалга оширилиши керак.

Download 6,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish