Maxsus talim vazirligi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti


Миллий иқтисодиётнинг амал қилишини таъминловчи омиллар



Download 6,2 Mb.
bet8/62
Sana26.06.2022
Hajmi6,2 Mb.
#706971
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   62
Bog'liq
МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ МАЖМУА

2.2. Миллий иқтисодиётнинг амал қилишини таъминловчи омиллар

Миллий иқтисодиётга жаҳон иқтисодиёти тизимининг бир қисми сифатида қаралади. Ўз навбатида, миллий иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятлари нафақат ички омиллари, балки ташқи омиллари билан Ҳам белгиланади.


Шу туфайли миллий иқтисодиётнинг амал қилишини таъминловчи омиллар икки гуруҳга - ташқи ва ички омилларига ажратилади. Аммо бу омиллар ўзаро боғлиқ эканлигини унутмаслик керак.
Ташқи омиллар умумлаштирилган ҳолда қуйидаги гуруҳларга ажратилади:

  • иқтисодий;

  • сиёсий;

  • демографик;

  • маданий.

Ташқи иқтисодий омилларга:

  • халқаро меҳнат тақсимоти;

  • у ёки бу давлат жаҳон бозорида доминантлик қилиши киради.

Ташқи сиёсий омиллар турли шаклларда намоён бўлади:

  • ембарго эълон қилиш;

  • мамлакатнинг турли савдо иттифоқларига қабул қилиниши;

  • қулай режимлилик;

  • ҳарбий блокларга кириш;

  • уруш ҳолати.

Ташқи демографик омилларга у ёки бу мамлакатда а) ишсизлик хавфини келтириб чиқарувчи ишчи кучи мигратсияси оқимининг ўзгариши ёки аксинча; б) тўлов баланси структурасини яхшилаш мисол бўла олади.
Ички омилларга қуйидагилар киради:

  • миллий иқтисодий фаолият агентлари, яъни алоҳида шахслар, гуруҳлар ва давлат;

  • бу фаолиятни ташкил этиш шакллари;

  • мамлакат миқёсида ва доирасида иқтисодий фаолиятни таҳлил қилиш имконини берувчи омиллар.

Иқтисодий ривожланиш даражасини ўлчовчи макроиқтисодий кўрсаткичлар мажмуаси ва уларнинг тавсифи қуйидагича:
Миллий иқтисодиётда мамлакат ривожини тавсифловчи асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар тоифасига ЯММ, СММ, МД, ШД ва ШИД киради.
ЯММ - халқ хўжалигининг моддий ҳамда ноишлаб чиқариш соҳалари бўйича иқтисодий фаолиятнинг якуний натижаларини тавсифловчи кўрсаткичдир. Бу кўрсаткич мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматларнинг ҳажмини тўғри ва аниқ кўрсатиб беради.
Ялпи миллий маҳсулот мамлакатда бир йил давомида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматларнинг бозор қийматидир.
ЯММ да фақат якуний неъматлар ҳисобга олинади, оралиқ маҳсулотлар ва хизматлар эса эътиборга олинмайди.
ЯММ икки усул билан:

  1. харажатлар усулида;

  2. даромадлар усулида ҳисобланади.

ЯММни харажатлар ва даромадлар усули бўйича ҳисобланганда бир хил натижа чиқади, чунки истеъмолчи маҳсулотни сотиб олиш учун қанча маблағ сарфласа, ишлаб чиқарувчига даромад сифатида шунча пул тушади.
1-усул бўйича ЯММни ҳисоблаш:

Бунда: Й-товарларни сотиб олиш учун кетган харажатлар;
С- шахсий истеъмол харажатлари;
И-бизнеснинг инвеститсия харажатлари;
Г-товар ва хизматларни давлат томонидан сотиб олиниши;
Хн-соф экспорт. (експорт-импорт)
2-усул бўйича ҲИСОБЛАШ.

Бунда: ССА-истеъмол қилинган капитал Ҳажми;
W-ёлланма ишчиларнинг иш Ҳақи;
Ит-бизнесга бевосита солиқлар;
Р-ижара тўлови;
Ик-% ставкаси-хусусий бизнес бўйича, бундан давлат мустасно;
Р-режалаштирилаётган-корпоратсиялар даромади; Бу эрда корпоратсиялар даромади 2 га бўлиниб қўшилади, яъни Р1-корпоратсияларнинг тақсимланмаган фойдаси ва Р2-корпоратсиялар фойдасига солиқ, бунда РқР1қР2
Шахсий истеъмол харажатларига уй хўжаликларининг узоқ муддат давомида фойдаланадиган истеъмол буюмлари харажатлари киради;
Товар ва хизматларнинг давлат томонидан сотиб олинишига давлат харажатлари инобатга олинади бюджет ташкилотларига ойлик маошларни бериш, армияни боқиш, мудофаани мустаҳкамлаш ва бошқалар киради.
Трансфертлар бундан мустасно.
Инвеститсиялар - станоклар, асбоб-ускуналар сотиб олиш, бино-иншоотлар қуриш билан боғлиқ харажатлар;
Умумий инвеститсиялар ички соф хусусий инвеститсия ва амортизатсия йиғиндисидан иборат, яъни:
Иун қИички.соф.хус.қАмортизатсия
Соф миллий маҳсулот ЯММдан амортизатсия харажатларини айириб ташлаш билан аниқланади:
СММқЯММ – амортизатсия;
МД қ СММ – бевосита солиқлар.
ШДқМД-корпоратсиялар тақсимланмаган фойдаси - суғурта ажратмалари корпоратсиялар даромадидан солиқларқтрансфертларқдивидендлар;
ШИДқШД - солиқ турлари (индивидуал).
ЯММ дефлятори­
Номинал ЯММ - жорий йил баҳоларида ўлчанади.
Реал ЯММ - базис йил баҳоларида ўлчанади.
Соф экспорт эса экспорт ва импортнинг айирмаси бўлиб, у гоҳ мусбат, гоҳ манфий салдо билан бўлиши мумкин.
Рента тўловлари уй хўжаликлари томонидан олинадиган даромаддан иборат бўлиб, улар иқтисодиётни шахсий ресурслар билан таъминлайди.
Бизнесга бевосита солиқларга аксиз солиғи, қимматли буюмлар солиғи ва шунга ўхшаш солиқ турлари киради.
Корпоратсиялар даромадига солиқ ва корпоратсиялар фойдасига, яна корпоратсияларнинг тақсимланмаган фойдасига (инвеститсияга мўлжалланган қисми) киради.
Ялпи миллий маҳсулотнинг икки усул бўйича ҳисобланиши ёпиқ эмас, балки очиқ иқтисодиёт учун ҳам характерлидир. Ёпиқ иқтисодиёт деганда, экспорт ва импорт харажатлари, яъни соф экспорт инобатга олинмайди Очиқ иқтисодиётда эса, албатта, экспорт ва импорт, чет мамлакатлар билан алоқа инобатга олинади
Миллий иқтисодиёт – бу, мамлакат хўжалиги, унинг таркибий структураси алоҳида элементларининг ўзаро алоқасидир. Иқтисодиётнинг вазифаси турли иқтисодий субъектлар фаолиятини бирлаштириб турувчи алоқаларни кўрсатиб беришдан иборат.
Миллий иқтисодиёт миллий ҳамжамиятлар ва иқтисодий алоқаларни ташкил қилишнинг ўзаро алоқалар билан боғлиқ ва интегратсиялашган шакли сифатида намоён бўлади. Унинг амал қилишини ташқи ва ички гуруҳ омиллари таъминлайди. Миллий иқтисодиётда мамлакат ривожини тавсифлашда асосий макроиқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланилади.



Download 6,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish