Қисқача хулосалар
«Ўзбекистон миллий иқтисодиёти» курсининг предмети – бу, халқ хўжалигининг ягона бир тизим сифатида ўрганилишидир. Халқ хўжалиги ҳар бир тармоғининг ривожланиши, тартибга солиниши ва уларнинг ўзаро алоқасини ўрганиш ана шулар жумласига киради.
Миллий иқтисодиёт жараёнларини баҳолашда макроиқтисодий ёндашув уни барқарорлаштириш, миллий валютамизни мустаҳкамлаш, капитал қуриш дастури, иқтисодиётнинг таркибий жиҳатдан янгилаш йўлини давом эттириш режасини янгилаш, қонунчилик ва ҳуқуқий тартибни мустаҳкамлашдан иборатдир.
Барча иқтисодий фанлар иқтисодиётнинг турли жабҳаларини ўрганишади. Миллий иқтисодиётдаги жараёнларни ўрганиш, уларни таҳлил қилиш, келгусидаги ривожланишининг такомиллашган йўлларини кўрсатиш ва иқтисодиётни тартибга солиш «Ўзбекистон миллий иқтисодиёти» курсида ўрганилади.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
«Ўзбекистон миллий иқтисодиёти» фани нимани ўрганади?
Курснинг таркиби ва асосий вазифалари нималардан иборат?
"Ўзбекитон миллий иқтисодиёти" фани иқтисодий фанлар орасида қандай ўринга эга?
2-МАъРУЗА. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИНГ МОҲИЯТИ ВА ЎЛЧОВ ХУСУСИЯТЛАРИ
2.1. Миллий итисодиёт тушунчаси
Ҳар бир мамлакат иқтисодиёти ўзига хос миллий, диний, сиёсий хусусиятларга эга. У шу мамлакат ичида миллий Ҳамжамиятлар, яъни ижтимоий гуруҳлар ва кишилар Ҳамжамиятлари иқтисодий алоқаларини ташкил қилишнинг ўзаро ички алоқалар билан боғлиқ ва интегратсиялашган шакли сифатида намоён бўлади.
Бу миллий иқтисодиётнинг таърифидир. Энди миллат ўзи нима эканлигига тўхталамиз.
Миллат икки маънода тушунилади:
кишиларнинг тарихий таркиб топган шакли;
мамлакат, давлат.
«Иқтисодий таълимотлар тарихи» фани миллат тушунчасига ёндашув доимо ўзгариб туришини таъкидлайди. Давид Рикардо миллатнинг табиий омилларрига унумдорлиги нотёкис бўлган тупроққа эга жўғрофий макон сифатида қарайди. У бу омиллар иқтисодий фаолият характерини белгилаб беради (Португалия вино, Буюк Британия эса газлама ишлаб чиқаради) деб Ҳисоблаган.
Стюарт эса миллат, бу ҳудуд, айни пайтда шундай Ҳудудки, унинг ичкарисида ишлаб чиқариш омиллари Ҳаракатчан ва бу Ҳаракатчан давлат чегаралари билан чекланган, деб билган.
Р.Бар иқтисодий жиҳатдан миллат тушунчасини янада мураккаброқ таърифлайди, яъни миллатнинг иқтисодий консепсиясини беради. Унинг фикрча:
а) аввало миллат – бу, ўз табиатига, келиб чиқишига, характерига ва фаолият шароитларига кўра, фарқланувчи фаолият маркази;
б) миллат – бу, кучлар марказидир. Унинг таъсири географик ва қиёсий макон доирасидан келиб чиқади;
в) миллат - иқтисодий, сиёсий ва маънавий сабабларга кўра, имтиёз берувчи бирдамлик марказидир.
Шундай қилиб, миллат дунёнинг ундан бошқа миллатларни фарқ қилдирувчи ва улар билан ўзаро алоқада бўлиш заруриятини туғдирувчи сиёсий ва маънавий характерга, ўзига хос хусусиятга эга бўлган бир бўлагидир.
Айни пайтда миллат тушунчасига унинг иқтисодий атамаси изоҲини бериб ўтиш ҳам зарур:
1.Иқтисодий муносабатлар йиғиндиси;
2.Ҳудуд, гуруҳлар;
3.Иқтисодий муносабатларнинг функсионал ёки тармоқ жиҳатларини ўрганувчи фан соҳаси.
Шундай қилиб, миллий иқтисодиёт – бу, мамлакат хўжалиги, унинг таркиби (структураси) алоҲида элементларининг ўзаро алоқасидир. Миллий иқтисодиёт бир мамлакатдаги индивидлар, оилалар, гуруҳлар ва давлатнинг иқтисодий фаолияти маълум интегратсия ва ўзаро боғлиқлиги билан характерланади. Шу сабабли миллий иқтисодиётни фаолиятнинг турли қарор ва фактлари оддий йиғиндиси, деб тушунмаслик лозим. Иқтисодиётнинг вазифаси турли иқтисодий субъектлар фаолиятини бирлаштириб турувчи алоқаларни кўрсатиб беришдан иборат.
Мамлакат миллий ҳамжамият сифатида олий Ҳокимиятга эга ва бу Ҳокимиятга иқтисодий фаолиятнинг барча субъектлари бўйсунади. Мамлакат – бу, маънавий принсипдир. Унинг аҳолиси жамиятда рўй бераётган барча ҳодиса ва жараёнларга жавоб бериш хусусиятига эга.
Мамлакатнинг иқтисодий бирлигини унинг валютаси белгилайди. Ҳар бир мамлакатнинг ривожланиши учун, бу эрда унга потенсиал шарт-шароитлар яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |